Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Сўз эркинлиги берилиши билан сўзни "ов милтиққа" айлантириб, ташкилот раҳбарларини қўрқитиш эвазига ов бошлайдиган таъмагир овчилар ҳам кўпайиб кетди.
Қамалаётганлари ҳам кам эмас...


Аммо энг алам қиладигани бундайларни қамалиши энг аввало омма орасида "Сўз эркинлигига қилинаётган чеклов" деб таърифланади.

Масалан пора билан қўлга тушган шифокорни ҳеч ким ҳукумат шифокорларга қарши уруш эълон қилди демайди.
Ёки бирор ўқитувчи таъмагирлик қилиб қамалса уни ҳам мана бизда ўқитувчиларга қарши уруш бошланди демайди
, аммо ўзидан блогер ясаб олган бирортаси соққа билан қўлга тушиб қамалса дарров "Сўз эркинлигига таҳдид" деб жар солишади.
Кейин эса "Эркин фикри учун қамалди" дейилган "фаришта" блогерни қаердандир ё пул сўраган аудиоси чиқади, ёки пул олган видеоси😁.

Рости бошида баъзи блогерлар қамалганда менда ҳам "Наҳотки сўз эркинлигига қарши уруш бошланган бўлса?" деган ҳадик бўлган, аммо вақт ўтиб билдимки сўзга нисбатан жазо йўқ, шунчаки сўзни ўз тирикчилиги, таъмагирлиги воситасига айлантирганларга жазо бор, ва бунга кўп марта гувоҳ бўлдим.

Бугун ҳам Қашқадарёда бир нечта таъмагирлик билан қамалганларни хорижий ахборот тарқатувчилар "Ўзбекистонда блогерлар қамалди" деб сиёсий тус бермоқда.
Насинэмсин энди ҳар қамалган одамни блогер деб оқласак бўлар экан а?

Агар уларни яқиндан танимаганимда ҳам ишонса бўлар эди, ит танимайдиган, фақат ўз манфаати учун шантаж орқали маълумот тарқатадиган уюшган гуруҳларни ҳам блогер деб оқлашга уруниш жуда кулгили рости.

Масалан шу қамалганларни иккитасини отни қашқасидек танийман ва ҳеч қандай блогер эмаслигини жуда яхши биламан.
Булардан биттаси Косон туманида ўзидан адолатли блогер ясаб олган олий маълумотли чет тили ўқитувчиси (Ҳ.Д) эди, у бир муддат аввал фуқаролардан мурожаатини ҳал қилиб бериш эвазига 10 млндан ортиқ пул олгани учун 168-модда билан 3.5 йилга сабзи-пиёзсиз кетиб қолганди (бу опа ҳамтовоқлари билан меникига ҳам анча осилганди, осилиб-осилиб сирпанчиқлигидан шериклари билан бирма-бир ҳаммаси кириб ҳам кетганди, оббо меней😁)

Орадан кўп ўтмай бу опа озод бўлди деб эшитганимда, рости жаҳлим чиқди, бунақаларга яна имкон бериш хато деб ҳисоблаганим учун ҳам.

Еб тўймаган, ялаб ҳам тўймайди деганларидек қамалса ҳам нафсини жиловлай олмаган бу опамиз озод бўлиши билан яна эски ҳунарини кўрсатиб, ташкилотларни қўрқитиб соққа қилишни давом эттираётганини хабари ҳам уёқ-буёқдан эшитилиб юрди.
Кейин бу ўзига ўхшаган яна 1-2 та сўзни қурол қилиб олган шантаж опалар (биттасини танирдим К.Н дегани мен билан ҳам кўп тортишган у ҳам) билан тил бириктириб "Ҳимоячи блогерлар" деган фирма очиб (номни қара номи чиқиб ётибди😂) шантаж эвазига баъзи ташкилотлардан таъмагирлик қилиб пул олиб юргани ҳақида ҳам шивир-шивирлар қулоғимга чалинди.

Аммо "Бузоқни югургани сомонхонагача, таъмагирни югургани қамоқхонагача" деганларидек бу ва шериклари жиноят устида қўлга тушибди, яна аввалгидек таъмагирлик билан.

Демак Ҳ.Д иккинчи марта яна эски айблов билан қўлга тушганини ҳисобга олсак энди у давлат кечиришига муносиб эмас.

Мени иккилантираётгани бундайлар яна енгил жазо билан қутулиб қолмасмикан?
Қонун устувор, жазо муқаррар экани буларга ҳам ишлатилармикан кўрамиз?

Бундан ҳам қизиқ жойи бундайларни ҳам кимлардир "Сўз эркинлиги қурбони" деб малакалаши, дод-вой қилаётгани латифадан беш баттар кулгили.

Менку кимнингдир кулфатидан суюнадиган даражада гнида эмасман, аммо нохолис кетиб, сўзни қурол қилиб блогер деган номни булғаётган бундай паразитларни камайиб бораётгани мени анча хотиржам қилади.

Майли кузатайликчи бу ишни охири нима бўлар экан, буларни ҳали яна кимлар "Ҳақиқатгўйлиги учун қамашди" деб ҳимоя қилиб чиқиши мен учун жуда-жуда қизиқ.

Буларни ким нима деб оқлашини билмайман аммо уларни қинғир ишлари ҳақида мен ўзим учун барча нарсани биламан ва керак бўлса омма билан бўлишаман ҳам.

Майли қолганини вақт кўрсатади, кузатайликчи нималар деб дод солишар экан.
Ҳали бу мавзуга яна қайтамиз, конец связи.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110🔥9🤝5🕊3😭2😁1🤣1
Қайтар дунё

14-январда қуруқ СМСда табриклаган қизлар, жўжани эртага санаймиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣210🤝11👍8😭3🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз опа-сингилларимизга
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарҳод Маҳмудхондан байрам совғаси!

Опа-сингилларимизга юбориб қўямиз!


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🥰10🤣7🔥3
Аёлларга аслида эркаклардан ПУЛ эмас, ГУЛ керак

Аёллар пулни яхши кўради деб ўйлайдиган эркаклар сизлар адашасизлар, аёллар ГУЛни яхши кўради, ПУЛни эмас.
Уларга биздан фақат ГУЛ керак, мана шунақа ГУЛ.
Эртанги байрамга барча аёлларимизга мана шундай гул беринглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣88👍40👏10😁6❤‍🔥4🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Барчангизга 8-март "Халқаро ГУЛ сотувчилари соққа қиладиган кун" муборак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣110😁18🕊7👍5😍3
Қарши шаҳрида кучли Момақалдироқ билан Онақалдироқ бўляпти.
Эртага яна кўчамиз лой кўлмакка айланади.
Болаликка қайтиб лой кечамиз НАСИНЭМСИН...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣131😁20👍11😭5🫡4🙏2🕊2
Балки поезд ғилдирагини дами чиқиб кетгандир...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣167🔥9😁7👍5😭2
Отабек Артиков
Балки поезд ғилдирагини дами чиқиб кетгандир... 🇺🇿@Otabek
Энди билдим МЕТАНи тугаган...
🤣178😁12😭5👍3🔥2🕊1
2-3- фарзанд учун суюнчи пули тўланамаслиги (фақат ижтимоий ҳимоядагилар бундан мустасно) юртимизда кам туғишни тарғиб қилишга ўхшайди.

Менимча бу қарорни ўйлаб топган одам бепушт бўлса керак.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣518👍82🔥20😭10👏5😁5❤‍🔥2🤝1
Фарғона вилояти ЙҲХБ матбуот хизматидан бошқа барчага хайрли кун.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁116🤣38👍17🫡3🤝2
У ёшлигида қулфланиб қолган темир дарвозани калласи билан уриб, бузиб очиб "-КАЛЛАНИ ИШЛАТИШ КЕРАК, КАЛЛАНИ" дея ҳайқирганди.

Шунча йил ўтди ҳамки ҳеч нарса ўзгармабди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁120😭28👍14🤣12👏4🥰2
Отабек Артиков
У ёшлигида қулфланиб қолган темир дарвозани калласи билан уриб, бузиб очиб "-КАЛЛАНИ ИШЛАТИШ КЕРАК, КАЛЛАНИ" дея ҳайқирганди. Шунча йил ўтди ҳамки ҳеч нарса ўзгармабди... 🇺🇿@Otabek
Ўзбекча мактаб

Ҳурматли ўқувчилар бир-бирингиз билан калла уруштирасизлар ким ютқазса ўшани спорт залга олиб кириб сочини оламиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣161👍15😁8😭4😍2
Украина Рим папасини мамасини кўрсатмоқчи.

Рим Папаси Украинадаги урушни тўхтатиб, оқ байроқ кўтариб сулҳ тузиш кераклиги ҳақида гапиргандан сўнг Украина ҳукумати Рим Папасини қидирувдаги шахслар рўйхатига киритган😁 Бечора Франциск бува.

Рим Папаси сулҳ тузиш мағлубиятни англатмаслигини тушунтиришга уринмоқчи бўлган, аммо энди Папа Украинада Россияни қўллаб-қувватлаган шахслар қора рўйхатига киритилди.
Энди Рим Папаcи Украина томонларга келиб қолса Папани Мамасини кўрсатишади.

Бу хабарни эшитган Рим Папаси: "Худога солдим кароче"

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣241👍31😁8🔥3😍1
Янги MISS WORLD, бай-бай-бай...

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган гўзаллик танловида Чехиялик моно сариқсоч Кристина хоним Пишкова ғолиб бўлибдилар.

P.S. Жийда гуллаганигами шунга қарасам хаёл бузиляпти.
Йўқ демасдим ома лекин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣119👍22😁10😭7
Бизни футболчиларни кинога олиш керак маҳоратни қаранг, рол ижросини қаранг, э қойил иложи бўлса ужас кинога олиш керак буларни.

Кейин бошқа планетадан битта хунуккина менга ўхшаган махлуқ келади ва ҳамма омадсизларни бирданига ейди.
Кейин супер қаҳрамонлар "Человек наук" билан "Люди Кекс" келиб бу махлуқни биғиллатиб ўлдиради.
Шу билан махлуқдан ҳам омадсизлардан ҳам қутуламиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣92👍16😁4
Адашмасам 8-9 ёшлардаман рамазон ойи эди.

Рамазон айтишни билмасам ҳам пул ишлаш дардида ўзимдан катта болаларга қўшилиб, рaмазон айтиб чиқдим.
Улар айтади мен эса таниқли санъаткордек оғзимни қимирлатиб "фонограмма" қиламан.
Кимдир ширинлик, кимдир пул беради.
Биз жамоа бўлиб "Қўчқордек ўғил" берсин деб дуо қилиб кетамиз (у қари кампир бўлса ҳам дуо матни бир хилда кетарди, чунки бошқа дуони билмасдик)

Бир хонадонга бордик, рамазонни айтдик (тўғрироғи шериклар айтди мен оғиз қимирлатиб турдим)
Кейин хонадон эгаси ёшроқ янгача ҳаммамизга биттадан конфет ва оз-оздан пул берди.
Биз яна жўр бўлиб. "Қўчқордек ўғил берсин" дедик.
Шунда ҳалиги келинчак "Э 3 та ўғлим бор, етади" деди.
Мен ҳам қойил қилай деб "Унда эчкидек қиз берсин янга" деб баланд овозда дуо қилдим, ҳалиги янгани жаҳли чақиб мени таёқ билан қувлаб кетди, мен шу қочганимча ҳозирги кунгача рамазон айтиб бирор эшикка бормадим😁.

Барчага РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣328👍60😁18🫡6❤‍🔥3👏1🙏1🕊1🤝1
Сенлар бир саҳарликка турма эканда, уже ҳамма билди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣206😁21👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кўк жигули” қўшиғи YouTube видеопорталининг дунё трендида иккинчи ўринга чиқибди.

P.S. Бизнинг ўзи савиямиз ҳам "КЎК ЖИГУЛИ"да

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣211👍24😭9😁5🔥3😍1🤝1