Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

🔹
Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда иш жараёнини тўғри ташкил этиш, биноларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ва уларда барча зарур шароитларни яратиш борасида мутасаддилар билан фикр алмашди.

🔹
Шунингдек, инфратузилма ва коммуникация тармоқларини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эътибор

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ташаббуси билан Ойбек маҳалла ҳудудида яшаётган циган миллатига мансуб фуқароларнинг турмуш шароитлари яхшиланиб, уларнинг аксарият қисми доимий иш билан таъминланган.

Яқинда фарзандли бўлган циган аёлнинг фарзандига арава ҳадя этган ҳоким, маҳалла фуқароларидан тушаётган бошқа мурожаатларга ҳам эътибор қаратмоқда.

Хусусан, маҳалладаги болаларнинг таълим олишлари учун Wi Fi улаб берилди, уйларнинг олд қисмига шағал тўкиб, таъмирлаш масалалари бўйича шаҳар ободонлаштириш бўлимига топшириқ берилди.

Қолаверса, бошқа масалалар юзасидан ҳам муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш айтилди.

@Nurafshonpressa
#сайёр_қабул

Навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди


Шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан бугунги шанба учун ҳам "Тонг" маданият марказида фуқаролар қабули ташкил этилди.

Мазкур жараёнда кўплаб фуқаро қатнашиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Бунда бандлик, банк кредитлари ва уй-жой масаласи билан келган фуқаролар ўз муаммоларига ечим сўраб мурожаат қилишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимининг тегишли топшириқ ва кўрсатмаларига асосан масъуллар ўзларига тааллуқли вазифаларни қайд этган бўлишса, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

📌Шу билан бирга ўтган ҳафта қабул жараёнида ўз ташвиши билан ҳокимга юзланган Юксалиш МФЙ 25-уй, 49-хонадонда истиқомат қилувчи, 1985 да туғилган Жумабоев Ботирга ногиронлик аравачаси топширилди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Бугун вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

➡️
Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram