Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси яхши бир ташаббус билан чиқибди. Улар энди ҳар бир тумандаги таълим муассасаларида алоҳида матбуот анжуманлари ташкил этишни бошлашибди.
Шундай матбуот анжумани ва пресс турнинг бугунги манзили Қарши туманида бўлиб ўтибди (таклиф этилган эдим аммо иш сабаб бора олмадим)
Медиа тур давомида журналист ҳамда блогерларга "Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва сифатли таълимга эришиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар" юзасидан очиқ маълумотлар берилган.
Бошқармани бу ташаббусини қўллаб-қувватлайман ошкора ҳисоб бериш ҳар бир ташкилотнинг тумандаги қуйи бўғинларигача етиб бориши шарт ва лозим.

@Otabek
👍52🤣2
Отабек Артиков
"-Артиков Россия-Украина уруши ҳақида нима дейсиз? -Онам уруш-жанжалга аралашмай жим юр деб тайинлаганлар..." 🇺🇿@Otabek
-Артиков Украина-Россия уруши ҳақида нима дейсиз?
-Ғарб пропагандамагандавагандасини ўқисам Украина ғалаба қозоняпти дейишади, Россия пропаганпропанбутангасини эшитсам Руслар ютишяпти дейишади.
Бир шоти э мотиватор айтганидек "Урушда доим ғолиблар ютади"☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣210👍16😁11😭3
Бу суратда иккинчи жаҳон уруши даврида фаластин қирғоқларига яқинлашган яҳудийлар кемаси акс этган.
Кемадаги яҳудийлар қўлларида "Немислар бизнинг оилаларимизни ўлдирди, сизлар сўнгги умидимизни ўлдирманглар" деган плакатларни тутганча ялиниб келишди.
Фаластинликлар эса уларга уйидан жой бериб кўрсатган ҳамдардлиги ва меҳрибонлиги эвазига "Бечора қочқинлар"га ўз ватанларини ҳам бўшатиб беришди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭275🔥59👍38🕊8😁5❤‍🔥1
Уруш сабаб Украина ва Россиядан Исроилга қочиб кетган санъаткорлар, зиёлилар, бойлар энди Исроилдаги уруш сабаб қаерга қочишар экан а?

P.S. Урушда доим содда халқ жангга киради, "ватан ҳимояси", "юрт учун кураш" деган тушунчаларни ҳар доим тилидан қўймай жар солиб юрадиган зиёлилар, санъаткорлар, бойлар ва яна шу кабилар эса ё суриб қолишади, ё ғолиб томонга ўтиб олишади, ҳар доим шундай бўлган.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍282🔥36🤣31😭11😁5🕊2🫡2
Ҳеч қачон "0"дан бошлашдан қўрқманг

Мен телеграм тармоғида илк марта 2016 йилда фаолият бошладим "Кулгу" номли ҳазил канал очган эдим.
Қисқа муддатда 80 000 тирик кузатувчи йиғдим (у вақтда каналлар кам, рақобат эса йўқ эди)
Кейин эса бошқа ишларга чалғиб кетдим, "Кулгу" канали эса қаровсизликдан "қулади".
Орадан вақт ўтиб яна телеграмга қайтдим ва мана шу сиз ўқиб турган блогни очдим, бу ҳам секинлик билан олдинлади, аудиторияси кичик бўлса ҳам кўпчиликни кўнглидан жой олди.
Устоз кўрмаган шогирд ҳар соҳага йўрғалар деганларидек вақт ўтиб блогдан ҳам зерикдим, мотивациям ўлди.
Кейин ТИКТОКка ўтдим, 3 ойда 50 минг тирик обуначи ҳамда миллионлаб кўришлар сонига эришдим.
Кейин ТИКТОК мени блоклади, 3 ойлик меҳнатим ҳамда 50 мингта кузатувчи ҳавога учди🤦‍♂.
10-15 кунча ўзимга келолмай юрдим ва ТИКТОКни яна янгидан бошладим, ҳозир янги профилим 1 ойда 20 минг тирик кузатувчи йиғди, бир неча юзминглик кўришлар сони ҳам.
Яъни аввалги профилимдан кўра тезроқ ривожланяпти.

Мен бир нарсани тушундим, истак бўлса ва ўз йўналишинг бўлса ҳар қандай ишда у тармоқми бошқами маълум бир муддатда ўз ўрнингни албатта топа оласан, асосийси умидсизликка тушиб қолмаслик.
Энди мен ТИКТОК мени блоклашидан қўрқмайман, чунки яна нолдан бошласам яна шу натижага эриша олишимга юз фоиз ишонаман.
Маслаҳатим ҳеч қачон нолдан бошлашдан қўрқманг, сиз буни эплашингизга энг аввало ўзингиз ишонинг, қолганлар натижага қараб ишонаверади...
☝️🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍274🫡25🤣5🔥4🥰4🕊3😭1
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” йўлга қўйилгач, кам таъминланган оилаларга бола пулини бериш тизими ўз йўлига тушиб олганди, чунки бу ваколат маҳалла раисларидан дастурнинг ўзига ўтган эди.

Аммо айрим “уддабурон” раислар вақт ўтиб дастурни ҳам тилини топганга ўхшамоқда. Масалан, аризани дастурга киритиш учун пенсия бўлимларига ҳужжатларни олиб бориш маҳалла раислари ваколатида қолдирилган экан. Бу дегани рақамлаштириш 100% йўлга қўйилмаган. Демак, бола пулини тайинлаш жараёни мутахассислар томонидан яна бир ўрганиб чиқилиши ва уни доимо мукаммаллаштириб бориш лозим.

Мисол учун, бир маҳаллада бола пулини бозорда савдо қиладиган, ўзига тўқ тадбиркор олади. Бу каби қонунга тўғри келмайдиган ишлар ҳар доим халқнинг эътирозига сабаб бўлиб келади.
👍160😭14🔥10🤣4
Исроил томонидан Фаластинга қилинган ҳужумлар оқибатида юзага келган портлашлар тутуни акс этган суратларни бир гуруҳ фаластинлик рассомлар ўз йўналишида ажойиб тасвирлабди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭233👍49🔥12🕊5🫡4❤‍🔥3