Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Кичик ва ўрта бизнес — иқтисодни барқарор ривожлантиришнинг локомотиви

Тошкентда “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” давом этмоқда. Кеча аҳоли фаровонлигини оширишда барқарор иқтисодий ўсиш, “яшил энергетика”ни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган иккинчи кун ҳам муҳим маълумотлар ва таклифлар билан ўтди.

Тадбирда Туркиянинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ташкилоти президенти Аҳмет Сердар Ибраҳимчи ўғлу:
“Туркияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнеснинг катта қисми кичик ва ўрта корхоналардан иборат бўлгани сабабли улар мамлакатларимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг локомотиви ҳисобланади”, — деди.


Шунингдек, у Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги бизнес дипломатиясининг аҳамияти ҳақида гапириб, бу соҳадаги ривожланиш икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва уларнинг бизнес ҳамжамиятлар билан самарали мулоқотлари орқали мустаҳкам заминга эга бўлишини таъкидлади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22😁6🤝5
Муҳимликнинг қиймати шу, ҳатто жасадинг ҳам йуқори қийматга эга бўлади.

Яҳё Синварни кимдир террорчи, кимдир эса қаҳрамон дейди.
Бу муҳим эмас, муҳими уни жонсиз танаси ҳам муҳим қийматга эга ва уни тирик асирларга алмашиш мумкин.

Муҳим инсон бўлинг, токи ўлганингизда ҳам қадрингиз учун савдолашишсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥180👍78😭25🫡15😁6🕊3🤣2😍1
Зомбояшик (телевизор)да бир туфта (яъни миллий) кино беришяпти.
Унда бир аёл касалхонадан кўра анча арзон нархдаги шифо масканига боргани учун касаллик юқтириб олибдимуш.

Арзон нарсага учманг деб насиҳат ҳам қилишяпти.

Бу билан энди бирор касалхонада даволаш ўта қиммат бўлса ҳам қисиб, нолимасдан даволанавер дейишмоқчими?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣229👍39🔥19🫡7😁5😭5🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХДП Наманганда сайловолди тарғиботига бағишланган оммавий тадбир ўтказди

Унда партия етакчилари сайловчилар билан учрашган. Тадбир байрамона руҳда турли соҳа вакиллари, жамоатчилик фаоллари, кексалар ва ёшлар иштирокида ўтган. Йиғилганларга сайловолди дастури ҳақида маълумот берилган.

Сайловда Халқ демократик партияси пешқадамлардан бўлишни, парламентда ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларинларидан салмоқли қисмини эгаллашни мақсад қилган. Бунинг учун партиянинг тажрибаси ҳам, куч ва салоҳияти ҳам етарли экани наманганлик сайловчиларга таъкидланибди.

Сайловчилар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслар маъқул келганини билдирибди.

#sаylоv24
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁28👍25🤣13
"ADIDAS"ни фитна қилаётган қўймуридлар ҳойнаҳой мана бу "Monster" брендни ҳам "Аллоҳ" ёзувини тескари ёзилгани деб чиқишса ҳайрон бўлманглар.

Ҳар балодан фитна изламасдан осонроқ яшашни ўрганинглар, мияни ҳам "таҳорат" қилдириб туриш керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣116👍28🔥16😁10
Отабек Артиков
"ADIDAS"ни фитна қилаётган қўймуридлар ҳойнаҳой мана бу "Monster" брендни ҳам "Аллоҳ" ёзувини тескари ёзилгани деб чиқишса ҳайрон бўлманглар. Ҳар балодан фитна изламасдан осонроқ яшашни ўрганинглар, мияни ҳам "таҳорат" қилдириб туриш керак... 🇺🇿@Otabek
Бобом ҳам менга ўхшаган сўканғич эди раҳматли.
Фарқи у киши асабига теккан одамни арабчалаб сўкарди.

Бобом арабчалаб сўкаётса баъзи қўйлар отахон тиловат қиляпти деб қўлини очиб, дуо қилиб ўтирарди.

Жамиятдаги ҳамма нарсадан диний фитналар ясаб дод-вой қилаётган лақмаларни ўша бобом сўкаётганда қўлини дуога очган одамларга ўхшатаман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣212👍41😁9🫡6
Ўзбекистон энергетика саноатида катта имкониятлар мамлакати саналади — Пьер Антуаниссен

17 октябрь куни Тошкентда бошланган “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” давом этяпти. Унда турли хорижий ва маҳаллий экспертлар муҳим мавзуларни муҳокама қилишяпти. Шу жумладан, Франциянинг EDF компанияси минтақавий директори Пьер Антуаниссен Ўзбекистонда яратилган қулай бизнес муҳити ҳақида фикр билдирди:

“Ўзбекистон барча соҳалар каби энергетика саноатида ҳам катта имкониятлар мамлакати саналади. Биз 2018 йилда Ўзбекистонда ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш борасида илк одимларимизни ташладик. Ўзбекистоннинг хорижий инвестициялар учун қулай шароитларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари бизга катта имкониятларни очди”.


У, шунингдек, Сирдарё вилоятида катта шамол турбинасини олиб келишда юзага келган логистика муаммоларини ҳал этишда ҳукуматнинг кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣65👍18😁7🕊3🥰1😭1
Трамп мободо сайловда ютқазса ҳам ишсиз қолмайди😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣128😁29👍21😍3🔥1
Кароче бугун ўзбек тилини днюхаси экан.
Так что шу байрам сабаб тилимизни уважат қилган ҳолда вообще бошқа сўзларни аралаштирмасдан чисто ўзбекча гапирларин, понятно?

Она тилим от души табриклиман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣291😁38🔥13👍12🫡6😭3❤‍🔥2
Аҳолини уй-жой билан таъминлашда сиёсий партиялар қандай ташаббуслар билан чиқмоқда?

Сиёсий партия вакиллари иштирокида ўтказилган навбатдаги теледебатда сиёсий рақобат ҳар қачонгидан ҳам шиддатли бўлди. Иккинчи турда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласида келиб тушган савол қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Хўш, партиялар бу борада нималарни таклиф қилмоқда?

➖ЎзЛиДеП вакили арзон уй-жойлар қуриш ва квартиралар сотиб олиш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш бўйича режаларни таклиф қилди.

➖“Миллий тикланиш” демократик партияси асосий эътиборни ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратиб, ҳали квартира сотиб олишга қурби етмайдиганлар учун ўз уй-жойига эга бўлгунга қадар бир қатор енгилликлар бериш,хусусан, ижара берувчига ёш оилаларни ижрага қўйгани учун рағбатлантириш механизмларини жорий қилишни таклиф қилди.

➖Экологик партия энергия тежовчи арзон уй-жойлар қуриш бўйича лойиҳаларни рағбатлантиришни таклиф
қилди.

➖ХДП кам таъминланган фуқаролар учун ижтимоий уй-жойлар қуришни кенгайтириш, шунингдек кўп болали оилалар ва имконияти чекланган шахсларга уй-жойларни имтиёзлар бериш орқали уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таклиф қилди.

➖“Адолат” социал демократик партияси субсидия асосида уй-жой сотган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш таклифи билан чиқди.

#sаylоv24

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁41👍21😭8🔥3👏1
40.000$ билан қочиб кетган терговчи ёлғиз эмас шекилли😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁95🤣46👍12🫡7
Эндиям сайловга чиқмасанглар уят бўлади.
Сайловга 5 кун қолди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣97👍62😁19😭2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат" СДП аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатишни таклиф қиляпти

Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бу масалада "Адолат" социал демократик партияси ҳам ўзининг сайловолди дастурида қатор вазифаларни белгилаган. Жумладан:

➖мактабларда болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш ва ўқувчиларни йилига икки марта стоматологик кўрикдан ўтказиш;
➖аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини янада ошириш мақсадида 50 ёшдан ошган фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
➖тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш;
➖соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш режа қилинган.

"Биз аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳада замонавий технологияларни жорий қилиш борасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш муҳим, деб биламиз" — "Адолат" СДП.


#saylov2024
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣42👍18😁4😭4🔥1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП сунъий интеллект бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурларини қабул қилиш ҳамда ушбу соҳада ўқитишни қўллаб-қувватламоқда.

Умуман олганда, партия фуқаролар барча таълим муассасаларида сифатли мактабгача, ўрта, олий таълим, шунингдек, касбий таълим олиши, малакасини ошириши учун тенг имкониятлар яратишга эришмоқчи. Бу бўйича яна қатор таклифлар берилган.

Хусусан, биринчи синфга турли сабабларга кўра кеч борган болалар учун тезлаштирилган таълим берган ва давлат таълим стандартлари асосида имтиҳон ўтказган ҳолда ўзининг ёшига мутаносиб юқори синфга ўтказиш тартибини жорий этиш ҳам айнан шу партия томонидан таклиф қилиняпти.

Тезлаштирилган таълим дастури, ҳар бир болага индивидуал ёндашувни таъминлайди. Ўз ёшидаги синфда таълим олиш, болаларнинг ижтимоий муҳитга мослашишларини кафолатлайди.

👍 Уларни қўллаб-қувватлаш учун яхши таклиф, назаримда.

#saylov2024
🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁20👍16😭3