Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Юртимизда шундай телеканалларимиз бор экан биз билмай юрган эканмиз.

Анави калбош эманнуел амакини битс-битс киноларидан ҳам қўйингизлар бўйдоқлар мезза қилсин😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁213😱33👍30😢7👌5❤3💯1
Отабек Артиков
Юртимизда шундай телеканалларимиз бор экан биз билмай юрган эканмиз. Анави калбош эманнуел амакини битс-битс киноларидан ҳам қўйингизлар бўйдоқлар мезза қилсин😁 🇺🇿@Otabek
"-Майли СЕКА деган киноларди кўраверинглар фақат сигарет чакмаларинг, хўпми?" демадими ҳали ҳеч ким😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁239👍20🤔14💯6
Бу суратга бир қаранг.
Бу сурат Президентимизнинг Андижонга борганларидаги жараёндаги видео лавҳадан кесиб олинган.

Чап томондаги томларга бир қаранглар, краска етмай қолдими ё улгурмай қолдингларми?
Энди кейинги ташрифда қолган ярмини краскалаб юборасизлар жайлашиб кетади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁192🤔27👍17😱14👌4🥰1
Отабек Артиков
Бу суратга бир қаранг. Бу сурат Президентимизнинг Андижонга борганларидаги жараёндаги видео лавҳадан кесиб олинган. Чап томондаги томларга бир қаранглар, краска етмай қолдими ё улгурмай қолдингларми? Энди кейинги ташрифда қолган ярмини краскалаб юборасизлар…
Қор эмаслиги аниқку лекин майли уни қўйинглар томларни нега айнан йўлга қараган қисми яшил-у нариги томони қизил?
Шошма-шошарликда ашнақа бўлатта ўзи😂

Қашқадарёда чимлар яшил рангга бўяларди анжанликлар юқорилаб кетишибди томларни яшилга бўяшяпти😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁189👍29🤔9💯6😢5😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tokio 2020 Paralimpiya o'yinlari sovrindori bo'lgan Qashqadaryolik bir polvon yigit bor.
Shu yigit aynan paralmpiada o'yinlariga yoshlarni tayyorlash uchun maxsus sport klubi ochibdi.

14 yoshdan 35 yoshgacha bo‘lgan barcha o‘g‘il-qizlarni “Paralimpiya” sport to‘garagida ishtirok etishi mumkin.

Oyog‘ida nuqsoni bor va nanizm (bo‘yi pakanalik) bo‘lgan barcha o‘g‘il-qizlarni "Para Powerlifting" sport to‘garagiga taklif qilamiz.

Bu yerda sizni malakali murabbiy o‘z ustingizda ishlab "Paralimpiya" chempioni bo‘lishingizga ko‘maklashadi.

Uzoq masofadan keladiganlar uchun yotoqxona ham mavjud ekan.

"Paralimpiya" oilasi sizni kutmoqda!

Manzil: Qashqadaryo viloyati Chiroqchi  tumani "Adrenalin" majmuasi

Telefon: +998903494922

Olimp cho'qqisini zabt etish istagida bo'lganlar bexijolat kelverasizlar
👍99🔥8👏4🥰3
Бошлиқ ва ходим ўртасидаги даҳанаки жанг.

Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги Муборак тумани бўлими раҳбари ва қўл остидаги ходим 1 ойлик ҳарбий хизматга ёшларни жалб қилиш бўйича баҳслашгани акс этган.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103😁35🤔13😱9😢7
Отабек Артиков
Voice message
Ушбу аудиоёзув бўйича хизмат текшируви тайинланибди
👍124👏10
Турк қардошларимизга сабр-тоқат ва паноҳ берсин.🤲
Талофатларни кўришга юрагим дов бермади...
😢352👍28💔11😱8
Сифати энасиникига калла ташлаган қурилишлардан соққани босган валломатлар дўппингизни осмонга отинглар, минг шукрки Ўзбекистон сейсмик тинч ҳудуд ҳисобланади.
Йўқса худо кўрсатмасин бундайроқ зилзилада анчагина бинолар тўкилиб тушарди.
Минг шукр зилзилага мойил ҳудудда эмасмиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍215🔥39😢34😱10🤔6👏5
Forwarded from MMA SPORT YANGILIKLARI
​​ММА асосчиси ким деб ўйлайсиз?

Кўпчилик илк ММА жанглари яъни замонавий аралаш яккакурашлар тарихи 1993 йилда Денверда бўлиб ўтган "UFC 1" турнирида бразилиялик Грейси жангги деб ҳисоблайди. Грейси жангги албатта ММА тарихида муҳим рол ўйнасада, аммо илк аралаш жанг эмасди.

ММА жанглари асослари 1965 йилда Сан-Францискода бутун дунё таниган афсонавий Брюс Ли туфайли пайдо бўлган.

Брюснинг қизи Шеннон Ли отасининг аралаш яккакурашлар ривожига қўшган ҳиссаси ва жуда кўп аралаш жанглар ўтказгани ҳақида жуда кўп марталаб ҳикоя қилган:

Брюс Ли 1965 йилдаёқ анъанавий тушунчаларга қарши чиққан. Оклендда ўз жанговор спорт мактабини очгандан сўнг, унинг жанг санъати мактабига Сан-Франциско ҳудудидаги бошқа хитойлик жанг санъати усталари фаол қаршилик кўрсатишган.
Шу сабаб ўз услубини ҳимоя қилиш учун Брюс Ли Хитой жанг санъати вакилларига ўзи билан жанг қилишни таклиф қилади.
Келишувга кўра жанг анъанавий услублардан фарқли ўлароқ қоидасиз ўтиши керак эди. Агар Ли ғалаба қозонса, у жанг санъати мактаби фаолиятини давом эттириши мумкин. Агар мағлуб бўлса мактабларини ёпиши керак эди.

Бу каби жанглар телевидениеда кўрсатилмаган, бу жангларни кўриш учун ҳеч ким пул тўламаган ва ҳеч қандай ҳужжатларда қайд этилмаган, лекин бу ҳикояни Лининг қизидан ташқари Брюснинг рафиқаси Линда Ли ҳам тасдиқлаган.

Брюс Лининг қизининг сўзларига қараганда, жанглар уч дақиқа ҳам давом этмаган, Брюс Ли рақибларини биринчи дақиқадаёқ кучли зарбалар эвазига мағлуб этган. Брюс Лига рақибининг тана ҳолати, вазни ва қайси спорт тури билан шуғулланиши аҳамиятсиз бўлган.
У ўзининг услубига қарши чиққан ҳар қандай спорт устаси билан қоидасиз жанглар ташкил этишга доим тайёр бўлган.
Бу жанглар анъанавий жанг санъатларини бир нуқтада тўхтаб қолгани исботи эди.
Брюс Ли ташкил этган жанглар эса аралаш яккакурашлар тарихидаги, фалсафий эволюциянинг анъанавийдан замонавийга ўтиши, жангчиларнинг фикрлаш тарзи ва келажак сари ривожланишидаги асосий бурилиш нуқтаси бўлган.

Айнан Брюс Ли бир спорт тури мукаммал бўлмаслигини, барча жанг саънатларининг энг керакли элементларини битта спорт турига тўплаш самаралироқ эканини инсониятга биринчилардан бўлиб исботлаб берган.
У даврда ММА атамаси бўлмаган, аммо барча спорт усталари билан аралаш базада жанг ўтказиш ғояси айнан Брюсга тегишли.

Брюс Ли жанг санъатининг мухлисларини илҳомлантиришда давом этди ва ўзининг барча жанговор спортлар базаси асосида ишлаб чиқилган  "JEET KUNE DO" жанг санъатига асос солди.
Айнан шу спорт тури илк ММА элементларини ўзида акс этган, унда бокс, кураш, кунг-фу ва бошқа бир қанча спорт турларининг жанговор баъзаси жамулжам эди.
Жанг санъатига алоқадор ёки алоқадор бўлмаган ҳар қандай инсон Брюс Ли исмини ҳеч бўлмаса бир маротаба эшитган, шубҳасиз у энг машҳур спорт юлдузидир.

60-йилларнинг охирида турли жанг санъатлари элементларини бирлаштириш концепцияси Брюс Ли томонидан оммалаштирилади. Брюс Ли томонидан ишлаб чиқилган фалсафа "JEET KUNE DO" деб номланган ва унинг асосий тамойилларидан бири жангчининг ҳар қандай жанг услубига тезкор ва осон мослашиш қобилияти эди. Брюс Лининг таълимотлари ва айниқса унинг фильмлари ММАга шу даражада таъсир қилганки, 2004 йилда UFC президенти Дана Уайт Брюс Лини "ММА отаси" деб атаган.
Брюс Ли ҳақида ҳамон кўплаб фильм ва сериаллар, видео ўйинлар олинади.
Унинг сурати туширилган спорт формалари эса ҳамон оммабоп.

Спорт эволюциясини буткул ўзгартирган Брюс Лини тарих унутмайди.

Ушбу мақола интернетдаги материаллар асосида Отабек Артиков томонидан @MMA_VIDEOS канали учун махсус тайёрланди.

🦾@MMA_VIDEOS
👍140🔥11👏2
Али бобо ва қирқ қароқчи фильмида Али бобо ўлган акасини дафн маросимини ўтказиб бўлгач "Вой жигарим" деб йиғлаб берадиган амақи "-Яна дафн маросимлари бўлса айтинг, пулини тўласангиз бор овозда йиғлаб берамиз" дейдиган саҳна бор.
Соғлиқни сақлаш вазири "халқ ўзи рози бўлиб ташлаб кетади" деган гапини шунақа тушундим.
Шу учун туғруқхоналарда 48 та доя, ҳамшира, санитарка ва яна бир вагон одам эшик олдида папашаларга қўл чўзиб ўзи туғдирмаган чақалоқ учун суюнчи сўрар эканда а?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁285👍58😱13💯13🔥3🤔2
Отабек Артиков
Али бобо ва қирқ қароқчи фильмида Али бобо ўлган акасини дафн маросимини ўтказиб бўлгач "Вой жигарим" деб йиғлаб берадиган амақи "-Яна дафн маросимлари бўлса айтинг, пулини тўласангиз бор овозда йиғлаб берамиз" дейдиган саҳна бор. Соғлиқни сақлаш вазири "халқ…
"-Баъзи ялогер э йўғe журналист ва блогер укаларим нолимасдан ҳоким дадаларингни мақтаб ёзиб турсанглар ўзи нимадир атаб рози қилиб кетади." демадими ҳали кимдир😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁282👍36💯6😢4
Отабек Артиков
Блогерликни танлаш 15 суткалик қамоққа қўйилган илк қадамдир))) © Иогаан Отабек Гёте Артиков @Otabek
Мен Вангани эркагиман десам ишонмайсизлар.

Сезяпсизларми блогерларга қарши 15 сутка қўллаш ҳолатлари сезиларли даражада ортяпти.

Мен 3 йил аввал айтгандим "Блогерликни танлаш 15 суткага қўйилган илк қадамдир"

Ўшанда айтган гапларим ҳамон актуал🤌

©Бугундан Сарой блогери Отабек ибн Маддоҳий бин Артиков😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁293👍51🤔16😱9🔥6💯6👌4👏3
⚡️⚡️⚡️⚡️Туркияга ёрдам! Бизнинг карта рақамларимизга баҳолиқудрад маблағ ўтказинг ва биз уларни зилзиладан жабр кўрган қардошларимизга юборамиз. Зеро, эҳсоннинг мукофоти эҳсондир.

Кучли зилзиладан кейин Туркияга ёрдам қўлини чўзаётганлар талайгина. Аммо бу фожиадан ўзларининг ғаразли мақсадларидан фойдаланувчилар ҳам топилади. Бир неча кундан кейин юқоридаги хабарга ўхшаш хабарлар тармоқларда айниқса урчийди. Ўзбек халқи эса яқини оғир аҳволга тушса жим қараб тура олмайди. Натижада қардошларга ёрдам бераман, деб фирибгарларнинг чўнтаги қаппайишига ўзимиз билмай ва истамай хизмат қилишимиз мумкин. Энг ёмони бунинг ортида анчагина дилхираликларга учраш эҳтимоли ҳам бор.

Шунинг учун қадрли обуначилар, кимгадир шу ва шунга ўхшаш мақсадларда маблағ ўтказаётган бўлсангиз, илтимос, огоҳ бўлинг. Зеро, огоҳлик давр талабидир.

(Илтимос, имкон борича ушбу постни тарқатинг.)

@ManaUyat
👍173😢10😁4😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Қирол Артур Гитлер билан жанг қилган даврдаги туннел эмас Олмазор метро бекати туннели экан.
Сув оқаверганидан қулаб тушай деяпти, бирор қорни дам бўлган одам ҳавода кичик қўзғалиш қилса ҳам қулаб кетадигандек ачинарли аҳволда турибди.
Назоратга олиб қўйинглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁115😱22👍18😢4
Сейсмик қурол ҳақида жуда кўп афсоналар юради.
Мен туркиядаги силкинишлар шундан эмасмикан деб ўйлаб қолдим, яна у билгувчидир☝️...
ИМҲО

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🤔43😁12💯12😱6🔥3
Отабек Артиков
Сейсмик қурол ҳақида жуда кўп афсоналар юради. Мен туркиядаги силкинишлар шундан эмасмикан деб ўйлаб қолдим, яна у билгувчидир☝️... ИМҲО 🇺🇿@Otabek
Инсоният ўзи тасаввур қилганчалик кўп ютуқларга эришмаган аслида.
Биз касалликлар ва табиий офатлар каби бир қанча омиллар олдида ҳамон ожизмиз.
Биз инсоният яралгандан буён фақат маиший томондан ривожландик.
Космосни забт этдик деймиз аслида биз ҳатто сув ости оламимизни ҳам тўлиқ ўрганиб улгурмадик.
Бу зилзилалар табиийми но табиийми билмайман, билганим шуки биз ҳали юксак онг эгаси деган номга муносиб иш қилмадик.
Миллион йиллар аввал илк инсон табиат олдида, ташқи хавфлар олдида қандайин ожиз бўлган бўлса ҳозирги замонавий ривожланган даврдаги одам ҳам худли ўша вақтлардаги одамлар каби ожизлигича қолган.
Ҳеч нарса ўзгармаган!

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍186💯37😁9😢7🔥6👏4🤔3
Менбоп экан а?😁
Шу кепкаларни марғилон дўппилик вариантда ҳам чиқарингларей, мен қалампирли марғилон дўппига хиёнат қилолмайман😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁158👍55🔥9💯9🤔5🥰2