Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
1 млн доллар

Талабалик вақтимда бир сўм ҳам ортиқча пулим бўлмасди, йўлкирам йўқлиги учун ўқишга пиёда бориб, пиёда қайтардим.
Кўпинча обед қилмасдим.
Ҳа қийналиб ўқиганман.

Бор бойлигим бир долларлик купюрам эди.
Мен ундаги 1 рақами ортидан 6 та нол ёзиб, 1 долларлик купюрани 1 млн долларлик купюрага айлантириб, ётадиган хонам деворига илиб қўйгандим.

Ҳар куни уйдан чиқиш олдидан 1 млн доллар пули бор одамдек чиқиб кетардим.
Ич-ичимдан мен барибир мана шунча пулни йиғаман деб ният қилардим ва шу ният шу мақсад менга куч берарди.

Рости ўшанда пул топиш энг мушкул ишдек кўринар, баъзида ўзимни омадсиз ҳис қилардим.
Аммо умид ва ҳаракат инсон учун ҳар қандай мушкул ишни ҳам осонлаштиришига яшаб туриб гувоҳ бўлдим.

Менда ҳали ҳам 1 млн доллар пул топиш иштиёқи ич-ичимда бор, аммо аввалгидек қийин ва иложсиздек туюлмайди, менда уже ўзимга бўлган ишонч кучайган.

Мен бу ишни ҳар қандай киши қила олишига ишонаман.
Муҳими ҳаракатдан тўхтамаслик, пулсиз қолиб қийналаётган бўлсангиз умидсизликка тушманг, ишонинг ҳаммасини тузатса бўлади буни сизга бир вақтлар ҳоли сизникиданда минг марта баттарроқ бўлган инсон сифатида ишонтириб айта оламан.
Мақсадни катта қўйинг, одам қилган ишни одам қилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍378🔥31🤣14❤‍🔥6🕊3🤝2🥰1
Сиёсий сабабларга кўра миллатларга нисбатан нафрат ва фобия кучайган.

Масалан кап-катта саводли блогер журналистларни уруш сабаб бутун бошли миллатларни қоралаб ўтирганини кўрсам жаҳлим чиқади.

Оддийгина ўзбек сигментида ҳам медиа 2 га ажралган, ярми Россия-Украина уруши сабаб бутун бошли рус халқини ота-бобосини қул қилганини қайта-қайта такрорлаб бутун миллатга нафратини сочса, иккинчи томон Исроил-Фаластин уруши туфайли бутун бошли яҳудий миллатини гўрига ғишт қалаб, отишга ўқи йўқ одамдек тутади ўзини.
Яна бир томон арабларни гўрига ғишт қалаб, бошқаси украинларга офат тилайди.

Энг аввало бир нарсани тушунайлик ҳукумат раҳбарлари қабул қиладиган қарорлар учун ўша давлат халқи, миллати айбдор эмас.

Биттасига қарасанг руслар ота-боболаримизни қул қилган, босиб олган дейди.
Бошқаси яҳудийлар пайғамбаримиз душмани бўлган яҳудийларни яшашга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайди.

Нега бутун бошли миллат тарих ёки амалдаги сиёсат учун жавоб бериши керак?

Масалан афғон урушида бизникилар ҳам СССР томонида туриб, афғонларни қиргани учун афғонлар биздан хун талаб қилиши аҳмоқлик бўлганидек ёки 2чи жаҳон урушида бизникиларни ўлдирган фашистлар учун бутун бошли немис халқидан нафратда яшай олмаймизку?

Худди шундай биз бутун бошли яҳудий ёки рус халқи бўладими бошқа миллат бўладими улардан нафратланишга ҳақимиз йўқ.

Тарих учун айблаш керак бўлса бутун европа ва турклар ҳам Амир Темур томонидан босиб олинган ҳудудлар учун биздан нафратда яшаши керак бўларди.

Яқин тарих ва узоқ тарихни фарқи бор деган гап баҳона бўла олмайди.
Сиёсий хатолар учун миллатлар жавобгар эмас.

Бир нарсани унутманг ҳар бир инсон миллати, ирқи, эътиқоди ва насл-насабидан қатъий назар яшашга, бахтли бўлишга ҳақли.

Масалан мени рус, украин, афғон, яҳудий умуман олганда жуда кўп миллатлардан яқин дўстларим бор уларнинг эътиқоди, сиёсий қарашлари, фикрлари ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади.
Аммо ҳеч бирини ёмон кўришга нафратланишга менда асос йўқ.

Озгина ақлни ишлатинглар, қайсидир ҳукумат тепасидаги аҳмоқлар учун, қонхўрлар учун бутун бошли миллатдан нафратланиш энг катта аҳмоқлик.

Мен доим барча миллатлар, барча ирқлар ҳамжиҳатликда тинч-тотув яшаши тарафдориман.
Мен ҳеч қачон миллатчиликни оқламайман.

Агар сиз қайсидир миллатни тарихи, ҳукумати учун ёмон кўрсангиз демак сизнинг Гитлердан фарқингиз йўқ, ҳеч бир миллат сизга ёқишга, сиз истагандек бўлишга мажбур эмас.
Буни ўзингиз учун тўғри тушуниб, тўғри қабул қилинг, ўшанда осон яшайсиз.

Унутманг! Ҳеч бир миллат сиёсат учун жавобгар эмас.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍246🔥12👏9🤣8🥰4😭4🤝2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир бор экан бир йўқ экан, башоратчи Ванга момомни айтишича бир туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси соққа билан қўлга тушибди.

Лекин бу ҳақида ҳеч ким ҳеч қаерда расмий хабар бермабди.
Эртакни давомини уйғонсам айтиб бераман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣234👍48🔥9😁8🫡4🤝3
Бепул дорилар рўйхати экан😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣463😁41👍28😭11🔥8🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон сиёсий ҳаётида янги давр бошланди

Эртага, 4 октябр куни соат 17:00 да навбатдаги теледебатлар бўлиб ўтиши эълон қилинди. 27 сентябрдаги дебатларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлаганди. 2019 йилги сайловда фақат партиялар вакиллари, 2023 йилги президент сайловида эса номзодларнинг вакиллари дебатларда иштирок этган.

Кейин яна янгилик киритилди: Шерзодхон Қудратхўжа «Дебат Холл» медиа-маркази расман очилганини эълон қилди ва марказ ташкил этилган кўчани рамзий маънода «сайловлар кўчаси» деб атади. Дебатлар шу марказда ўтказилади.

Бу йилги сайловларимизда илк бор сўзини жуда кўп қўллаяпмиз, яхшиликка бўлсинда)

#sаylоv24
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁77👍28🤣16🔥4
Самарқандда Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси асосида халқаро конференция бўлиб ўтяпти

Тадбирда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар, маҳалла фаоллари иштирок этмоқда.

Конференция 2-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрининг “Silk Road” мажмуасида бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, ялпи мажлисдан сўнг конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этар экан.

Бугунги кунда Ўзбекистон маҳаллаларида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Ушбу халқаро конференция мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган нуфузли тадбир десак тўғри бўлади.

@Otabek
😁48🤣46👍25😭7🔥2
Ўзи орқадан дубинка егандан кейин, одам мана шунақа тиржайиб 195 да ҳайдайдиган бўлиб қолади.

Дубинка хумор қилгани учун ҳам қоида бузиб, дубинкани излайдида жанвар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣198👍29❤‍🔥4🕊4🔥1
Қашқадарё "Начальник ГАИ"си Азиз ака Садиров Тошкент вилоятига "Начальник ГАИ" бўлиб кетибдилар.

Ака жуда камтар ва ОАВ учун очиқ инсон эди.
Братни кейинги ишларида омад тилайман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150🤣22🔥8😁3😭3
Янги ташкил этилаётган агентликларни санаш агентлигини ташкил этиш қолди холос...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣289👍35😁17👏8😭2
Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.

Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.

Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.

Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/Otabek_off
👍25🔥5🕊2🤣2
Санъаткорлар орасидаям "Ҳуймашер" э йўғe "Шумаҳер"лари кўпайиб кетди.

Менда ваколат бўлганида эди қонунни менсимайдиган бунақа бир гала "ҳер"ларни битталаб оғзига бермуд учбурчаги чизардим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣160👍24🕊5😍2🔥1
Ижтимоий ва сиёсий воқеаларни чуқур ифодаловчи мемлар, энг сара, қизиқарли видеолар ва сиёсий таҳлил — бугун сизга мана шундай 3 таси бирда сифатли канал тавсия қилмоқчиман.

Мем замонавий медиадаги муҳим йўналиш ҳисобланади. "Файзбоғ" жамоаси аъзоси Азизбекнинг ушбу каналида энг оригинал, нишонга урилган мемлар, фото ва видеоларни топишингиз мумкин. Ажойиб канал.

👉 https://t.me/Azizbekh17mem
👍28😭2🤝2
Судья пида... судья пида...

Онангни қози сўкса дардингни кимга айтасан деган машойиқлар.

Адолат тарозусини орқасидан иттарадиган бу кабиларни башарасига бегемот ҳанграб тепсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣190👍36🔥17😭7👏1😁1
Қарши шаҳрида ОАВ вакилларининг медиасавдохонлигини ошириш мақсадида "Ёшлар радикаллашувининг олдини олиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренингни устози олий, тирик "Google" Элдор Асанов
ҳамсуҳбат бўлса Элдори Асон,
барча илмлар сенга осон

ҳамда ўзи нозиккина бўлса ҳам баҳайбат жасоратга эга журналист Анора Содиқовалар ўтишди.

Яхшилиги анчадан бери кўрмаган одамларни кўриш билан бирга, билмаган нарсаларимизни ҳам ўргандик.

Қизиқ суҳбат, тажриба алмашиш ва албатта ширин дийдор ҳаммасидан ажойиб бўлди.

Ўзи шу каби тренингларни кўпайтириш керак, мия анча очилади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👏6😁6🔥5🤣2
Вой маззами сизларга?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣234😁20👍14🔥13😭6🤝1
Сурхондарёда талабалар “Миллий тикланиш” сайловолди дастури билан таништирилди

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.

"Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида ўтган тадбирда номзодлар сайловчиларни партия ҳамда ўзларининг сайловолди дастури билан таништирди.

#sаylоv24
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁36👍18🤣7🫡4🔥2