Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Ичимда ўта бир ҳорами одамча борда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁182💯9😡5👍4
Телеграм асосчиси Павел Дуров бу- Замонавий ШИРОҚ...

Бу ҳақида бирор кун батафсил пост қиламан, IQси баландлар уже гап нима ҳақидалигини тушунди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥69💯27😁18👍9🫡2
Отабек Артиков
Телеграм асосчиси Павел Дуров бу- Замонавий ШИРОҚ...
Павел Дуров — замонавий Широқ бўлиши мумкинми?

Бу шунчаки менинг шахсий гипотезам. Мен буни факт сифатида эмас, шахсий кузатувим ва мантиқий боғлиқлик сифатида ёзяпман.

Тарихдаги Широқ душманни алдаб, унинг ишончини қозониш орқали ўз халқи манфаатига хизмат қилган қаҳрамон сифатида эсланади. Унинг энг катта қуроли куч эмас, балки стратегия ва душманларининг қозонилган ишончи бўлган.

Энди Павел Дуров тарихига эътибор беринг;

У 2020-йилда Россия билан зиддиятга кирди, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ва Дубайга кўчиб ўтди. Кейинчалик Telegram ҳам Россия томонидан таъқиб қилинди, ҳатто блоклашга уринишлар бўлди. Айнан шу даврда бутун дунё ОАВлари Дуров ва Telegram ҳақида тинимсиз ёзди.

Натижада Telegram ҳақида илгари эшитмаган юз миллионлаб одамлар у билан танишди. Платформани синаб кўришди ва унинг қулайликлари сабаб ундан фойдаланишда давом этишди. Адашмасам 2020-йилдаги шов-шувлар сабаб telegram фойдаланувчилари сони 700 миллиондан ошганди, қизиқ жиҳати Telegram ҳеч қачон ҳеч қаерда реклама қилинмаган ва рекламага пул ажратмаган, у доим PRлар эвазига фойдаланувчиларни жалб қилган, Telegram тарихидаги энг кучли реклама пуллик маркетинг эмас, айнан Дуров атрофидаги можаролар бўлган.

Бугун эса Дуров яна Россия томонидан қидирувга берилди. Менинг фикримча, бу воқеа ҳам Telegram'ни яна бутун дунё кун тартибига олиб чиқади. Одамлар яна Telegram ҳақида гапиради, уни юклаб кўради ва фойдаланувчилар сони яна юзлаб миллионга ошади.

Шу ерда менда бир савол туғилади;
Агар буларнинг барчаси оддий тасодиф бўлмаса-чи? Агар Дуровнинг «Россия томонидан таъқиб қилинаётган инсон» образи Telegram'га глобал ишончни шакллантириш учун энг кучли PR воситасига айланган бўлса-чи? Агар бу узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми бўлса-чи?

Унда Дуров рамзий маънода замонавий Широқ бўлиб чиқади(ми?)
Тарих шуни кўрсатадики, айрим геосиёсий ўйинларнинг асл мақсади орадан йиллар, баъзан эса ўн йиллар ўтгачгина аён бўлади.

Асосийси Telegram ҳозирда рақобатчиси йўқ ва барча жабҳада тез ривожланаётган энг қулай платформа, буни устига у бирор ҳукуматга бўйсунмайдиган эркин ахборот майдони сифатида қадрланади.

Агар менинг тахминларим тўғри бўлиб чиқса унда Дуров бу ростдан Замонавий ШИРОҚ.

Ишонаманки бундай бўлиб чиқмайди, чунки Telegram'дан бошқа ҳамма платформа фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳукуматга сотади. Телеграм эса ҳозирча бу чиркин ишни қилмаган ягона платформа ва шундай бўлиб қолишига ишонаман, ишонаман ва умид қиламанки Дуров замонавий Широқ ролида эмас...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥90👍51😁134😭1
Ҳижоб эволюцияси.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁281🔥32👍29💯21😭19😡9🏆1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи тарбияланувчи болажонларга "Отабек Артиков" тили яъни сўкинишдан мастер класс ўтмоқда.

Бу болажонлар катта бўлса худди менга ўхшаб сўкадиган бўлади

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁124😡76😭12😢6😍2
Нефт-газ ходимларига байрам!

"ЎзбекНефтГаз" АЖ раҳбари А.Сангинов жорий йилнинг биринчи ярмида нефт-газ соҳаси ходимларининг иш ҳақларини оширганди. Энди эса йилнинг иккинчи ярмида ҳам ушбу соҳа ходимларининг ойлик маошларини яна ошириш бўйича топшириқ берибди.

Машаққатли меҳнат қилаётган барча нефт-газ ходимларига қанча маош тўланса ҳам кам.

Еб-ичар қатта энди нефт-газчилар😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥89👍39😁15😭9😡2
Собиқ энергетика вазири "Қафас сити"га дам олгани кетганмуш...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁159👍50🕊178👏5😭5😡3😍2⚡1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зеленскийнинг кечаги алаҳсираши йўғе сўзларига қараганда шу кунгача Россия Украина урушида 50 минг нафар украиналик ҳалок бўлибди, россиядан эса 700 минг аскар ҳалок бўлганмуш бу 14:1 нисбат дегани.

Энг қизиғи айнан Зеленский февраль ойида берган маълумотида ҳалок бўлган украиналик аскарлар сони 55 мингдан ортиқроқ деганди.
Шунда ўтган 5 ой давомида битта ҳам аскар ўлмай, февралгача ҳалок бўлган аскарларни 5000 дан ортиғи қайта тирилганми?

Нима чекиб олган бу?
Путин билан Трамп қарилик дастидан алаҳсираб юрганда бу Зелинбой нимани кайпидан алаҳсираяпти деб ўйлайсизлар?

Россия ва Украина статистикасини КОВИД-19 да ўлганлар статистикасини ёзиб берган ўзимизнинг қоракўзлар ёзиб бераётганга ўхшайди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁158👍14😢8😡1
Отабек Артиков
Қишлоқ жойлардаги деярли барча боғчалар болаларни мана шундай дамасда картошка ташигандек ташишади. Эга йўқ, қарайдиган, назорат қиладиган тирик жон йўқ. Буларни ҳар бирини ушлаб, дамасга нечта бола тиққан бўлса мудирасини ўшанча одам бир хонага қамаб тонггача…
Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Болалардан бири вафот этган.
 
Ҳодиса Хўжаобод туманида содир бўлган. 40 ёшли аёл эрталаб 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётганда машина бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.  
 
Оммага ошкор қилинмаган ушбу ЙТҲда 8 нафар бола турли даражада жароҳатланган. Улардан бири – 6 ёшли қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда орадан 4 кун ўтиб вафот этган.
 
Суд ҳайдовчи аёлни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси 2-қисми) жиноятида айбли деб топган. Унга 2 йил машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Боғча мудираларига гап таъсир қилмаяпти, баъзи ифлос очкўзлари болаларни ҳаётидан кўра қамровни, фойдани устун кўриб гўдакларни бир қоп картошкадек машинада ташиб юрибди. Мана андижонда 1 бола вафот этган, баъзилари тан жароҳати олган.
Вазирлик эса бу борада ҳеч нарса қилмаяпти.

Боғча болаларни машинада оптом ташиганлик учун керак бўлса узоқ муддатли қамоқ жазоси билан жазолаш керак ана шунда баъзи семиравериб миясини ёғ босган мудиралар ақлини ишлатиб иш қилади.
Қачонгача қайсидир мудирани қамрови учун одамларнинг фарзандлари жони билан товон тўлайди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢137💯33👍8😡8😭3
Отабек Артиков
Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Болалардан бири вафот этган.
 
Ҳодиса Хўжаобод туманида содир бўлган. 40 ёшли аёл эрталаб 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётганда машина бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.  
 
Оммага ошкор қилинмаган ушбу ЙТҲда 8 нафар бола турли даражада жароҳатланган. Улардан бири – 6 ёшли қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда орадан 4 кун ўтиб вафот этган.
 
Суд ҳайдовчи аёлни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси 2-қисми) жиноятида айбли деб топган. Унга 2 йил машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Энг алам қиладигани Андижонда 21 та болани мошинасига мол юклагандек юклаб, камига авария қилиб бир норасида болани ўлимига сабабчи бўлган бетайин ҳайдовчига суд уй қамоғи берибди, уй қамоғи 21 нафар болани ҳаётини хавф остига қўйган одам учун жазоми?
Вафот этган болакайни ота-онасини шу билан кўнгли тўладими?
Ҳеч бўлмаса 5-6 йилга қамамайсанми қолганлар хулоса қилмайдими?

Ё бу айбдор ҳам бирор Андижонлик валломатни қариндошимиди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯142👍33😢7
Болалигимиз ўтган кўча.

Қарши шаҳридаги "Фурқат" (маҳаллий аҳоли ЦУМни йўли деб атайди) кўчаси ақлимни танибманки жуда бардак, мисоли Мумбай бозор эди(ўлакса гўштдан қилинган сомса-шашликлар сотиладиган, киссовур-дагарчи гопниклар кайф қилган кўча бу). Ўнга яқин ҳокимлар бу кўчадан ёйма бозорни йўқотиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиб кўрди, 20 йилча аввал бу кўча бетон тўсиқ билан ҳам ёпилган эди, аммо ҳеч бир усул ёрдам бермаган, тўсиқ бир неча ҳафта ичида бузиб ташланганди.

Ниҳоят шу кўча янги қиёфага кирадиган бўлибди.
30-40 йиллик шу йўлни тартибга сола олишса Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам Қарши шаҳар ҳокимига қойил қолардим.
Чунки уларгача бу ишни бирор ҳоким эплай олмаган.

Кузатамиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥45👍34😁4😡3🕊1😍1💯1
Ижтимоий агентлик ходими мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги сабабли ўт ўрадиган мосламада ўт ўраётганда темир тиғи чиқиб кетиб, ходим вафот этибди.

Энди менимча ўтни бошқа ходимларга хавфсизроқ аррада ўрдиришса керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁81😭54😢15👍4😡4🤝1
Марказий банк мажлис залларини мультимедиа анжомлари билан жиҳозлашга 13 млрд 376 млн 272 минг сўм (тахминан 1.2 млн доллар) сарфлабди.

Кимдир бюджет тақчиллиги ҳақида гапиргандек бўлганмиди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁126😡45😢109🫡2👍1
7 августдан ҳайвонлар рўйхатга олинармиш. 2 та етим қўзим бор. Паспорт олсам, вояга етгунгача ёрдам пули берармикан?

Умрзоқ Эгамов

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁260😢84⚡1😭1
Ахборотни излаб вақт йўқотманг!

Энг сара блоглар, тезкор янгиликлар ва қизиқарли маълумотлар — сиз учун жамланган.

Ҳозироқ қўшилинг👇
https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
👍18😁3😡3🔥2
Россия–Украина урушини маълум маънода Учинчи жаҳон уруши дейиш мумкин.

Чунки Россия бир ўзи эмас. Улар томонида Беларусь, Шимолий Корея, Хитой ва Эрон бор.

Украина томонида эса Албания, Австралия, Австрия, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Болгария, Канада, Хорватия, Кипр, Чехия, Дания, Эстония, Финландия, Франция, Германия, Греция, Исландия, Ирландия, Италия, Япония, Косово, Латвия, Литва, Люксембург, Черногория, Нидерландия, Янги Зеландия, Шимолий Македония, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Жанубий Корея, Испания, Швеция, Швейцария, Туркия, Буюк Британия, АҚШ, Молдова, Грузия, Сербия, Мальта, Исроил ва Қатар (айрим жабҳаларда) турли даражада қўллаб-қувватламоқда.

Бу кенг қамровли прокси уруш бўлса-да, маълум маънода уни Учинчи жаҳон уруши деб аташ мумкин. Фақат уруш бошқа давлатлар ҳудудига кенг кўламда кўчмагани ва йирик давлатлар бир-бирига қарши бевосита жанг олиб бормаётгани унга расман «жаҳон уруши» мақоми берилишидан тўсиб турибди.

Россия–Украина уруши икки давлат ўртасидаги оддий можаро эмас. Унда ўнлаб давлатлар қурол-яроғ, молиявий ёрдам, разведка, ҳарбий тайёргарлик, санкциялар ёки саноат кўмаги орқали иштирок этмоқда. Ҳар бир томон ўз геосиёсий ва хавфсизлик манфаатларини кўзламоқда.

Шу сабабдан бу урушни маълум маънода «Учинчи жаҳон уруши» деб аташ мумкин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯75🔥34😢17😁5🕊21
Ўзбекистонда "PhD"чилар сони 17 мингга яқин экан.
"PhD" олиш права олишдан ҳам осон бўлиб кетган шекилли...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁185👍9😢6😡6🔥2
Отабек Артиков
Ўзбекистонда "PhD"чилар сони 17 мингга яқин экан. "PhD" олиш права олишдан ҳам осон бўлиб кетган шекилли... 🇺🇿@Otabek
Замонавий ва луғатда мавжуд бўлмаган сўкишлар йўналишида илмий иш қилиш имкони бўлганида мен ҳам PhD олардим.

Ҳали инсоният эшитмаган, келажакда ўйлаб топилиши мумкин бўлган сўкишларгача биламан.
PhDга ҳаракат қилсамми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁170💯21😡9🔥6👍4⚡1🕊1😭1
Тайинлов

Қудратов Руфат Рустамович - "Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ( Мубарек ГПУ) директори лавозимига тайинланди.

Руфат Қудратов бунга қадар "Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш" АЖ бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Руфат ака ҳалол ва камтар инсон, анча вақтдан бери танийман. Акага омад тилайман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁12🤝22👏1