Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Касалхоналарда шифокорлар дори бизнес билан шуғулланаётган бир вақтда Ибн Синони "Меники-сеники" қилиб тортишишга бало борми?

Бир нарса аниқ, дунёдаги энг биринчи дорини қиммат нарxга пуллаган тужжор ким бўлса ҳам ўша аниқ биздан бўлган.

Қолган тарихий шахсларни эса бизда фақат исми қолган, илми чет элга сурган...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🤣36😭14🕊4
Отабек Артиков
Касалхоналарда шифокорлар дори бизнес билан шуғулланаётган бир вақтда Ибн Синони "Меники-сеники" қилиб тортишишга бало борми? Бир нарса аниқ, дунёдаги энг биринчи дорини қиммат нарxга пуллаган тужжор ким бўлса ҳам ўша аниқ биздан бўлган. Қолган тарихий шахсларни…
Ибн Сино кимники дея тожикистон ва биз томон баҳслашяпти.

Энди исмига қарайдиган бўлсак у араб.

Ўзбек бўлганида Ибн Синоев бўларди, тожик бўлганида эса Ибн Синозода бўларди (ҳазил)

Умуман олганда тиббиёт бўйича дунёда Швейцария биринчи ўринда эканини ҳисобга олсак, Ибн Сино Швейцариялик бўлиши ҳам мумкин...

Марказий осиё халқлари Ибн Сино, Фарғонийларни ўзиники деб баҳсга кирмаса ҳам бўлади, чунки бизда уларнинг исмидан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган, тан олайлик...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁166👍123🤣26😭18🔥14👏3🤝3🕊1
Отабек Артиков
Ибн Сино кимники дея тожикистон ва биз томон баҳслашяпти. Энди исмига қарайдиган бўлсак у араб. Ўзбек бўлганида Ибн Синоев бўларди, тожик бўлганида эса Ибн Синозода бўларди (ҳазил) Умуман олганда тиббиёт бўйича дунёда Швейцария биринчи ўринда эканини ҳисобга…
Масалан дунёдаги энг биринчи 1 тоннали ош тайёрлаган ошпаз, халтадек катталикдаги сомса ёпган сомсапаз, 1 метрли шашлик тутган шашликчи, қозондай перашкичи, канистрдек гуммачи-ю, таракани бор лавашчи биздан десанглар мен ишонаман.

Энг биринчи пора олган криса биздан денглар мен ишонаман.

Энг биринчи одам даволайман деб ўлдириб қўйган тупой табиб бизда бўлган денглар ишонаман лекин Ибн Сино ёки Хоразмий биздан деманглар ишонмайман, ишонолмайман, ишонсам ҳам ўзимни кечира олмайман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣236👍68😭53😁12🔥7❤‍🔥3🕊3
Ҳамма жойда хитойнинг сунъий интеллекти "Deepseek" ҳақида жар солишмоқда.
Аммо бир нарсани аниқ айта оламан бу СИ ҳеч қанақасига "ChatGPT"ni ортда қолдиролмайди, ҳозир фойдаланишлар бўйича биринчи ўринда эканига сабаб эса хайп бўлаётгани холос.

Мен ҳар иккала "СИ"дан ҳам фойдаланиб кўрдим.

Ва ҳар иккисининг устун томонларини санаб ўтмоқчиман:

"DeepSeek"нинг устун томонлари:
1. Махсус таҳлил имкониятлари:

Илмий, техник, ёки махсус маълумотлар билан ишлашда чуқур таҳлил қилишга қодир.

Мураккаб статистик ва илмий моделларни таҳлил қилишда кучли.


2. Соҳа бўйича чуқурлик:

Маълум бир соҳага йўналтирилган ва ушбу соҳадаги билимларни янада чуқурроқ ўрганишга мўлжалланган.

Масалан, сунъий интеллект алгоритмлари, биологик моделлар ёки технологик техникалар ҳақида батафсил маълумот бериши мумкин.

3. Илмий аниқлик:

Илмий иш ёки техник лойиҳалардаги аниқлик ва ишончлилик.

Шунчаки интернет фойдаланувчилари орасида илмий ишлар билан шуғулланадиганлар шунчаки фойдаланадиганлар сонидан каррасига камроқ.


Энди ChatGPTнинг устун томонларини санаймиз:

1. Кенг қамров:

Жуда кенг мавзуларни қамраб олиш қобилияти, жумладан, кундалик ҳаёт, ўйин-кулги, технология, ижтимоий мавзулар, ва бошқалар.

Сизнинг тилингизда (масалан, ўзбекча) қулай мулоқот қилиш ва тушунарли тарзда жавоб бериш.

2. Мулоқотга мослашувчанлик:

Дўстона ва интерактив суҳбат олиб бориш қобилияти.

Сизнинг эҳтиёжларингизга қараб маслаҳат бериш ёки мотивация қилиш.

3. Яратилиш ва ижодкорлик:

Шеърлар, ҳикоялар ёки қизиқарли лойиҳалар учун ижодий контент яратиш.

4. Шахсийлаштириш:

Сизнинг афзалликларингизни эслаб қолиб, суҳбатни шахсийлаштириш имконияти.

Сизнинг қизиқишларингиз ва услубингизга мослашувчанлиги.

Хулоса:
Агар сизга илмий-техник чуқур таҳлил ва махсус соҳалар бўйича аниқ билимлар керак бўлса, DeepSeek яхши вариант.
Агар кенг қамровли мавзулар, ижодкорлик, ёки қулай мулоқотга эҳтиёжингиз бўлса, унда ChatGPT устун.

Аммо бир нарсани айта оламанки, сурат чизиш, қисқа савол жавобларда ChatGPT олдиндалигича қолмоқда. Шу билан бирга қулай ҳам.
Ҳамма илмий изланиш мақсадида СИлардан фойдалнмаслигини ҳисобга олсак, ChatGPT етакчилигини сақлаб қолмоқда.

Имҳо

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96🤣11🔥3👏1🕊1
Автоблогерлар орасида ўз ўрнини ўчмас қилиб кетган Мақсуд Музаффаровни бугун таваллуд кунлари экан.

Братни билган билади, баъзи автоблогерлар тараканлар билан ўралашиб, кийимига олов ёқиб ўйнаб юрган бир вақтда Мақсуд ака ҳайдовчилар учун жуда кўп иш қилган.

Братни табриклаймиз.
Мақсуд ака ҳозир блогингни тарк этиб тадбиркорлик билан шуғулланади, шундай бўлсада ҳамон блогерлар орасида ўз ҳурматига эга.
Ҳурматдасиз брат🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥128👍103🙏11👏5🏆4🕊2⚡1😍1🤣1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маслаҳатим йўл чизиқларини ғишт териб чизинглар, анча вақт ўчмайди😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣162😭17👍16🤝3🕊2
ChatGPT билан ҳазиллашиб кўрдим, реакцияни қаранг😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁299🤣217👍21🔥15🥰1
Отабек Артиков
Алижон Исоқов ўзи кашф қилган "Шахмат плюс" ўйини
"Шахмат Плюс" минусдами?

Икки йилча аввал тармоқларда хонанда Алижон Исоқов "Шахмат плюс" йўналишига асос солгани ҳақида гапирмаган ОАВ қолмади ҳисоб.

Уни дунёга танитамиз, чемпионатлар ўтказамиз деб берилган ваъдалар ҳам девор тагида сигарет чекканича тутунига ўралашиб қолиб кетди.
Янги турдаги ўйин ўйлаб топилди, ўйлаб топилган одамга бир марта яхшилаб қарсак чалинди ва шу билан ҳаммаси тамомми?

Нега бу спорт йўналишида халқаро турнирлар ташкил этилмади нега оммалаштирилмади?

Менимча бу "Шахмат плюс" борасида берилган ваъда ва ваъдани берган каттаконлар бундан шахсий манфаати йўлида соққа қилолмаслигини, "Шахмат ПЛЮС" улар учун "Шахмат минус" эканлигини ҳис қилишгани учун ҳам бурчакка қараб "Бундай спорт тури борлигини унутингизлар, э унутворингизларей" дейишган шекилли?

Агар буни бирор ривожланган давлатда ўйлаб топишганида бизникилар тилини галстукдек осилтириб, шу янги турдаги шахматда ғолиб бўлиш учун югуриб юрган бўлар эди.
Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, Алижон ака сизга маслаҳат ўша "Шахмат Плюс" тахтасини олинг ва қиблага қараб, масъуллар ҳақига шундай бир дуо қилингки манаман деган қоракалар чаппа қилиб дам солса ҳам ўзига келмайдиган бўлсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣105👍43😁4🔥3🕊3
Отабек Артиков
"Шахмат Плюс" минусдами? Икки йилча аввал тармоқларда хонанда Алижон Исоқов "Шахмат плюс" йўналишига асос солгани ҳақида гапирмаган ОАВ қолмади ҳисоб. Уни дунёга танитамиз, чемпионатлар ўтказамиз деб берилган ваъдалар ҳам девор тагида сигарет чекканича тутунига…
Ушбу пост бўйича шахмат федерацияси мутахассислари мен билан боғланишди.
Вазиятни муҳокама қилдик.
Мутахассис фикрича янги турдаги йўналиш бўйича мусобақа ташкил этиш учун буни аввал одамларга ўргатиш керак.
Оддий шахматни ҳам кўпчилик ўйнай олмайдиган бир вақтда бошқа йўналишдаги шахматдан мусобақа ташкил этиш ристдан мантиқсизлик, бу жойида федерация фикрини қўллаб-қувватлайман.

Бу йўналишни кўпгина профессионал шахматчилар билан муҳокама қилганликларини исботини ҳам кўрсатдилар.
Бу йўналишдаги шахматни ўзимизда тарғиб қиламиз, ўрганиш истагида бўлганларга шароит яратиб берамиз, аммо буни халқаро майдонда тарғиб қилиш бу осон иш эмас ва янги йўналишни тайёр шахмат йўналишлари билан рақобатга тиқиш осон бўлмайди, чунки шахмат ўйнаб юрган одамлар мусобақани қўйиб туриб, бошқа янги йўналишни ўрганишга вақт ажратиши қийин масала.
Биз барча шахматчиларга таклиф, тавсиялар берганмиз.
Қўлдан келганча буни яна кенгроқ тарғиб қиламиз, аммо ўрганишни истамаган шахматчиларга биз шу йўналишни ўрганасан деб мажбур қила олмаймиз деб фикрларини билдириб ўтишди.

Ростдан янги йўналишни сингдириш, одамлар қабул қилиши осон кечмайди.
Қолганини вақт кўрсатади.

Шахмат федерациясига тезкор муносабат учун раҳмат.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏92👍39🔥4🕊4🤣3
Мен бойман, уйимда 4 қоп картошкам бор.
Любой қиз менга турмушга чиқишни орзу қилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣260😁19👍12❤‍🔥9😍6🏆6🕊2
Отабек Артиков
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги рағбат учун ажратган 661 млн сўм бекор қилинибди. Байрамликни белига 46-размердаги патинка бирлан тепдик а😄 Энди косамиз оқарса керак а? 🇺🇿@Otabek
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 661 миллион сўмлик мукофот пулини бекор қилиш тўғрисида бирорта ҳам ҳужжат имзоламабди.
Шунда бизни алдашдими?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁140👍22😭11🤣6🕊5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода сунъий интеллектга барча ишларни топширилган келажак қандай бўлиши мумкинлиги тасвирланган.
Аммо биз бунга тайёрмизми?
Технологиялар назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли борми? Ёки аксинча, бу янги даражадаги қулайлик ва самарадорликка олиб келадими?

Тасаввур қилинг, инсоният барча вазифаларни сунъий интеллектга топширган. 🧠 Нейротармоқлар уйларимизни бошқаради, бизнесда қарорлар қабул қилади, касалликларни даволайди ва ҳаттоки санъат ҳам яратади.
Хўш бунинг охири нима билан якун топади деб ўйлайсизлар?

Бу қулайликми ёки қарамликми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭71👍25😁1🕊1🫡1
Отабек Артиков
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 661 миллион сўмлик мукофот пулини
Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов алоқага чиқиб, фармойиш бекор бўлганини асослаб бердилар.
Тезкорлик учун раҳмат.

Ушбу бекор бўлган фармойиш орқали ўша 661 миллион сўм маблағ "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланибди.

Мавзу тугади

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🤣50🤝8😁4🔥2🙏2🕊1
Бир оғайним "шаҳар кучайиб кетибди, ҳатто ИТлар учун парк бор экан" деганди "IT PARK" биносини кўрсатиб...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣195👍15🔥6🕊2😁1