Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Тошкентдаги ҳашардан фото лавҳа экан.
Чўтка қуп-қуруқ эканига қараганда брат шунчаки чангларни артаётган бўлганлар...

Хабар таҳрирланди: "Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ахборот хизматиданман. Бу постда кўриниб турибди стулни лак қилаётгани. Орқа фондагининг қўлида лак банкаси ҳам бор. Кейин чётка қуруқ эмас лак ботирилгани учун олд қисми( иплари) бир бирига ёпишган турибди. Стул эса кўриниб турипдики краска қилинадиган эмас, балки лакланадиган. Тагида тахтаси кўриниб турипти. Имкони бўлса постни тўғирлаб қўйинг."


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣335😭16😁8👍6🫡6
Киспириш, кетингга тепса шашончанг шақиллайди, 3 та хотинга бало борми?

Мана шунақа алиментдан қочиб юрадиган хотинбозларни абадиятга қамаш керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁106👍44🤣26🤝6😍3😭3🫡1
Шайтон қачонлардир инсонларни йўлдан ургандир, аммо ҳозир баъзи одамлар шайтонни кетига шаппатлаб дирсиллатмоқда.

Керак бўлса шайтонни туғдириб, алимент тўламай қочиб юрадиган даражада виждонсизлар бор ҳозир...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣153😭50👍24🔥10🙏6🕊2😁1
Болам сени "БАНКИР" десам, сен ғирт Е БАНКИР экансанку...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣125👍8😭8🔥7
Яқинда бу "Пашка Канистр" ҳам "Кўк жигули"га ўйнаб чиқса керак😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣119😁12👍11
Отабек Артиков
Кимки қудратимизга шубҳа қилса кулдириб ўлдирамиз☝️ 🇺🇿@Otabek
Фокус-мокус

Хоразм (Боғот)да оловсиз қозонда сумалак пишибди, ёпирай...
Кўзингиздан тутун ҳам чиқара олсанглар керак а?

Адашмасам қувури уланмаган отопленияни иситган шоввозлар ҳам Хоразмда эдия?
Айнайни-шайнайни куф-суф...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣245😁14👍9🕊5
Минг сўмдан акажонлар

"TrollUz" жамоаси блогерларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида донат қилиш мумкин бўлган "Тирикчилик" лойиҳасини ишга туширишибди.
Яъни сиз у сайт орқали ўзингизга ижоди ёққан блогерга пул ўтказиб, моддий қўллаб-қувватлашингиз мумкин (истасангиз ўша блогер бойиб кучайиб кетганда ўзим пул бериб одам қилганман деб мақтаниб ҳам юрасизлар😂)
Бу худди тиктокдаги жонли эфирда ўтирган одамга совға ташлаб рағбатлантиришни соддароқ варианти десак ҳам бўлади.

Хуллас бияғи "Минг сўмдан акажонлар" бўлаверади.

Донат қилиш истагида бўлганлар мана бу ҳавола орқали киришлари мумкин, бу сайтда сиз таниган бошқа блогерлар ҳам бор.
👉https://tirikchilik.uz/Artikoff👈

"ЭНГ ЯХШИ МОТИВАЦИЯ БУ ПУЛ" шундай экан мотивация бераверинглар😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁75👍23🔥17🫡3😭2
Сенинг қамалиб кетган дйўстинг🤌

Бир гуруҳ вайнерлар камерада видео оламан деб камерадан жой олишибди😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣104👍24😁7😭5
Мактаблардаги давомадни Гвардия назорат қилишидан аввал мактаблардаги таълим сифатини назорат қилиш керак.
Нега болалар кўп дарс қолдиради, чунки аксарият давлат мактабларида таълим сифати энасиникига калла ташлаб кириб кетган.

Ўқувчилар эса олий таълимга кириш учун репетиторга қатнашга мажбур, агар давлат мактаблари қойиллатиб ўқитиб қўйганида одамлар ортиқча пул сарфлаб репетитор ушламасди.

Умуман олганда ўқувчилар мактабга келмай туриб, репетиторга боришидан баъзи мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ҳам манфаатдор. Чунки уларнинг қанча кўп ўқувчиси ОТМларга кирса мактабларнинг рейтинги учун шунча яхши, дарс қолдириши, дарс вақтида ўқувчиларни қаерда бўлиши эса мактаб раҳбариятига ҳам аксарият ўқитувчиларга ҳам гитара.

Буёқда ўқитувчи ўқувчилари келмаса ҳам дарс соати учун ойлик олади, буёқда эса директор ўқувчилари умуман дарсга келмайдиган дарс соатларини ўқитувчига сотади. Бизнес...

Таълим сифати учун тан олиш керак ҳозир фақат хусусий мактаблар курашмоқда, чунки уларга мижоз керак, рақобатга дош бериш учун эса сифатли таълим керак, мана шу сабабдан хусусий мактаблар сифатли таълим учун курашади, давлат мактабларида эса рақобат йўқ, улар статистикани кўрсатиб бера олишса бўлди.

Ҳозир гвардия орқали ўқувчиларни мажбурлаб мактабда ушлаб турдик ҳам дейлик натижаси қандай бўлади?
Натижаси оддий, тайёргарлик кўра олмаган ўқувчилар ОТМлардан қулайди, кира олмайди.
Мактабларнинг ҳақиқий статистикаси ойдинлаша бошлайди, аммо биз жуда кўп ўқитилмаган ўқувчилар билан бирга қоламиз ва кўп вақт йўқотамиз.
Менимча назоратни айнан мактаб ўқувчиларидан эмас, таълим сифатидан бошлаш керак.
Хусусий мактабларга кўпроқ имтиёзлар бериб, уларнинг сонини кўпайтириш керак.
Тушунаман ҳамма ҳам хусусий мактабда ўқитолмайди, лекин таълимни хусусийлаштирмай туриб сифатли қилиб бўлмайди бизнинг шароитда.

Умуман олганда ҳар кимнимг ўз танлов ҳуқуқи бор, кимдир хусусий мактаб истайди, яна кимдир давлат мактабини.

Таълимда ўзбек модули деган нарса ҳали ҳам йўқ, биз ҳамон эксперимент ҳолатидан чиқиб кета олмаяпмиз, гоҳ Финландия гоҳ Япония моделидан фойдаланимиз.
Бизда мактабларда айнан синовдан ўтган, ўқувчиларни таълимига ижобий таъсир кўрсата оладиган аниқ бир модели йўқ.
Бизда фақат бир хил қилиб форма кий ёки мактаб сотган формани мажбурий ол(нархига арзимаса ҳам), соч ўстирма, ремонтга пул йиғ ва ҳоказо деган қадмий модел бор холос.

Тушунинглар биздаги таълим сифатини гвардия билан қўриқлаб сақлаб қололмаймиз.
Дарс соати талашиб, кўчада опен бюджетга овоз деб гадойлик қилиб юрган ўқитувчилар ва зомби директорлар билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

Таълимга эътиборсиз кадрларни давлат душмани даражасида жазолаш керак, сифатни худди давлат сўмини қалбакилаштирмасликлари учун қатъий назорат қилингандек назорат керак.
Биз 33 йил вақтни беҳудага йўқотдик.
Агар мана шундай нотўғри ва самарасиз чоралар билан давом этаверсак биз юзлаб йилларни мана шундай натижасиз йўқотамиз.

Эришган натижамиз эса директорлигидан фойдаланиб туфта формани мажбурлаб сотиб соққа қиладиган ва дарс соатларини пуллаб, атрофига ўзиникини тўплайдиган бир нечта манжалақи ҳамда раҳбариятни ҳар қандай топшириғини соқовларча бажариб, кўчаларда ҳурматини йўқотиб овоз тиланиб юрадиган гадойлар бўлади.
Таълимимизга НАЖОТ керак, НАЖОСОТлар етарли...

Хулоса эса сиздан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍275🔥25😭11👏5😁3🤣3❤‍🔥2🫡2
Алишер Қодировга...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180🤣38🔥7🤝6🫡5
20-000-00-00 мобил рақами аукционда 1 млрд.га сотилибди

1 миллиард 70 миллион сўмга мобил рақам сотиб оладиган юртдоши бор миллат албатта камбағал ҳисобланмайди.

P.S. Керак бўлса долларга табаррук кетини артадиган бойлари бор миллатмиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣167😭19👍12😁5🫡5😍3❤‍🔥2
Ўз иш ҳақидан ўз розилиги билан қаерларгадир ихтиёрий пул ўтказиб берадиган авлиёсифат одамлар ҳали ҳам бормикане?

Ёки ихтиёр этишга мажбурликми бу...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁101🤣38👍13😭5🫡4
Наврўз ажойиб байрам, бундан бир неча йил аввал Наврўз байрами куни бир оғайним телефон қилиб, "Севган қизимга совға бериб келайлик" деб қолди, катта юмшоқ айиқчани олиб у билан бирга қизни маҳалласига бордик, қарасам қизни уйида байрам, сумалак бўляпти.

Одам кўп, совғани бериш имконсиз.
Қизга телефон қилса, жавоб бермади.
Ақлли одамманку совғани девордан ошириб уй ичига отамиз, ўзлари тушуниб олишади дедим.
Оғайним рози бўлди.

Кейин уй деворига яқин бориб қулоқ тутдим ва аёллар овози баланд келаётган жойни мўлжаллаб, катта айиқчани девор оша улоқтирдим.
Ҳовли ичида қий-чув, тўполон бошланди, биз бўридан қочган қуёндек маҳалладан милтиқни ўқидек отилиб қочиб қолдик.
Кейин билсак айиқча қайнаб турган сумалак қозонни ичига тушган экан😂
Ўша маҳаллага ҳозир ҳам бормайман...

НАВРЎЗ муборак🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣518👍35😁22🔥5❤‍🔥3🕊3
Бугун любой НАВРЎЗ ва НАВРЎЗА исмлиларни уйига меҳмон бўлиб, бостириб бораверинглар, аниқ туғилган кун бўляпти...

Барча НАВРЎЗ ва НАВРЎЗА исмлиларни туғилган куни билан табриклайман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣174👍53👏5🙏4🥰3🫡3
Зўр бизнес...

Мопедлар учун чиқарилган рақамларни чиройлиларини аукционга қўйиб сотиш керак, пулдор мопедчилар 48 та мопедни пулига 1 та чиройли рақам олаверади.

Мопед рақамларини сотиб бўлгач кейин велосипедларга рақам жорий қилинглар, уни ҳам чиройлиларини сотамиз.
Ана кейин коляскаларга ҳам жорий қилсак бўлаверди, идеамга неччи баҳо?
Калла кампутир НАСИНЭМСИН...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁248👍57🤣53🔥4🥰2😭2🫡2
Ёмғир ёғди ўтоқ бўлди.
Кўчамиз лой чатоқ бўлди

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣219👍17😁10👏4🫡3
Отабек Артиков
Ёмғир ёғди ўтоқ бўлди. Кўчамиз лой чатоқ бўлди 🇺🇿@Otabek
Бир қишлоқда яшайдиган акамиз анча вақт "Отабек, блогингда кўчамизни танқид қил, зора асфальт бўлса" деганди кейин туман ҳокимига айттириб кўчасига шағал тўктирдик, лекин брат шағал йўлга қониқмай, асфальт сўрашда давом этдилар.

Бир кун ўша братни мошиналарига ўтириб қолдим, куз вақти эди. Тўғри уйимгача ҳайдатиб келдим.
Қарши шаҳрини қоқ киндигида жойлашган марказий кўчадаги лойни кўриб братни кайфияти тушиб кетди.

"Отабек, сен блогер бўлиб туриб кўчангда даже шағал йўқ экан, мен ўликдан ўт сўрабманда, энди бориб ҳаммага Отабек Артиковни кўчаси лой экан, ундан нажот кутманглар уни ўзига нажот керак экан деб айтаман" деб кетди.

Шундан бери акани кўрсам ҳа ака асфальт керакми дейман.
Кулиб индамай нарига кетади😁

P.S. Эртага ёмғирдан кейин кўчамиз чўчқахонадек балчиқ бўлишини Премьера қиламан кеч қолманглар😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣221👍43😁9🫡5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мажлис ва йиғилишларга борадиганлар борми?

Бошлиқ сказал агар кимдир йиғилишга келмаса ҳаммангни сказал...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣117👍14