Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Биласизми

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп қаватли уйларнинг кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

@Nurafshonpressa
#биласизми

Узоқ масофадан симсиз узатиш ва қабул қилиш усулини 1895 йилда ихтиро қилган рус физиги Александр Степанович Попов Нурафшонда ҳам “яшайди”

Ўқувчини ажаблантирган ушбу жумла шаҳарда қурилган ҳайкалга урғу беради.

👉 Батафсил ўқинг: https://clck.ru/325wjF

@Nurafshonpressa
#turizm
#ziyorat

🕌 Toshkent viloyatining ziyorat turizmini sayohatga kelib biling

Viloyatimizdagi qanday ziyoratgohlarni bilasiz? Atxam sahoba ziyoratgohi haqida 👇👇👇 shu havola orqali tanishing

BATAFSIL: https://clck.ru/dZ3w7

👉 @tvturizm_madaniymeros
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

👉👉👉 Манба

@Nurafshonpressa
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Убайдуллаев Саидкамол Сайдилухманович Нурафшон шаҳар ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📌 С.Убайдуллаев 1975 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалининг “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

@Nurafshonpressa
#туйғу

Тунги Нурафшон


Шаҳарда ҳаёт қайнаяпти.
Кузнинг сокин оқшоми. Кимдир уйга шошган, яна бошқалар харид учун дўкон томон йўл олган.  Йўл патрул хизмати ходими эса ўз ишига масъулият билан чорраҳанинг қоқ ўртасида тартиб ўрнатиш дардида.

🚘 Шаҳарни автоуловлар шовқини чулғаган. Бу овозларни писанда қилмаётган арчалар гўё атроф ҳукумронидек, ўтган кетганни кузатиш билан оввора...

⚡️ 20 сентябр, 2022 йил. Соат тунги 20:30

@Nurafshonpressa
#Табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Ахунжанова Юлдуз Махмуджановнанинг таваллуд айёми билан ҳокимлик жамоаси самимий қутлайди.

Ю.Ахунжановага соғлик, саломатлик, оилавий ҳотиржамлик, келгуси режаларида муваффақият ёр бўлишига тилакдошмиз.

@Nurafshonpressa