Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#эзгу_ишлар_йўлида

Бўш турган биноларда сартарошхона, тикувчилик цехи, авто хизмат кўрсатиш шохобчаси, савдо дўконлари ташкил этилди


Чиғириқ маҳалласида ҳайрли ишларга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси О. Атауллаев маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилиш, ишсизларни иш билан таъминлаш ва қулай шароитларни яратиш йўлида бир қатор мақсадли ҳаракатларни аллақачон бошлаб юборган.

Жумладан, унинг тавсияси асосида эҳтиёжи бор фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилди. 10 га яқин оилавий корхоналарда 25 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланиб, оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчиси маҳаллий аҳоли ҳолидан мунтазам хабардор бўлишини таҳсинга лойиқ деб ҳисоблаш мумкин.

@Nurafshonpressa