Қарши шаҳрига киришни ҳам пуллик қилиш керак, между прочим Тошкент колхоз э йўғе шаҳридан демоқчийдим, хуллас тошкентдан фарқли равишда Қарши шаҳрида қишни ўртасида газ ва свет ўчиб қолмайди, демак тошкент шаҳрига кириш масалан 5000 сўм бўлса қарши шаҳрига киришни 10 минг сўм қилиш керак😁
Мен Таҳое э йўғе Даҳоман😂
🇺🇿 @Otabek
Мен Таҳое э йўғе Даҳоман😂
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
SAMARQAND 24 | Tezkor Xabarlari
#Ана_холос
❗️ Депутат Тошкент шаҳрига автомашинада кириш учун кунлик солиқ жорий қилишни таклиф қилди
Шунинг эвазига автобусларни текин қилишни таклиф қилди, Бу ғояни депутат Дониёр Ғаниев олға сурмоқда
Яқинларга улашинг, Тошкентга мошинада кириш пулли…

🤣134😁37👍20😭9🫡2
Forwarded from bakiroo
"Пахта плани" ростанам тўлдими?
Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас.
Бунга бир неча ишоралар мавжуд.
Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган.
Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна?
Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг.
Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?

Uzb_Meteo
2023 йил пахта далаларидан пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ҳар қачонгидан тезроқ амалга ошди.
Иқлим ўзгариши, июль ойини ҳаддан ташқари иссиқ келиши ҳудудларда пахта учун самарали фойдали ҳароратларнинг хар доимгидан кўра кўпроқ йиғилишига олиб келиб, бу…

👍29🔥14😁10
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Rasul Kusherbayev
Наманганнинг Косонсой туманида ёшлар кечаси бошқа туманларга чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида "тунги клуб"(дискотека) фаолияти йўлга қўйилибди.
Зўр ташаббус!
👉 @r_kusherbayev
Зўр ташаббус!
👉 @r_kusherbayev
🤣212😭28👍8🕊3🔥1😁1
Мени блогер сифатида илк марта оммага кўринишга кўндира олган биринчи инсон бу Улуғбек Исломович Мухаммадиев бўлади (унгача ғирт аноним блогер бўлганман ўзимча😁) айнан у кишини энг биринчи танқид қилган блогер ҳам мен эканимни Улуғбек ака ҳалигача таъкидлайдилар🫡
Ака танқидга бардошли ва ҳозиржавоб инсон.
Ўшанда Улуғбек ака Давлат хизматлари агентлиги раҳбари эдилар мана кўтарилиб - кўтарилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланибдилар.
Акани ишларига омад тилайман, танқидга ўнг кўз билан қарайдиган кадрлар кўпаяверсин🤲
Яна танқид қилиб қолишим ҳам мумкин ака билбўметта😀
🇺🇿 @Otabek
Ака танқидга бардошли ва ҳозиржавоб инсон.
Ўшанда Улуғбек ака Давлат хизматлари агентлиги раҳбари эдилар мана кўтарилиб - кўтарилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланибдилар.
Акани ишларига омад тилайман, танқидга ўнг кўз билан қарайдиган кадрлар кўпаяверсин🤲
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣117👍67🫡6🔥3🕊2🥰1😁1
Умуман олганда мен ҳозир ҳам почти аноним блогерман, йигирма бештакам аноним деса ҳам бўлади, кўпчилик мени тикангулдек башарачамни ҳали ҳамон кўрмаган☝️
🇺🇿 @Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣187👍29🫡11😁8🥰7❤🔥2🔥2🕊2
Жигар циррозига чалинган қаршилик Мустафаева Зухра опанинг тақдирига бефарқ бўлмайлик!
1972 йилда туғилган Зухра Мустафаева ҳозирда оғир бетоб. Қарийб икки йилдан бери у жигар циррози деб аталувчи оғир касаллик билан курашмоқда. Зухра опанинг ҳаётини Ҳиндистонда қилинадиган мураккаб жарроҳлик амалиётигина (жигар кўчириб ўтказиш нархи 40,000 $) сақлаб қолиши мумкин. Шунинг учун унга имкон қадар ёрдам берайлик!
Бемор Зухра Мустафаева номидаги карта рақами:
Халқ банки:
8600 0610 9567 0633
☎️ +998 50 070 72 04

👍25😭13❤🔥2🫡2😁1🤣1
Кўкдала туманида "Яшил макон" авжида.
Мендан ҳам шу туманга нимадир қолсин деб битта дарахт экиб юбордим. (У дарахтни турган геолокацияларини олиб, дарахтни ўзини алоҳида белгилаб қайтдим😁)
Шу йил ҳисобидан Кўкдалада 450 мингга яқин турли манзаларали ва мевали дарахтлар экилади.
P.S. Дарахт кўпроқ экинглар юртдошлар, келажак авлод тоза ҳаводан нафас олишга ҳақли🫡
🇺🇿 @Otabek
Мендан ҳам шу туманга нимадир қолсин деб битта дарахт экиб юбордим. (У дарахтни турган геолокацияларини олиб, дарахтни ўзини алоҳида белгилаб қайтдим😁)
Шу йил ҳисобидан Кўкдалада 450 мингга яқин турли манзаларали ва мевали дарахтлар экилади.
P.S. Дарахт кўпроқ экинглар юртдошлар, келажак авлод тоза ҳаводан нафас олишга ҳақли
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155🫡34🥰4🤣4🕊3😁2❤🔥1😭1
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Яқинда ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасида 30-октябрдан буён комплекс ўрганиш олиб бораётган экан.
Маълумотга кўра, бу ўрганишлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари, яъни Шаҳноза Мирзиёеванинг бевосита назорати остида ўтказилмоқда.
Айтилишича, бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Агентлик Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарган.
Бундан ташқари, ушбу муассасада ўрганиш ишларини олиб бориш ташаббуси билан чиққан.
Комплекс ўрганишлар натижаси хулосаси бўйича яқин вақт ичида маълумот тақдим этилиши билдирилган.
Бу муассасада қизларга нисбатан турли зўравонлик ҳолатлари ҳақида гап сўз юрарди, агар ўрганиш давомида тасдиқланса, чора кўриш керак.
👉 @bahodirahmedoff👈

👍35😭28❤🔥2🔥1🕊1
Агар хоразмдаги зўрланган қиз судьяни қизи бўлганида ўша педофилни жуда бошқача, ўзгача жазо кутарди.
P.S. Кечир қизалоқ, тақдир сени судья ёки бирор каттароқни қизи қилиб яратмагани учун кечир...
🇺🇿 @Otabek
P.S. Кечир қизалоқ, тақдир сени судья ёки бирор каттароқни қизи қилиб яратмагани учун кечир...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭321🔥48👍41❤🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қарши шаҳрида болалар учун янги ва замонавий "Қўғирчоқ театри" қуриб, фойдаланишга топширилди.
Бизни давримизда кўчма театрдан бошқа театр бўмасди, у ҳам йилда бир келса келарди.
Шу замондаги болажонларга ҳавас қиламан рости...
@Otabek

👍70😁9🔥5🥰3
Forwarded from bakiroo
1 миллион тонна пахта қани?
Пахта иши даврида шунақа латифа бўларди, 5 миллион тонна пахтани 6 миллион қилиш жуда осон: 5 нинг очиқ қолган тагини ёпасан, шапкасини тўғирлайсан. Бўлди. 5 6 га айланади.
2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз саволли бўлиб қолмоқда. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун бурун тугади. Ҳали солиқчиларимиз шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.
Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?

bakiroo
"Пахта плани" ростанам тўлдими?
Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас.
Бунга бир неча ишоралар мавжуд.
Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим…

👍60😭9🕊5🔥2
Бир шоҳ туш кўрибди, уни тушида оғзидаги ҳамма тишлари тўкилиб тушганмуш шунда шоҳ ҳузурига туш таъбирчиларини чақириб, бу тушнинг таъбирини сўрабди.
Шоҳ қабулига кирган биринчи таъбирчи: "-Бу тушга кўра сизнинг барча қариндошларингиз ўлади" дебди.
Бу таъбирдан хуноби чиққан шоҳ таъбирчини ўлимга ҳукм қилибди.
Шоҳнинг қабулига иккинчи таъбирчи кирибди ва "-Бу тушнинг таъбирига кўра сиз барча қариндошларингиздан кўра кўпроқ умр кўрасиз" дебди.
Кайфияти "бетон" бўлган шоҳ таъбирчини мукофотлаб, бир қоп доллар бериб жўнатибди.
P.S. Аслида икки таъбирчининг ҳам айтган таъбири маънолари бир хил эди, аммо иккиси икки хил ёндашиб, икки хил тушунтирди.
Айтаётган сўзингизнинг ифодаси вазиятни икки томонга ўзгартириши мумкин, тушунтиришни билиш ҳам санъат аслида...

👍171😁16🔥9🥰4
❗️Орамизда Самарқандликлар борми?
Биламан бор, ахир биз Самарқандликлар дунёнинг ҳар бир нуқтасида бормиз.
Шу сабаб барча самарқандликларни бир каналда тўплашни ният қилдик, сафимизга қўшилишни тавсия этаман.
@Samarqand24 канали Самарқанд вилоятидаги энг тезкор хабарлар канали, марҳамат сафимизга қўшилинг, биз дунёнинг қаерида бўлмайлик бир нуқтада бирлашаверамиз☝️
Каналга аъзо бўлиш👉https://t.me/+93qfPKAuNw8xODMx

👍37😁5🕊2
Нега медицина рамзида илон стаканга ўралиб тургани мени доим қизиқтирган.
Бу ҳақида минглаб турли-туман қарама-қарши фикрлар ва афсоналар юради.
Баъзи афсоналарга кўра Абу Али Ибн Сино Эроннинг Ҳамадон шаҳрида яшаб юрган вақтларда (буюк олим ўша шаҳарда дафн қилинган)
Шаҳарни каламушлар босади (бизни давримиздаги баъзи галстук таққан икки оёқли каламуш эмас, ҳақиқий каламуш) каламушларга қарши кураш учун Ибн Сино илонлардан фойдаланган дейилади, ҳамда илонларнинг заҳри янада кучлироқ бўлиши учун шаҳар кўчаларида стаканда шароб қўйиб чиқишни буюрган дейишади, илонлар каламушларни қириб шаҳарни каламушлардан тозалагани учун шароб солинган идишга ўралган илон рамзи инсониятни қутқарувчи тимсол сифатида қабул қилинган деган фаразлар бор.
Баъзи манбааларда бу рамз қадимги рим мифологиясига бориб тақалади дейилган, аммо бу ҳақда ишонарли нимадир топа олмадим.
Шу сабаб менга Ибн Синога алоқадор бўлган варианти ишонарлироқ туюлди.
Хўш сиз қайси вариантга ишонасиз?

👍226🤣20🔥5🫡2