Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Жуда муҳим ҳужжат имзоланди: Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўли қурилиши бошланади

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли қурилиши (Қирғизистон ҳудудида) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.

#SCO2022Samarkand


👉 @xushnudbek 👈
#Айни_дам
#инновацион_ҳафталик
#кўргазма

Кўргазмани ўтказилишидан кўзланган мақсад республика вилоятлари кесимида илмий ва инновацион фаолликни ривожлантириш, ҳудудларда ишлаб чиқаришга жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш ҳамда инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чииқиш ҳамда жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этишдир.

@Nurafshonpressa
#тиббий_тарғибот

Тиббиётнинг табиий таклифлари

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан махаллаларда, мактабларда, шифохонада даволанаётган беморларга ва оналарга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, кун давомида жисмоний фаолликни ошириш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Жараёнда аҳолининг саволларига соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчилар томонидан тушунчалар берилди.

@Nurafshonpressa
#кўргазма
#инновацион_ҳафталик

Тадбирда ҳудуддаги йирик саноат корхоналари, хўжалик бирлашмалари ва субъектлари, илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек ОТМ ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

@Nurafshonpressa
#спорт

“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақалари ташкил этилган.

Жумладан, Нурафшон шаҳрининг таълим муассасаларида ҳам ушбу тадбир бўйича маҳалла ёшларининг ўртасида арқон тортиш, қувноқ-стартлар спорт мусобақалари ўтказилди.

@Nurafshonpressa