Нурафшон шаҳридан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) си орқали тадбиркорлик фаолияти учун савдоларга қўйилган ер майдонлари.
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, Сиз ҳозирги вақтда «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) сида Нурафшон шаҳри ҳудудидан қўйилган 50 дан ортиқ ер участкаларини e-auksion.uz ягона платформаси орқали сотиб олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: +99897-884-19-71
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, шаҳар Кенгаш депутатлари, маҳаллада фаолият олиб борган МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаолларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Хивага саёҳат ташкил қилинди.
Хивага ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишди. Калта Минор, Ичан-қалъа, Жума масжиди, Оллоқулихон, Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон мадрасалари, Паҳлавон Маҳмуд мемориали, "Тош ҳовли" саройи шулар жумласидандир.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa

#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️
📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси билан халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессияси йиғилиш қарорига асосан шаҳар ҳудудидаги бўш ерларга экилган бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини белгиланган тартибда шаҳар ҳудудида жами 733,31 гектар майдони ишга лаёқатли ишсиз фуқароларга вақтинчалик такрорий қишлоқ хўжалиги махсулотларини экиш учун мавсумий муддатга ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий муддатга фойдаланиш учун ер берилади.
Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг Қурилиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ёшлар муаммолари сектор раҳбарлари назоратида
🔰Нурафшон шаҳар 2-сектор биносида шаҳар прокурори Ф.Мирзаев бошчилигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Сектор раҳбари Фахриддин Мирзаев ҳар бир ёшнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, муаммоларга ечим топишида кўмак берди.
📌Шунингдек, сектор худудидаги ишсиз ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, бўш иш ўринлари билан яқиндан таништирилди.

Шаҳар ҳокимининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолига планшет топширди
Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳардаги 22 та маҳалланинг хотин-қизлар фаолларига планшет топширди.
Шаҳар ҳокими бошчилигида ўтказилган мазкур йиғилиш давомида сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабоева ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда М.Салиев бугунги кунда мамлакатимизда аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар, гендер тенглиги масалалари, шунингдек, бу борада ишлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар борасида атрофлича тўхталиб ўтди.
Хотин-қизлар фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган юксак эътибор, туман ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилинган яхши иш шароитидан миннатдор бўлдилар ҳамда бугунги тақдим қилинган планшетлар аёлларнинг маҳалладаги фаолиятида фойдаланишга бир қанча қулайликлар яратиши тўғрисида фикр билдириб, миннатдорчиликлар айтдилар.
Нурафшон шаҳарт ҳокимлиги ахборот хизмати