Nurafshon shahri hokimligi
3.3K subscribers
42.8K photos
3.85K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлигига муддатда аҳоли ва тадбиркорларни янгиликлардан хабардор қилиш ва уларга қулайликлар яратиш ҳамда қонунчиликни ихчамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигига берилаётган маблағлар мақсадли ишлатилиши, айниқса, қурилишни молиялаштириш, субсидия ва компенсация ажратиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, ҳамма маҳалла, туманга тушиб, муаммоларни ичига кириб, аниқ натижага ишлаши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
#сайёр_қабул

Мурожаатлар ўрганилмоқда


Нурафшон шаҳар Бирлик МФЙда 3-сектор раҳбари О.Ганибеков сайёр қабул ўтказди

Жараёнда маҳаллий аҳоли иштирок этиб, мавжуд камчиликлар ўртага ташланди.

📌Шаҳар хокимининг ўринбосари У.Убайдуллаев хам қабулда қатнашар экан, тушган мурожаатлар юзасидан тегишли корхона ва ташкилот мутасаддиларига муаммоларнинг ечими бўйича вазифалар юклатилди.

@Nurafshonpressa
#жараён

⚡️Нурафшон шаҳар 4-сектор раҳбари Санжар Нархаджаев томонидан Ойбек МФЙ Спорт кучаси 17-уйда яшовчи Собирова Жаннага 3 мошина клинис щебень ва 4,5 тонна цемент махсулотлари олиб берилди.

Шунингдек, Ойбек МФЙ М.Улугбек кучаси 41-уйда яшовчи Кулбоева Дилнозанинг мурожаати юзасидан 2 та мошина елинис, щебень олиб келинди.

Халқ мурожаатлари бўйича жойларда тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда.

@Nurafshonpressa
#ғалаба

14-15 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Ўрта Осиё давлатлари иштироеидаги спортнинг таэквон-до тури бўйича Халқаро мусобақа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу спрот тадбирида Нурафшон шаҳар мактаб ўқувчилари мамалакатимиз шарафи учун кураш олиб бориб, умумий ҳисобда Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Нурафшоннинг 1-,13- ва 48- мактаб ўқувчилари ушбу беллашув ғолиблари бўлганликлари эса, айниқса қувонарли.

@Nurafshonpressa
#зиёрат

https://youtu.be/UgrCgoL4YVg

📌Муборак Ҳаж амалларини адо этиб келган юртдошларимиз қатори Тошкент вилоятилик ҳожилар ҳам диёримизга эсон-омон қайтишмоқда.

🔹Улар вилоят ҳокимлиги, Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, нуронийлар ва маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик иштирокида муносиб кутиб олинмоқда.

🔹
Тафсилотлар вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Нурафшон" телеканали лавҳасида.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қутлов

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Отабек Ғанибековни таваллуд айёми билан самимий қутлаб, келгуси ишларида улкан зафарлар, касбий машаққатларининг мевасини кўриш, доим халқ ардоғида бўлишларига тилак билдиради.

Ҳурматли, О. Ғанибекович! Эл-юрт равнақи йўлида шижоат ва ғайратингиз янада кучайсин!

@Nurafshonpressa
#тиббий_кўрик

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармокли марказий поликлиника ходимлари томонидан, "Қумариқ" МФЙ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, оғир дардга чалиниб, ётиб колган беморлар сайёр кўрик орқали шифокорлар маслаҳатини олишди ва тегишли муолажалар қилинди.

@Nurafshonpressa