Nurafshon shahri hokimligi
3.12K subscribers
44.4K photos
4.1K videos
61 files
12.6K links
Download Telegram
#саховат_онидир_бу

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШИ КЕРАК!
САВОБ ИШНИ ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК!

Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими ходимлари «Обод» маҳалласи «Майрамкўл» кўчаси 6-уйда яшовчи Жўра Абдуллаев хонодонига бўлишиб, яқинлашаётган муборак Қурбон ҳайити билан хонадон эгаларини табриклашди, байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.

@Nurafshonnew
​​#саховат_онидир_бу

Нурафшон шаҳридаги «Маърифат» маҳалласи «Нафосат» кўчаси 80-уйда яшовчи Фотима ая Тоирова узоқ йиллар боғчада тарбиячилик қилган.
Фотима ая иккинчи гуруҳ ногиронлигибўлгани боис тўшакда ётиб қолганди. 1-сектор масъуллари томонидан хонадон ўрганилганда, инсульт олган Фотима ая:
- Менга аравача эмас, юришимга тиргак бўлгани таянч бўлса, бас, - деганди.

Мусулмон оламининг улуғ айёми - Ийди Қурбон арафасида Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов аянинг ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлаб, ногиронлик таянчларини топширди.

@Nurafshonnew