Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34K photos
3.22K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
"Атхам Сахоба" қабристонида ҳашар давом этмоқда…

Нуроний отахонлар ва ҳоким ёрдамчилари қабристоннинг ободонлаштириш ишлари фаол иштирок этиб, бегона ўтлардан тозаланмоқда. Шаҳар ҳокими М.Салиев назоратида қабристонда темир панжаралар олииш, қабрлар сувоқ қилиш ишлари давом этмоқда.

Шаҳар фуқароларини ушбу хашарда фаол қатнашишларини сўраб қоламиз. Зеро марҳумларнинг ҳоки поклари қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш – барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ва ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова шаҳардаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан мукофотланган Турдиев Алишер Ғулом ўғли билан учрашув ташкил қилиниб, шаҳар ҳокими томонидан эсталик соғвалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Наврўз маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳалладаги муаммолар, махалла кўчаларини ободонлаштириш ҳамда яқинлашиб келаётган қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўриш, қабристонларда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан шаҳар Бош имом хатиби ноиби хамда шаҳар ҳокими бошчилигида сухбат олиб борилди.

Сухбат давомида Нурафшон шаҳар Бош имом хатиби ноиби сўзга чиқиб фуқаролардан қабристонда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида фаол бўлишликларини ҳамда ушбу савобли ишга ёшу қари бирдек ҳиссасини қўшишини сўради.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Бугун, Нурафшон Шахар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан, "ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси ходимларига тиббий кўрик бўлиб ўтмокда.

Тадбирда барча ТОР мутахассислар кўриги (невропатолог, кардиолог, стоматолог, терапевт, окулист, хирург), лаборатор-диагностика, УЗИ ЭКГ кўриги. Ушбу ташкилот ходимлари БУСТЕР доза билан эмланди ва дори-дармонлар тарқатилди.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Финалга марҳамат!

⚽️ Футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент вилояти босқичи финал учрашувини бевосита стадионда томоша қилинг.

🚩 Бир томонда Оҳангароннинг машҳур "Қорахитой" қишлоғи, бир томонда Бўка тумани "Дўстлик" маҳалласи ёшлари беллашади.

🤩 Маҳалла жамоасининг катта футболдаги супер ўйинларини томоша қилинг. Улар профессионал футболчи эмас, лекин маҳорат жиҳатидан бемалол беллашади.

📌 Асосийси, финал куни санъат усталари иштирокида катта шоу-концерт ҳам бўлиб ўтади.

💥Ғолиблар шарафига мушаклар отилади, ҳарбий оркестр марши янграйди.

🏟 Финал 7 июль куни соат 19:00да Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa