Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
​​#ҳашар_2023
#журналистлар #Машъал

Мулки борлиқ ичра бир маҳал,
Кўрксизгина олам яралган.
Бермоқ учун дунёга сайқал
Олам аро одам яралган...

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, дарҳақиқат, одамзоднинг дунёга келишидан мурод нима эканлигини ушбу шеърнинг сози – тўрт сатрга жо қилган. Инсон қавми дунёга келибдими, ўзи яшаётган, ўзи ишлаётган гўшани табаррук билиб, ораста ва саранжом асраши лозим ва лобуд.

Инчинун, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан 28-29 октябрь кунлари вилоятда ўтказилаётган ҳашар «Машъал» газетаси таҳририятида ҳам уюшқоқликда ташкил этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ҳокимликлари муассислигидаги ушбу газета таҳририяти ҳовлисидаги гулзор тупроғи юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланди ва хризантема гуллари экилди.

Донишманд шоир Эркин Воҳидовнинг «Гўзаллик» шеъри давомини ўқиймиз:
...Шундан бери инсон тинмайин
Шу ер узра тер тўкар ҳамон.
Ерни гўзал қилгани сайин
Гўзал бўлар ўзи ҳам инсон.

Ҳақрост, одам ўз қўли билан ерни қанча гўзал қилаверса, кўнгли ҳам, шунинг баробарида ўзи ҳам гўзаллашиб, тийнати тозаланиб бораверади.

Юртимиз, вилоятимиз гўзаллашаверсин!


Каналга уланиш:
http://t.me/mashal_gzt