Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими М.Салиев “Қумариқ” МФЙ ҳудудида ва Нурафшон шаҳар, Марказий Аренаси ўйингохида олиб борилаётган қурилиш ва ободанлаштриш ишлари билан яқиндан танишиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан, тегишли ташкилот раҳбарларига вазифаларни белгилаб берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди.

Муфтий сўнгги пайтларда Москвада даволанаётган эди. У ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётган эди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари бошчилигида шаҳардаги 7-сонли ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ҳамда сифатли ва хавфсиз овқатланишини назоратини кучайтириш мақсадида прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамкорлигида ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилиб, огоҳлантирилди. Ўрганишлар шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилиши таъкидланилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Тадбиркор ва фуқаролар эмланмоқда

Нурафшон шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ташаббуси билан, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида, Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган «CONSTRUCTION SOLUTIONS» МЧЖ корхонасида Ўзбекистон - Хитой ZF- VAK 2001 ва АҚШнинг Модерна ваксиналари билан эмланиш тадбирлари ўтказилди. «CONSTRUCTION SOLUTIONS» МЧЖ раҳбарияти ва ходимлари ихтиёрий равишда коронавирусга қарши оммавий эмланишди.
Соғлигида муаммоси бор ходимларга эса тиббий тавсиялар берилди. Эмланиш жараёнлари ва тарғибот ишлари давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa