Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.8K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Ҳоким мурожаати 30.06.2021.doc
41 KB
Бугун 30-июнъ "Ёшлар куни" муносабати билан Нурафшон шаҳар Ҳокими Салиев Музаффар Хaлдaрбaевич Нурафшон шаҳар ёшларини ҳамда Республикамизнинг барча ёшларига байрам табригини йўллади.
https://t.me/Nurafshonpressa
Ассалому алайкум,
қадрли ёшлар ва тадбир иштирокчилари!

Барчангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган
30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни чексиз қувонтиради.
Сизларни яна бир бор азму шижоат, гўзаллик ва камолот байрами — Ёшлар куни билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Нурафшон шаҳар ҳокими
Салиев Музаффар Хaлдaрбaевич


https://t.me/Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар куни" Республикамизнинг барча худудларида жумладан бизнинг Нурафшон шаҳримизда ҳам кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Тадбир Шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги ва маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда шаҳримиздаги иқтидорли ёшлар фаол иштирок этишди ва шу кунга қадар ўзи эришган ютуғлари учун совғалар билан тақдирланди.


https://t.me/Nurafshonpressa
#онлайн
#ёшларкуни

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми бошланди.


Барча ҳудудлар қаторида Тошкент вилояти студиясидан қатнашаётган раҳбарлар ва фаол ёшлар Президент Шавкат Мирзиёев нутқини кузатиб боришмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ёшлар ўртасида "Мини футбол" бўйича шаҳар прокурори кубоги бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳрида "Ёшлар куни"га бағишлаб 2021 йил 30 июнь ва 1 июль кунлари прокурор сектори ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни ёзги таътилида бўш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида ёшлар ўртасида Мини футбол бўйича шаҳар прокурори кубоги бўлиб ўтди.

Мусабоқада шаҳар Ҳалқ таълим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синиф ўқувчилари иштирок этишди.

Мусабоқа ғолибларларига шаҳар прокурорининг қимматбаҳо совғалари ва чемпионлик кубоги топширилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиши ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Сессия

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги 1-масалаНурафшон шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар бузилиши натижасида уларга етказилган зарарларни қоплаш, мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида Ш.Усмонов ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ш.Рўзматовнинг ҳисоботи тингланди.

3-масала Нурафшон шаҳар ҳокимининг айрим қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботини Кенгаш раиси М.Салиев ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибида 3 та масала киритилган бўлиб, барча масалалар бўйича сессия қарорлари қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Барча шаҳримиз фуқароларига маълумки, ҳар шанба куни шаҳар ҳокимининг "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтади. Бугун ҳам раҳбарлар томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.

📊Қабулда шаҳар ҳокими, Кенгаш раиси М.Салиев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари фуқаролар мурожаатларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўришди.

❇️Қабулда фуқаролар доимий ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам ва кредит олиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлиб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Nurafshonpressa