Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Энди менда кўп йиллик муаммоларимизни ҳуқуқий ҳал қилиш умиди пайдо бўлди.

Чунки, “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал тасдиқланди.

Хўп, лойиҳа нима дейди?
– Эски, сейсмик хавфли уйлар розилик билан бузилади. Ҳеч ким мажбурланмайди. Рози бўлмасангиз уй сизники, у доим даҳлсиз қолади. Ҳамма тўлиқ рози бўлса реновация бошланиши мумкин.
– Компенсация адолатли: ҳозирги уйингдан кам бўлмаган янги уй, ёки пул, ёки бошқа жой.
– Фуқароларнинг ҳуқуқи ҳимояда: ҳеч ким шунчаки уйидан ҳайдалмайди.
– Барча қурилишлар электрон платформа орқали жамоатчилик назоратида бўлади.
– Экология, маданий ёдгорликлар, яшил ҳудудлар сақланади.

Бу энди кўзбўямачилик эмас. Бу — давлат томонидан ҳуқуқ, адолат ва инсон қадрини эътироф этиш йўлидаги жиддий қадам.

Ҳа, ҳали амалга ошиши, назорат қилиниши керак ишлар кўп. Лекин шу қонун қабул қилинса, энди “уйимиз ишқилиб қулай бўладими?” деган савол ўрнига “қайси қаватдан танлайман?” деган орзу ҳақиқатга айланиши мумкин.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍617❤‍🔥6😁5😭3
"Кўкдалага кўз тегдими, қўй сўйиш керак?" дейдиганлар кўпайди.

Агар одамлар техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни ўрганмас экан қўй тугул динозавр сўйса ҳам фойдаси йўқ.

Кеча тунда бир заправкада ёқилғи ташувчи махсус машинадан ёнғин чиққан.
Яхшики кўкдалаликларни худога айтгани бор экан, ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.
Битта ўша махсус техника ҳайдовчиси куйиш тан жароҳати олган.
Бу ҳолатда ўлим, ёки оммaвий куйиш ҳолати ҳам бўлиши мумкин эди.

Гўё худо ҳам 2 мартадан буён кўкдалаликларни огоҳлантириб; эҳтиёт бўл қоидаларга амал қил деяётгандек.
Худо кўрсатмасин учинчисида огоҳлантирмаслиги ҳам мумкин...

Мен бу ҳақида аввал ҳам айтганман, яна айтаман; Одамлар хавфсизлик қоидаларига амал қилишни ўрганмас экан, бу каби кўнгилсизликлар уларни тарк этмайди.

3 йилдан бери шу эл билан, хурсандчилигим ҳам, хафалигим, нон ва ошим ҳаммаси бирга.
Кўкдалаликлар жуда самимий, содда, жайдари одамлар. Аммо бу ерда қоидаларга лоқайд одамлар ҳам афсуски учраб туради.

Оддий сфетофорда пиёдаларга ўтиш чироғи ёнмай турган ҳолатда, йўлда машина бўлмаса ҳам мен йўлни кесиб ўтмайман. Йўл бўшлиги қоида бузиш мумкин дегани эмас, аммо кўпчилик мана шу асосий йўлда светофор чироғига ҳам қарамай ўтиб кетаверади.
Оддий йўл қоидасини менсинмайдиган кўпчилик газдан фойдаланиш хавфсизлик қоидаларига риоя қилишига ишониб бўлмайди.

Кўз тегди, қулоқ тегди деган иримларга ишонмайман, қайтараман; БАРЧА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАСИГА АМАЛ ҚИЛМАС ЭКАН, ҚОННИ БИР БАССЕЙН ҚИЛИБ ЧИҚАРИБ, ДИНОЗАВР СЎЙСАНГЛАР ҲАМ ФОЙДАСИ ЙЎҚ.

ИНСОННИ БАЛОДАН АСРАЙДИГАН НАРСА, БУ ФАҚАТ ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ. ИРИМ-СИРИМ ЭМАС.

Эҳтиётингизни қилинг, шунда қўйга ҳам жабр бўлмайди...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97😁30💯146🔥2😢1
571 авто рақами 27 минг дўллирга сотилибди.

571 бу Муҳаммад С.А.В.нинг МИЛОДИЙ йил бўйича туғилган йиллари.

Энг қизиғи Расулимиз ўзлари ҳам туғилган кунларини милодий йил бўйича ҳисобламаганлар.

Милодий (христианлар)йилининг Ислом дунёсига қандай алоқаси борлигини кучук баччадек кичкиналик вақтимдан бери ўйлаб тагига ета олмайман.

Исломда исрофгарчилик қораланган ҳолатда бунча пулга Пайғамбарни милодий туғилган йилини эъзозлаш учун бунча исроф қайси мантиққа сиғишини ҳам тушунмайман.

Ҳурматли 571 чилар бу милодий йил ҳисоби, буни ислом оламига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қачон тушунасизлар?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁168👍108💯46🔥8😭87👏3🙏1
Отабек Артиков
571 авто рақами 27 минг дўллирга сотилибди. 571 бу Муҳаммад С.А.В.нинг МИЛОДИЙ йил бўйича туғилган йиллари. Энг қизиғи Расулимиз ўзлари ҳам туғилган кунларини милодий йил бўйича ҳисобламаганлар. Милодий (христианлар)йилининг Ислом дунёсига қандай алоқаси…
Бир киши ёзяпти:

Бир пулдор акахон ўйнашига треккер олиб берган, рақами 571.

Шайтон бурчакда хуета қилиб, астапрлло деб, ибодат қилиб ўтирибди..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2😁186👍11🔥5👏2😭2😡2
Бизникиларга қўйиб берсанг Жениффер Лопезга ҳам хижоб кийдириб, нашид айттирмоқчи бўлади.

Ислом дини ватани, Каба жойлашган Саудияда Женнифер Лопезни бағрикенгларча қабул қилганда бизникилар нима истаётгани қизиқ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁154👍27💯19😡15🔥64
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опани фикрига қўшиладиганлар борми😂

Видео канал кузатувчилари томонидан сунъий интеллект орқали ясалган.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁327👍9213🔥6👏4
Трампнинг ваъдалари давом этмоқда, энди у тез орада Путин билан учрашиб урушни тугатишга ваъда бермоқда.

Эрдоған ҳам илгари Фаластин масаласида ғазабли баёнотлар билан чиқиб, амалда Исроил билан савдо ҳажмини оширган эди. Трамп ҳам ҳамкасбидан қолишмай, Украина бўйича айнан шу каби маъносиз ваъдабозликда давом этмоқда.

Доналд Трамп 2025-йил январ ойида иккинчи бор АҚШ президентлиги курсисига ўтирар экан, Россия-Украина урушини “бир кунда тугатаман” деган шиор билан саҳнага чиққан эди. Аммо орадан 198 кун ўтди. Бу вақт ичида Россия яна 1 900 км² Украина ҳудудини эгаллади.

Украина эса ҳали ҳам Трамп–Путин учрашувини кутиб, ғалаба умиди билан яшамоқда.
Бу ўртада Путин уруш майдонида эмас, дипломатик ва ҳарбий фронтда ютмоқда.

Трамп Буратино тағони кейинги ваъдаси нима ҳақида экани жуда қизиқ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁91🔥15👍5😢1
Бизнинг халқ жуда соддада.
Қайсидир тадбиркор қуриб сота олмаётган домни, 1 та қайсидир блогер келиб, худди миллионер сифатида ўзи қураётгандек қилиб кўрсатиб, домларни пақиллатиб сотиб ётибди, аслини сўрасанг у блогер дом тугул катак ҳам қурмаган.

Лекин халққа нима фарқи бор, у инстаграмда чиройли кийиниб, чиройли гапириб чиқаётган бўлса демак ишонса бўлади деб ҳисоблашади.

Аслида бунда жиноят йўқ, шунчаки хийла бор, қурувчи сотолмаган уйни блогер мақтаб-мақтаб сотади. Халқ эса фалончи "Шбадигншфайшнтуф" деган компания қурган уй экан деб уни ҳовлиқиб сотиб олаверади. Аммо у домни аслида Мамарайим қурган бўлади...
Ўртада халқ хурсанд, блогер хурсанд, Мамарайим ҳам сотолганига хурсанд...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁142💯22🔥10👏6👍3😢2🫡1
Отабек Артиков
Бизнинг халқ жуда соддада. Қайсидир тадбиркор қуриб сота олмаётган домни, 1 та қайсидир блогер келиб, худди миллионер сифатида ўзи қураётгандек қилиб кўрсатиб, домларни пақиллатиб сотиб ётибди, аслини сўрасанг у блогер дом тугул катак ҳам қурмаган. Лекин…
Устингда кастим шим, галсту-малсту, тагингда битта ижарага олинган мошинча ва инстаграминг бўлса, чиқиб озроқ понтоваться қилиб халқни эътиборини тортолсанг бўлди. Ана кейин у халққа истасанг қурбақани малика, тешилган балонни камаз, буханкани дамас, бақлажонни эса қора банан деб бемалол сота оласан.

Агар қўлингда битта тасбеҳча бўлса ва озгина "Ҳожи ака" режимни ёқиб, сиполик билан гапиролсангку ваще тамом, сен ўша бир дона қора бананингни бир вагон қора банан пулига сота оласан.

Бизда лох кўп, демак соққа ҳам кўп.
Соққани босинглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁149😢25💯15👍10👏3🏆3
Онахон Жениффер Лопезни бобом билан тенгдош думбаларини кўриш учун борилажак концерт билети нечпул экан?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁217😢16❤‍🔥3🔥2👏2😡22
Ишқилиб овқат тайёрлатишга бўлсинда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁200😭7😡6
Жума табригини барча соҳа вакиллари ўз касбидан келиб чиқиб тайёрлайди.
Масалан мана бу Автокран эгаси, ўз иш қуроли сурати билан табрикнома ясаган.
Спортчилар спорт зал фонида, стоматологлар тиш сурати фонида жума табриги ёзишади.
Хуллас ҳамма ўз касбидан келиб чиқади.

Ишқилиб урологлар билан гинекологлар жума табриги тайёрлашмасинда....

Видео қивордиме😁 https://www.instagram.com/reel/DNFFO4HIjJp/?igsh=cGN6aW5hNHFieXJ4

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁184😡14🔥53⚡1👏1
Бугун кўпчиликнинг оғзида Жениффер Лопезнинг трусиги...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁201👍7😡7😍5🔥2👏1
ПФ-129.pdf
4.8 MB
❗️Ҳокимликлар ходимлари байрам қилса арзийди. 1-августдан уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади

ПФ–129-сон, 07.08.2025 й

Еб-ичар қатта энди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁50👍10😢4
Маркетинг кучи

Ўзини дом қурувчи қилиб кўрсатадиган бир блогерлар жамоаси янги қурилаётган домлар қурувчиси билан 120 минг долларлик келишув қилибди, келишув шарти бир кунда 200 та хонадон сотиб бериш.

Булар нима қилади; Дом қурувчидан пулни олади, инстага видеони жойлаб бир кунни белгилаб сотув офисига ҳаммани йиғади.
Минглаб одамлар арзон уй дардида боради, инстаграмда видео кўриб сотув офисига келган минглаб одамлардан 200 та квартирани олувчи мижоз албатта топилади.

Қурувчи бир йил меҳнат қилиб дом қуради ва 120 минг доллар эвазига блогерга уйини соттиради.

Блогер битта ҳам ғишт ушламай, чанг ютмай бир кунда 200 та хонадонни ўтказиб, соққани қилиб кетади.
Энди бу "PR" учун ажратилган 120 минг дўллир нимани ҳисобидан қопланиши художонга аён.

Мана нега блогер кўпайиб кетди, белни оғритмай юзлаб минг долларлаб пул топиш мумкин бўлгандан кейин жамиятни блогер босмай, олимлар боссинми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥113👍62💯43😁17😭5😡2🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💟💟💟❤️❤️❤️

Oxirgi 1 yarim yilda 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣dan ortiq mijozlarni 🔤🔤🔤🔤🔤🔤 davlatiga ishga joylashtirgan Workmall xususiy bandlik agentligi navbatdagi vakansiya uchun 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 e'lon qiladi!

Ish turlari:
⏩Opalubkachi(50 ta);
⏩Armaturachi(50 ta).

Ish haqi: $1500+
Ish shartnomasi 5 yillik

Talablar: 
25-45 yosh oralig'ida bo'lish;
Soha bo'yicha tajribaga ega bo'lish;
Sudlanmaganlik.

Imtihon vaqti va manzil:
14-avgust,
Samarqand viloyati, Samarqand tumani, O'rtashiq MFY, Registon ko'chasi 15-uy
(Lokatsiya)

ℹ️IMTIHONGA FAQAT RO'YXATDAN O'TGANLAR KIRITILADI!

👉👉👉PASPORT VA TELEFON RAQAM YUBORISH👈👈👈

Murojaat uchun: 71-200-86-00
Filiallar:
Andijon(50-008-86-17),
Buxoro(91-825-74-44),
Farg'ona(99-400-00-97),
Jizzax(94-828-05-25),
Namangan(To'raqo'rg'on tumani)(90-273-93-93),
Namangan 2(Namangan shahri)(50-377-55-99),
Qashqadaryo(95-370-86-00),
Samarqand(95-300-55-55),
Samarqand 2(94-535-99-93),
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡68😁23👍149😍1
ОПЕН БЮДЖЕТДА СПА САЛОН

Бир опамиз соққани босаман, эркакларимиз шаҳарга оввора бўлиб бориб юрмасин деб Опен бюджетга СПА САЛОН киритган эканлар, рад этилибди.

Агар рад этишмаганда бутун қишлоқ эркаклари бир овоздан СПА САЛОНга овоз бериб, салон қурилиб эркаклар мазза қилаётган бўлар эди😄

https://www.instagram.com/reel/DNH-UFYM4uH/?igsh=MWNqMmlwajk4ZXI2dA==

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁214⚡5😡5😍44
ХАЛҚУМ БАНК э йўғе ХАЛҚ БАНК (Яккабоғ туман филиали)да 2 млн долларга яқин омонат пуллари талон-тарож қилингани ҳақида миш-мишлар шамоли эсмоқда.
Нима бўлган ўзи билгичлар борми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁69😢19😡4🔥2👍1🕊11
Мактабгача таълим қамрови 2025 йилда 77 фоизга етибди, илгари бу 30 фоизни ташкил қилган

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида бир қатор йўналишларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Шулардан бири — мактабгача таълим соҳасидир. Кўпинча ушбу йўналишдаги ижобий натижалар эътибордан четда қолиб кетади, бироқ статистик маълумотлар ва амалий ютуқлар соҳа тараққиётини яққол намоён этмоқда.

Илгари мактабгача таълим қамрови 27–30 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткич 77 фоизга етди.

Янги давлат ва хусусий боғчаларнинг очилиши натижасида минглаб аёллар иш билан таъминланди, аёллар бандлиги 12 фоизга ошди.

UNICEF ва Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида 11 та ҳудудий педагогик маҳорат маркази ташкил этилди. 6 500 дан ортиқ педагог ва менежер малака оширди, 120 000 дан зиёд таълим ходимлари учун ўқув дастурлари амалга оширилмоқда.

3 ёшгача бўлган болаларни қўшимча тўлов эвазига боғча таълимига жалб қилиш имконияти яратилди.


Мавсумий ягона меню тизими жорий этилди, овқатланиш хизматлари шаффоф тендер орқали аутсорсинг асосида танланмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати “ISUDO” ахборот тизими орқали назорат қилина бошланди.

Шакар ва туз миқдори камайтирилиб, ёдланган туз ҳамда соғлом овқатланишга мўлжалланган рецептлар жорий этилди.

Болани ривожлантириш картаси ва электрон сертификатлар тизими амалга киритилди.


Албатта, ҳар бир соҳада бўлгани каби мазкур йўналишда ҳам камчилик кузатилади. Бироқ умумий манзарадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сўнгги йилларда мактабгача таълим сифати сезиларли даражада ошди. Давлат боғчалари эса хусусий муассасаларга нисбатан бир неча баробар арзон хизмат кўрсатмоқда.

Дунёда боғча ва мактаб таълимини қарийб текинга тақдим этаётган давлатлар сони кўп эмас. Ўзбекистон эса ана шундай мамлакатлар қаторида.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63😁7😢2😡2
Отабек Артиков
ХАЛҚУМ БАНК э йўғе ХАЛҚ БАНК (Яккабоғ туман филиали)да 2 млн долларга яқин омонат пуллари талон-тарож қилингани ҳақида миш-мишлар шамоли эсмоқда. Нима бўлган ўзи билгичлар борми? 🇺🇿@Otabek
Халқ банкидан ғалати муносабат;

Расмий муносабат

Халқ банки матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “банк филиалида 2 млн долларга яқин омонат пуллари талон-тарож қилинди” мазмунидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу ҳолатда келтирилаётган пул миқдори ва уларнинг банк омонати эканлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Банкнинг Қашқадарё вилояти минтақавий маркази ходими айрим фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг маблағларни олиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Фуқаролар томонидан пул маблағлари банк хизматлари марказларида тегишли тартибда омонат ҳисобварақларига топширилмаган ва банк билан омонат шартномалари расмийлаштирилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар банкнинг ички назорат хизмати томонидан аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган ва бугунги кунда терговга қадар суришитирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.


Одамларнинг пули ХАЛҚ БАНКИ ходимлари томонидан ХАЛҚ БАНКИ биносида талон-тарож қилинган бўлса, уларга банкка кирим қилинди деган важ билан сохта чеклар ҳам ХАЛҚ БАНКИ ичида амалга оширилиб жиноят содир этилган бўлса нега бу ерда банкни номини оқлашга ҳаракат қилишаётгани қизиқ?

Яна худди шундай ҳолат Наманганда ҳам содир бўлгани ва аҳоли банкка топширмоқчи бўлган пул (кредит тўловлари, омонат суммалари) яккабоғдаги каби ўзлаштириб юборилгани айтилмоқда, балки буни ҳам инкор этарсизлар ҳурматли ХАЛҚ БАНКИ расмийлари?

Банк ташқарисида кимдир пулингни бер, кирим қилиб бераман деса суяк излайвериб чарчаб сояда салқинлаб ётган кучук ҳам у одамга ишониб пул бермайди, банк ичида кассаларда бундай ишлар амалга оширилгани учун ҳам халқ ишониб қўлидаги пулни банкда ишлаб юрган фирибгарларга ишониб топширган, банк ичида бу каби ишлар содир бўлаётгани эса тўғридан-тўғри БАНК тизимини ишончсиз эканини кўрсатади, йўқса айнан 2 та вилоятда бир хил ҳолат юз бермасди, ҳали бу 2 та ҳолат бизга аниқ бўлгани, биз билмаган қанча ҳолатлар борлиги ёлғон худоси Локи ҳазратларигагина аён.

Намангандаги ҳолат ҳақида ҳам муносабат беринглар билайликчи бу ҳақиқатми ёки уйдирма...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88😁14🔥12😡73💯1