Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.92K photos
1.45K videos
7 files
4.97K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
Ерни мен қимирлатдим... 🇺🇿@Otabek
Ерни яна мен қимирлатдим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁129😡8🔥44😍3😭3💯1
Отабек Артиков
Ерни яна мен қимирлатдим... 🇺🇿@Otabek
Ер қимирлаган вақтда ваҳимадан кўчага қараб қочаётган одамларни тебранаётган уй ичидан бехавотир кузатиш ҳақиқий КАЙФ.

Бирам жасоратли одамманей😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁195😭10👍7❤‍🔥3😡3🕊1
Отабек Артиков
Ер қимирлаган вақтда ваҳимадан кўчага қараб қочаётган одамларни тебранаётган уй ичидан бехавотир кузатиш ҳақиқий КАЙФ. Бирам жасоратли одамманей😂 🇺🇿@Otabek
Бугун ЖУМА кунида 2 марта ер қимирлади.
Демак қайсидир иплос жума намозига к@тини ювмай келган...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁237😡22💯8🕊2
Ватан учун жон бериш ҳақида қўшиқ айтганлар аслида жон тугул анализга қон ҳам бермайди.

Солиқ ҳақида эшитган баъзи санъаткорлар ниши қозиқдек келадиган ари чаққандек додлаб юрибди.

Тўғрида 5-6 марта эр кўриб вафо-садоқат ҳақида қўшиқ айтадиган одамни ватанни севиш ҳақидаги қўшиқларига ишонганмидинглар?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁334💯82🔥42👍399👏6😡1
Отабек Артиков
Ватан учун жон бериш ҳақида қўшиқ айтганлар аслида жон тугул анализга қон ҳам бермайди. Солиқ ҳақида эшитган баъзи санъаткорлар ниши қозиқдек келадиган ари чаққандек додлаб юрибди. Тўғрида 5-6 марта эр кўриб вафо-садоқат ҳақида қўшиқ айтадиган одамни ватанни…
Солиқ тўламайдиган қўшиқчиларни концерт беришини, концертларга чиқишини ва тўйларга боришини ҳам чеклаш керак.
Ана ижтимоий тармоқдаги саҳифасида куйлаб юраверсин.

Ислом Каримов кўпчилик отарчиларни лицензиясини бекор қилиб, экранга чиқолмайдиган қилиб тўғри қилган экан.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍351💯9613👏10😁4😡2
Отабек Артиков
Солиқ тўламайдиган қўшиқчиларни концерт беришини, концертларга чиқишини ва тўйларга боришини ҳам чеклаш керак. Ана ижтимоий тармоқдаги саҳифасида куйлаб юраверсин. Ислом Каримов кўпчилик отарчиларни лицензиясини бекор қилиб, экранга чиқолмайдиган қилиб тўғри…
Блогимнинг фаол кузатувчиси, халқона шоир Жамшид Акбаровдан "Солиқларнинг тўланглар санъаткорлар" деган шедевр шеър кутиб қоламиз.

Жамшид ака бир қаламни қўлга олиб солиқдан қочиб юрган артислага атаб қоғоз қораланг, сизни мухлислар кутмоқда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁402👍4938👏11💯10😭4⚡1🔥1🕊1😡1
Трамп Эронга Хормуз бўғозини очиш учун 48 соат вақт берди, агар Эрон бу масалани 785 кун ичида ўйлаб кўриб оқилона қарор қабул қилмаса АҚШ 3791 кундан кейин Эронни жуда оғир зарбалар кутишидан огоҳлантирди😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁301👍18🤝4👏3😍1
Даламда каламушлар пайдо бўлибди, бир ов қилиб келай😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁152👍39😍33
Агар 48 соат ичида Хормуз бўғози очилмаса АҚШ Эроннинг муҳим энергетика тизимига зарба бераман деди.

Эрон бунга жавобан глобал интернет кабелларини узмоқчи.
Афтидан АҚШмас Эрон душманларни тош асрига қайтармоқчи.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁266👍25🔥201
Дунёда сиёсат қоидалари ўзгармоқда.

Аввал ҳамма АҚШни чексиз қудрат эгаси ва феноменал даражадаги ҳарбий куч соҳиби деб ҳайиқиб турарди ва АҚШ қоидалари билан ўйин ўйнар эди.

Аммо Эронга қарши урушда АҚШ ҳам ҳеч қандай феномен эмаслиги, Венесуэла президентини фантастик тарзда ўғирлаб келган давлат аслида ожиз эканини дунё кўрди. Кўплаб Европа етакчи давлатлари АҚШдан қўл узишди.

Ишонган “качок” акалари шунчаки каша еб фигура қилган, лекин 3 раундлик спаррингда тили осилиб йиқилиб тушадиган қуруқ гавда эканини тушунишди.

Россия Украина билан банд, Европанинг ҳам бор кучи Украина урушига қаратилган. АҚШ Исроилни ҳимоя қиламан деб ўзини иштонини йиртган.

Бундай вазиятда ҳозирда энг қудратли давлат номини сақлаб турган Хитой Тайванни босиб олиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Туркия эса Ироқнинг Курдистон қисмини босиб олиш эҳтимолдан холи эмас.

Хуллас, дунё тартиби қайта тузилиш арафасида, олдинда иқтисодий инқирозлар навбат кутиб турибди.

Эртанги дунё бугунгидек осон бўлмайди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124😭29🔥20💯9🫡5😁4😢11
Анжанда вилоят ҳокими ўринбосари 50 минг дўллир пора билан тушибди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏72😁48🏆16😡11🔥5⚡11
О мани ёрим, мани мани ёрим
О мани дайди, дайди ёрим
Ҳаёлида нималардур борим
Сенла ман лайли, дайди ёрим

©Олмазор ИИБ

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁207🕊85🔥2👏2😢1💯1🫡1
Асакабанкда бирорта каттакон қизини узатмаяптими?
100 долларлик ручка, 1.5 миллион сўмлик зонтикдан туфтиллионта сотиб олишмоқчи экан, куёв навкарга совға шекилли😄

Менимча бу қиммат ручка ўзи дарс тайёрлаб, зонтик ўзи автоматик равишда эгасини кўтариб юрса керакда😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁97😡1410⚡4
Трамп Эронга қарши ўта мудҳиш ва аянчли ваъдалар пакети билан курашмоқда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁164👏84🔥1
У домдан, бу домга кўчиб юрадиган қуёш панеллар ҳақида эшитганмисизлар?

Баъзи ҳокимликлар тадбиркор билан келишиб, дом қурилиб фойдаланишга топширилгунга қадар унга қуёш панел қўйиб турар экан, дом сотиб бўлинди кейин секин қуёш панел бошқа янги қурилган дом тепасига ўрнатилар экан.

Ўзбеклар бунақа идеаларни ўйлаб топишда планетада тенгсиз😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁269😢1814🔥9💯9😡5🕊3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳар ҳокимлигига мана шу бекатдек катта раҳмат.

Аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиб, бекатга ўтиш жойини панжара билан ёпиб қўйишибди.

Автобус келганида панжарадан сакраб ўтган йўловчиларнинг еган овқати ҳазм бўлиб кетади, қўқонлик табибга бориш ҳам шарт бўлмайди.
Спорт соғлик гарови.

Энновация НАСИНЭМСИН...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁297😭25👍84🔥2😢2🕊2🤝2😡2
Трамп ҳар қанча Эронни йўқ қилиш ҳақида гапириб, гўё ядро қуролидан фойдаланишга шама қилиб вайсамасин, АҚШ Эронга қарши ядро қуролидан фойдалана олмайди.

Агар бирорта давлат биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланса, бу бошқаларга ҳам “сигнал” бўлиши мумкин (Россия Украинага, Шимолий Корея Жанубий Корея ёки Японияга қарши) ва глобал мувозанат издан чиқади.

Шунинг учун айнан шу хавф туфайли ядро қуролини ишлатиш қарорлари жуда қатъий тизим билан чекланган.
Ядро зарбаси бериш бўйича якуний қарорни давлат раҳбари қабул қилса-да, бу шунчаки бир тугмани босиш билан ядро бомбалари ишга тушиб кетади дегани эмас.

Президент буйруқ берди дейлик. Бу буйруқ ҳарбий қўмондонлик занжири орқали текширилади. Ҳарбийлар эса бу буйруқнинг қонунийлигини текширади. Агар буйруқ ноқонуний деб топилса (бунда ядро доктринаси ва халқаро ҳуқуқий меъёрлар инобатга олинади), бу буйруқ бажарилмайди.

АҚШ ҳарбий доктринаси бўйича ҳарбийлар ноқонуний буйруққа бўйсунмасликка мажбур.

Шунинг учун, анави сариқ ақлдан озган сассиқ чол мағлубият аламидан ҳар хил таҳдидлар қилиши мумкин, аммо ядро қуролидан фойдалана олмайди.

АҚШнинг айни пайтда Эронга қарши ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолидан кўра, Трампнинг илон чақиб ёки юрак хуружидан вафот этиш эҳтимоли баландроқ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁177👍39💯18🔥152
Отабек Артиков
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлими кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компания (ширкат)лар фаолиятини тафтиш қилиб туринглар, баъзи ширкатлар аҳоли яшаш уйларига ҳеч қандай хизмат кўрсатмай, аҳоли билан нархни келишмай туриб оғзига келган нархни…
Қашқадарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига атаб 2025-йил 30-ноябрда бошқарув сервис компанияси (ширкат) аҳолидан ортиқча тўловлар олаётгани ҳақида пост қўйдим, кейин вилоят ҳокимлиги қурилиш бўлимидан эртакчи масъуллар мен билан боғланиб "январь ойида ширкатни сайлов масаласини ҳал қиламиз ва алмаштириб берамиз, қарздорлик эса музлатилади" деб қулоғимизга бир қозон лағмон илиб чиппа-чиройли қилиб алдаб кетишди.

Мана 2026-йил апрель ойи ҳам келди, ширкат эса ҳамон қилмаган иши учун одамларга қарздорлик ёзиб МИБга ошириб юрибди.

Биз Буратиноларни ёлғон ваъдаларига ишониб юраверамиз, бир иш қилмайдиган паразит ширкатлар бизга ҳаводан олиб қарздорлик ёзаверади. Ёзнинг жазирамасида ана кейин чироқсиз елпиғичда ўзимизни ўзимиз совутиб ўтираверамиз.

"Ҳурматли" қурилиш бўлими, ноябрда айтиб ишонтириб кетган чўпчакларни амалда исботини кўрсатасизларми ёки мен сизларга атаб замонавий достон битишни бошлайверайми?

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлими масъуллари қайси бошқарув сервис компанияси сизларни қайси йўл билан тилингизни қисиб, ўзингизни муттаҳам қилиб қўйганидан мен бехабарман, лекин сизлар аҳолини очиқчасига талаётган бошқарув компаниясини ёнини олиб Трампга ўхшаб қуруқ ваъда бериб алдаб кетишларинг у бошқа жойларда эффект бериши мумкин лекин мени ёнимда эффект бермайди.

Эртагаёқ келиб ширкат-пиркатларингни тарақа-туруқлари билан қўшиб маҳалладан кўчириб кетмасанглар ўзим кўчириб юбораман.

Келасизлар, аҳоли олдида у ширкат қайси тартиб асосида нарх белгилаганини ва нима ишни қойиллатганини одамларга битта-битталаб ҳисобини берасизлар.
..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥104👍76👏15💯7😡43