Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Туркия президенти исроилнинг ғазога қилаётган ҳужумига қарши митинг уюштириши ортидан баъзи тармоқларда бизда ҳам шундай қилиш истагида юрганлар ҳақидаги хабарга кўзим тушди😁 (бу мен учун чиндан кулгили).

Хўш энди битта саволда шу митинг бўлди ҳам дейлик кейин нима бўлади, ғазодаги уруш тугайдими, ё исроил ҳарбийлари фалончи давлатда митинг қилишибди деб қўрқиб ғазони ташлаб қочиб кетадими?
Ҳақиқат эмоцияларга тупуради.
❗️Бизда ноқонуний митинглар учун жавобгарлик бор эмоцияга берилиб, кейин кўз ёш қилиб ўтирма.

Ғазодаги воқеалар дунёни ларзага солди, буни ҳеч ким инкор этмайди, аммо буни бошқа бир давлатда митинг қилиш орқали ечиб бўлмаслигини англаш учун жааа профессор бўлиш шарт эмас, шахсан Ўзбекистон бу урушни оқламаслиги юзасидан сиёсий майдонда ўз позициясини эълон қилиб бўлган, хўш яна нима қилсин?
Бир давлат бошқа бир давлатнинг низоларига аралашмайди, ўз фуқароларини тинчлигини ўйлаб ҳам...

Ишон айнан сен қилган митингда кетингни зўриқтириб бақирганингни уруш майдонидагилар ва уруш тепасида турганлар чивинни кекирганичалик ҳам эшитилмайди, бу уларга фойда бермайди.
Унда нима қилайлик дейишинг мумкин, шунчаки дуо қил...(жиддий айтдим)

Бизда диний радикаллашув жуда ортиб кетди рости, баъзи каналлар изоҳларида фалончи ҳажга борибди деса "Мусулмонлар қони тўкилаётганда буни ҳажи қабул бўлармикан", "нимага мусулмон бўлиб туриб биз ёрдам бермаймиз" "Урушга бориш керак" деб индамай кнопка ортидан хитоб қиладиганларга кўзим тушиб қолади, катта эҳтимол билан шундай изоҳ ёзадиганлар мактаб болалари бўлса керак.
Телефондаги мегабайтига пулни онасидан сўраб оладиган бола, урушга барҳам бермоқчи, нақадар таъсирли саҳна🤦‍♂
Уруш бу кинода бир одам барча ёвузларни ўлдириб чиқадиган саҳна эмас.
Мен ҳам фаластиндаги болалар учун қайғураман, жоним ачийди.
Лекин биз ниманидир ўзгартира оладиган қудратга эга эмасмиз.
Реал ҳақиқатни тан олиш керак, давай-давай деяётганларни аксариятини уруш майдони тугул оддий ҳарбий полигонга олиб чиқиб қўлига автомат бериб иссиқда 15 минут чоптирсанг, тили галстук бўлиб автоматни бирор чўпонга ташлаб "ҳожатга бориб келай" деб секин уйига суриб юборишига шахсан мен ишонаман.
Ишон ҳарбий хизматда биргина сохта уруш тревогасида тагига сийиб қўйиб эрталабгача "энамга кетаман" деб йиғлаб чиққанларни кўрганман, уруш бу "PUBG" эмас, тинчликни қадрига ет ва кучли кадр бўл, токи кучли фуқароларга эга давлатга ҳеч ким даҳл қилолмайди.
Сен Ғазога ёрдам бермоқчимисан марҳамат, улар ҳақига дуо қил, ўқи катта сиёсатчи бўл ва сиёсий майдонда гапинг билан таъсир ўтказ, байроқ кўтариб "FREE ФАЛАСТИН" деб бақириш ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Инсон нима учундир риск қилишидан аввал катта натижага умид боғлаб, ишончи комил бўлган нарсаси учун ҳаракат қилади, ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган ҳатти-ҳаракатларда қатнашиб, риск қилиш эса қип-қизил аҳмоқлик.
Тинч осмон остида дуо қилишга имконинг борлигидан фойдалан, бошқасини маслаҳат бермайман.
Яна ҳам ўзинг биласан
...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍418🔥25🫡12😭10😁9🕊4❤‍🔥2🥰1😍1
Қарши шаҳрига киришни ҳам пуллик қилиш керак, между прочим Тошкент колхоз э йўғе шаҳридан демоқчийдим, хуллас тошкентдан фарқли равишда Қарши шаҳрида қишни ўртасида газ ва свет ўчиб қолмайди, демак тошкент шаҳрига кириш масалан 5000 сўм бўлса қарши шаҳрига киришни 10 минг сўм қилиш керак😁
Мен Таҳое э йўғе Даҳоман😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣134😁37👍20😭9🫡2
Forwarded from bakiroo
"Пахта плани" ростанам тўлдими?

Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас.

Бунга бир неча ишоралар мавжуд.

Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган.

Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна?

Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг.

Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?
👍29🔥14😁10
Қишлоғимизга битта истириптиз клуб керак эди ҳоким бово, бошқа давлатлардан излаб чарчадик.
Никел трубалар минан битта шуннайчикин бар қуриб беринг хай, десаммикан😁...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣212😭28👍8🕊3🔥1😁1
Мени блогер сифатида илк марта оммага кўринишга кўндира олган биринчи инсон бу Улуғбек Исломович Мухаммадиев бўлади (унгача ғирт аноним блогер бўлганман ўзимча😁) айнан у кишини энг биринчи танқид қилган блогер ҳам мен эканимни Улуғбек ака ҳалигача таъкидлайдилар🫡
Ака танқидга бардошли ва ҳозиржавоб инсон.

Ўшанда Улуғбек ака Давлат хизматлари агентлиги раҳбари эдилар мана кўтарилиб - кўтарилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланибдилар.

Акани ишларига омад тилайман, танқидга ўнг кўз билан қарайдиган кадрлар кўпаяверсин🤲
Яна танқид қилиб қолишим ҳам мумкин ака билбўметта😀

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣117👍67🫡6🔥3🕊2🥰1😁1
Умуман олганда мен ҳозир ҳам почти аноним блогерман, йигирма бештакам аноним деса ҳам бўлади, кўпчилик мени тикангулдек башарачамни ҳали ҳамон кўрмаган☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣187👍29🫡11😁8🥰7❤‍🔥2🔥2🕊2
Жигар циррозига чалинган қаршилик Мустафаева Зухра опанинг тақдирига бефарқ бўлмайлик!

1972 йилда туғилган Зухра Мустафаева ҳозирда оғир бетоб. Қарийб икки йилдан бери у жигар циррози деб аталувчи оғир касаллик билан курашмоқда. Зухра опанинг ҳаётини Ҳиндистонда қилинадиган мураккаб жарроҳлик амалиётигина (жигар кўчириб ўтказиш нархи 40,000 $) сақлаб қолиши мумкин. Шунинг учун унга имкон қадар ёрдам берайлик!

Бемор Зухра Мустафаева номидаги карта рақами:

Халқ банки:
8600 0610 9567 0633

☎️ +998 50 070 72 04
👍25😭13❤‍🔥2🫡2😁1🤣1
Кўкдала туманида "Яшил макон" авжида.
Мендан ҳам шу туманга нимадир қолсин деб битта дарахт экиб юбордим. (У дарахтни турган геолокацияларини олиб, дарахтни ўзини алоҳида белгилаб қайтдим😁)

Шу йил ҳисобидан Кўкдалада 450 мингга яқин турли манзаларали ва мевали дарахтлар экилади.

P.S. Дарахт кўпроқ экинглар юртдошлар, келажак авлод тоза ҳаводан нафас олишга ҳақли🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155🫡34🥰4🤣4🕊3😁2❤‍🔥1😭1
Автосалонларда нега навбатбозлик эканини сабабини топдим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣75😁14👍8🔥3😭2🫡2
Forwarded from Bahodir Ahmedov
​Яқинда ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасида 30-октябрдан буён комплекс ўрганиш олиб бораётган экан.

Маълумотга кўра, бу ўрганишлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари, яъни Шаҳноза Мирзиёеванинг бевосита назорати остида ўтказилмоқда.

Айтилишича, бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Агентлик Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарган.

Бундан ташқари, ушбу муассасада ўрганиш ишларини олиб бориш ташаббуси билан чиққан.

Комплекс ўрганишлар натижаси хулосаси бўйича яқин вақт ичида маълумот тақдим этилиши билдирилган.

Бу муассасада қизларга нисбатан турли зўравонлик ҳолатлари ҳақида гап сўз юрарди, агар ўрганиш давомида тасдиқланса, чора кўриш керак.

👉 @bahodirahmedoff👈
👍35😭28❤‍🔥2🔥1🕊1
Агар хоразмдаги зўрланган қиз судьяни қизи бўлганида ўша педофилни жуда бошқача, ўзгача жазо кутарди.

P.S. Кечир қизалоқ, тақдир сени судья ёки бирор каттароқни қизи қилиб яратмагани учун кечир...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭321🔥48👍41❤‍🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қарши шаҳрида болалар учун янги ва замонавий "Қўғирчоқ театри" қуриб, фойдаланишга топширилди.

Бизни давримизда кўчма театрдан бошқа театр бўмасди, у ҳам йилда бир келса келарди.
Шу замондаги болажонларга ҳавас қиламан рости...

@Otabek
👍70😁9🔥5🥰3
Forwarded from bakiroo
1 миллион тонна пахта қани?

Пахта иши даврида шунақа латифа бўларди, 5 миллион тонна пахтани 6 миллион қилиш жуда осон: 5 нинг очиқ қолган тагини ёпасан, шапкасини тўғирлайсан. Бўлди. 5 6 га айланади.

2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз саволли бўлиб қолмоқда. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун бурун тугади. Ҳали солиқчиларимиз шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.

Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.

Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?
👍60😭9🕊5🔥2
Бир шоҳ туш кўрибди, уни тушида оғзидаги ҳамма тишлари тўкилиб тушганмуш шунда шоҳ ҳузурига туш таъбирчиларини чақириб, бу тушнинг таъбирини сўрабди.

Шоҳ қабулига кирган биринчи таъбирчи: "-Бу тушга кўра сизнинг барча қариндошларингиз ўлади" дебди.
Бу таъбирдан хуноби чиққан шоҳ таъбирчини ўлимга ҳукм қилибди.

Шоҳнинг қабулига иккинчи таъбирчи кирибди ва "-Бу тушнинг таъбирига кўра сиз барча қариндошларингиздан кўра кўпроқ умр кўрасиз" дебди.
Кайфияти "бетон" бўлган шоҳ таъбирчини мукофотлаб, бир қоп доллар бериб жўнатибди.

P.S. Аслида икки таъбирчининг ҳам айтган таъбири маънолари бир хил эди, аммо иккиси икки хил ёндашиб, икки хил тушунтирди.
Айтаётган сўзингизнинг ифодаси вазиятни икки томонга ўзгартириши мумкин, тушунтиришни билиш ҳам санъат аслида...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍171😁16🔥9🥰4
❗️Орамизда Самарқандликлар борми?

Биламан бор, ахир биз Самарқандликлар дунёнинг ҳар бир нуқтасида бормиз.
Шу сабаб барча самарқандликларни бир каналда тўплашни ният қилдик, сафимизга қўшилишни тавсия этаман.

@Samarqand24 канали Самарқанд вилоятидаги энг тезкор хабарлар канали, марҳамат сафимизга қўшилинг, биз дунёнинг қаерида бўлмайлик бир нуқтада бирлашаверамиз☝️

Каналга аъзо бўлиш👉https://t.me/+93qfPKAuNw8xODMx
👍37😁5🕊2