Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#Фестивал

Айни дамда вилоят Ёшлар марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилари жамияти, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда "Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида вилоятимиз миқёсидаги маънавий-маърифий фестивал бўлиб ўтмоқда
@nurafshanziyo
#Фестивал

Айни дамда вилоят Ёшлар марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилари жамияти, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда "Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида вилоятимиз миқёсидаги маънавий-маърифий фестивал бошланиши арафасида.

Фестивал 2 кун мобайнида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган. Фестивал доирасида "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзоларига гувоҳномалар топшириш маросими, "Ёшлар маркази"даги кутубхона, тўгараклар фаолиятига саёҳат, илмий-амалий семинар, давра суҳбатлари ташкил этилиши кутилмоқда.
#фестивал
#онлайн

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкор вазирлик ва идоралар, масъул бошқармалар томонидан Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!фестивалида карантин қоидалари асосида турли кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари намойиш этилмоқда.

📌Шунингек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларидан иборат 50 нафар бола учун “Суннат тўйи” акцияси ўтказилди.

📍Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу оммавий тадбир учун интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok