Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.83K links
Download Telegram
#Брифинг
Нурафшон шаҳар ҳокими ёш сайловчилар билан учрашди.


Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган ёшлар билан учрашиб, ёшларга эътиборнинг наъмунаси ва сиёсий жараёнларда ёшларнинг ўрни ва уларнинг Президентлик сайловидаги фаолликлари, сайлов қонунчилиги, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакиллантириш борасида шунингдек, жамият ва шахс тушунчалари ва юртимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисида сўзга чиқиб “Илк сайловчилар ва ҳоким” учрашувини очиб берди.
Учрашувга таклиф этилган, Нурафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Хатамов ёшларга сайлов тўғрисидаги қонун ҳамда сайловга оид меёрий хужжатлар шунингдек, сайлов жараёнларининг шаффоф олиб бориш тартиби ва ушбу жараёнларда ёшларнинг ўрни тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Ёшларимиз билан ўтказилган брифингда, сайловда энг муносиб деб билган номзодларга овоз бериш ва эркин фикрлаш, сайловдаги шаффофлик борасида ҳар бир ёш ўз қарашларига эга эканлиги ўз исботини топди.
@Nurafshonpressa
2021 йил Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан O’zLiDeP Нурафшон шаҳар Кенгаши конференция ўтказди.

Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси” Нурафшон шаҳар Кенгаши ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлардаги иштироки борасида сўз юритилди.
Конференцияда O’zLiDeP Нурафшон шаҳар Кенгаши аьзолари, шаҳар депутатлари, БПТ раислари, ижрокўм аьзолари Тошкент вилояти Уй - жой коммунал ҳизмат кўрсатиш бошқармаси ҳодимлари ва партия фаоллари иштирок этишди. Конфренция давомида O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайланди.
Конференция якунида Тошкент вилояти Уй - жой коммунал ҳизмат кўрсатиш бошқармаси ҳодимлари ва Махалла раислари O'zLiDeP партиясига аьзо бўлганлиги муносабати билан Партияниниг аъзолик гувохномаси ва эсталик совғалари тантанали топширилди. Шу билан биргаликда янги Бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилди.
@Nurafshonpressa
“Дехқонобод” МФЙ фуқароларининг мурожаатлари тингланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Ҳалқ қабулҳоналари”нинг фаолитини янада такомилаштириш юзасидан, 2021 йил 23 июль куни ўтказилган водеоселекторда туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларига, фуқароларни мурожаатлари ва қонуний талабларини тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича мақсадли вазифалар белгилаб берди.
Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш юзасидан бугун Нурафшон шаҳар ҳокими, Нурафшон шаҳар “Дехқонобод МФЙ” фуқаролари билан қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
“Дехқонобод МФЙ” фуқаролари, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, электр ва ичимлик суви таъминотлари, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди.

@Nurafshonpressa
📌Муаммоларга ечим топилмоқда.

📋Нурафшон шаҳар Учқун маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва бириктирилган Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда хонадонма хонадон юриб муаммолар ўрганилмоқда ва муаммолар жойида бартараф этилмоқда.

✍️ Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати

Каналга уланиш учун:
@Nurafshon_mahalla_va_oila