Nurafshon shahri hokimligi
3.17K subscribers
44K photos
4.07K videos
61 files
12.5K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наримон Ражабов, Тошкент давлат юридик университети профессори:

— Энг муҳим масалалардан бири инсон соғлиғи-саломатлигидир. Шундай экан, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида янги киритилди, яъни ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, ҳар ким атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборотларни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма амалдаги Конституцияда йўқ. Агар сиз қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқингиз таъминлашини истасангиз, унда албатта, 30 апрелда бўлиб ўтадиган конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этинг.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman