Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
Фуқароларнинг мурожаатлари назоратда

Жорий йилнинг 23 июль куни Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Бегматов Нурафшон шаҳар Маданият марказида шаҳар фуқаролари билан қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур қабул карантин қоидалари асосида бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой, сув таъминоти, кредит масалалари каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича тегишлилар томонидан назоратга олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
“Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари қабулда
Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар “Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари билан шаҳар Амфитеатрда қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
“Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, электр тармоқларидан қарздорлик, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, фуқароларга маслахат, тушунтириш ва амалий ёрдамлар берилди. Учрашув мабойнида фуқароларнинг барча мурожаатлари ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️O'zbekiston Respublikasi Saylov kodeksining 7-moddasi:

🔷Saylovda erkin va yashirin ovoz beriladi. Saylovchilarning xohish-irodasini nazorat qilishga yo‘l qo‘yilmaydi.
Yashirin ovoz berish saylovchining xohish-irodasi ustidan har qanday tarzda nazorat qilish imkoniyatini istisno etadigan tegishli sharoitlarni yaratish orqali ta’minlanadi.
______________________________________________________

‼️Статья №7 __Избирательного кодекса Республики Узбекистан:

🔷
Голосование на выборах является свободным и тайным. Контроль за волеизъявлением избирателей не допускается.
Тайна голосования обеспечивается созданием соответствующих условий, исключающих возможность какого-либо контроля за волеизъявлением избирателя.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 83 кун қолди.

Жорий йилнинг 8 февралида қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиришга биноан мамлакатимизда Президент сайлови октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Шу кунларда мамлакатимизда катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Бу борадаги барча жараёнлар очиқ, ошкора, миллий сайлов қонунчилиги асосида ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўтказилиши кўзда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Б.Пулатов, шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар прокурори Ф.Мирзаев ва ишчи гуруҳ билан биргаликда, Нурафшон шаҳридаги барча сайлов участкаларнинг ҳолати билан танишди.

Ушбу сайлов участкаларини ҳолати, тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечириб, камчиликлар бўйича мутасаддиларга аниқ ва режали топшириқлар берилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa