Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
У қилдинглар, бу қилдинглар 1-октябрга зўр "совға" қилдинглар ишқилиб...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣256😭29👍14🔥10🙏2🕊1
Лицейда 1-октябр байрамидан 2-3 кун аввал бир чиройли ёш аёл ўқитувчимиз совға олиб келиш ҳақида шаъма қилавергани учун 1-2 та ўзимга ўхшаган шум йигитлар билан келишиб, опага байрам куни қизил трусик совға қилганмиз.
Шу билан қайтиб совға сўрамаган.

Cовға сўрамасанглар бериш нақадар ёқимли, сўраб совға оладиганларга эса менга ўхшаган аҳмоқ ўқувчи албатта топилади.

Байрам муборак азиз устозлар..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣306👍26😁16🔥5🙏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ливанликлар исроилга "қақшатқич зарба" беришди🤦‍♂

Улар рақиб давлат байроғини ёқишга ҳам ожизлик қилишмоқда, яҳудийларни ҳатто байроғини ёқишни эплай олишмаяпти.
Қарши ҳужум ҳақидаку нимадир дейишни ўзи ортиқча.

Илмсизлик энг катта ожизлик, афсуски мусулмонларни илмсизлик мағлуб этяпти...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣86😭42👍36🔥5😁2🤝2❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов Ғиждувондаги бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси етакчиси Актам Хаитов Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 100 нафардан ортиқ маҳаллий ишбилармонлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказибди. У учрашув давомида партиянинг мақсад ва режалари ҳақида сўзлай туриб, Ғиждувонда ва бутун Бухоро вилоятида юқори натижаларга эришиш имконияти борлигини таъкидлади.

“Биргаликда янги, қудратли ва фаровон Ўзбекистонни қурамиз”, — деди Актам Хаитов.

Менимча, бундай учрашувлар маҳаллий ишбилармонлар учун катта имконият ва қўллаб-қувватлашни билдиради. Агар партия раиси айтиб ўтганидек, бу саъй-ҳаракатлар амалга оширилса, бизнес соҳасида сезиларли ўзгаришлар бўлиши мумкин.

#sаylоv24
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣73👍14😭2🕊1
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
🤣20👍18🔥2
#ҳаЗИЛ

-Киноларда нега ўзга сайёраликлар доим АҚШга ҳужум қилади?
-Чунки ўзга сайёраликлар ҳам инсоният учун ҳақиқий хавф қаерда эканини яхши билишади..


©Трнетдан чопилди

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣330👍57🔥10😁8❤‍🔥3🙏1
Эрон-Исроил театри

Мен Сирожиддинов академик лицейида ўқиб юрган вақтларимда бир ишкал қилганим учун ўқишдан ҳайдашмоқчи бўлишган, кейин директор отангни чақир деган.

Дадамни чақирсам ва дадам бу ишкалдан хабар топса икки карра иттарилишимни билиб, қўрқанимдан дадамни ўрнига бир акахонни дадам деб олиб борганман, директор ёнида ҳалиги "дада" ролидаги брат, бир-икки ёлғондакам орқамга тепиб, шапалоқ туширган.
Директор ўртамизга тушиб, "Бўлди менимча ўғлингиз сизни тушунди, энди ақлли бола бўлиб ўқиса керак, ҳурматингизга яна бир имкон берамиз" деб мени ўқишдан ҳайдашмаган.

Биргина саҳналаштирилган театр кўриниши билан ҳайдалишдан сақланиб қолганман.

Исроил ва Эрон ҳам очиқча урушдан қочиш учун шунга ўхшаган театр қўйиб туради, буёқда қолган оломон эса "ана-ана раис бува" деб хурсанд.
Бу "театрчилар"га ОООскар бериш керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣185👍64😁15🔥5🤝4
Боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилар экан, бир сўз билан айтганда методистга тўн-чопон кийдириб, секингина директор ўринбосари деб номлаб қўя қоламиз.

ШерАли-АлиШер...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣154👍25😁7🔥2🕊2
1 млн доллар

Талабалик вақтимда бир сўм ҳам ортиқча пулим бўлмасди, йўлкирам йўқлиги учун ўқишга пиёда бориб, пиёда қайтардим.
Кўпинча обед қилмасдим.
Ҳа қийналиб ўқиганман.

Бор бойлигим бир долларлик купюрам эди.
Мен ундаги 1 рақами ортидан 6 та нол ёзиб, 1 долларлик купюрани 1 млн долларлик купюрага айлантириб, ётадиган хонам деворига илиб қўйгандим.

Ҳар куни уйдан чиқиш олдидан 1 млн доллар пули бор одамдек чиқиб кетардим.
Ич-ичимдан мен барибир мана шунча пулни йиғаман деб ният қилардим ва шу ният шу мақсад менга куч берарди.

Рости ўшанда пул топиш энг мушкул ишдек кўринар, баъзида ўзимни омадсиз ҳис қилардим.
Аммо умид ва ҳаракат инсон учун ҳар қандай мушкул ишни ҳам осонлаштиришига яшаб туриб гувоҳ бўлдим.

Менда ҳали ҳам 1 млн доллар пул топиш иштиёқи ич-ичимда бор, аммо аввалгидек қийин ва иложсиздек туюлмайди, менда уже ўзимга бўлган ишонч кучайган.

Мен бу ишни ҳар қандай киши қила олишига ишонаман.
Муҳими ҳаракатдан тўхтамаслик, пулсиз қолиб қийналаётган бўлсангиз умидсизликка тушманг, ишонинг ҳаммасини тузатса бўлади буни сизга бир вақтлар ҳоли сизникиданда минг марта баттарроқ бўлган инсон сифатида ишонтириб айта оламан.
Мақсадни катта қўйинг, одам қилган ишни одам қилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍378🔥31🤣14❤‍🔥6🕊3🤝2🥰1
Сиёсий сабабларга кўра миллатларга нисбатан нафрат ва фобия кучайган.

Масалан кап-катта саводли блогер журналистларни уруш сабаб бутун бошли миллатларни қоралаб ўтирганини кўрсам жаҳлим чиқади.

Оддийгина ўзбек сигментида ҳам медиа 2 га ажралган, ярми Россия-Украина уруши сабаб бутун бошли рус халқини ота-бобосини қул қилганини қайта-қайта такрорлаб бутун миллатга нафратини сочса, иккинчи томон Исроил-Фаластин уруши туфайли бутун бошли яҳудий миллатини гўрига ғишт қалаб, отишга ўқи йўқ одамдек тутади ўзини.
Яна бир томон арабларни гўрига ғишт қалаб, бошқаси украинларга офат тилайди.

Энг аввало бир нарсани тушунайлик ҳукумат раҳбарлари қабул қиладиган қарорлар учун ўша давлат халқи, миллати айбдор эмас.

Биттасига қарасанг руслар ота-боболаримизни қул қилган, босиб олган дейди.
Бошқаси яҳудийлар пайғамбаримиз душмани бўлган яҳудийларни яшашга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайди.

Нега бутун бошли миллат тарих ёки амалдаги сиёсат учун жавоб бериши керак?

Масалан афғон урушида бизникилар ҳам СССР томонида туриб, афғонларни қиргани учун афғонлар биздан хун талаб қилиши аҳмоқлик бўлганидек ёки 2чи жаҳон урушида бизникиларни ўлдирган фашистлар учун бутун бошли немис халқидан нафратда яшай олмаймизку?

Худди шундай биз бутун бошли яҳудий ёки рус халқи бўладими бошқа миллат бўладими улардан нафратланишга ҳақимиз йўқ.

Тарих учун айблаш керак бўлса бутун европа ва турклар ҳам Амир Темур томонидан босиб олинган ҳудудлар учун биздан нафратда яшаши керак бўларди.

Яқин тарих ва узоқ тарихни фарқи бор деган гап баҳона бўла олмайди.
Сиёсий хатолар учун миллатлар жавобгар эмас.

Бир нарсани унутманг ҳар бир инсон миллати, ирқи, эътиқоди ва насл-насабидан қатъий назар яшашга, бахтли бўлишга ҳақли.

Масалан мени рус, украин, афғон, яҳудий умуман олганда жуда кўп миллатлардан яқин дўстларим бор уларнинг эътиқоди, сиёсий қарашлари, фикрлари ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади.
Аммо ҳеч бирини ёмон кўришга нафратланишга менда асос йўқ.

Озгина ақлни ишлатинглар, қайсидир ҳукумат тепасидаги аҳмоқлар учун, қонхўрлар учун бутун бошли миллатдан нафратланиш энг катта аҳмоқлик.

Мен доим барча миллатлар, барча ирқлар ҳамжиҳатликда тинч-тотув яшаши тарафдориман.
Мен ҳеч қачон миллатчиликни оқламайман.

Агар сиз қайсидир миллатни тарихи, ҳукумати учун ёмон кўрсангиз демак сизнинг Гитлердан фарқингиз йўқ, ҳеч бир миллат сизга ёқишга, сиз истагандек бўлишга мажбур эмас.
Буни ўзингиз учун тўғри тушуниб, тўғри қабул қилинг, ўшанда осон яшайсиз.

Унутманг! Ҳеч бир миллат сиёсат учун жавобгар эмас.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍246🔥12👏9🤣8🥰4😭4🤝2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир бор экан бир йўқ экан, башоратчи Ванга момомни айтишича бир туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси соққа билан қўлга тушибди.

Лекин бу ҳақида ҳеч ким ҳеч қаерда расмий хабар бермабди.
Эртакни давомини уйғонсам айтиб бераман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣234👍48🔥9😁8🫡4🤝3
Бепул дорилар рўйхати экан😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣463😁41👍28😭11🔥8🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон сиёсий ҳаётида янги давр бошланди

Эртага, 4 октябр куни соат 17:00 да навбатдаги теледебатлар бўлиб ўтиши эълон қилинди. 27 сентябрдаги дебатларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлаганди. 2019 йилги сайловда фақат партиялар вакиллари, 2023 йилги президент сайловида эса номзодларнинг вакиллари дебатларда иштирок этган.

Кейин яна янгилик киритилди: Шерзодхон Қудратхўжа «Дебат Холл» медиа-маркази расман очилганини эълон қилди ва марказ ташкил этилган кўчани рамзий маънода «сайловлар кўчаси» деб атади. Дебатлар шу марказда ўтказилади.

Бу йилги сайловларимизда илк бор сўзини жуда кўп қўллаяпмиз, яхшиликка бўлсинда)

#sаylоv24
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁77👍28🤣16🔥4
Самарқандда Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси асосида халқаро конференция бўлиб ўтяпти

Тадбирда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар, маҳалла фаоллари иштирок этмоқда.

Конференция 2-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрининг “Silk Road” мажмуасида бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, ялпи мажлисдан сўнг конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этар экан.

Бугунги кунда Ўзбекистон маҳаллаларида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Ушбу халқаро конференция мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган нуфузли тадбир десак тўғри бўлади.

@Otabek
😁48🤣46👍25😭7🔥2
Ўзи орқадан дубинка егандан кейин, одам мана шунақа тиржайиб 195 да ҳайдайдиган бўлиб қолади.

Дубинка хумор қилгани учун ҳам қоида бузиб, дубинкани излайдида жанвар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣198👍29❤‍🔥4🕊4🔥1
Қашқадарё "Начальник ГАИ"си Азиз ака Садиров Тошкент вилоятига "Начальник ГАИ" бўлиб кетибдилар.

Ака жуда камтар ва ОАВ учун очиқ инсон эди.
Братни кейинги ишларида омад тилайман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150🤣22🔥8😁3😭3
Янги ташкил этилаётган агентликларни санаш агентлигини ташкил этиш қолди холос...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣289👍35😁17👏8😭2
Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.

Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.

Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.

Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/Otabek_off
👍25🔥5🕊2🤣2