Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Қаймоқ йиясим галди)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣229😁23👍11🕊9🫡5🔥4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автотюнинг ва автомобиль "жинни"лари учун эртага 27-сентябрь куни соат 11:00 да Шаҳрисабз шаҳрида “Info drive forum” халқаро автотуризм тадбири бўлади.
Бунда Россия федерациясидан тортиб, қўшни Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан ҳам энг жинни автомобиллар ушбу тадбирда иштирок этишади.
Барча "DRIFT SHOW"га қизиққанлар боринглар бунақа тадбирда ҳар қандай "котта болла"ни мошинаси ҳам "ниннича"ни "дидитча"сидек оддий кўриниб қолса ажаб эмас.
Барчангизни кутамиз🫡
(Тирикчиликде айнанай)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣71👍30🔥6😁4🥰1
КИНО-Я

Кўчада разбор, бақир-чақирда лубой микрофон ютган бақироқдан ўтаман.
Шаллақиликда манаман деган шаллақилар овозини ичига ютиб, мен билан эсдаликка суратга тушиб кетади.
Ўта кетган олий навли шантажман, бирор вазирликни матбуот хизматида иш йўқми.
Айниқса ўша вазирлик еб қўйиб, тармоқларда шарманда бўлиб турганда танқидчи блогерларга қарши роса зўр мудофаага туриб бераман.
Соғлиқни сақлаш тизимида иш бўлса ундан ҳам яхши.😁

P.S. Чунгалла чунди, чунмаганла чунгалладан чунволишсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣318👍49😁21🕊3🔥1🥰1
Ўсиш бор, масалан авваллари фақат баъзи ҳокимлар қовун туширарди.
Ҳозир эса замон ўта шиддат билан ривожланиб, молекулалар алмашинув жараёни физик амалиётлар орқали тезлашгани муносабати билан эволюция ўзгариб, ҳокимлар қолиб баъзи вазирлар қовун туширадиган бўлишди.
Прогресс борда зато...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣251👍30😁10🔥5🫡2🥰1
"Соғлиқни сақлаш тизимидан кўра ўз иммун тизимингизга кўпроқ ишонишни маслаҳат бераман."

©Буюк рентген аппаратчиси Архимед ҳазратлари

P.S: Маслаҳатим бу мавзуга сизлар чуқур киришманглар, буни Архимед ҳазратларини ўзлари яхши биладилар ва ўзлари шуғулланадилар.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣214👍45🔥6🫡6😁1
Ҳеч нарса эшитмадим, кўрмадим.
Мен Сергелидан олтмиш юз километр узоқдаги бир чекка қишлоқда яшайман.
Талофатдан жабр кўрганларга сабр, талофатни бартараф этишда меҳнат қилаётганларга эса куч-қувват тилайман.
Дуодан бошқа иш қўлимдан келмайди🤲

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥164👍96🫡28🤣12🕊6😁2
Накруткабашара телеграм каналларда бир подкаст видеоси айланиб юрибди...
Эмишки ҳеч қандай кодни айтмасангиз ҳам сизни телеграмингизни қўлга олса бўладиган дастур яратишибди эмиш, лохлар учун ажойиб эртак😁.
Балки у ақлвой телеграмни компьютер версияси ҳақида айтгандир рости буни мен билмайман чунки компьютер версия ишлатмайман, аммо аниқ айта оламанки икки томонлама ҳимоя ёқилган профилингизни ҳеч ким бузиб кира олмайди (кодларни бермасангиз, у бу тешикка кодни киритмасангиз албатта).
Ўша видео менимча пиар учун олинган бўлса керак чунки подкаст бошловчиси гапираётган дастурчининг фикрига умуман қарши чиқмаган, "қани давай тест қилиб кўрамиз, эплай оласанми йўқми?" демаган.
Дейиш керак эди.
Чунки телеграм асосчиси Павел Дуров айнан телеграм мессенджерини заиф нуқталарини топа олган одамга жуда катта пул ютуғи ваъда қилган, бузиб киришни эплаёлган одам микрофон қаршисида эртак ўқимасдан шартта Дуровдан соққани олиб кайфандо қилади.
Қуруқ гапга ишониб видеони олиб байроқ кўтариб чопиб юрган накрутка канал админларининг барчасига эса "ШУНЧАКИ КУЛИБ ҚЎЙДИМ, ҚАЙТАРАМАН ШУНЧАКИ КУЛИБ ҚЎЙДИМ"

Оғизда мен ҳам фалон қилдим, писмадон қилдим деб мақтанавераман ишонасизларми?
Масалан мен дунёдаги барча нарсани эритиб юбора оладиган суюқликни ўйлаб топдим, энди эса у суюқликни қандай идишда сақлашни билмаябман😁
Шунақа гаплар айнанайлар

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣255👍36😁13🔥4🫡1
Отабек Артиков
Накруткабашара телеграм каналларда бир подкаст видеоси айланиб юрибди... Эмишки ҳеч қандай кодни айтмасангиз ҳам сизни телеграмингизни қўлга олса бўладиган дастур яратишибди эмиш, лохлар учун ажойиб эртак😁. Балки у ақлвой телеграмни компьютер версияси ҳақида…
Бу мавзуда дастурчилар билан гаплашдим, видеода гапирган инсон Муҳаммадкарим исмли акани кучли дастурчи дейишди.
Энди бузиб кириш мавзусида айнан подкаст қилган одам маълумотни нотўғри етказган, яъни подкастда айтилган иш бу телеграмни бузиш эмас компьютер ёки телефон операцион тизимини бузишга қаратилган дастур экан бу телеграмни бузишданда хавфлироқ.
Яъни улар сиз ишлаб турган қурилмага уланиб олишади ва сиз ишлатаётган барча дастурларни хусусан телеграмни ҳам бошқара олишади (аммо бу телеграмни бузиб кириш дегани эмас бутун қурилмани бузиш дегани) шундай экан сизларга келаётган жума табриклари, шок хабарлар, катта совринлар ваъда қилинган лохотронлар каби турли ҳаволаларни босишдан эҳтиёт бўлганингиз маъқул.
Чунки ҳавола ортида сизни бир вагон вирус ва бир эшелон муаммолар кутиб турган бўлиши мумкин.
Дастурчи МуҳаммадКарим акадан эса англашилмовчилик учун узр сўрайман (шахсиятига бирор ножўя гап айтган бўлсам агар, Накруткабашара деган жойига келадиган бўлсак буни подкастга алоқаси йўқ, подкастни тарқатаётган айрим накрутка телеграм каналлар назарда тутилган)
Бу ерда юқорида айтганимдек подкастни қисқа видеосида нотўғри тушунча кетиб қолганлиги учун мен айнан ўша видеога нисбатан фикр билдирдим.
Ҳар хил ҳаволаларни босманглар, сохта соврин ёки хабарларга ишониб ҳаволасини босиб қўйманглар, ўшанда сизларни қурилмангизни ҳеч ким бузиб кира олмайди.
Со бўласла🫡


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🤣32😁10🔥6🫡2
Отабек Артиков
Қойиле 15 кишидан ташқари ҳеч ким овоз бермабди (яна 45 та овоз керак) Мен ҳам битта овозга битта 0.5 "ПЕПСИ"десамми "ОТАШ БЮДЖЕТ" ташаббусли лойиҳаси деб а😂 🇺🇿@Otabek
"Telegram stories" учун яна 5 та овоз керак экан, қани премиуми бор "котта болла" босворингизларчи 1 та овоз битта 0.5 пепси демакдир☝️😁

Https://t.me/Otabek?boost
🤣91👍26🔥4🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизлардан илтимос мана шу видеодаги болакайни топишда ёрдам беринглар, мен унга велосипед совға қилмоқчиман.
Видео муаллифи бу болакайни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидан деди (аммо тасдиқланмаган)
Иложи бўлса шу видеони гуруҳларда тарқатинглар балки бирорта танийдиган одам топилар.
Бу ишни пиар ёки бошқа мақсадда эмас, чин юракдан қилмоқчиман.
Шу болани таниганлар @Artikov_bot га ёзсин илтимос🙏

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍428😭79🫡20🔥14🤣5❤‍🔥4🕊2
Биз устоз ва мураббийларимиз пўстагимизни қоқса ҳам уйдагиларга чақимчилик қилолмаган сўнгги авлодмиз.
Бизни устозлар ҳам "Ремонтга 1000 сўмдан укажонлар" демаган энг сўнгги оригинал авлод устозлар эди.
Биз устозларга гап қайтармаган, бизни койиб берса ҳақорат қилди деб уни видеога олиб тармоққа қўймаган, ёки амаки ё тоғамизга устозимизни калтаклатмаган энг сўнгги авлод бўлдик.
Устозлар ҳам ўз манфаатидан кўра бурчини устун қўйган энг охирги авлод эди катта эҳтимол билан.
Бизнинг устозлар орасида ўқувчи савол берса тормоз бўлиб қолмаган ҳам ўша давр устозлари эди.
1-октябрда устозлар қўлимизга қарамаган, совға олиб келмаган ўқувчини синфдошлари изза қилмаган охирги авлод эдик.
90 фоиз ўқитувчилари фақат аёллардан иборат эмас, балки эркак ўқитувчилари ҳам кўпроқ бўлган даврнинг сўнгги авлоди ҳам биз эдик
Бойни боласига ҳам, камбағални боласига ҳам бир хилда ўта қаттиққўл бўлган, тармоқларда видеоси тарқаб шарманда бўлмаган, ўз ўқувчи қизига кўз сузмаган, тегажоқлик қилмаган ўз фарзандидек кўрган энг сўнгги авлод устозлар эди бизнинг устозлар.
1 йил давомида одам бўлмайсан деб койиб, сўнгги қўнғироқда кўзида ёш билан хайрлашиб, ҳали катта одам бўласан деб ўксиб қолган ҳам бизнинг устозлар эди.
Ойлиги оз бўлса ҳам, кўзи тўқ, меҳри баланд энг охирги авлод устозлар эдингиз азиз устозлар.
Сизларга таъзимдаман фидоий устозлар, байрам муборак🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍375😭39🔥14🫡9❤‍🔥5🤣4😁3🕊3
ГАЗ(метан)ни совуққа аллергияси бор, совуқ тушиши билан давленияси тушиб, нарх деган сахар касали кўтарилиб кетади.
Қариб инжиқ бўлиб қолди бу ГАЗ ўлгур, ўлиппомаса гўрга эди бу кетишда жувонмаг)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣300😭23🔥15👍13😁9
​​Отабек нега машинангиз йўқ, деярли барча блогерларни ўз машинаси бор деяверишганига пул йиғиб ўзимга янги электромобил совға қилдим.
Кўриниши ажойиб, асосийси монополия махсулоти эмас.
Метан, бензин деб бош қотирмайман шартта "дурасел" деган батарейкадан битта жойстикига битта ўзига қўяман ва ванғиллатиб уй ичида ўйнаб юравераман.
Нега "дурасел" дейсизларми токда юрадиган ўйинчоқ машинага бошқа яна қандай батарейка қўйишим мумкин?
Мошина ҳам даромадга ярашада айнанайлар, майли мен электромобилчамни ўйнай, кейин яна гаплашовуз😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣330👍51😭13😁12🔥6😍3🥰1
​​Поезд билетлари нархи максимал даражада ошармуш.

Пастдаги видеода эса нарх ошишини эшитган вилоятга қатнайдиган таксистлар:

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣117😭20👍8❤‍🔥4🫡3
Мен ҳеч қачон "GREEN CARD" ўйнамаганман, ўйнаш ниятим ҳам йўқ.
Ҳа, ҳа мен мавжудман😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁164🤣83👍19🫡16😭7🕊2❤‍🔥1🔥1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТда минбаридан туриб Африканинг қашшоқлиги ва ривожланмаётганини тинмай вайсаб юрган Африканинг энг қашшоқ мамлакати Экваториал Гвинея президенти Нгема Обианг Мангенинг "қашшоқ" ўғли Нью-Йоркда бир кеча ухлаш 75 минг доллар бўлган "арзонгина" пентҳаусни бир неча кунга ижарага олибди.

P.S. Логика варрр этдию манақа қараб мингга қўйиб ўтиб кетди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣174😭32👍27😁10🔥8🕊8
Нега ТИКТОКерлар кўпайиб кетаётгани сабабини кеча тушундим.
Жонли эфир вақтида бир неча дақиқа ичида менга 10 доллардан кўпроқ пул тушди (эфирга берилган совғалар ҳисобидан албатта) бир неча соат эмас, бир неча дақиқа орасидаги иш бу.

Демак соатлаб эфир қиладиган бошловчилар ТИКТОКдан яхшигина даромад олишади (ўзимизда блокланган бўлса ҳам)
Умуман олганда тармоқлардан даромад олиш борасида одамларга енгилликлар бериш керак, улар ўз-ўзини банд қилгани етмагандек чет эл валютасини катта миқдорда юртимизга кириб келишига ҳисса ҳам қўшишади, ноқонуний иш қилмаса бўлдида...

Бир нарсани тушундим, сиз ўзгалардан бирозгина ажралиб турадиган кичик иқтидор эгаси бўлсангиз демак бемалол ТИКТОКдан даромад топишингиз мумкин.
Рости мен ҳам бошқа ишларга чалғимай тўлиқ ТИКТОКка ўтиб кетсамми деган хаёлдаман.
Блоггинг бу фақат танқид дегани эмас, бу жуда кенг тушунча.
ТИКТОКда сиз қилаётган контент одамларга ёқса эфир вақтида сизни қўллаб-қувватлаш учун шунчаки сизга пуллик совғалар юбориб рағбатлантиришади.
Аввалига тушунмадим бу одамларга пул сарфлаб совға беришдан нима фойда дегандим, "бу бир носди кайпидек кайп" деган жавоб олдим.
Демак сиз қайси соҳа вакили бўлманг ўз соҳангиздан келиб чиқиб бошқаларни такрорламайдиган ўзгача контент қилсангиз бемалол даромад топа оласиз.
Кимдир ТИКТОКни бачканалик дейди (ўзи катталардан пул олиб мақтаб пул бермаса танқид қилса ҳам)
Крисаликдан кўра бачканалик афзалроқ менимча, яна билмадим.
Хуллас ТИКТОКда кезаверайчи ҳали яна валақлашамиз🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣157👍75🫡9🕊5🥰3😍2
КЛАСТЕР фойдами ёки зарар?

Кластерлар фаолияти ҳақида жамиятда турли қарашлар шаклланган, кимдир кластерлик фаолиятини ижобий баҳоласа кимдир эски тизимни қумсайди.

Дунё тажрибасида кластерлар фаолияти мутлақ синовдан ўтган.
Хўш КЛАСТЕР ўзи нима?
Бу хом-ашё етиштирилганидан бошлаб то қайта ишланган тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараённи қамраб олган бутун бошли тизим.
Бунда у бутун бошли тизим иштирокчиларини (фермерлар, қайта ишловчи корхона, экспортйир ва ҳоказо)ларни бир йўналиш бир мақсадда жамланган корхоналар тизими ҳисобланади.
Кластерларни ташкил этишдан мақсад эса маҳсулотни сифатли етиштириш, ҳосилдорликни ошириш, тайёр маҳсулотни экспортга жалб қилиш, маҳсулот етиштирувчиларни замонавий моддий-техник базасини замонавий технологиялар ҳамда ускуналар билан бойитишдан иборат.

Кластер тарихига назар соладиган бўлсак бу атама илк бор 1990-йилда америкалик иқтисодчи, Гарвард бизнес мактабининг профессори Майкл Портер томонидан "Давлатнинг рақобатдош афзаллиги" асарида келтирилган.
Асарда муаллиф иқтисодчи сифатида кластерлик фаолияти давлат иқтисодининг асосий устуни эканини аниқ-тиниқ фактлар билан таҳлил қилиб, исботлаб берган.
Бутун дунё тажрибасида қўлланиши бошланган кластерлик фаолияти ҳам 2017-йилдан Ўзбекистонда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 19-майдаги "Бухоро вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2978-сон қарори асосида Бухоро вилоятида "VST CLUSTER" МЧЖ Қўшма Корхонаси тажриба-синов тариқасида жорий этилган.
Ҳозирга келиб эса Республикамизда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган 460 дан ортиқ кластерлар фаолият юритмоқда.
Бу албатта соғлом рақобат дегани, аввалгидек фермер келтирган пахтани тарозидан уриб, уни қайтариб фермерни ўзига отни калласидек нархга сотиш каби қон-қонимизга сингиб кетган иллатлар кластерлар фаолиятида кузатилмайди.
Қолаверса эндиликда юртимизда етиштирилаётган пахта хомашёсини харидор билан келишган ҳолда келишилган нархда сотиши мумкин.
Энди нархни давлат белгиламайди, бозорда сотгандек ким ўз маҳсулотини қайси нархга лойиқ кўрса келишган ҳолда сотаверади.

Умуман олганда Кластерларнинг сони ортиши бу қўшимча иш ўринлари кўпайиши билан биргаликда рақобатбардош маҳсулотларни бозорга чиқиб келишига асос бўлади.
Рақобат бор жойда эса албатта Ривожланиш бўлади.

Биргина Қашқадарё вилояти миқёсида қарайдиган бўлсак "Sultan TEX" Косон туманидаги "Бунёдкор" МЧЖ, "Қарши туманидаги "Оқ сарой" ва Кўкдала туманидаги "Само" кластер корхоналари бир неча минглаб хонадонларни қозони қайнашига сабаб бўлмоқда.
Масалан Кўкдала туманидаги "Само" кластер корхонаси ҳозиргача 500 дан ортиқ кўкдалаликларни доимий иш билан таъминлаган.
Бир сўз билан айтганда кластерлар фаолияти Ўзбекистон шароитида ўзини оқлади.
Кластерлар нафақат иш ўринлари яратилиши билан балки фермерларни қўллаб-қувватлаш, сифатли маҳсулот етиштириш борасида ҳам жорий этилган ушбу тизим буткул ўзини оқлади деб айта оламиз.
Албатта барча кластерлар бир хилда ижобий натижа кўрсатмоқда дейиш фикридан йироқман, аммо умумий статистикага қарайдиган бўлсак кластерлар фаолияти фермерлар ва бозор ҳаётида ўз ўчмас ўрнини аллақачон исботлаб бўлди.
Тан олиш керак кластерлар фермерларнинг асосий таянчи эканини амалда исботлай олди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤣46😁5🫡5😭2
Отабек Артиков
КЛАСТЕР фойдами ёки зарар? Кластерлар фаолияти ҳақида жамиятда турли қарашлар шаклланган, кимдир кластерлик фаолиятини ижобий баҳоласа кимдир эски тизимни қумсайди. Дунё тажрибасида кластерлар фаолияти мутлақ синовдан ўтган. Хўш КЛАСТЕР ўзи нима? Бу хом…
Кластерларга қарши уруш бошланган шекилли?
Бу постим билан кимнидир ковагини э йўғе арини уйини ковлаб қўйдим шекилли...😁
Кластер жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган, агар бизда ҳам виждонан ишлашса ўзини оқлайди.
Совет даврида пахтани қўшиб ёзганлар мустақиллик даврида ҳам бу анъанага содиқ қолишди.
Кластерлар эса кўп ўғриларни шўрига шўрва бўлди, буни кўпчилик кўтаролмаяпти.
Мен маълумот бердим, ўз фикримни ёздим ва бу учун ҳужум шарт эмас, қолаверса кластерларни тугатиш эмас балки камчиликлaрни, ўз функционал вазифасини бажармай юрган дангаса кластерларни қарашларини тугатиш керак.
Жаҳон тажрибасида синовдан ўтган кластер бизда иш бермаётган бўлса демак муаммо кластерда эмас тизимдаги одамларда айнанайлар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97🤣33