Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Ким нима деса десин лекин жамиятда @м патруллар кўпайиб кетди.

Тармоқларда тез-тез далада ишқий муносабат қилаётган одамларни атай видеога олиб тарқатиб юрадиган онгсиз мавжудотларга дуч келиб турамиз.

Ўша видеога олаётган терпила умрида куррадан бошқа нарсани кўрмаган, қилай деса ўрғочи пашша ҳам ҳидига чидай олмай йўқ дейдиган даражадаги ташландиқ одамлар бўлади аслида.

Ким ким билан фикишаётгани сенга нима, нима қабрида ўрнига тушиб жавоб берасанми?

Қонунчиликда кимдир билан ўзи истаб жинсий алоқа қилганлиги учун жавобгарлик йўқ, бу унинг шахсий эркинлиги, конечно агар у сени устингга ёки хотин-қизингни ёнида кимнидир оёғини осмондан қилиб қоқаётган бўлса бу учун шикоят қилсанг бўлади, аммо сенга алоқаси бўлмаган жойда агар сени онанг ёки қизингни итаришмаётган бўлса бориб аралашишга ҳақ ҳуқуқинг йўқ котанак.

Тасвирга олиш, тарқатиш учун эса қатъий жавобгарлик бор. Майли у шарманда бўлар, сен омадсиз эса судланасан, сен қилолмаган ишни у қила олгани учун у айбдор эмас ва сен уни тасвирга олиб омма олдида шарманда қилиш ваколатини сенга ҳеч ким бермаган.

Тармоқда бировни эрини, хотинини шарманда қилгунча уйингдаги хотининг, қизингдан хабардор бўл.
Сен кимнидир тасвирга олаётганингда сеникиларни ҳам кимдир тасвирга олаётган бўлиши мумкин.

Гапни пўст калласи ва думбалақўзиси шуки ЭРКАК БЎЛ, @М ПАТРУЛ БЎЛМА...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥124👍103😁29😡28💯233🕊1
Отабек Артиков
Узр, узржоним, узрқизғалдоқ... Тахмин қилганимдек лолазорни пайҳон қилган шоввозлар узр сўраб чиқибди.😁 🇺🇿@Otabek
Кўкдала истаган мол келиб шаталоқ отиб чичиб кетадиган жой эмас, ҳурмат билан келганларга яхна ва жиз қўямиз қўйникидан.

Беҳурматлик қилиб келганларга эса отникини қўямиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁249👍42🔥9💯3😭3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл безорилиги содир этаётган автотеррористларни жазолаш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш керак.

Жарима ёки правадан маҳрум этиш эмас, 3-5 йил муддатга ҳеч қандай авфларсиз, енгилликларсиз конкрет жазо турини жорий қилиш керак.

Бу онгли равишда, атайдан қасддан қотилликка ҳаракат эмасми?

Бир ёки бир нечта инсонни бутун умрга мажруҳ қилиши ёки қотилига айланиши мумкин бўлган жиноят учун нега жазолар енгил бўлиши керак?

Жазо қатъий бўлса натижа ҳам бўлади...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯196👍35🕊3🤝2😡2🔥1
Отабек Артиков
Бир амалдорнинг 50.000 дўллирлик соати бор эмиш😄 Нима қипти менда ҳам бор 50.000 лик соат... 🇺🇿@Otabek
У қилдим бу қилдим ишқилиб 50 минглик соатни қайси пулга олганимни барибир айтмадим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁262👍218🔥2😡1
Ҳормуз бўғози худди Корзинкани эшигига ўхшайди:
Тинимсиз очилиб-ёпилади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁205🔥94⚡2
Ўзбекистондаги иштонлар тугади шекилли энди баъзи блогерларимиз Қозоғистонлик аёлларни иштонини санаб бошлабди🤦‍♂

Бу ташқаридан қараганда нафақат ўзбек миллатини балки ислом динига эътиқод қилувчиларни ҳам жирканч, бошқаларни ишига бурнини суқаверадиган майда-чуйда шахслар сифатида гавдалантиради.

Гапираётган гапингиз миллатдошларингиз ва эътиқоддошларингизни номини қора қилмаслиги керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122💯56🔥12😁10😡2
Отабек Артиков
Ўзбекистондаги иштонлар тугади шекилли энди баъзи блогерларимиз Қозоғистонлик аёлларни иштонини санаб бошлабди🤦‍♂ Бу ташқаридан қараганда нафақат ўзбек миллатини балки ислом динига эътиқод қилувчиларни ҳам жирканч, бошқаларни ишига бурнини суқаверадиган майда…
Бу гапирилган аёл Ўзбекистонни ўз ақли билан дунёга танитаётган Жавоҳир Синдаровни бўлажак қайнонаси, яъни қуда хола эканлар.

Агар ҳозир бу изоҳни улар Ўзбекистон терма жамоаси фан клуби раҳбари, давлат мукофоти соҳиби, спорт блогери бўлган таниқли шахс ёзганини билиб, халқаро миқёсда бу иш бўйича даъво очадиган бўлса Ўзбекистон ҳам ўзбеклар ҳам халқаро майдонда "иштонаметрчи" миллат сифатида шарманда бўлади.

Тасаввур қилинг Синдаров юрт байроғини кўтараётганда бошқа бир машҳур ўзбек иштонлаб юрса бу нақадар шармандалик.
Дуо қилинглар бу ҳақида Қуда хола ёки бўлажак келинбола Бибисора бирор баёнот бериб чиқмасин, шарманда бўлганимиз қолади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁146💯68👍208🫡2😢1😡1
Қарши шаҳрида "МЕДИА ҲАФТАЛИК"нинг биринчи куни юқори савияда ташкил этилди.
Ҳали бу қадар кенг миқёсда ОАВ вакиллари бир тадбирга тўпланмаганди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍506😁4😡3
SAMARQAND 24 | Tezkor Xabarlari
❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик моддалар истеъмолига текшириш амалиёти жорий этилиши мумкин

Бу ҳақда Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов маълум қилди. Унинг айтишича, текширувлар маҳаллий ишлаб чиқарилган махсус тестлар орқали амалга оширилади.
Мактаб ўқувчилари ва талабалар наркологик тест топшириши ҳақида ўқиб қолдим.

Бу ковид давридаги баъзи тестлардек соққа бўлиб кетмаслиги керак, фалончини боласи шалтоғи бўлгани учун ёки дарсга келмагани учун ўрнига бошқа одам тест топшириб кетмаслигини ҳам қатъий назорат қилиш керак.

Бу яхши ташаббус фақат ижросини таъминлашда маҳаллийчилик, таниш-билишчилик қилинмасагина ижобий натижа беради...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯89👍20🫡4🔥1😁1
Анжанда банк масъули 40 минг дўллир пора билан қўлга тушибди.
Энди у қамоқда миясидаги пулларни санаб тараканларга имтиёзли кредит расмийлаштириб ётади.

Менда бир ўта мудҳиш савол борда; Нега шу анжанда пора билан тушаётган валломатлар олган суммаси бошқа жойда қўлга тушаётган яғир порахўрларни суммасидан бир неча баравар катта?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁90👏135😡4👍3⚡2🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрзаков Мирзиёевни тақдимот билан таништирди.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков пойтахт бўйича ўтказган тақдимоти шунчаки оддий йиғилиш эмас, аниқ сигнал бўлди энди пойтахт “режалар” билан эмас, натижа билан баҳоланади.

Шавкат Умурзаков ҳисоботида асосий урғу бир нарсага қаратилди: ҳар бир туман ўз йўналишига эга бўлади. 12 та туман — 12 хил йўналиш. Кимдир саноатга, кимдир хизмат кўрсатишга, яна кимдир логистика ёки IT’га. Шу асосда ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ривожланиш режаси ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари Кенгашларида тасдиқланади.

Энди “ҳамма нарса билан шуғулланамиз” деган эски ёндашув йўқ. Ҳар ким ўз ишини қилади.
Яна бир муҳим жиҳат — назорат. Пул бўладими, лойиҳа бўладими — фарқи йўқ, ҳаммаси қатъий текширувда. Талон-тарожга жой йўқ. Кимдир “ўтиб кетади” деган замонлар тугаяпти.

Шавкат Мирзиёев очиқ айтди: хом, охиригача ўйланмаган лойиҳалар керак эмас. Пухта бўлмаган ташаббус — дарров рад этилади. Чунки вақт ҳам, ресурс ҳам энди аниқ натижа берадиган ишларга сарфланади.

Қисқаси, Тошкент учун янги босқич: тартиб, ихтисослашув ва қатъий натижа талаби. Ким ишлайди — ўсади. Ким вақт ўтказади — ортда қолади.
Умурзаков учун эса Президент билдирган ишончни оқлаш учун ҳозир айни вақти…

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁38🔥21😭4
Бошланғич синф ўқитувчилари номидан
АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНИГА НОРОЗИЛИК ХАТИ

Ҳурматли масъул ташкилот раҳбарлари!

Биз, бошланғич синф ўқитувчилари, сўнгги ўтказилган аттестация жараёнлари юзасидан ўз қатъий норозилигимизни билдирамиз.

Аввало, аттестация саволлари мазмуни ва даражаси бошланғич таълим босқичига мос келмаётганини алоҳида таъкидламоқчимиз. Математика ва табиий фанлар бўйича берилган саволлар нафақат мураккаб, балки кўп вақт талаб қиладиган, чуқур ва узоқ ўйлашни талаб этадиган тарзда тузилган. Бу эса белгиланган вақт доирасида саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб беришни қийинлаштирмоқда.

Хусусан, математика фанидан берилган масалалар тушунарсиз, шарти мураккаб ва аниқ ифодаланмаган бўлиб, уларни ечиш учун ортиқча мантиқий босқичлар талаб этилади. Табиий фанлар бўйича эса саволлар таркибида физика ва биологияга оид мавзулар кенг ўрин олган бўлиб, улар бошланғич синф даражасидан анча юқори ҳисобланади.

Бундан ташқари, айрим тест саволлари ўқув дастури ва расмий спецификацияда кўрсатилмаган манбалардан, яъни дарсликларга тўлиқ мос келмайдиган китоблардан тузилгани кузатилмоқда. Бу эса ўқитувчиларни ноаниқ ва кутилмаган саволлар олдида қолдирмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат — тестларда сунъий интеллект асосида яратилган расмлар қўлланилган бўлиб, уларда озиқланиш занжири, овқатланиш рациони каби мураккаб тушунчалар берилган. Ушбу расмлар орқали берилган саволларни тушуниш ва таҳлил қилиш ҳам кўп вақт талаб этади ҳамда аниқликдан йироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, ўқиш фанидан берилган шеърий матнлар асосидаги саволларда ҳам мазмуний номувофиқликлар мавжуд. Саволлар ва жавоб вариантлари бир-бирига тўлиқ мос келмайди, уларни мантиқан таҳлил қилиб аниқ жавоб топиш қийин. Баъзи ҳолларда саволлар муаллиф фикрини эмас, балки тест тузувчининг субъэктив қарашини топишни талаб қилаётгандек таассурот уйғотади.

Олий тоифа олиш учун 70% ва ундан юқори натижа талаби қўйилган бўлса-да, юқоридаги муаммолар сабабли бу кўрсаткичга эришиш кўплаб тажрибали ўқитувчилар учун амалда имконсиз бўлиб қолмоқда. Бу эса ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва талабларни билдирамиз:

1. Аттестация саволларини бошланғич синф ўқув дастури ва спецификацияга тўлиқ мос ҳолда қайта ишлаб чиқиш;
2. Саволларни ортиқча мураккабликдан холи, аниқ ва тушунарли шаклга келтириш;
3. Физика ва биологияга оид юқори даражадаги мавзуларни камайтириш ёки чиқариб ташлаш;
4. Сунъий интеллект асосидаги ноаниқ ва мураккаб тасвирлар ўрнига содда ва тушунарли материаллардан фойдаланиш;
5. Ўқиш фанидаги матн ва саволлар ўртасидаги мазмуний мосликни таъминлаш;
6. Баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқиб, адолатли ва шаффоф тизимни жорий этиш.

Ҳурматли масъуллар, биз ушбу мурожаатимиз жиддий кўриб чиқилиб, аттестация жараёнлари ҳақиқатан ҳам ўқитувчиларнинг билим ва педагогик маҳоратини тўғри баҳолайдиган тизимга айлантирилишига умид қиламиз.

Ҳурмат билан,
Бошланғич синф ўқитувчилари номидан

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153🔥17🤝5😁2😢2💯2