Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суъний интеллект кўрсатмаси асосида ясалган "Я ТЕБЯ МОГНУ" қўшиғи вирусли трендга айланиб кетди

Россиянинг ҳали танилиб улгурмаган "ЦУЕФА" гуруҳи сунъий интеллектдан қўшиқ яратиш бўйича маслаҳат сўраб яратган қўшиғи ҳақиқий трендга айланиб кетди, биргина "TikTok" платформасининг ўзида бу қўшиқдан фойдаланиб 15 млндан ортиқ видео яратилган (бошқа тармоқлардаги видеолар сон саноғи йўқ)

Сунъий интеллект кўп соҳаларда олдинлаб, одамларни ишини осонлаштириб боряпти, яқин 5 йиллик келажакда бу қандай даражада қудратли ёрдамчига айланишини тасаввур қилиш қийин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37😡11😁5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Президенти Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотида Россиянинг иштирокини таъминлашни таклиф қилди.
Бу таклиф эса айрим тармоқ фаоллари томонидан салбий қабул қилинди.


Аммо Тоқаев бу таклифни Россиядан қўрққани учун эмас, балки Россияда ҳам 40 га яқин туркий халқлар яшашини инобатга олган ҳолда илгари сурган.

Россияда 40 га яқин туркий халқ доимий истиқомат қилади ва уларнинг тахминий сони бугунги кунда 15 миллиондан ортиқ (татарлар, бошқирдлар, чувашлар, ноғайлар ва ҳоказо).

Қизиғи шундаки, айнан Россияда туркий халқларнинг ўз республикалари ҳам бор. Татарстан, Бошқирдистон, Чувашистон, Саха (Ёқутистон), Тува, Хакасия ва Олтой Республикаси.

Фикримча, Тоқаев миллионлаб туркийларнинг ажралиб қолишини истамаган.

Чунки Россия фақат славянлар давлати эмас, унинг таркибида ҳам тарихий туркий халқлар ва бутун бошли туркий республикалар мавжуд.

Эрон элчихонасига ўхшаб, Россияни ҳам «туркийлар цивилизацияси мероси» деб юборсам-а? 🤣

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁105👍39😡8🔥1😭1🤝1🫡1
7 ой 0 радар 0 жарима

Радар кўпайса дод-вой қиладиган одамларни тушунмайман.
Менга 7 ой давомида бирорта жарима келмади.
Ҳайдовчим яхшида😄

Қоидани бузма радар 40 миллионта бўлса ҳам жарима келмайди.

Радар кўпайгани учун дод солаётганлар аслида қоидани бузиб ҳайдайдиган одамлар.
Вот так...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯166👍68😡18🔥10😁6🕊2
Бунақа i Маратлар 2013 йилда ҳам бор эди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁91👍12😢11💯4
Билишимча, Марат уй қурувчи бўлмаган, у шунчаки ўз медияси ва катта аудиториясидан фойдаланиб, уйларни сотиб берган.

Ҳақиқий қурувчилар эса парда ортида ишлашган. Келишув қандайдир сабабларга кўра дарз кетиб, Марат ўйиндан чиққан.

Мен «Imarat Development» номига ўхшаш ном билан рўйхатдан ўтган 3 та қурилиш компаниясини топдим. Аммо уларнинг устав фондлари ҳам айтарли даражада катта эмас, эгалари ҳам бошқа шахслар.

Айнан «IMARAT DEVELOPMENT» номли компанияни эса расмий ҳужжатлардан топа олмадим. Шунчаки, уларнинг расмий веб-сайтида бу ном тилга олинган, рекламаларида ҳам ушбу номдан фойдаланилган. Лекин айнан шу номдаги фирмани топа олмадим.

Агар у қурувчи бўлса, айнан унинг қурилиш компанияси СТИР рақами неччи?

Агар у қурувчи эмас, шунчаки уйларни сотиб берувчи даллол бўлган бўлса-ю, ҳозир ўйиндан четлатилган бўлса, нега бу ҳақда ҳеч ким оғиз очмаяпти?

Мен унинг фаолиятига қизиқмаганман, лекин аввал ҳам айнан Маратни қурувчи эмас, балки шунчаки уйларни сотиб берувчи ўртакаш сифатида эшитганман. Унга ишонганларга эса ўшандаёқ ачиниб қараганман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝54👍37🫡10😭4💯3⚡2🔥1
Отабек Артиков
Билишимча, Марат уй қурувчи бўлмаган, у шунчаки ўз медияси ва катта аудиториясидан фойдаланиб, уйларни сотиб берган. Ҳақиқий қурувчилар эса парда ортида ишлашган. Келишув қандайдир сабабларга кўра дарз кетиб, Марат ўйиндан чиққан. Мен «Imarat Development»…
Бозор тўла хoжака, бисмилло деб алдайди,
Мамароза ҳижобда, бегим деб инқиллайди.
Ҳалол деган ҳар ишда чичаётир ўзбегим,
Иншоллоҳ, мошоллоҳ деб фикаётир ўзбегим.

Ўз-ўзини ҳеч бир эл бу қадар итармаган,
Жумани канда қилмай, рибони қайтармаган.
Ҳалол деган ҳар ишда чичаётир ўзбегим,
Биродар, диндошим деб фикаётир ўзбегим.

Ҳалол-ҳаром, луқма дер, бир-бирининг гўштин еб,
Чўчқа гўштини емайди, ўзганинг ҳақини еб.
Ҳалол деган ҳар ишда чичаётир ўзбегим,
Фақат ўзиникини фикаётир ўзбегим...

Шоир Оташ Шармандий Ортиқзода

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁255👍102💯63😢20🔥10😡8👏7⚡1
Отабек Артиков
Бунақа i Маратлар 2013 йилда ҳам бор эди... 🇺🇿@Otabek
2021-йилда бир гуруҳ блогерлар Бухорода каттароқ медия тадбирга таклиф қилингандик.

Бизни тўдалаб бир автобус қилиб бир меҳмонхонага олиб боришди, боришимиз билан ресепшндаги турқи совуқроқ, муомаласи йўқ админстратор бизни совуққина кутиб олиб, "ҲАММА ПАСПОРТИНИ ЙИҒИБ БЕРСИН" деди. Блогер Нурбек Алимовни қитмирлиги тутиб "Бу иплос ҳаммани паспортини йиғиб оляпти, исми мободо Маратмасмикан?" деб прикол қилди.(Россияда одамларни сотворган маратга шаъма қилинди) Бу орада блогер Баҳодир Аҳмедов ресепшндаги братни ёнига бориб "ошна исмиз мободо Маратмасми?" деганди ҳалиги брат ҳайратланиб қараб "Ҳа исмим Марат қаердан билдинглар?" деганди кутиш залидаги ҳамма кулгудан тумалади...

Маратлар ўшанда ҳам актуал эди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁198⚡5😭4👍2
Имаратни реклама қилган блогерларни айбдор қилаётганларга битта гап;

Реклама қилинган маҳсулот эгаси мошенник бўлиб чиқса бунда реклама қилган томон айбдор эмас.

Агар мошенниклиги ҳамма жойга тарқалиб бу одамларга молиявий зарар етказаётган бир вақтда уни қайсидир блогер реклама қилса у блогерни шул заҳоти ушлаб вазелинсиз иттармоқ жоиз.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁99👍19🔥5💯2😭1
Отабек Артиков
Билишимча, Марат уй қурувчи бўлмаган, у шунчаки ўз медияси ва катта аудиториясидан фойдаланиб, уйларни сотиб берган. Ҳақиқий қурувчилар эса парда ортида ишлашган. Келишув қандайдир сабабларга кўра дарз кетиб, Марат ўйиндан чиққан. Мен «Imarat Development»…
"Марат қурувчи эмас..."

Кузатувчиларимдан келган фикр:

Салом! Марат ҳақидаги фикрларингизни ўқиган эдим. Маълумот учун айтиб кетай, Марат ҳеч қанақа қурилиш компанияси бошлиғи эмас. У Имарат учун фақат брендфэйс вазифасини бажарган. Шунга қарамай, компанияда кичкина улуши бўлган. Компаниянинг ҳақиқий эгаси билан муаммо пайдо бўлган, компания эгаси Маратга ўйиндан чиқишини талаб қилган. Марат эса бундан норози бўлган ва иккиси ўртасидаги жанжал ҳали ҳам давом этмоқда. Маратнинг компаниядаги улуши таҳминан 15% бўлган дейишган эди.
Бу уларга яқин одамдан олган маълумотим
Саломат бўлинг!"

P.S: Мени қизиқтираётган нарса Маратни кимлиги қизиқмас, пул олинганми хизмат кўрсатиш керак.

Тошкент шаҳар деб одамлардан пул олиб тошкент вилоятдан уй қурган, ҳали котлавани ҳам йўқ уй жой учун олдиндан пул олган одамларга аслида у маратми шарапатми фарқи йўқ, улар нега одамларни алдаб пулини олишган масала шунда...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98😁20💯14🔥3😭3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз Марат билан чалғиб турган вақтимизда юртимизда туғилган кун ва банкетлар учун ярим яланғоч рақс тушиш хизматлари очилибди.

Маданият вазирлиги қаҳ қаравотти...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁119😡58😢19😍7👍6❤‍🔥5🕊4😭2🫡1
8 ёшли мактаб ўқувчиси "CEFR B2" сертификатини олибди

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 11-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Юсупова Солиҳа Сухробовна инглиз тилидан CEFR имтиҳонида B2 даражасини 51 балл билан қўлга киритибди.

2 синфлигимда мен жанвар "HELLO" сўзини "НЕЛЛО", "PEOPLE" сўзини эса "РЕОРЛЕ" деб ўқирдим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁115👍42🔥11
Маратдан вақтида реклама ололмай аламда юрган баъзи блогерлар вазиятдан фойдаланиб Маратни реклама қилган блогерларни қоралаб чиқишяпти😂

Бля ким реклама қилаётган фирма эгасини мошенник ёки мошенник эмаслигига кафолат бера олади.
Ҳеч ким!

Блогер маҳсулотни реклама қилади, фирмани эгасини эмас.
Қолаверса Марат ҳам фирма эгаси эмас шунчаки реклама воситаси бўлган.

Одамлар нега ҳисобни қурувчидан эмас блогерлардан сўрашаётгани қизиқ.

Реклама қилган блогерларни танқид қилаётган блогерлар эса ўша вақтда маратдан соққали реклама ололмаётгани учун вазиятдан фойдаланяпти, сизлар тармоқда кўрган нарсангизга ишонадиган даражада содда бўлганингиз учун Маратни рекламасига алдангансиз, ҳозир эса соддалигингиз учун асосий масала қолиб реклама ололмай аламда юрган блогерларни ноғорасига ўйнаяпсизлар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯72👍19😁8
Бирор бир давлатга ҳужум қилмасдан ҳам йўқ жойдан миллиардлаб долларга эга чиқиш мумкинлигини исботлаган Ким жаннатим тоғам...

Шимолий Корея бирор давлатга ҳужум қилмасдан ўтган йил "ByBit" биржасидан 1.5 млрд долларни ҳакерлик йўли билан ўзлаштирган бўлса кечагина дунёдаги энг ишончли "Binance" биржасидан 6.3 млрд долларни ўзлаштиришди ва бирор бир зўравон давлат Ким тоғомдан нега бунақа қилдинг деб сўрай олмайди, тоғомни жаҳли ёмон, давленияси бор...

Ғарб Шимолий кореяни энг қолоқ, камбағал ва бечора давлат қилиб кўрсатади. Мана шу бечора давлат энг кучли ҳакерлик ишларини амалга оширяпти, ядро қуролигаям эга. Биров мушугини пишт дея олмайди, деса Ким тоғом ечинтирмай иттаради...

Хўш пулни очиқчасига ухлатган шимол қолоқми ёки ҳеч нарса қила олмаётган ғарбми😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁210💯28👍11😡3🔥1🫡1
BUTTERFLY номли хакерлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасини бузиб кирганини даъво қилмоқда.

Хакерлар 27 174 051 нафар фуқаронинг шахсий маълумотларини қўга киритган.
(Тўлиқ исм-шариф (ФИО), ЖШШИР (ПИНФЛ), паспорт маълумотлари, яшаш манзиллари, телефон рақамлари (қисман) ва биометрик фотосуратлар.)

Улар масъулларга 48 соат вақт беришган, шу вақт ичида улар билан алоқага кириб шартини бажаришмаса маълумотларни даркнетга сотувга қўйилишини айтишган ва исбот тариқасида вазир Шерзод Шерматовнинг шахсий маълумотларини кўрсатишган...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁112😭16🔥12😍3😡3
Отабек Артиков
BUTTERFLY номли хакерлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасини бузиб кирганини даъво қилмоқда. Хакерлар 27 174 051 нафар фуқаронинг шахсий маълумотларини қўга киритган. (Тўлиқ исм-шариф…
Ҳакерлар билан мободо музокара қиладиган бўлсанглар мени аралаштирманглар, мени маълумотларим ёзилган қоғоздан фақат ҳожатхонада фойдаланса бўлади.
Барибир кредит бериш хизмати ёпиқ, номимга тешик танга ҳам олишолмайди.

Қолган маълумотни эса бемалол ҳожатхонада ишлатаверинглар савоби менга тегади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁120😭7👍4💯1
Отабек Артиков
BUTTERFLY номли хакерлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасини бузиб кирганини даъво қилмоқда. Хакерлар 27 174 051 нафар фуқаронинг шахсий маълумотларини қўга киритган. (Тўлиқ исм-шариф…
Ўғри ўзимиздан шекилли...

Ҳозир тармоқни титиб Darknet'да бирорта BUTTERFLY' номи билан иш қилган хакерлар жамоаси борлигини топа олмадим.

Демак бу маълумотларни шу маълумотларга киришга рухсати бор ваколатли инсон сиздирган.
Яъни ўғри ичимизда, у шунчаки жиноятларини яшириш учун хакер ниқоби остида иш қилмоқчи. Хакер дейилса ҳаммани фокуси чет элга қаратилади, у эса Ўзбекистон ичида туриб ишини қилаверади.

Маслаҳатим мана шу маълумотлар базасига киришга рухсати бор ҳамма масъулларни яхшилаб текшириш керак. Менимча бу хакер давлат идорасида ўтирибди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥95😁51👍33💯26❤‍🔥2😭1
Биз — миллениаллар (1981–1996 йиллар оралиғида туғилган одамлар) ноёб авлодмиз!

Биз магнитофон кассетасини қалам билан ўраганмиз, бугун эса смартфонда видео монтаж қиламиз.

Болалигимиз ҳовлида, кўчада ўтган. Дўстларимизга уй телефонидан қўнғироқ қилардик, суратларни фотоальбомда сақлардик. Ёшлигимизда эса биринчи компьютерлар, интернет ва уяли телефонлар пайдо бўлди. Биз интернетсиз ҳаётни ҳам, бугунги рақамли ҳаётни ҳам кўрган авлодмиз. Шунинг учун ота-оналаримизни ҳам, укаларимизни ҳам бирдек тушунамиз.

Биз қийинчиликларни енгиб ўтдик, янги касбларни эгалладик, уйдан туриб ишлашни ҳам ўргандик. Таълимни қадрладик, орзу қилишдан қўрқмадик. Ишимиз мазмунли бўлишини истадик, оилага вақт ажратишни эса унутмадик.

Биз — эски ва янги замонни боғлаган авлодмиз. Ўтмишни унутмаймиз, келажакни қўрқмасдан қарши оламиз.

Манбаа

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍241💯51🫡8😁7⚡2🔥1😢1
Маҳалласига газ баллон келишини интизор кутаётган бир кузатувчим шу овозни ташлабди😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁76😢16🔥3😭3
Марат қўлга олинибди...

Марат ва унинг шериги Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Кино тугади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁88👍11😢9😡4