Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.7K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.

Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.

Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.

Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиздаги 1 минг 24 та маҳалла “оғир” тоифада, яна 1 минг 294 тасида жиноятчилик, 1,5 мингида ажримлар сони кўпайган. Энг кўп “оғир” маҳаллалар Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

Ҳозиргача 8 минг 481 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтди. 3 минг 590 та маҳаллага янги раислар сайланди, 4 минг 891 нафари жойини сақлаб қолди.

Маҳаллалар уюшмаси маҳалла раислари ва “еттилик”ни янгича ишлашга ўргатиши зарурлиги қайд этилди. Умуман, маҳалла тизимида анча масала йиғилиб қолгани, сайлов якунланганидан кейин улар алоҳида муҳокама қилиниши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.

Айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози экани қайд этилди.

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.

Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.

Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.

Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.

Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

Facebook|Instagram|X
Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилади. Масалан, маъмурий ва молиявий жарималар, солиқ текширувлари бўйича пеня, тоифаси ўзгарган қишлоқ ерлари учун нобудгарчилик компенсацияси, ўрмон ерлари ҳудудларини ижара тушумлари, кўрсатилган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг бир қисми туманда қолади.

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди.

Мисол учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича 1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан мустаҳкамланади.

Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағ оширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади.

Facebook|Instagram|X
Нурафшонда ёзги таътил мазмунли ўтмоқда! 🌞📚

Нурафшон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида “Долзарб 90 кун” тадбирлари юқори савияда ташкил этилмоқда.
Бу эса болажонларнинг ёзги таътил пайтида бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишга хизмат қилмоқда.

🔹 Хусусан, Тараққиёт маҳалласида жойлашган 57-умумтаълим мактаби ҳузурида ташкил этилган “Соғломлаштириш майдончаси”да 450 нафар бола ҳар куни фаол иштирок этмоқда.

🔹 Шунингдек, мактаб қошида ташкил этилган турли тўгаракларда яна 350 нафар ёшлар ўз қизиқишларига биноан таълим ва тарбия олишни давом эттирмоқда.
🧩 Бу каби тадбирлар болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига, ёзги таътилни самарали ўтказишига кенг имконият яратмоқда.

🎨 Соғлом, зукко ва фаол авлод – эртанги буюк келажак кафолати!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook