Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
300 млн лик устама

Стандартлаш институти раҳбарияти ҳар ойига 200-300 млн сўмдан устама олиб, жами 1 йил давомида 10 нафар ходим 3.1 млрд сўмдан ортиқ мукофот пули олибди.

Бу хабарни 2-3 млн ойликка яшаб юрган одамларга юборинглар..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢108😡5344👍5⚡3😁2🕊2😭1
Барча пенсия ёшини оширилишига қарши боряпти. Менда эса аксинча таклиф бор; Ишлашни хоҳлаган одам 100 га киргунича ишласин. Агар давлат ишхоналарида ишлаш маъқул бўлса. Фақат пенсия олмасин. Пенсияни расман ишдан бўшагандан кейин олсин.

Ҳозир аксарият "Қариялар" бир иш ўрнини банд қилиб ўтирибди. Куни ўтса ой ўтиб ойликка етиб келса бўлди. На иш унуми ва на бир фойдаси бор. Ё пенсия ё ойлик бериладиган бўлса ҳар на ишлайдиган ва номига келиб кетаётган фильтр бўлармиди.

©

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍650💯107😡27🙏12🔥9👏8😁5
#МУРОЖААТ

"Ҳурматли Отабек Артиков!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2021 йилдаги ПФ-32-сон Фармонининг ("Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида) 2-бандида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун «ССС» ва ундан юқори рейтингга эга бўлган қурилиш ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилади деб айтилган.

2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармон билан эса бу тартиб "«С» ва ундан юқори рейтингга эга бўлган қурилиш ташкилотлари" деб ўзгартирилди.

Буни қарангки, Яккабоғ туманидаги Янги Ўзбекистон массивида жойлашган айрим кўп қаватли уйлар Президент фармонидаги ушбу талаблар бузилган ҳолда яъни "C" рейтинга эга бўлмаган қурилиш ташкилотлари томонидан қурилди ва топширилиб юборилди. Айримлари 2024 йилгача ҳам "ССС" рейтинга эга бўлмаган.

Ушбу талаблар бузилган ҳолда қурилган уйларни қабул қилиб олган мансабдорлар жазосини олиши шарт. Зеро бу уйларда халқ яшайди. Шу халқни ўйлаб давлат раҳбари рейтинги юқори бўлган ва кўпни кўрган қурувчилар қурсин деган талаб қўйган.

Бу постингиздан кейин Президент фармони талабига жавоб бермайдиган барча қурилиш ташкилотлари ўз рейтингини ўзгартириш билан шуғулланиб уйларни қабул қилиб олган мансабдорлар билан келишган ҳолда мана рейтинглар тўғри келади деб ишни ёпишга ҳаракат қилиши мумкин. Бундай вазиятда эса қурилишни бошлаган ва тугатган вақти унинг рейтинги қандай бўлганлиги ҳақида маълумот олишнинг ўзи кифоя.

Соғ бўлинг."


P.S: Мен қурилишларни тушунавермайман, тушунадиган масъуллар биннима деворингларчи...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53😁178😭2🤝2😍1
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё ҳудудий бўлинмасида иккита бир хил исм-фамилияли бир хил отчестволик бир хил лавозимдаги икки хил кўринишли ўринбосар бoр экан.
Бу тасодифми ёки сайтга хато қўйилганми?😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁186😭85👍3
Отабек Артиков
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё ҳудудий бўлинмасида иккита бир хил исм-фамилияли бир хил отчестволик бир хил лавозимдаги икки хил кўринишли ўринбосар бoр экан.
Булар ака-укамикан десам бир-бирига ҳам ўхшамай турганди. Сайтда хатолик бўлган экан тузатишибди.
Тезкорсизларей йилдиримдек...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁136👍11😭5🔥3
Отабек Артиков
Булар ака-укамикан десам бир-бирига ҳам ўхшамай турганди. Сайтда хатолик бўлган экан тузатишибди. Тезкорсизларей йилдиримдек... 🇺🇿@Otabek
IHMA сайтидаги хатолик тузатилиши билан Жамшид Раҳмонқуловни битта ўринбосари ишдан олингани ҳам аниқ бўлди.
Вакант эълон қилинадими ёки ички танлов асосидами?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁77🤝3⚡2👍1
Банкоматдан 200 минг ечиб, пулни олмай кетворадиган даражада бойсклерозман.
Мендан кейин банкоматга келган қиз бугун еб ичарми?😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁240😭12😍5💯2👍1
Рости мана шу қоидабузарликда 68 ёшли отахон айбдор эканига мен ишонмайман.
68 ёшли одамлар тезликни 50 дан оширмайди, кўзи ҳам ўтмайди.

Қолаверса ўзбекчиликда боласини айбини ёпиш учун ўзи қамалиб кетган қанча оталар бор.
Бу ерда ҳам ота фарзанди правасиз қолса дамас ҳайдашдан бошқа ишга ярамаслигини ҳис этган ҳолда айбни ўз бўйнига олган бўлиш эҳтимоли жуда юқори.
Бу жамиятда ўзи наша экиб, уйига вертолёт қўнганида хотинини бўйнига қўйиб юборган чала эркакларни ҳам кўрганмиз.

Агар ростдан фарзанд ўз праваси учун отасини элга шарманда қилган бўлса бундайларни тиригидан ўлиги яхши...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯84🔥10👍5🤝4😢3
Forwarded from YURISTKADR
Ишдан кейин ва дам олиш кунларида ҳам иши яққол кўринётган ходимлар ким?

Бугун давлат ишларида иш вақтидан ташқари вақтда, тунги вақтда ва дам олиш кунларида ишлайдиган ва ишлаганда ҳам иши яққол кўзга кўринадиган бир соҳа вакиллари бор.

Булар ахборот хизмати ходимлари.

Мана, ҳозир ижтимоий тармоқларда ўтирибман, давлат идоралари, айниқса, марказий идоралардаги, ҳокимлик органларидаги ахборот хизмати ходимлари тиним билгани йўқ.

Улар ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифаларда ўз ишлари билан машғул, ишлаётган ташкилоти фаолияти ҳақида маълумотлар беряпти, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабатлар билдиряпти, баёнотлар беряпти ва ҳоказо. Хуллас, дам олиш кунларида ҳам ўз меҳнат вазифалари билан шуғулланаётганини ҳеч ким инкор қилолмайди уларнинг. Интернетда бунинг исботи тўлиб ётибди.

Тўғри, бошқалар ҳам ишлаяпти. Лекин, ахборот хизмати ходимлари ишининг бир қисми ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ бўлгани учун, уларнинг тармоқлардаги расмий позициялари ҳар қанақасига меҳнат вазифаси бўлиб кўринаверади. Ҳоов, ярим тунда тармоқда қанақадир расмий позиция билдирдими, демак, у меҳнат вазифаси билан машғул. Тушуняпсиз-а?

Агар Меҳнат кодексида кўрсатилган иш вақтидан ташқари вақт ва дам олиш кунларидаги иш учун 2 хиссалик ва тунги вақтдаги иш учун 1,5 бараварлик ҳақ тўланса, улар давлат ишидаги энг кўп иш ҳақи олувчилардан бўлиши мумкин.

👉@yuristkadr
👍69😁13🔥5😡33💯2
Дезинформация

Кўпгина канал мурожаат ботларига мана шундай Россияга қарши ахборотлар тарқатилмоқда.

Менга бу нечанчи мартадир келиши, аввал эътибор бермагандим. Тушунишимча Украина жанг майдонида ғалаба қозона олмагач ахборот майдонида Россияга нисбатан норозилик ва эътироз уйғотиш мақсад қилган кўринади.

Бу ахборотни фактчеккинг қилиб кўрдим, расмий манбаа топилмади.

Уруш даврида энг танқис нарса бу ўқ-дори ва аскар эмас балки холис ахборотдир, эҳтиёт бўламиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥37👍26😡2😍1🫡1
❗️1 октябрь муносабати билан ўқитувчилар ва барча мактаб ходимларига мукофот берилади.

Мактаб таълимидан ташқари ўқитувчилар фаолияти ҳам мавжудку?

1.Болалар спорт мактаблари

2.Санъат мактаблари (мусиқа, рассомчилик, хореография)....

Улар ҳам ўқитувчику? Уларни ҳам оиласи, кўнгли, қилган меҳнати бор, улар мукофотланмайдими?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10311😭9😁4💯2
Муроджон Аҳмадалиев камарни ололмаса ҳам 5 млн долларни олди.
Ўзбекистон спорт тарихида ҳеч ким бу миқдорда гонорар олмаган.

5 млн доллар учун мени бир ҳафта дам олмай калтаклашса ҳам рози эдим😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁438🔥2316🤝8😢5👍4❤‍🔥2🫡2😭1😡1
Отабек Артиков
Муроджон Аҳмадалиев камарни ололмаса ҳам 5 млн долларни олди. Ўзбекистон спорт тарихида ҳеч ким бу миқдорда гонорар олмаган. 5 млн доллар учун мени бир ҳафта дам олмай калтаклашса ҳам рози эдим😄 🇺🇿@Otabek
Жангдан кейин дарров негатив бошланди, бизни жамиятдагидек иккиюзли одамлар бошқа жойда бўлмаса керак, кўтарилсанг энг катта олқишни ҳам бизникилар беради.
Ютқазсанг энг катта лойчаплаш маросими ҳам бизда бўлади.

Кўпчилик изоҳларда Аҳмадалиевни танқид қиляпти эй барака топкур калланга резинка ёпкурлар бокс бу 1000 доллар учун октагонга қўй-эшак бўлиб, юртни шарманда қилиб қию-қию қилинадиган Юпитер-мупитер деган чала сайёралар ўйнайдиган қўйхона эмас.
Гап 30:0 рекордга эга чемпионга қарши жанг ҳақида кетяпти.

Якка кураш спортлари орасида энг қийини бу бокс, диванда ётволиб ҳар бало дейиш керак эмас.

Қолаверса 5 млн доллар орқали қарасанглар Муроджонам кўзларингга ойдеккина кўринади.
Муроджон бос оғайни, чўнтагида 50 минг сўми йўқ негативларга эътибор қаратма...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥297👍152💯56😁3322🫡3😡2😍1
Эвакуаторни бизда ҳайдовчилар "ТОБУТ" деб атайди.
Яъни эвакуатор орқали олиб кетилган машина эгаси маъжозий маънода "ўлган" ҳисобланади, "фалончини тобутга юклаб кетишди" дейишади.

Чунки асосан кира орқали яшайдиган одам машинаси Эвакуатор қилинса рўзғорига пул олиб киролмайди.
Рўзғор қилолмаган эркак эса "ўлик"ка тенг...

Ажойиб халқмизда..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁107😢32👍26🤝13😡3🔥1
Ҳокимликлардаги лағар "CAPTIVA"лар қачон "BYD"га алмаштирилар экан билгичлар борми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7😁97🔥308🕊1🤝1
Инсонни ўйлашга мажбур қиладиган сурат;

Аввал инсонлар технологияни ўрганиб, уни кучайтиради; охирида ўша технология ўз-ўзини такомиллаштириб, одамларни бўйсундириш хавфини туғдиради. Лекин энг оддий, инсон назорат қилолмайдиган куч — табиий ҳодиса (қуёш чақнаши ёки электромагнит бўрони) — бир лаҳзада ҳамма илғор технологияни ишдан чиқариши мумкин. Шундан сўнг одамлар яна ўзининг ибтидоий, “қуёшга сиғиниш” даврига қайтади.

Хулоса: Биз қанчалик илғор технологиялар яратмайлик, табиат кучлари олдида барибир заифмиз.
Шунинг учун ҳаддан ошган ишонч эмас, эҳтиёткорлик ва мувозанат зарур.


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112⚡8💯3😡3🔥1😢1
Тойлоқча туш драммаси

Тунда ёғли нарса еб босинқираб бир туш кўрибман, тушимда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги мактабларда ўқитувчиларидан 1 октябр ўқитувчилар куни мунособати билан бериладиган пулни ўз ихтиёри билан олмасликка мажбурлаб тилхат ёздирмоқчи бўлиб юрган эканман.

Йўғе бу даражада ифлос эмасманку деб уйғониб кетдим.

Менимча Пиёзли Пепси билан Макаронли сомса еганим учун шундай аҳмоқона туш кўрдим.
Тўғрими сизларда бундай эмаску Тойлоқликлар?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁302😡1713😢12⚡3👍1