Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
43K photos
3.88K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият марказида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмуни турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фуқаролар қабулида Маърифат МФЙ ахолиси томонидан кўтарилган муаммолар бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев тегишли ташкилот раҳбарлари билан бирлагикда жойига чиқиб ўрганилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
Шунингдек, бугуннинг ўзида Янги обод ҳамда Юксалиш маҳаллалари фуқаролари мурожаатлари бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев хамда тегишли муттасадди рахбарлар бошчилигида жойига чиқиб ўрганилди ҳамда ижроси бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб масъул рахбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) си орқали тадбиркорлик фаолияти учун савдоларга қўйилган ер майдонлари.
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, Сиз ҳозирги вақтда «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) сида Нурафшон шаҳри ҳудудидан қўйилган 50 дан ортиқ ер участкаларини e-auksion.uz ягона платформаси орқали сотиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: +99897-884-19-71

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати