Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#расмий_муносабат

Шифокорларнинг устама ҳақи белгиланган тартибда тўлаб берилади

🌐Куни кеча интернет сайтларида "Чирчиқдаги шифокорлар: "Меҳнат шартномаси йўқ, беморлар учун дорилар йўқ" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

⁉️Унда Чирчиқ Давлат Педагогика институти ётоқхонаси қошида ташкил этилган провизор шифохонасига мутахассислар мажбурий жалб қилингани, муассасага пневмониянинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар билан бир қаторда коронавирусга чалинган беморлар ҳам қабул қилингани, аммо ходимларга коронавирусга чалинганларни даволовчи мутахассислар билан тенг ҳақ тўланмаётгани айтилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий муносабат
Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган фикрларга муносабат.
Нурафшон шаҳри, "Обод" маҳалла фуқаролар йиғини, Бирлик 2-берк кўчаси, 14-уйда яшовчи Хаитова Шаҳнозага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган бир мартталик моддий ёрдам пуллари берилмаганидан норози бўлиб Фейзбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Татьяна Довлатова томонидан муносабат қолдирилган.
Мазкур ҳолат бўйича қуйидагилар аниқланди:
Хаитова Шаҳноза 1987 йилда туғилган. Қўшни Қирғизистон фуқароси бўлиб, Тошкент шаҳри, Сергели туманида доимий рўйҳатда туриши маълум бўлди. Бугунги кунда Нурафшон шаҳри, "Обод" маҳалла фуқаролар йиғини, Бирлик 2-берк кўчаси, 14-уйда 5 нафар фарзанди, қайнота-қайнонаси, турмуш ўртоғи билан яшайди. Қайнона ва қайнотаси пенсияда эканлиги ва пенсияларини вақтида олиб келишаётганлигини айтишди. Ш.Хаитова 5 нафар фарзандлари борлиги, ўзи ва турмуш ўртоғи доимий иш ўрнига эга эмаслиги боис бир мартталик моддий ёрдам олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилмасдан балки ўзининг аввалдан таниши бўлган Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Татьяна Довлатовага мурожаат қилгани ойдинлашди.
Жорий йилнинг 5 август куни "Обод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Чуратаев ҳамда раис ўринбосари Л.Йўлдошевалар томонидан Ш.Хаитовага бир мартталик пул маблағларини бериш тартиби ҳамда "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари тушинтирилганда у ёш болали оилаларга 6 ойлик муддатга моддий ёрдамларни олиш учун ёрдам беришларини сўраган. Бу ҳақда ўз қўли билан имзолаган мурожжат хатида ҳам қайд этган.
Маҳалла раисининг сўзларига кўра тегишли комиссия холатни ўрганиб ўз хулосасини бергандан сўнг Ш.Хаитовага моддий ёрдам тайинланар экан.
Шундан сўнг Ш.Хаитовага ҳамда унинг турмуш ўртоғига маҳалла раиси томонидан доимий иш таклиф этилганда уларни рад этган. Бу ҳақда далолатнома ёзувларида ҳам қайд этилганлиги ойдинлашди.
Ўрганишлар жараёнида Ш.Хаитованинг яшаш хонадонида дехқончилик қилиш учун шароитлар борлиги боис иссиқхона ташкил этиш, товуқ ва қуёнчилик билан шуғилланиш бўйича ҳам ёрдамлар бериш имконияти мавжуд эканлиги тушинтирилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Nurafshonpressa