Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Сиёсатда мантиқ йўқ.

Ғарб ракеталаридан Россияга қарши фойдаланаётган Зеленский Россиянинг Шимолий Корея ракеталаридан Украинага қарши фойдаланаётганидан норози.

Нега Эрон ядро қуролига эга бўлиш учун АҚШдан рухсат сўраши керак? АҚШнинг ўзи ядро қуролига эга бўлиш учун кимдан рухсат олган? АҚШданми?

АҚШ ҳужум қилмагунга қадар очиқ турган Ҳурмуз бўғози АҚШ ҳужуми сабаб ёпилган эди. Энди эса ўша бўғозни очиш учун АҚШ яна ҳужум қилмоқчи? Ҳужум қилмагунча очиқ эди-ку, қани мантиқ?

Германия ҳамма нарса ҳақида гапириш мумкин бўлган, энг демократик давлат. Германияда Германияни ҳар қанча ёмонлаб, танқид қилиш мумкин, аммо Германияда Исроилни танқид қилиш мумкин эмас?

Где логика, бля? (Ким давом эттиради?)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁125💯25🔥19🫡1
Отабек Артиков
Сиёсатда мантиқ йўқ. Ғарб ракеталаридан Россияга қарши фойдаланаётган Зеленский Россиянинг Шимолий Корея ракеталаридан Украинага қарши фойдаланаётганидан норози. Нега Эрон ядро қуролига эга бўлиш учун АҚШдан рухсат сўраши керак? АҚШнинг ўзи ядро қуролига…
Сиёсатда мантиқ йўқ (2-қисм)

Ғарб: давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши керак.
Косово Сербиядан ажралиб чиқишини кўплаб Ғарб давлатлари тан олди.
Россия: «Унда Қрим ёки Донбасс масаласида ҳам шу принцип ишлаши керак».
Ғарб: «Йўқ, бу бошқа ҳолат»
Россия: «😒»
Принцип нега вазиятга қараб ўзгаради бля?😄

АҚШ бошқа давлатларни халқаро ҳуқуққа риоя қилишга чақиради.
Аммо АҚШ Халқаро жиноят суди (ICC) юрисдикциясини тан олмайди ва ўз фуқароларини суд ваколатидан ҳимоя қилади.
Халқаро ҳуқуқ универсал бўлса, нега айрим давлатлар ундан истисно бўлиши керак гдесан мантиқ?


Украина: «Россияга бошқа давлатларнинг қурол бериши урушни кучайтиради».
Шу билан бирга, Украина Ғарб давлатларидан миллиардлаб долларлик қурол олади.
Бир томоннинг иттифоқчилари берган қурол — «ёрдам», иккинчи томонники — «урушга аралашиш» бўладими?

Хитой ва Тайвань масаласида Ғарб: «Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи бор».
Тайвань ўзини алоҳида сиёсий тизим сифатида бошқаради.
Аммо Ғарб давлатларининг аксарияти Тайванни расман мустақил давлат сифатида тан олмайди.
Бу ерда ҳам ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ҳудудий яхлитлик принциплари тўқнашади.


АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия ядро қуролига эга.
Бошқа давлатларга эса: «Ядро қуролини яратманг», дейилади.
Савол: «Ядро қуроли хавфли» бўлса, нега мавжуд давлатлар уни сақлаб турибди?


НАТО давлатлари ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий иттифоқ тузиши табиий деб ҳисоблайди.
Аммо бошқа давлатлар Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилса, бу кўпинча «беқарорлаштирувчи» деб баҳоланади.
Ғарбнинг иттифоқи хавфсизлик, Россиянинг иттифоқи таҳдидми где бля мантиқ?


Ғарб: «Бир давлат бошқа давлатга ҳужум қилса, санкция қўллаш керак».
Лекин санкцияларни қўллаётган давлатларнинг ўзи ҳам айрим ҳолатларда ҳарбий операциялар олиб борган.
Бир хил ҳаракатга нега иттифоқчига нисбатан бошқа, рақибга нисбатан бошқа баҳо берилади?

Ғарб давлатлари демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни ташқи сиёсатининг муҳим тамойиллари сифатида кўрсатади.
Лекин стратегик иттифоқчи бўлган айрим давлатларнинг демократик стандартлари жуда паст бўлса ҳам, улар билан яқин ҳамкорлик давом этади нега?.

Давом этайми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥55💯35👍9😡5❤‍🔥1🫡1
Отабек Артиков
Сиёсатда мантиқ йўқ. Ғарб ракеталаридан Россияга қарши фойдаланаётган Зеленский Россиянинг Шимолий Корея ракеталаридан Украинага қарши фойдаланаётганидан норози. Нега Эрон ядро қуролига эга бўлиш учун АҚШдан рухсат сўраши керак? АҚШнинг ўзи ядро қуролига…
Сиёсатда мантиқ йўқ (хулоса)

Халқаро сиёсатда «принцип» кўпинча принципнинг ўзидан кўра, уни ким қўллаётганига қараб талқин қилинади.

Яъни дўстим қилса хавфсизлик; душманим қилса тажовуз.

Менинг қуролим мудофаа; унинг қуроли эскалация.

Менинг иттифоқчимнинг ҳарбий базаси тинчлик; рақибимники таҳдид.

Биз қилсак хавфсизлик.
Улар қилса таҳдид.

Биз қурол берсак ёрдам.
Улар қурол берса эскалация.

Бизнинг ҳарбий аралашувимиз тинчликни таъминлайди.
Улар аралашса агрессия.

Биз иттифоқчи танласак суверен қарор.
Рақибимиз иттифоқчи танласа геосиёсий таҳдид.

Ростиямда где логика, бля?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79💯14🔥10😭3🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балки кредитга телефон беришни тўхтатиш вақти етгандир?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡154😁75😢16😭4🔥2🕊2😍2❤‍🔥11
Отабек Артиков
Балки кредитга телефон беришни тўхтатиш вақти етгандир? 🇺🇿@Otabek
Синглимизга шу қошиқни узатинглар, осонроқ ейди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁146💯23👍8🤝1
Бунга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси нима деб муносабат билдириши қизиқ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
Бу Карл II (Испания) — Ҳабсбурглар сулоласидан.
Яқин қариндошлар билан никоҳ қуриш оқибатида у мана шундай даражада хунук, ҳа ҳатто мендан ҳам хунукроқ бўлган.

Так что яқин қариндошлар билан қудачилик қилманглар, қилмоқчи бўлганларингда манов чакаги икки қаричли одам кўз олдиларингга келсин.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁72💯14🔥8😡8
Отабек Артиков
Бу Карл II (Испания) — Ҳабсбурглар сулоласидан. Яқин қариндошлар билан никоҳ қуриш оқибатида у мана шундай даражада хунук, ҳа ҳатто мендан ҳам хунукроқ бўлган. Так что яқин қариндошлар билан қудачилик қилманглар, қилмоқчи бўлганларингда манов чакаги икки…
Биламан жуда гнида одамман лекин амакимни ўғли ёки аммамни қизи билан турмуш қуряпман дейдиган одамларни кўрсам кўз олдимга эшикдан ўзидан аввал жағи кириб келадиган юқоридаги братни анти чеҳраси кўз олдимга келади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁51👍13😡4😍2
Дайди қизнинг санғиши ёхуд ўзбек ОАВининг русофобияси

Қозоғистонда миллатчилик қилган блогер ҳақида ёзмаган тармоқ қолмади.
У "Спорно" шоуси билан танилган стрим блогер Ксения Гузаева экан.

У Донецк(Украина)да туғилиб ўсган.
Кема чўкаётганда уни биринчи каламушлар тарк этади дегандек донецкда ҳарбий ҳаракатлар бошланганида жувонмарг бўлмаслик учун бу пашмакча Россияга қочиб ўтган.
Биз у даврларда эзилдик деган ҳикоя эсга келди...

Майли унга ўхшаган ҳар қандай ҳукумат ноғорасига ўйнайдиган жалаплар бошқа жойларда хусусан бизда ҳам бор.
Лекин унинг РУС блогер деб айнан миллатига алоҳида урғу берилаётгани менга жуда қизиқда?
Маълумот ўрнида 2001-йилдаги статистикага кўра Донецк аҳолисининг 56.9 фоизи украинлар бўлган.

Бу постдан кейин мени россияпараст дейдиганлар албатта топилади😄.

Лекин ахборот беришда холисликни йўқотмаслик, тарафкашлик қилмаслик керак деб ҳисоблайман.
Мени украин ёки рус миллатига хусуматим йўқ, сиёсий хатоларни деб бутун бошли миллатни айбдор қилолмайман, аммо нега оммани чалғитиб ахборот беришаётгани менга жуда қизиқ.

Бир нарса аниқ, миллатнинг ёмони бўлмайди, одамнинг ёмони бўлади ва у ҳар қандай миллатда топилади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥77👍50😡8
Ҳамма сўзлар ўзбекчалаштириляпти-ю ашинга "ЛОР" сўзи "Қулоқсоз" деб ўзгартириладими?

Гинеколог нима созлар деб ўзгартирилади, урологчи?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁2007⚡5😢3
Otabek Umar езмоқда:

Агар ўзбек давлатчилигининг келажагидан ҳамон қандайдир умид бўлса, бу умид Руслан Давлетов каби чинакам давлат одамлари шарофати билан тирик. Сўнгги ойларда Давлетов ҳақида турли-туман тасдиқланмаган иддаолар тарқатилиб, обрўсизлантириш бўйича ахборот кампанияси олиб борилди. Шунга қарамай, Руслан Давлетов Конституциямизда белгиланган дунёвий давлат қадриятлари ҳақида очиқ гапира олган ягона амалдорлигича қолмоқда. Унинг адлия тизимидаги ислоҳотлари ҳам таҳсинга лойиқ. Давлетовдек тараққийпарвар ва ислоҳотчи инсонлар давлатчилигимизга муносиб хизмат қилишда давом этишини тилайман.
👍92😁3716😡10🔥7😭2
Тафаккур қилинг!🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Otabek Umar езмоқда: Агар ўзбек давлатчилигининг келажагидан ҳамон қандайдир умид бўлса, бу умид Руслан Давлетов каби чинакам давлат одамлари шарофати билан тирик. Сўнгги ойларда Давлетов ҳақида турли-туман тасдиқланмаган иддаолар тарқатилиб, обрўсизлантириш…
Ростдан Давлетов ҳақида негадир негатив шаклланмоқда.

Мен у одамни шахсан танимайман, аммо адлия вазирлигида ишлаган вақти бу тизим чинакамига ислоҳ қилинди.
Давлетов бу тизимни чинакамига қайта жонлантирди.

Ахборот майдони эса доим кимлардир томонидан манипуляция қилинади.
Шу сабаб унга қарши негативлар атай уюштирилаётгандек назаримда.

Мен Давлетовни ҳурмат қиламан, у ишдан кетадими уйда ишсиз ўтириб қоладими унга бўлган чексиз ҳурматим сўнмайди.

Давлетов каби раҳбар ҳар бир тизимда бўлганида барча тизимларда ҳақиқий ўзгаришлар бўлар эди.

Оққан дарё оқмай қолмас...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥88👍52😁11😢3💯2
Отабек Артиков
Ростдан Давлетов ҳақида негадир негатив шаклланмоқда. Мен у одамни шахсан танимайман, аммо адлия вазирлигида ишлаган вақти бу тизим чинакамига ислоҳ қилинди. Давлетов бу тизимни чинакамига қайта жонлантирди. Ахборот майдони эса доим кимлардир томонидан манипуляция…
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори лавозимига тайинланибди.

Оққан дарё оқмай қолмас дегандимку.

Бардавом бўлсин🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107😡16😁10👏8🕊1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчи президент бўлади, мен истеъфога чиқаман деган режам бор эди."

Садир Жапаров

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁105👍3👏3😭2
KNAUF interaktivlari. Endi navbat Qarshiliklarda. O'zingiz sinang!

Ertaga Alisher Navoiy nomidagi parkda noodatiy interaktiv tadbir bo‘lib o‘tadi.

KNAUF pardevorlarini shunchaki tomosha qilish emas, ularning mustahkamligi va tovush izolyatsiyasini amalda tekshirish mumkin bo‘ladi.

Mutaxassislar savollarga javob beradi, mehmonlar esa o‘yin va viktorinalarda qatnashib, sovg‘alarga ega chiqishi mumkin.

📅 15-avgust
⏰ 17:00–22:00
📍 Alisher Navoiy nomidagi park

Bir marta ko‘rib, o‘zingiz sinab ko‘ring.

@Knaufuzbekistan / *Reklama
1👍10🔥1
Энди кадастрни бемалол танқид қилсак бўлаверади

Ҳамроев Ғайрат ака Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб юрган вақтида танқидга ҳожат йўқ эди ҳар қандай мурожаатга зудлик билан жавоб қайтарардилар ОАВ билан алқалар жуда яхши эди ва мурожаатни тармоққа чиқаришга ҳожат йўқ эди.

Ғайрат ака янги лавозим (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Ер участкаларини олиб қўйиш ва уларга компенсацияларни тўлаш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси масъул ходими лавозими)га ўтибдилар.

Ака табриклайман, бардавом бўлсин.

Энди кадастрни бемалол танқид қилаверамиз😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁56🔥10😭5😡3
Яқинда қурилиш инспекциясини ҳам ўта қаттиқ танқид қиламан.

Орқадан пичоқ урадиган одатим йўқ, ўқ отсам аввалдан огоҳлантириб кейин отаман.

Сабримни промо коди тугаб миямда жин шамол бошланиш арафасида...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁116👍15🔥10😡3🫡1
Мандат чиқди, ҳар эҳтимолга қарши уксус, арқон ва пичоқларни яшириб қўйинглар.

Ёшлар қўй сўйиб шашлик қиламиз деб қолмасин яна...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁217👍11🔥11😭2
Отабек Артиков
Мандат чиқди, ҳар эҳтимолга қарши уксус, арқон ва пичоқларни яшириб қўйинглар. Ёшлар қўй сўйиб шашлик қиламиз деб қолмасин яна... 🇺🇿@Otabek
Биринчи йил ўқишга кира олмаганимда тушкунликка тушмаганман чунки қонимда пофуин моддаси кўп.
Мазза қилиб, худди грантга биринчи ўринга кирган одамдек тизза бўйи еб-ичар қилганман, ўзимни хурсанд қилганман😄

Ҳаётдаги омад олийгоҳ талабаси бўлиш билан бирга келмайди, талабалик орзуим ҳам бўлмаган. Онам учун олганман дипломни ҳам.

Так что йиғлаб сиқилиб, там ўзимни биннарса қивораман, тўйиб кетдим деб кўздан сийдикни оқизадиган даражада иродасиз бўлманглар.
Талабалик бу олий даража эмас, эришиб бўлмайдиган армонли чўққи ҳам эмас.

Ўша ўқишдан йиқилганимда атрофдаги ҳамма "бўлди пизнес Отабек энди оёққа турмайди, синиб кетади" деб ҳам ўйлаган.

Орзуларга ҳар доим ҳам талабалик ортидан эришилаверилмайди.
Сиқилма жигар бир неча йил аввал мен ҳам сени ҳозирги аҳволингда эдим, ҳозир менда ҳамма нарса бор. Ишонаман бир неча йилдан кейин сенда мендагидан ҳам кўра яхшироқ натижалар бўлади.
Отвечаю🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍269😁1411🔥10💯6❤‍🔥4👏3