Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бир танишим мурожаат қилганига бир ой бўлди;

Хуллас Самарқанд вилояти Пахтачи Халқ банки томонидан бир фуқарога кредит расмийлаштирилган, унга кафил қилиб эса танишимни отаси бириктирилган.
Аммо кафил бундан ўзи бехабар.

Шу сабаб умумий миқдорда 2022-йилда 5 млн 300 минг сўм пул бехабар кафилдан кесиб олинган, аммо югур-югурлар сабаб бу зарар фуқарога қоплаб берилиб, бошқа бундай хато қилинмаслиги айтилган.

Аммо 2024-йилда ушбу кредит бўйича отахонни пластигидан яна пул кесилган.

Фуқаро Халқ банкига борса ИИБга боринг дейишибди, ИИБга борса Прокуратура хулоса бериши керак дебди, Прокуратурага борсам ИИБга жўнатди, ўртада бўзчини мокисидек айланиб юрибмиз. Қачонгача тизимнинг нотўғри ишлагани сабабли отамни пластигидан ногиронлик нафақасини кесиб олаверади демоқда.

Бу иш бўйича фуқаро нима қилишни аслида кимга боришни билмайди.

Хўш энди бу вазиятда фуқаро нима қилсин, нега ўзи имзо қўймаган, ўзи бехабар бўлган кредит учун ойма-ой нафақасидан тўлаши, ўзини иштироки бўлмаган иш учун фуқарони ўзи эшикма-эшик сарғайиши керак?

Нега тизим бундай чалкаш, нега ҳамма муаммони ўзидан соқит қилади?

Аслида мана шундай югур-югурлар фуқароларни давлатга ва унинг қонунларига бўлган ишончини синдиради?
Бу биз билган ҳолат, биз билмаганимиз қанчадир?...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍215😭28🔥16🕊2🏆1
Отабек Артиков
Бир танишим мурожаат қилганига бир ой бўлди; Хуллас Самарқанд вилояти Пахтачи Халқ банки томонидан бир фуқарога кредит расмийлаштирилган, унга кафил қилиб эса танишимни отаси бириктирилган. Аммо кафил бундан ўзи бехабар. Шу сабаб умумий миқдорда 2022-йилда…
Кечаги мурожаат юзасидан Халқ Банки матбуот хизмати боғланиб, қуйидаги муносабатни берди;

"Фуқаро Бобоқосимова Мафтуна Отаниёзовнага 09.12.2020 йилда кредит маблағи ажратилган. Кредитни қайтарилишини таъминлаш мақсадида С.Ю ҳамда Урақов Дилмурод Турсуновичларнинг кафиллиги олинган. Банк томонидан 09.12.2020 йилдаги №624-сонли кафиллик шартномаси тузилган ва кафиллик шартномаси фуқаро Урақов Дилмурод томонидан имзоланган. Тузилган кафиллик шартномасидаги имзоларга шубҳа пайдо бўлган тақдирда имзони хақиқий ёки хақиқий эмаслиги бўйича фуқаро хуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиш хуқуқи борлиги тушунтирилади."


Аммо менда савол туғилди;
Агар банк имзо сoҳталигини билмаса ва бу уларнинг ваколатига кирмаса нега 2022-йилда халқ банки томонидан кафил дея белгиланган Урақов Дилмуродга 5 млн 300 минг сўм зарар қоплаб берилган?

Ушбу саволга Халқ банки матбуот хизмати: "
Кредит чиқарган одам ҳам, ўша 2022-йилда зарарни тўлаб берган одам ҳам ишдан бўшаб кетган. Улар нимага тўлаб бергани бизга қоронғу"

демоқда.

Энди нима қилиш керак? Пахтачи туман ИИБ ҳамда туман прокуратураси ушбу ҳолат бўйича нима дейди?

Нега фуқарога 2022-йилда зарар қоплaб берилган, бунга асос нима бўлган ва яна 2 йил ўтгач кафилдан нега қайтадан пул кесилган?

Бу жуда катта томошага ўхшайди, ишонаманки масъуллар аниқ жавoб ва ечим қилишади, қари ногирон одамни овворагарчилигига нуқта қўйилади деган яхши гумондаман, натижани кутамиз...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥17🫡5🕊1
Отабек Артиков
Аждар уйғонди Бир муддат аввал @RevizorUz канали фаолияти тўхтаб қолганди, аммо кимдир уйқудаги махлуқни уйғотган кўринади. У 2023-йилда қуёш панел ўрнатиш авжига чиққан вақтларда қайси ташкилот қанча нархда панел қўйдиргани ҳақида ёзмоқда. Нархларга баҳо…
РевиZorroнинг лочин кўзлари кўрмаган бир шартномани мени ғилай кўзларим кўриб қолди😄

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 1 кВт қуёш панелини 11.2 млн сўмдан ҳам қўйдирган экан шартнома суммаси 1,290,300,000
2023-йил май.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 115 кВт қуёш панели харид қилиш учун 01-05-2023 йилда бошланғич нарх: 1,313,300,000 сўм бўлган лот қўйган.
https://etender.uzex.uz/lot/254760

Танловда ООО "HOME SPOT-QARSHI", фирмаси 1,290,300,000.00 Сўм билан ғолиб бўлган.

Бу ҳар бир киловатт 11.2 млн сўмдан дегани, энди нарх қимматми ёки нормал буни мен билмайман рости...

Эътиборимни тортган қизиқ жиҳати нега бир институтга қайта-қайта битта фирма ғолиб бўлиб, панел қўявергани.
Нега танлов бир марта бўлмаган, нега ҳар танловда ҳар хил эмас, айнан битта фирма ғолиб бўлган, бу жуда ғалати...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71👍32🔥5🤣3
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтига 5 марта қуёш панел қўйилган шундан барча тендерларда битта фирма қайта-қайта ғолиб деб топилган.

1-тендер
2-тендер
3-тендер
4-тендер
5-тендер

Рақoбат қумитаси эътибор қилса арзийдиган масала.

Борми оғриқ?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105😁69🤣11🔥2🏆2👏1
Самарқанд вилоятидаги Оқдарё сув омбори ёрилди деб ёлғон хабар тарқатган 2 нафар фуқаро тўнқайтирилибди, э йўғе жаримага тортилибди.
Ёлғон хабар тарқатманглар☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣177😁22👍18🕊2
Шоҳлардек тахтда ўтириб фуқаролар билан беписанд гаплашгани учун 2022-йилда судланиб, ишдан кетган Андижон тумани собиқ ҳокими яна раҳбарлик лавозимига қайтибди.

Бу гал бу хоқон брат фуқаролар билан нарвонни устига чиқволиб аяғди тепадан қиб гаплашмаса бўлди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣232😭33👍15😁8🕊4🔥3
Нонга пуллари етмаса, пирожные ейишсин 3.0


Хотин олишга пулингиз бўлмаса ана постаянка олинг дегандек гап бўлибди..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣271😁24😭17👍8🔥5🥰2🕊1
Нега баъзи раҳбарлар тез-тез қовун туширишини биласизми?

Эътибор қилганмисизлар мактабда чмоси чиқиб, синфдошларини сумкасини кўтариб юрадиган, танаффус вақтида биров туртмасин деб синфхонадан чиқмай яшириниб юрадиган ботаник, мучали чумоли синфдошлар кўпинча каттароқ курсига ўтириб қолади.

Амал катта, аммо мия синфхонадагидек кичкина, характер ўша-ўша мактабдаги ботаниклигича қолиб кетган, билим бор лекин фаросатга продукта етмай қолган.

Сиёсати бор, лекин поняткага кислород етмай қолган.

Айбимиз уларни ўша синфдалигидаёқ тарбия қилмаганимиз, одамлар сафига қўшмаганимиз.

Ҳа синфдошлар ҳамма айб бизда, ҳеч бўлмаса ўша вақтларда чаппа қилиб, пуфлаб оз-оздан фаросатдан дам уришимиз керак эди, амалдор бўлмаса ҳам одам бўларди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣230👍64😁15🤝3🔥2🕊2🫡1
Фаластинга тинчлик муборак.

Ғазо болалари ҳам тинч осмон остида яшашга ҳақли.

Дунёга тинчлик ярашади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍337🔥36❤‍🔥16😭10🕊8👏2😁1
"Чиял яхна гўшти" Кўкдаланикими Чироқчиникими деган азалий саволга нуқта қўйилди.

Чиял яхнаси Кўкдала тумани ҳисобига патентланди.
Гўш егани келорасилар энди😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁74🤣39👍22🤝9🕊3
Отабек Артиков
"Чиял яхна гўшти" Кўкдаланикими Чироқчиникими деган азалий саволга нуқта қўйилди. Чиял яхнаси Кўкдала тумани ҳисобига патентланди. Гўш егани келорасилар энди😄 🇺🇿@Otabek
Титангел, қувватгел, яна алламбало дориларни реклама қилиб юрганларга айтинглар ўша гапига ўқ ебди ҳаммаси.

Эркаклик қуввати "Яхна"да айнанайлар😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣197👍38🔥10😁4🕊2
🛫Ҳокимларни қўли узун деган Сирдарё вилоят ҳокими ишдан олинибди.
Қўл уже калтайгандирда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣127👍20🕊13🏆5🔥3
Россияда 15 киловатт қуёш панел нархи таҳминан 30 млн сўм экан.
Бизда 15 киловатт нархи таҳминан 150 млн сўм, баъзида ундан ҳам ошади.

Нимани ҳисобига бизда қуёш панеллар бу даражада қиммат?

Ё бу ҳам кимнингдир бизнесими?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍212🤣60🔥22😭22👏6🏆5⚡2🕊1
Ҳинд актёри Саиф Али Хонни қора қонга белаб, пичағлаб Кайф Али Қон қилиб кетишибди.

Киноларда бир ўзи қирқ юзта ялангоёқни автамат-павтамати билан аёвсиз калтаклайдиган артисни реал ҳаётда қўлидан катак ҳам келмас экан.

Кўрган ҳар нарсангизга ишонаверманг.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣116😭31👍18🫡8🤝4😁3🕊1
1 йиллик армияга боришга эринадиганни 1 ойлик армия пулини тўланглар.
Правага ўқиса правасини олиб беринглар.
Ўқишга кирса контрактини тўланглар.
Уйланса сарпасини қилинглар.
Мошинасига бензин, патинкасига қора крем, и так далее...

Ёшларга боқимандаликни ўргатманглар илтимос.
Нега у ватани учун 1 йиллик бепул хизматга боришни истамайди, лекин давлат унга бир ойлик армия пулини тўлаб бериши керак?

Ортиқча имтиёз одамларни боқиманда қилади, бу каби қарорларни яхшилаб ўйлаб қабул қилинглар, йўқса бир кун келиб афсус қиласизлар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍229🔥45👏12🕊2😭1
Отабек Артиков
1 йиллик армияга боришга эринадиганни 1 ойлик армия пулини тўланглар. Правага ўқиса правасини олиб беринглар. Ўқишга кирса контрактини тўланглар. Уйланса сарпасини қилинглар. Мошинасига бензин, патинкасига қора крем, и так далее... Ёшларга боқимандаликни…
Ишқилиб баъзилари уйланганда чимилдиқда эрлик вазифасини ўзи эплаб бажарсинда, йўқса шу ишни қилиб берувчи бирор масъул лавозим ҳам жорий этилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣175👍23😁10🔥7🕊2
Рақобат қумитаси сизлар учун жиддий бир мавзу бор бу UZIMEI.

Айтишларича энди Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефон нархини 30 фоизини "IMEI"кадан ўтказиш учун тўлаш керак бўларкан.
Яъни 15 миллионлик телефон учун 5 миллион, пизнец.

Тасаввур қилинг сиз чет элда ишлаб 10 миллионга телефон олиб, уни ишлатиб юрасиз.
Ўзбекистонга қайтдингизми 30 фоиз тўлайсиз йўқса телефонингиз шунчаки ахлатга айланади.

Демак кимдир телефон бизнесини монополия қилмоқда.
Бизга шу мавжуд монополлар ҳам етти авлодимизнинг орқа канализациясидаги гижжаларигача етиб ортади.

Ишонаманки бу мавзу Рақобат қумитаси учун қизиқ бўлади ва ечим ҳам топилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥201👍91😭28😁7🕊5
Отабек Артиков
Айтишларича энди Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефон нархини 30 фоизини "IMEI"кадан ўтказиш учун тўлаш керак бўларкан
Ваҳима қилмаймиз, ҳаммаси назоратим остида.

Божхона қумитаси матбуот хизмати билан гаплашиб олдик. Англашилмовчилик бўлган экан; Чет элдан 2 тагача телефонни божсиз олиб кириш мумкин экан.
Фақат декларацияга киритилса бўлди экан.
Агар декларацияга ёзмасдан, яширинча олиб кирилса унда бож ундирилар экан.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🤣10🕊2
Эссиз шунча меҳнат, эссиз шунча ҳаракат.
Нега 2-ўринга тушиб қолдик, уялмайсизларми?
Кўпроқ дарахт кесиб, атрофни булғаб тезроқ биринчи ўринга чиқиб олиш керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣280😭65👍13🔥4🕊4😁2🏆2😍1