Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.92K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁76😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбеклар жуда бетоқат халқда мана бу қиз Тошкентдаги православлар черковини томоша қилиш мақсадида киргани учун қарғаб ҳар бало деб изоҳ ёзиб ташлашган. Нега биздаги ўзини мусулмон ҳисоблайдиган жуда кўпчилик тоқатсиз одамлар эканига ҳали ҳам тушунмайман...

Нима черковни томоша қилса диндан чиқиб қоладими?

Мен ўзим бошқа дин вакили бўлган қанча сайёҳларни ўзимизнинг масжидларга олиб кириб айлантирганман, уларни эътиқоди ўзгариб қолмаган, ёки бирорта чет эллик уларга нега бошқа дин вакилларининг муқаддас жойларига кирдинг ҳам демаган, чунки чет элларда мияси ахлатга тўла одамлар йўқ.

Онам мана ҳақиқий мусулмонлар. Санкт Петербург шаҳридаги ҳамма черковни томоша қилиб, керак бўлса ичида намоз ўқиб ҳам чиққанлар😄

Нега шунақасизлар, нега шунчаки негативсиз қабул қилишни ўрганолмайсизлар?

Мана шу видеодаги синглимизга эса духи баландлиги учун раҳмат айтаман, ўрнида мен ҳам кириб томоша қилган бўларди. Агар бошқа дин вакилларининг муқаддас жойларини кўргани учун эътиқодига зарар етадиган бўлса муаммо эътиқодда.

Радикал фикрлашни бас қилайлик барака топкурлар

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏149💯70👍28😡5😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танишинг Украина Мудофаа вазирининг янги ўринбосари.
Бу ҳам КВНдан чиққан.

Булар россияга қарши бутун КВН жамоаси билан курашишмоқчига ўхшайди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁148💯8🤝4😍3❤‍🔥1👍1😭1
Битта қамалган блогер сабаб баъзи блогерлар лашкар тортиб дод-вой қилишяпти.

Мен шу соҳа ичида юрган одам сифатида ҳали ҳақиқатни айтгани учун қамалган бирорта блогерни кўрганим йўқ.
Агар ҳақиқатни айтгани учун қамалганида Зафарбек Солижонов умрбодга қамаларди.

Қайси блогер қамалган бўлса ҳақиқат баҳонасида соққа қилгани учун қамалган.

Ҳақиқатни гапирадиган халқ томонида бўлган блогер мурожаат учун пул олмайди.
Мурожаат учун пул олган блогерни эса ҳақиқатни гапирарди деб энсамни қотирманглар.


Пул аралашган жойда ҳақиқат бўлмайди, манфаат бўлади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯184👍67🔥17😡11😁5👏2🕊2
Бугун 27-сентябрь Мактабгача таълим (боғча) ходимлари куни экан.

Байрам муборак ҳурматли боғча ходимлари, ораларингда болалар овқатига ажратилган гўштни уйига ташимайдиган, тарбиячиман деб бировни норасида гўдагини калтакламайдиган, зовхозига бировни боласини зўрлатиб қўймайдиган, давомад учун болаларни дамасга қўйни юклагандек юклаб мошинада унутиб қолдириб болани ўлдирмайдиган, ҳамма нарсани каламушдек уйига ташимайдиган ҳалол ва масъулиятли боғча ходим ва раҳбарлари кўпайсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍227😁45💯42😢4🫡2
Педофиллар учун ўлим жазоси яхши таклиф, аммо суд тизимимиз ҳали ўлим жазосини тайинлай оладиган даражада деб ўйламайман.
Айбсиз одамлар жувонмарг бўлиб кетиши мумкин.

Мен педофилларни умрбод (аминистиясиз) қамаш ва албатта хирургик кастрация қилинишини қўллаб қувватлайман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3💯389👍110🔥16😁4
Ўз нефтини АҚШни рухсатисиз сота олмайдиган Туркманистонда бугун Мустақиллик куни экан😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁194👏11😢9🔥2🤝1
Амир Темур авлодлари бобокалонини дунёни эгаллаш орзусини шахмат доскасида ҳал қилишди.

ЎЗБЕКИСТОН ИККИ КАРРА ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ ЧЕМПИОНИ!

Жавоҳир Синдаров
Нодирбек Абдусатторов
Нодирбек Якуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Муҳиддин Мадаминов сизларга таъзимдаман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍430🫡69😍18❤‍🔥8🔥2👏2😁1
Бир кузатувчим ёзяпти:

"Намангандаги педофил ҳақидаги хабарлар остига вояга етмаган қиз номи остида изоҳ ёзгандим бир дақиқада йигирмадан ортиқ эркак личкамга танишиш мақсадида ёза бошлади" деяпти.

Тасаввур қиляпсизми ўзлари педофилни қоралаб изоҳ ёзаётганлар вояга етмаган қиз билан танишишни истаб ёзган.

Бунақаларни калласига калласи...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡245😁41😭13👍1😢1
Нима бало бўлса боғчада бўляпти.
Сабаби мудиралар орасида раҳбарларни ўйнашлари бор, наҳсга ботган.

Буниси мудирага қарасанг эри бор лекин бир каттаконни ўйнашчаси, унисига қарасанг эр йўқ лекин бир курсидаги каттаконни қоқтиргалкаси.

Наҳсга ботиб кетди, кимдир бу тизимни ёппасига тозалаш керак...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍230💯83😢34😁24😡10⚡3🔥2🏆2❤‍🔥1🕊1🫡1
Намангандаги воқеадан кейин судланган аммо ҳозир қоровул бўлиб ишлаётган боғча қоровулларига ов бошлаймиз.

Бир келган мурожаатга қараганда Гулистон шаҳридаги 12-сонли ДМТТда ҳам муқаддам судланган (қамалиб чиққан дейишди) фуқаро қоровуллик лавозимида ишлаб келаётган экан.

Сирдарё вилоят ММТБдан ушбу ҳолат бўйича изоҳ беришини кутамиз...

Яна қаерда шунақа?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥94💯21😁9😡5
Отабек Артиков
Намангандаги воқеадан кейин судланган аммо ҳозир қоровул бўлиб ишлаётган боғча қоровулларига ов бошлаймиз. Бир келган мурожаатга қараганда Гулистон шаҳридаги 12-сонли ДМТТда ҳам муқаддам судланган (қамалиб чиққан дейишди) фуқаро қоровуллик лавозимида ишлаб…
Гулистон шаҳар 12 ДМТТ дан яна бошқа бир мурожаат ҳам келди

Ушбу боғчага июнь ойида ВБ раҳбар бўлиб келган мудирага "харажат бўлса қилиб тур, барибир ўзингни шу боғчага раҳбар қиламиз" дейишган экан, раҳбарият гапига ишониб 70 млн.ча харажат қилиб, боғчага ўз уйидаги гиламгача олиб келиб тўшаган ВБ боғча мудирасини вилоят ҳокими боғчани кўриб кетди кейин ишдан олиб ташлашибди.

Энг қизиғи Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бу боғчага келиб, хурсанд бўлиб кетган. Мудирага эътироз билдирмаган.

Демак тушуниш мумкинки вилоят ҳокими келгунича ОблОНО боғча мудирасидан фойдаланган, очко олинди кейин, секин опа четга суриб қўйилган...

Эркинжон Турдимов бу ишларга ўзингиз аралашмасангиз бўлмайдиёв, сиздан яқиндагина мақтов эшитган боғча мудирасини ташриф ўтиши билан нега ишдан олиб ташлашгани қизиқ, меҳнатику қадрланмабди лекин энди у аёлни харажатларини ким қоплаб беради?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥103😁22👍17😢4
Бирорта ҳам имтиҳонсиз 3-курсдан хусусий олийгоҳларга ўқишни бошлаб, уни ҳам сиртдан тугатиб, умумий ҳисобда 30 кун ҳам дарсга бормай диплом олган баъзи дипломли саводсизлар раҳбарлик курсисига келсин ана кейин кўрасизлар кунларингни...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥111😁51💯42👍23😢10😡5
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 22-июндаги 52-4-0-Ф/26-сон фармойиши асосида ўтказилган "Қашқадарё стартап лигаси" танлови натижалари бўйича жамоамиз билан саволларимиз бор.

Танловда лойиҳалар қайси меъзонлар асосида баҳоланган ва ҳар бир лойиҳа ҳар бир меъзон бўйича неча балл олган?

Лойиҳаларни ғолиб деб эълон қилиш учун уни қайси даражадаги долзарблиги инобатга олинган?

Мен ҳам у танловнинг бир кунида ўз лойиҳам билан қатнашгандим ва баъзи лойиҳаларни реал ҳаётга мос эмаслигидан кулиб қайтган эдим, негадир ўша лойиҳалардан бири ҳам бу танлов ғолиби деб топилган.

Агар танлов шаффоф ва холис ўтказилган бўлса, баҳолаш меъзонлари ва қўйилган балларни очиқлашларини талаб қиламиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥62😁12😢3
Кадастр агентлиги қашқадарёликларнинг мурожаатларини жойида ўрганмоқда

Қашқадарёлик фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кадастр соҳасидаги мурожаатлари айни дамда Қарши шаҳрида ўтказилаётган сайёр қабулда кўриб чиқилмоқда.

Қабул Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Абдуллаевич Турдиев бошчилигида ташкил этилган. Бу каби қабулларнинг аҳамияти шундаки, фуқаро ўз муаммосини тўғридан тўғри соҳа масъулларига етказиши ва масала жойида ўрганилиши мумкин.

Қаршидан аввал Самарқанд шаҳридаги сайёр қабул салкам 8 соат давом этган экан. Маълум бўлишича, унда 150 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркор иштирок этган. Демак, шунча одам ўз саволлари ёки қийнаётган масалаларига жавоб топган деб умид қиламан.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22😁7😭2😢1
Кўчаларга русча ном қўйилганига чидай олмай баъзи депутатларимиз додлаб юрган бир вақтда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб ўзгартирилибди.

Каааааатта микрофон бирлан депутатларимизга юзланамиз, сўз сизларга.
Ё хитойча бўлса бўлсин, русча бўлмаса бўлдими?😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁138👍27😡12⚡2😢2🫡1