Nurafshon shahar hokimligi
1.93K subscribers
34.6K photos
3.26K videos
46 files
10.3K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар Тонг Маданият марказида Сайёр қабул ўтказилди.
Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар Тонг Маданият марказида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, паспорт олиш, уй-жой қуриш учун ер майдонини олиш, кўп қаватли уйларнинг том қисми ва канализация масалалари, бандликни таъминлаш, кўча йўллари, электр тармоқлари ва моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
“UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Ҳурматли ҳамшахарлар кеча шаҳримизда “UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Аҳборот техналогиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазири Шухрат Махаматжонович Содиқов иштирок этиб Нурафшон шаҳрида “UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиши билан барчани самимий табриклади.
Мазкур офис эко хайтек услубида лоихалаштирилган ва замонавий техналогиялар билан жиҳозланган бўлиб ўзида бир қатор қулайликларни мужассамлаштирган.
Янги офис фаолияти натижасида аҳолимизга бизнес ва уй учун рақамли хизматлар, мобил алоқа, интернет ва турли хизматларни тақдим этади.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZTELECOM сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиш тадбиридан видеолавҳа
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баходир Жалолов Токио олимпиадасида финал жанги.
Тўлиқ жанг

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2021 йил 23 июль кунидаги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини, янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан ўткан ҳафта мабойнида, Нурафшон шаҳрининг 13 та (МФЙ) маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқароларнинг қабуллари ташкил этилиб ўтказилди.
Жумладан, қабулда жами бўлиб 508 та мурожаатчилар билан учрашилди.
141 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул давомида ижобий ҳал этилди.
357 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси вақт талаб этганлиги сабабли ижрога қаратилиб, сектор раҳбарлари ва шаҳар ҳокими томонидан назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa