Nurafshon shahar hokimligi
2.05K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#ўқув_семинари

Тарғиботчиларга маҳорат дарслари
ўтказилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси томонидан Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги 5040-сонли Қарорига асосан жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, йиллик режалари тақдимотини ўтказиш ҳамда уларнинг бу йўналишдаги малакаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар билан самимий суҳбат олиб борилди. Шунингдек, тизим олдида турган вазифалар ва ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбирда Республика Маънавият тарғиботчиси, тарих фанлари номзоди, доцент С.Сулаймонова ўз маърузалари билан иштирок этди.

@Nurafshonpressa
#назорат

Огоҳлантириш хатлари берилди

🔷 Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида жойлашган савдо мажмуалари, умумий овқатланиш жойлари, хизмат кўрсатиш обектларига тартибсиз, шаҳарсозлик меъёрларига мос келмаган, рухсатсиз ўрнатилган, “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар талабларига тўғри келмаган ташқи реклама воситалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси, Монополияга карши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, шаҳар ҳокимлиги таркибида тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорлик субектларига пешлавҳа ва реклама воситаларини ўрнатишда қонун талабларига риоя этишлари тўғрисида тушунчалар ҳамда огоҳлантириш хатларини беришди.

@Nurafshonpressа
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

#SCO2022Samarkand

https://t.me/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Монголии уже в Самарканде.

Обратите внимание, на автомобиле Президента зелёный номер SCO VIP

@na_begu
#жараён

Йўллардаги қурилиши ишлари ҳоким назоратида

Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчаси 4R2 йўли ҳудудида олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўрганилди.

Шу билан бирга, йўл бўйларидаги қурилишлар, пиёдалар йўлининг талаб даражасида бўлиши, қолаверса таъмирлаш ишлари, келиб чиққан муаммоларни бартараф этиш масалаллари юзасидан ҳоким томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

@Nurafshonpressa
#назорат

Ҳужжатлар ўрганилди

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Саҳоват ва кўмак жамғармасидан келиб тушган пул маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, тегишлилиги юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

Йиғилишда Котибият мудири У.Аллаев, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси А.Исаков, тиббиёт, Саҳоват ва кўмак жамғармаси вакиллари, 3-4-сектор котиблари ҳамда маҳалла раислари қатнашишди.

@Nurafshonpressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ мамлакатларининг 3,5 млрд аҳолиси – жуда катта бозор дегани»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Нодирбек Расуловнинг қайд этишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий имконияти – ҳали фойдаланилмаган фойдали қазилмалари ва унинг аҳолиси сони билан бевосита боғлиқ.

«Президентимизнинг мақоласида таъкидланишича, ШҲТ маконидаги давлатлар юксак инсоний, интелектуал ва техник салоҳиятга эга ва ҳали тўла фойдаланилмаган катта фойдали қазилма бойликлари бор.

Маълумотларга кўра, дунё нефть ва газ захираларининг 25-30 фоизи ШҲТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, ушбу минтақада 3,5 млрд аҳоли борлиги жуда катта бозор мавжуд эканини кўрсатади», – дея таъкидлади мутахассис.

https://t.me/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – ШҲТнинг «Яшил камар» дастурини яратишни таклиф қилмоқда

Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими Нозим Ҳасановнинг маълум қилишича, ШҲТ саммитида экологик масалалар бўйича бир қатор таклифлар илгари суриляпти.

Масалан, Ўзбекистон – ШҲТнинг «Яшил камар» дастурини яратиш ва Оролбўйи минтақасининг экологик муаммоларини комплекс ҳал этишни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда. Ўз навбатида, Хитой экологик ривожлантириш институтини ташкил этишни, Ҳиндистон эса инновациялар ва стартап экотизимлари бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқда.

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартибида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзуси ҳақли равишда муҳим ўринни эгаллайди», – таъкидлади мутахассис.

https://t.me/AOKBToshvil