Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#эртанинг_бугуни

Бунёдкорлик ва тараққиёт шаҳри


Чанг, тупроқ, нурсиз манзара. Кишида кайфиятни заифлаштирадиган ҳолат. Нурафшоннинг гуркираган, гўзалликка бурканган эртасини бугун шундай кўряпмиз.

Табиатан таъмир ишлари давомида ҳаммада “... эҳее қачон тугар экан бу қурилиш, атроф чанг-тўзон” деган ношукурлик ҳисси шаклланади.

Шубҳасиз, ишлар поёнига етиб, муҳит ўзгаргач, акс ҳолат яъни жудаям чиройли чиқибди, бекорга эмас эканда шунча ҳаракат, деб қўямиз.

Айни кунларда Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган шаҳарсозлик ишлари кўпчиликда ноқулайлик туғдираётганлиги табиий. Бироқ бугунги бунёдкорлик эртанги фаровон турмуш учун пойдевор эканлиги ҳам айни ҳақиқат.

Мазкур долзарб қурилиш, таъмирлаш ишларининг замирида катта меҳнат ва умид яшаётган бугуннинг саъй-ҳаракатлари шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрадиганларни нурли манзиллар масканига етаклайди деб айта оламиз.

@Nurafshonpressa
#эртанинг_бугуни

Истиқболдаги режалар тузилди
______

Нурафшон шаҳар ҳокими исроиллик инвесторларни қабул қилди. Икки томонлама фикрлар эшитилгач, хорижлик инвестор шаҳарда келажакда вужудга келадиган имкониятлардан келиб чиқиб меҳмонхона ва шунга ўхшаш хизмат турларини кўпайтириш пайида эканлигини маълум қилди.

– Бизнинг шаҳримизга қизиқиш билдираётган инвесторлар талайгина. Мақсадимиз бу масканнинг эртанги фаровон қиёфасини тараққий эттириш, замонавий бино ва иморатларни, кўп қаватли уйларни барпо этиш. Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бу орқали маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, дейди шаҳар ҳокими М.Салиев сармоядор меҳмонлар билан суҳбат жараёнида.

Ўзаро алоқа жараёнида таклиф қилинаётган ҳудудлар инвестициявий лойиҳа эгаларига кўрсатиладиган бўлди.

@Nurafshonpressa