Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими М.Салиев “Ойбек” МФЙ ҳудудидаги ҳолат, фуқароларнинг турмуш даражасини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масаларни ҳал этиш мақсадида маҳаллани ўрганди.
“Ойбек” МФЙ ҳудудларда амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифаларни белгилаб берди.
“Ойбек” МФЙ маҳалласи фуқаролари томонидан қилинган мурожаат ва таклифлари инобатга олиниб, жойида ижобий ҳал қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ БИР ДАВРАДА

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шоири остида байрам олдидан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар, бугунги кунда шаҳримиз равнақига катта ҳисса қўшаётган фаол ўрта ёшлар ҳамда буюк келажак сари олға қадам ташлаётган иқтидорли ёшлар бир дастурхон атрофида жамулжам бўлишди.

Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Музаффар Салиев сўзга чиқиб, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди ва тадбир иштирокчиларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар туҳфа этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa