Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
Бизда бирор палакат бўлса дарров каламуш ва балиқлар айбдор қилинарди. Мана АҚШдагилар ўзга сайёраликларни айблашни бошлашибди. Ишқилиб биздаги АМалдорлар ҳам ўзга сайёраликларни айблашни ўрганиб олишмасинда... 🇺🇿@Otabek
Бир гап айтсам куласизлар;
Шахсан мен ҳам ўзга сайёраликлар борлигига ишонаман.

Нега куласизлар, масалан ҳақиқат ҳам ўзга сайёраликларга ўхшайди. Ҳар иккиси ҳақида ҳам ҳамма эшитган, аммо ҳеч ким кўрмаган...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣202👍34😁18⚡7🕊2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салимбой озодликка чиқибди.
"Да здравствует свобода"

Энди ҳам ўзга сайёраликлар мавжуд эканига ишонаверинглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣212👍25😁18🕊4❤‍🔥3🤝1
Ҳурматли хотин-қизлар бир нарсани ёдда сақланглар:

14-январда нима эксанглар, 8-мартда ўшани ўрасизлар...☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣201😁33👍23🕊4🫡2🔥1
Бош эгишни Сталин ўргатмади.
Сталинни боболари бу ерларни босиб олиш учун келганидаёқ казо-казолар уларни бош эгиб кутиб олди.

Амирликлар, хонликлар азал-азалдан миллатга раҳбариятга бош эгиш керак деган тушунчани минг йиллар давомида сингдириб келди.
Омма минг йиллаб оддий эшон, домла, бой деган бир пулга қиммат шахсларга ҳам бош эгиб, керак бўлса сиғиниб, қизигача ҳадя қилиб келди.

Бу миллат 3000 йиллик тарих давомида 2700 йилдан ортиқ вақт давомида мустамлака бўлиб, бош эгиш омонлик кафолати деган фикр билан улғайди.

Руслар бош эгишни ўргатмади, улар бостириб келгандаёқ минг йиллар давомида бош эгиб ўрганиб қолганлар уларни доимгидек бош эгиб кутиб олди аслида...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🔥148👍103😭41😁4👏2🕊2🏆2🤝2🤣1
Аждар уйғонди

Бир муддат аввал @RevizorUz канали фаолияти тўхтаб қолганди, аммо кимдир уйқудаги махлуқни уйғотган кўринади.

У 2023-йилда қуёш панел ўрнатиш авжига чиққан вақтларда қайси ташкилот қанча нархда панел қўйдиргани ҳақида ёзмоқда.
Нархларга баҳо беринг...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54😁19🕊2😭2
Пайпоқ ва бритва сотувчилар эртага бойиб кетишади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣198😁28🏆10👍4🕊1
65 млн долларга баҳоланди: HUMO хусусийлаштирилди

Харидорнинг таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.

Кимошди савдосида 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган Paynet АЖ ғолиб деб топилган. Энди тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁68🤣38👍17😭8🕊2
-Марҳум нимадан ўлди халойиқ?
-Арағдан...
-Ёбана оттана фуу дуня...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁103🤣65😭13👍5🕊3❤‍🔥1⚡1
Айб қилади, узр сўрайди, жазодан қутулади.

Яна айб қилади, узр сўрайди ва яна жазодан қутулади.

Бўзчини мокисидек такрор-такрор қайтараверади.

Нега чунки жазо бетайин.
Жазо қатъийроқ бўлса қирқ жойидан қисиб, пистадек қилиб юради.

Пистадек қиладиган қилиб жазолаш керакки бир номаъқулчилик қилишдан аввал, ўтган галги тор жойидаги оғриқ эсига тушиб, токсикоз аёлдек кўнгли беҳузур бўлсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🤣43🔥8❤‍🔥2🤝2🕊1
"БАС ҚИЛЛАРИНГ!"

Эртага барча эркакларни дилидаги гап...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣177👍16❤‍🔥6😭2🕊1
Оддийгина навбатга туришни билмайдиган одам совуқ тунда сарҳад бўйлаб матонат билан юришига мен ишонмайман.

Юртни матонатли мардлар қўриқлайди, жасоратлилар ҳимоя қилади.
Мана шундай мард ва жасур, матонатли ҳимоячиларни бугунги кун 14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман.

Мардлар кўпайсин, байрам шунда ҳаммага татийди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥188👍93🫡18😁5👏2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анджелесдаги ёнғинда баъзи бизникилар ноадекватлик билан "баттар бўлсин", "копирларга худони жазоси келди" деб, уларни кулфатидан қувониб, сийиб қўйгудек бақир-чақир қилаётганда АҚШ берган бомбалар остида қон кечиб яшаётган Ғазолик болалар Лос-Анджелес аҳолисига ҳамдардлик билан видео қилибди.

Бизни радикалбош тормозлар кўрсин бу видеони.
Аслида ҳар қанча нафратланишга сабаби етарли бўлган шу болаларчалик бағрикенг эмассизлар.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍198🔥29😭25❤‍🔥7🕊5⚡1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла раислари кучайди.
Раис буванг кучайди жиян...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣131👍12😁7🏆3🕊1
Бир қоп пайпоқ сотаман.
Ҳаммаси бир хил 45-размерда.
Сонини аниқ билмайман, халтага тепиб жойланган.
Ҳамма пайпоқни оптом олган одамга бир пакет ҳар хил бривта бонус сифатида берилади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣252👍19❤‍🔥5🕊3
Қиморга расман рухсат берилмоқда.
Шу билан ҳамма қиморбозлар ўйнаб, ютқазиб ўзини осиб қирилиб битса ажаб эмас.

Ҳарқалай гўрков билан арқон сотувчини ҳам рўзғори бор...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣223😁33👍29😭23🔥6❤‍🔥2🕊2
Бир танишим мурожаат қилганига бир ой бўлди;

Хуллас Самарқанд вилояти Пахтачи Халқ банки томонидан бир фуқарога кредит расмийлаштирилган, унга кафил қилиб эса танишимни отаси бириктирилган.
Аммо кафил бундан ўзи бехабар.

Шу сабаб умумий миқдорда 2022-йилда 5 млн 300 минг сўм пул бехабар кафилдан кесиб олинган, аммо югур-югурлар сабаб бу зарар фуқарога қоплаб берилиб, бошқа бундай хато қилинмаслиги айтилган.

Аммо 2024-йилда ушбу кредит бўйича отахонни пластигидан яна пул кесилган.

Фуқаро Халқ банкига борса ИИБга боринг дейишибди, ИИБга борса Прокуратура хулоса бериши керак дебди, Прокуратурага борсам ИИБга жўнатди, ўртада бўзчини мокисидек айланиб юрибмиз. Қачонгача тизимнинг нотўғри ишлагани сабабли отамни пластигидан ногиронлик нафақасини кесиб олаверади демоқда.

Бу иш бўйича фуқаро нима қилишни аслида кимга боришни билмайди.

Хўш энди бу вазиятда фуқаро нима қилсин, нега ўзи имзо қўймаган, ўзи бехабар бўлган кредит учун ойма-ой нафақасидан тўлаши, ўзини иштироки бўлмаган иш учун фуқарони ўзи эшикма-эшик сарғайиши керак?

Нега тизим бундай чалкаш, нега ҳамма муаммони ўзидан соқит қилади?

Аслида мана шундай югур-югурлар фуқароларни давлатга ва унинг қонунларига бўлган ишончини синдиради?
Бу биз билган ҳолат, биз билмаганимиз қанчадир?...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍215😭28🔥16🕊2🏆1
Отабек Артиков
Бир танишим мурожаат қилганига бир ой бўлди; Хуллас Самарқанд вилояти Пахтачи Халқ банки томонидан бир фуқарога кредит расмийлаштирилган, унга кафил қилиб эса танишимни отаси бириктирилган. Аммо кафил бундан ўзи бехабар. Шу сабаб умумий миқдорда 2022-йилда…
Кечаги мурожаат юзасидан Халқ Банки матбуот хизмати боғланиб, қуйидаги муносабатни берди;

"Фуқаро Бобоқосимова Мафтуна Отаниёзовнага 09.12.2020 йилда кредит маблағи ажратилган. Кредитни қайтарилишини таъминлаш мақсадида С.Ю ҳамда Урақов Дилмурод Турсуновичларнинг кафиллиги олинган. Банк томонидан 09.12.2020 йилдаги №624-сонли кафиллик шартномаси тузилган ва кафиллик шартномаси фуқаро Урақов Дилмурод томонидан имзоланган. Тузилган кафиллик шартномасидаги имзоларга шубҳа пайдо бўлган тақдирда имзони хақиқий ёки хақиқий эмаслиги бўйича фуқаро хуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиш хуқуқи борлиги тушунтирилади."


Аммо менда савол туғилди;
Агар банк имзо сoҳталигини билмаса ва бу уларнинг ваколатига кирмаса нега 2022-йилда халқ банки томонидан кафил дея белгиланган Урақов Дилмуродга 5 млн 300 минг сўм зарар қоплаб берилган?

Ушбу саволга Халқ банки матбуот хизмати: "
Кредит чиқарган одам ҳам, ўша 2022-йилда зарарни тўлаб берган одам ҳам ишдан бўшаб кетган. Улар нимага тўлаб бергани бизга қоронғу"

демоқда.

Энди нима қилиш керак? Пахтачи туман ИИБ ҳамда туман прокуратураси ушбу ҳолат бўйича нима дейди?

Нега фуқарога 2022-йилда зарар қоплaб берилган, бунга асос нима бўлган ва яна 2 йил ўтгач кафилдан нега қайтадан пул кесилган?

Бу жуда катта томошага ўхшайди, ишонаманки масъуллар аниқ жавoб ва ечим қилишади, қари ногирон одамни овворагарчилигига нуқта қўйилади деган яхши гумондаман, натижани кутамиз...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥17🫡5🕊1
Отабек Артиков
Аждар уйғонди Бир муддат аввал @RevizorUz канали фаолияти тўхтаб қолганди, аммо кимдир уйқудаги махлуқни уйғотган кўринади. У 2023-йилда қуёш панел ўрнатиш авжига чиққан вақтларда қайси ташкилот қанча нархда панел қўйдиргани ҳақида ёзмоқда. Нархларга баҳо…
РевиZorroнинг лочин кўзлари кўрмаган бир шартномани мени ғилай кўзларим кўриб қолди😄

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 1 кВт қуёш панелини 11.2 млн сўмдан ҳам қўйдирган экан шартнома суммаси 1,290,300,000
2023-йил май.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 115 кВт қуёш панели харид қилиш учун 01-05-2023 йилда бошланғич нарх: 1,313,300,000 сўм бўлган лот қўйган.
https://etender.uzex.uz/lot/254760

Танловда ООО "HOME SPOT-QARSHI", фирмаси 1,290,300,000.00 Сўм билан ғолиб бўлган.

Бу ҳар бир киловатт 11.2 млн сўмдан дегани, энди нарх қимматми ёки нормал буни мен билмайман рости...

Эътиборимни тортган қизиқ жиҳати нега бир институтга қайта-қайта битта фирма ғолиб бўлиб, панел қўявергани.
Нега танлов бир марта бўлмаган, нега ҳар танловда ҳар хил эмас, айнан битта фирма ғолиб бўлган, бу жуда ғалати...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71👍32🔥5🤣3
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтига 5 марта қуёш панел қўйилган шундан барча тендерларда битта фирма қайта-қайта ғолиб деб топилган.

1-тендер
2-тендер
3-тендер
4-тендер
5-тендер

Рақoбат қумитаси эътибор қилса арзийдиган масала.

Борми оғриқ?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105😁69🤣11🔥2🏆2👏1