Nurafshon shahri hokimligi
3.3K subscribers
42.9K photos
3.86K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сон қарорига асосан маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш топшириқлар ижроси бўйича жорий йил май-август ойларида спортнинг 5 та тури бўйича 3 босқичли «Вилоят ҳокими кубоги» спорт мусобақаси ўтказилиши белгиланди.

🔸Жумладан Нурафшон шаҳри ўсмирлар ва қизлар ўртасида Баскетбол спорт туридан «Вилоят ҳокими кубоги» спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🔸Мусобақада 4 та секторларда ғолибликни қўлга киритган ўсмирлар қизлар жамоалари ўзаро беллашиб

13-16 ёш ҳамда Наврўз МФЙ
17-20 ёш тоифаларида Наврўз МФЙ
21-30 ёш қизлар ўртасида Наврўз МФЙ
жамоалари 1-ўрини эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ва вилоят Касаба уюшмаси Федерацияси ҳамкорлигида шаҳар Кенгаш депутатлари, маҳаллада фаолият олиб борган МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаолларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Хоразм вилоятига саёхат ташкиллаштирилди,

Мазкур саёҳатдан асосий мақсад мамлакат тарихи, миллий қадриятлар ҳамда Хоразм вилоятидаги туризм саноати билан таништиришдан иборат.

Сайёҳлар вилоятга ташрифлари давомида Хоразм фольклор ансамбли чиқишларидан ҳам бахраманд бўлишди ҳамда миллий таомлардан татиб кўришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) си орқали тадбиркорлик фаолияти учун савдоларга қўйилган ер майдонлари.
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, Сиз ҳозирги вақтда «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) сида Нурафшон шаҳри ҳудудидан қўйилган 50 дан ортиқ ер участкаларини e-auksion.uz ягона платформаси орқали сотиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: +99897-884-19-71

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввал хабар берганимиздек, шаҳар Кенгаш депутатлари, маҳаллада фаолият олиб борган МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаолларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Хивага саёҳат ташкил қилинди.

Хивага ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишди. Калта Минор, Ичан-қалъа, Жума масжиди, Оллоқулихон, Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон мадрасалари, Паҳлавон Маҳмуд мемориали, "Тош ҳовли" саройи шулар жумласидандир.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa