Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Forwarded from MMA SPORT YANGILIKLARI
​​ММА асосчиси ким деб ўйлайсиз?

Кўпчилик илк ММА жанглари яъни замонавий аралаш яккакурашлар тарихи 1993 йилда Денверда бўлиб ўтган "UFC 1" турнирида бразилиялик Грейси жангги деб ҳисоблайди. Грейси жангги албатта ММА тарихида муҳим рол ўйнасада, аммо илк аралаш жанг эмасди.

ММА жанглари асослари 1965 йилда Сан-Францискода бутун дунё таниган афсонавий Брюс Ли туфайли пайдо бўлган.

Брюснинг қизи Шеннон Ли отасининг аралаш яккакурашлар ривожига қўшган ҳиссаси ва жуда кўп аралаш жанглар ўтказгани ҳақида жуда кўп марталаб ҳикоя қилган:

Брюс Ли 1965 йилдаёқ анъанавий тушунчаларга қарши чиққан. Оклендда ўз жанговор спорт мактабини очгандан сўнг, унинг жанг санъати мактабига Сан-Франциско ҳудудидаги бошқа хитойлик жанг санъати усталари фаол қаршилик кўрсатишган.
Шу сабаб ўз услубини ҳимоя қилиш учун Брюс Ли Хитой жанг санъати вакилларига ўзи билан жанг қилишни таклиф қилади.
Келишувга кўра жанг анъанавий услублардан фарқли ўлароқ қоидасиз ўтиши керак эди. Агар Ли ғалаба қозонса, у жанг санъати мактаби фаолиятини давом эттириши мумкин. Агар мағлуб бўлса мактабларини ёпиши керак эди.

Бу каби жанглар телевидениеда кўрсатилмаган, бу жангларни кўриш учун ҳеч ким пул тўламаган ва ҳеч қандай ҳужжатларда қайд этилмаган, лекин бу ҳикояни Лининг қизидан ташқари Брюснинг рафиқаси Линда Ли ҳам тасдиқлаган.

Брюс Лининг қизининг сўзларига қараганда, жанглар уч дақиқа ҳам давом этмаган, Брюс Ли рақибларини биринчи дақиқадаёқ кучли зарбалар эвазига мағлуб этган. Брюс Лига рақибининг тана ҳолати, вазни ва қайси спорт тури билан шуғулланиши аҳамиятсиз бўлган.
У ўзининг услубига қарши чиққан ҳар қандай спорт устаси билан қоидасиз жанглар ташкил этишга доим тайёр бўлган.
Бу жанглар анъанавий жанг санъатларини бир нуқтада тўхтаб қолгани исботи эди.
Брюс Ли ташкил этган жанглар эса аралаш яккакурашлар тарихидаги, фалсафий эволюциянинг анъанавийдан замонавийга ўтиши, жангчиларнинг фикрлаш тарзи ва келажак сари ривожланишидаги асосий бурилиш нуқтаси бўлган.

Айнан Брюс Ли бир спорт тури мукаммал бўлмаслигини, барча жанг саънатларининг энг керакли элементларини битта спорт турига тўплаш самаралироқ эканини инсониятга биринчилардан бўлиб исботлаб берган.
У даврда ММА атамаси бўлмаган, аммо барча спорт усталари билан аралаш базада жанг ўтказиш ғояси айнан Брюсга тегишли.

Брюс Ли жанг санъатининг мухлисларини илҳомлантиришда давом этди ва ўзининг барча жанговор спортлар базаси асосида ишлаб чиқилган  "JEET KUNE DO" жанг санъатига асос солди.
Айнан шу спорт тури илк ММА элементларини ўзида акс этган, унда бокс, кураш, кунг-фу ва бошқа бир қанча спорт турларининг жанговор баъзаси жамулжам эди.
Жанг санъатига алоқадор ёки алоқадор бўлмаган ҳар қандай инсон Брюс Ли исмини ҳеч бўлмаса бир маротаба эшитган, шубҳасиз у энг машҳур спорт юлдузидир.

60-йилларнинг охирида турли жанг санъатлари элементларини бирлаштириш концепцияси Брюс Ли томонидан оммалаштирилади. Брюс Ли томонидан ишлаб чиқилган фалсафа "JEET KUNE DO" деб номланган ва унинг асосий тамойилларидан бири жангчининг ҳар қандай жанг услубига тезкор ва осон мослашиш қобилияти эди. Брюс Лининг таълимотлари ва айниқса унинг фильмлари ММАга шу даражада таъсир қилганки, 2004 йилда UFC президенти Дана Уайт Брюс Лини "ММА отаси" деб атаган.
Брюс Ли ҳақида ҳамон кўплаб фильм ва сериаллар, видео ўйинлар олинади.
Унинг сурати туширилган спорт формалари эса ҳамон оммабоп.

Спорт эволюциясини буткул ўзгартирган Брюс Лини тарих унутмайди.

Ушбу мақола интернетдаги материаллар асосида Отабек Артиков томонидан @MMA_VIDEOS канали учун махсус тайёрланди.

🦾@MMA_VIDEOS
👍140🔥11👏2
Али бобо ва қирқ қароқчи фильмида Али бобо ўлган акасини дафн маросимини ўтказиб бўлгач "Вой жигарим" деб йиғлаб берадиган амақи "-Яна дафн маросимлари бўлса айтинг, пулини тўласангиз бор овозда йиғлаб берамиз" дейдиган саҳна бор.
Соғлиқни сақлаш вазири "халқ ўзи рози бўлиб ташлаб кетади" деган гапини шунақа тушундим.
Шу учун туғруқхоналарда 48 та доя, ҳамшира, санитарка ва яна бир вагон одам эшик олдида папашаларга қўл чўзиб ўзи туғдирмаган чақалоқ учун суюнчи сўрар эканда а?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁285👍58😱13💯13🔥3🤔2
Отабек Артиков
Али бобо ва қирқ қароқчи фильмида Али бобо ўлган акасини дафн маросимини ўтказиб бўлгач "Вой жигарим" деб йиғлаб берадиган амақи "-Яна дафн маросимлари бўлса айтинг, пулини тўласангиз бор овозда йиғлаб берамиз" дейдиган саҳна бор. Соғлиқни сақлаш вазири "халқ…
"-Баъзи ялогер э йўғe журналист ва блогер укаларим нолимасдан ҳоким дадаларингни мақтаб ёзиб турсанглар ўзи нимадир атаб рози қилиб кетади." демадими ҳали кимдир😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁282👍36💯6😢4
Отабек Артиков
Блогерликни танлаш 15 суткалик қамоққа қўйилган илк қадамдир))) © Иогаан Отабек Гёте Артиков @Otabek
Мен Вангани эркагиман десам ишонмайсизлар.

Сезяпсизларми блогерларга қарши 15 сутка қўллаш ҳолатлари сезиларли даражада ортяпти.

Мен 3 йил аввал айтгандим "Блогерликни танлаш 15 суткага қўйилган илк қадамдир"

Ўшанда айтган гапларим ҳамон актуал🤌

©Бугундан Сарой блогери Отабек ибн Маддоҳий бин Артиков😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁293👍51🤔16😱9🔥6💯6👌4👏3
⚡️⚡️⚡️⚡️Туркияга ёрдам! Бизнинг карта рақамларимизга баҳолиқудрад маблағ ўтказинг ва биз уларни зилзиладан жабр кўрган қардошларимизга юборамиз. Зеро, эҳсоннинг мукофоти эҳсондир.

Кучли зилзиладан кейин Туркияга ёрдам қўлини чўзаётганлар талайгина. Аммо бу фожиадан ўзларининг ғаразли мақсадларидан фойдаланувчилар ҳам топилади. Бир неча кундан кейин юқоридаги хабарга ўхшаш хабарлар тармоқларда айниқса урчийди. Ўзбек халқи эса яқини оғир аҳволга тушса жим қараб тура олмайди. Натижада қардошларга ёрдам бераман, деб фирибгарларнинг чўнтаги қаппайишига ўзимиз билмай ва истамай хизмат қилишимиз мумкин. Энг ёмони бунинг ортида анчагина дилхираликларга учраш эҳтимоли ҳам бор.

Шунинг учун қадрли обуначилар, кимгадир шу ва шунга ўхшаш мақсадларда маблағ ўтказаётган бўлсангиз, илтимос, огоҳ бўлинг. Зеро, огоҳлик давр талабидир.

(Илтимос, имкон борича ушбу постни тарқатинг.)

@ManaUyat
👍173😢10😁4😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Қирол Артур Гитлер билан жанг қилган даврдаги туннел эмас Олмазор метро бекати туннели экан.
Сув оқаверганидан қулаб тушай деяпти, бирор қорни дам бўлган одам ҳавода кичик қўзғалиш қилса ҳам қулаб кетадигандек ачинарли аҳволда турибди.
Назоратга олиб қўйинглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁115😱22👍18😢4
Сейсмик қурол ҳақида жуда кўп афсоналар юради.
Мен туркиядаги силкинишлар шундан эмасмикан деб ўйлаб қолдим, яна у билгувчидир☝️...
ИМҲО

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🤔43😁12💯12😱6🔥3
Отабек Артиков
Сейсмик қурол ҳақида жуда кўп афсоналар юради. Мен туркиядаги силкинишлар шундан эмасмикан деб ўйлаб қолдим, яна у билгувчидир☝️... ИМҲО 🇺🇿@Otabek
Инсоният ўзи тасаввур қилганчалик кўп ютуқларга эришмаган аслида.
Биз касалликлар ва табиий офатлар каби бир қанча омиллар олдида ҳамон ожизмиз.
Биз инсоният яралгандан буён фақат маиший томондан ривожландик.
Космосни забт этдик деймиз аслида биз ҳатто сув ости оламимизни ҳам тўлиқ ўрганиб улгурмадик.
Бу зилзилалар табиийми но табиийми билмайман, билганим шуки биз ҳали юксак онг эгаси деган номга муносиб иш қилмадик.
Миллион йиллар аввал илк инсон табиат олдида, ташқи хавфлар олдида қандайин ожиз бўлган бўлса ҳозирги замонавий ривожланган даврдаги одам ҳам худли ўша вақтлардаги одамлар каби ожизлигича қолган.
Ҳеч нарса ўзгармаган!

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍186💯37😁9😢7🔥6👏4🤔3
Менбоп экан а?😁
Шу кепкаларни марғилон дўппилик вариантда ҳам чиқарингларей, мен қалампирли марғилон дўппига хиёнат қилолмайман😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁158👍55🔥9💯9🤔5🥰2
Ишхонада тиббий кўрикдан ўтяпмиз.

Амалдорлар асабингизга кўп ўйнабди деяпти😁
Болғачаси оёғимга тегиши билан шпагатим очилиб кетяпти.

Срочно қизил справка оламанов😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁263👍21😱4💯3
Forwarded from Alimoff
Нега Сурияга ёрдам бермаяпмиз?

Тармоқда мана шу савол кўп берилмоқда. Савол нотўғри қўйилган, аслида бермаяпмиз эмас, бера олмаяпмиз.

Ўзбекистонни Сурияда элчиҳонаси ҳам йўқ ҳозир, умуман Сурия билан дипломатик алоқаларимиз ҳам фантомно.

Бирорта катта ўзбек диаспорамиз йўқ (террористлардан ташқари), ёки Ўзбекистонга инвестиция қилган суриялик бизнесменлар йўқ чтоб ўртада алоқа кўприги қилиш учун. Суриядан қутқариб келинган опаларни ҳам через Россия ва Туркия ҳал қилганмиз.

Сурияни ярмида анархия, ким қаерда нима бўляпти тушуниш қийин. Шунинг учун ҳм қўлимиздан кеганига, бунга имкони борига ёрдам беряпмиз. Сурияга ҳам БАА, Россия каби алоқалари бор давлатлар ёрдам беришяпти. Масалан, Туркияга Швеция ҳам ёрдам берди, ўртада қандай гина ўтган бўлса ҳам бу давлатлар ўртадаги кўприкларни ёқвормаган, очиқ давлатлар.

Шунинг учун ҳам биқиқ ва ёпиқ сиёсат қилгандан кўра, ташқи сиёсатда барча билан максимал дўст бўлишга интилувчи очиқ сиёсат қилган яхшироқ.

✅@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍222🔥11👏6😢5🤔4❤2
Астағфруллою туркиядаги зилзилалар ҳам уларни киноларидек сериал бўлиб кетди.

Яхши хабарлар ҳам ёзингларе
😱127😢30😁15👍11🤔7
3-4 йил бўлибди қўлимга китоб ушламаганимга (балки кўп ҳам бўлгандир)

Шу китобни бошладим...
👍161👏12😢8🔥6❤‍🔥3💯1
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Ҳурматли юртдошлар!

🇹🇷Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, TOBB ETÜ TASHKENT, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинмоқда.

‼️ Зарур бўлган маҳсулотлар РЎЙХАТИ

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар, қуйидаги манзилга ташриф буюришлари сўралади:

Манзил: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 30-уй.
📍ЖОЙЛАШУВ

Вақт: 08 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар.

☎️ Батафсил маълумот учун:
(78) 150 60 06, 1094
🕊 https://t.me/uzbturkfriendship
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79👏10❤4😢2👌2😁1
Сўз эркинлиги бу кимдир истаган одамини танқид билан қўрқитиб соғиб юриши эмас.
Сўз эркинлиги бу ўзингни шалтоғи борлиги учун битмай турган ишингни битириш учун бақир-чақир қилишинг ҳам эмас.
Сўз эркинлиги бу сенга эмас атрофдаги мазлумларга, адолатсизлик қурбони бўлганларни фойдасига хизмат қилсагина ва ўша айтган холис фикринг учун мушт емасанг ана шу сўз эркинлиги дейилади.

Шаллақилигинг учун, таъмагир муттаҳамлигинг учун жазоланишинг бу сўз эркинлиги йўқ дегани эмас.

Рости баъзида блогер эканимдан уяламан, қайси бурчакка қарасанг суяк дардида тилини осилтириб ўтирган бирор кўппак блогерга дуч келасан.
Таъмагирликни янги номи блогерлик бўлиб қолди.
Сўз эркинлигини устига чиқиб телпакдек қилиб чи@иб қўйишди.
Бўлдида энди қачонгача кимнидир шартномага уговорит қилиш, қўлидан пулини олиш учун шантаж қилишни сўз эркинлиги демоқчисизлар?

Ўзбекка бир нарса берсанг охиригача тиқади деган гап яна бир марта исботини топди.
Сўз эркинлиги ана шундай ҳолатлар эвазига ўлади, кўзни каттароқ очинглар, кейин кеч бўлади☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍174🔥15🤔14👏7😱2
Жуда ваҳимачи бўлиб кетишди.
Сурхонда ёнган қамишзор экан-у ваҳимаси шаҳар ёнганникидан катта бўлди.
Энди кимдир тандирга олов ёқса ҳам ваҳима қилинглар😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁189👍21🔥11🤔5💯4
Отабек Артиков
Бу Қирол Артур Гитлер билан жанг қилган даврдаги туннел эмас Олмазор метро бекати туннели экан. Сув оқаверганидан қулаб тушай деяпти, бирор қорни дам бўлган одам ҳавода кичик қўзғалиш қилса ҳам қулаб кетадигандек ачинарли аҳволда турибди. Назоратга олиб қўйинглар...…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор метро бекатига қарайдиган тирик одам йўқ шекилли.
Моно туннелдан кечадан буён бирор амалдорни сояси ҳам хабар олмабди.
Туннелни 5-6 жойидан сув сизиб чиқяпти, нима қулашини кутяпсизларми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔68👍33😱12🔥3😢3😁1
Отабек Артиков
Кеча келгумдир дебон ул қочоқ ГАЗ келмади, Кўзларимга таппи ҳиди тонггача уйқу бермади. Лаҳза-лаҳза чекдим-у, ГАЗни йўлида интизор, Келди жон оғзимга-ю, ул ГАЗ иплос келмади. Ваъда берди каттаконлар сенга газни бергумиз, Каттаконлар келди кўп бор, лек ул мараз…
Уч йил бурун Навоий ҳазратларининг ғазаллариға муҳаммас боғлағон эрдим, бул ғазалим ҳамон актуал эрмиш

Кеча келгумдир дебон ул қочоқ ГАЗ келмади,
Кўзларимга таппи ҳиди тонггача уйқу бермади.
Лаҳза-лаҳза чекдим-у, ГАЗни йўлида интизор,
Келди жон оғзимга-ю, ул ГАЗ иплос келмади.
Ваъда берди каттаконлар сенга газни бергумиз,
Каттаконлар келди кўп бор, лек ул мараз газ келмади.
Ишқилиб то газ келгунча бермасинлар газимни
Анда кўринг бу ғавғони қанча ғараз келмади.
Эй Отабек бўлди қилғил катталарни қийнама,
Қолмасин бошлари оғриб, гина араз келмади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁193👍54🔥12😢6👏5🤔2👌2
Отабек Артиков
Уч йил бурун Навоий ҳазратларининг ғазаллариға муҳаммас боғлағон эрдим, бул ғазалим ҳамон актуал эрмиш Кеча келгумдир дебон ул қочоқ ГАЗ келмади, Кўзларимга таппи ҳиди тонггача уйқу бермади. Лаҳза-лаҳза чекдим-у, ГАЗни йўлида интизор, Келди жон оғзимга-ю…
Ҳазрат тирик бўлганларида бундайин ғазаллари битмоққа бизни мажбур эткан катаккаллаларни бир хонага жамлаб, гиёҳий чойларни дамлаб, ҳассаларини қўй ёғида мойлаб бирма-бир ҳассани ботуриб олар эрдилар кўзиға.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁268👍61💯12🔥9👏8👌3❤1🤔1