Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Ҳидликкина мазза перашка...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣124😭34👍10😁9🫡2
Дадам билан деярли бир кунда туғилганмиз.
Дадам 4-март куни мен эса 5-март (дадам математикадан аълога ўқиганлар кунлар кетма кетлигидан ҳам билиш мумкин😁).

Аммо дадам туғилган кунларини доим айнан 5-мартга яъни меники билан бир кунга ўтказадила (меникини 4-га қилишлари ҳам мумкин эди аслида)
Балки қадрли бўлганим учун ҳам шундай қилгандирлар.
Куни билан иш билан банд бўлиб дадамни табриклашга улгурмадим, кеч бўлса ҳам табриклайман дада.
Сизни яхши кўраман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍519🫡53👏37❤‍🔥17🥰13😭7😁5🤝4🔥3🕊1
Раҳмат ҳоким бува...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣163👍16😁5😍4🤝3🔥2🕊1
Отабек Артиков
Мана мени туғилган куним шарофати билан ҳаво исиб, метанлар ҳам очилиб кетади.
Шарофатим билан метанлар ҳам очила бошлабди😁.
Оббо меней, оббо меней...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103🤣74😁8🔥5👏1
Онам мени кўпчиликни онасини кўрсатишим учун туққан☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁251🤣77👍28🥰10🫡7🔥6❤‍🔥2🕊1
Барибир ўқиган, ҳисоб-китобни билган яхшида.
Масалан дадам саводсиз ва ҳисоб-китобга нўноқ бўлганларида мен адашиб 5-март эмас, 8-мартда туғилган бўлишим ҳам мумкин эди.
Ана унда ёмон бўларди лекин😂
Дадажон июндан мартга қадар аниқ ҳисоб-китоб учун раҳмат😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣211👍19😁18🔥5🥰1😍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣165😁10😭8👍3🔥2🫡2😍1
Мен намунали одамман, миллатни ДЎППИлаштиряпман.
Қани бир челлендж қилайлик, миллий дўппидан қўймасин🇺🇿.
Мана шогирдлар бошлаб берди, энди навбат сизларга азизлар қизлар🤎 бунақа дўппи, мужиклар 🇺🇿бунақасидан кийса ҳам бўлаверади.
Бошладикми челленджни?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115😭6🥰2👏2🤣2
Яман Ҳусийлари агар Фаластинга ҳужум тўхтамаса халқаро интернет оптик кабелларни узиш билан ғарбга таҳдид қилган эди.
Улар сўзини устидан чиққанга ўхшайди аксарият ижтимоий тармоқлар ишламаяпти (телеграмдан ташқари)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍158🫡18🔥5😁3😭2
Ғофур Ғулом ака Сталин ҳақида шеър ёзганларини билармидинглар?

Русофоблар ўқиши тавсия этилмайди, тил тортмай ўлишингиз мумкин😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣171👍19😭18😁9🔥6🫡5🤝3❤‍🔥1
Отабек Артиков
Voice message
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизга асфальт керакмас, асфальт кўрсак ўзимизни йўқотиб, шайтонлаб тил ичга кетиб қолиши мумкин.

Ҳеч бўлмаса шу шаҳар ичидаги тиқилинч қурилишлардан кейин дабдала бўлган йўлимизга бир ҳовуч шағал тўкиб берсанглар умрбод умбалоқ ошиб дуо қилиб юрардик🤲

📌Қарши ш.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁100🤣57👍24😭10🔥2🤝2
1 соатга "хата" керак қайси роддомда жой бор экан а?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣200😭39👍5🔥5🕊3
Отабек Артиков
1 соатга "хата" керак қайси роддомда жой бор экан а? 🇺🇿@Otabek
Дирс-дирс хона

Аввалига мактаб билан боғча қоровулхонаси, кейин маҳалла идораси ана энди баъзи туғруқхона ҳам мама роза ва папа карлолар дастидан хатага айланишга улгурмоқда.

Бундай жойларни пул эвазига хата қилиб берадиган қўшмачи мама роза ва папа карлоларни бир чеккага суриб турайлик, бу кўрпача четига тўкилгурлар 200 минг учун виждонини сотган туриш-турмушида 1 млн берсанг ватанни ҳам сотиши аниқ, шу учун улар ҳақида гапириш ҳам шарт эмас. Бундайларни барини бир жойга йиғиб, икс-игрик хромосомаларини куйдириб баҳридан кечиш керак, тамом.

Мени асабийлаштирадиган нарса нафсини қондириш учун айнан мана шундай жойларни танлайдиган хом гўшт ишқибозлари.
Бундайларни умуман тушунмайман, ҳей барака топкур ўша 200 мингга ана меҳмонхонага олиб бор ҳамма шароити бор, нима қиласан шароитсиз тем более кимдир ушлаб олиши мумкин бўлган қоровулхона-ю, туғруқхонани.

Аслида ўз қадрини билмаган энг пасткаш одамларгина бундай иш учун мана шундай ақлга сиғмас жойларни танлайди, чунки ундайларни ўзи ҳам катта эҳтимол билан ясаб қўйган отаси ҳам балоғат ёшидан эшак ва курраларни биринчи муҳаббати қилиб танлаган, ўшандан жирканмаган ва жой танламаган одамлардир.

Ҳайвонку одамга айлана олмайди, аммо одам исталган ҳайвонга айланиб бера олади.
Жамиятни энг аввало мана шунақа палағдалардан тозалаш керак.

Ўзини қадрини билмайдиган бундай одамлар ҳеч нарсани қадрини билмайди.
Ҳеч нарсани қадрламайдиган махлуқ эса душмандан ҳам хавфлироқ бўлади...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180🤣57😭12🔥11👏8🤝3
Сўз эркинлиги берилиши билан сўзни "ов милтиққа" айлантириб, ташкилот раҳбарларини қўрқитиш эвазига ов бошлайдиган таъмагир овчилар ҳам кўпайиб кетди.
Қамалаётганлари ҳам кам эмас...


Аммо энг алам қиладигани бундайларни қамалиши энг аввало омма орасида "Сўз эркинлигига қилинаётган чеклов" деб таърифланади.

Масалан пора билан қўлга тушган шифокорни ҳеч ким ҳукумат шифокорларга қарши уруш эълон қилди демайди.
Ёки бирор ўқитувчи таъмагирлик қилиб қамалса уни ҳам мана бизда ўқитувчиларга қарши уруш бошланди демайди
, аммо ўзидан блогер ясаб олган бирортаси соққа билан қўлга тушиб қамалса дарров "Сўз эркинлигига таҳдид" деб жар солишади.
Кейин эса "Эркин фикри учун қамалди" дейилган "фаришта" блогерни қаердандир ё пул сўраган аудиоси чиқади, ёки пул олган видеоси😁.

Рости бошида баъзи блогерлар қамалганда менда ҳам "Наҳотки сўз эркинлигига қарши уруш бошланган бўлса?" деган ҳадик бўлган, аммо вақт ўтиб билдимки сўзга нисбатан жазо йўқ, шунчаки сўзни ўз тирикчилиги, таъмагирлиги воситасига айлантирганларга жазо бор, ва бунга кўп марта гувоҳ бўлдим.

Бугун ҳам Қашқадарёда бир нечта таъмагирлик билан қамалганларни хорижий ахборот тарқатувчилар "Ўзбекистонда блогерлар қамалди" деб сиёсий тус бермоқда.
Насинэмсин энди ҳар қамалган одамни блогер деб оқласак бўлар экан а?

Агар уларни яқиндан танимаганимда ҳам ишонса бўлар эди, ит танимайдиган, фақат ўз манфаати учун шантаж орқали маълумот тарқатадиган уюшган гуруҳларни ҳам блогер деб оқлашга уруниш жуда кулгили рости.

Масалан шу қамалганларни иккитасини отни қашқасидек танийман ва ҳеч қандай блогер эмаслигини жуда яхши биламан.
Булардан биттаси Косон туманида ўзидан адолатли блогер ясаб олган олий маълумотли чет тили ўқитувчиси (Ҳ.Д) эди, у бир муддат аввал фуқаролардан мурожаатини ҳал қилиб бериш эвазига 10 млндан ортиқ пул олгани учун 168-модда билан 3.5 йилга сабзи-пиёзсиз кетиб қолганди (бу опа ҳамтовоқлари билан меникига ҳам анча осилганди, осилиб-осилиб сирпанчиқлигидан шериклари билан бирма-бир ҳаммаси кириб ҳам кетганди, оббо меней😁)

Орадан кўп ўтмай бу опа озод бўлди деб эшитганимда, рости жаҳлим чиқди, бунақаларга яна имкон бериш хато деб ҳисоблаганим учун ҳам.

Еб тўймаган, ялаб ҳам тўймайди деганларидек қамалса ҳам нафсини жиловлай олмаган бу опамиз озод бўлиши билан яна эски ҳунарини кўрсатиб, ташкилотларни қўрқитиб соққа қилишни давом эттираётганини хабари ҳам уёқ-буёқдан эшитилиб юрди.
Кейин бу ўзига ўхшаган яна 1-2 та сўзни қурол қилиб олган шантаж опалар (биттасини танирдим К.Н дегани мен билан ҳам кўп тортишган у ҳам) билан тил бириктириб "Ҳимоячи блогерлар" деган фирма очиб (номни қара номи чиқиб ётибди😂) шантаж эвазига баъзи ташкилотлардан таъмагирлик қилиб пул олиб юргани ҳақида ҳам шивир-шивирлар қулоғимга чалинди.

Аммо "Бузоқни югургани сомонхонагача, таъмагирни югургани қамоқхонагача" деганларидек бу ва шериклари жиноят устида қўлга тушибди, яна аввалгидек таъмагирлик билан.

Демак Ҳ.Д иккинчи марта яна эски айблов билан қўлга тушганини ҳисобга олсак энди у давлат кечиришига муносиб эмас.

Мени иккилантираётгани бундайлар яна енгил жазо билан қутулиб қолмасмикан?
Қонун устувор, жазо муқаррар экани буларга ҳам ишлатилармикан кўрамиз?

Бундан ҳам қизиқ жойи бундайларни ҳам кимлардир "Сўз эркинлиги қурбони" деб малакалаши, дод-вой қилаётгани латифадан беш баттар кулгили.

Менку кимнингдир кулфатидан суюнадиган даражада гнида эмасман, аммо нохолис кетиб, сўзни қурол қилиб блогер деган номни булғаётган бундай паразитларни камайиб бораётгани мени анча хотиржам қилади.

Майли кузатайликчи бу ишни охири нима бўлар экан, буларни ҳали яна кимлар "Ҳақиқатгўйлиги учун қамашди" деб ҳимоя қилиб чиқиши мен учун жуда-жуда қизиқ.

Буларни ким нима деб оқлашини билмайман аммо уларни қинғир ишлари ҳақида мен ўзим учун барча нарсани биламан ва керак бўлса омма билан бўлишаман ҳам.

Майли қолганини вақт кўрсатади, кузатайликчи нималар деб дод солишар экан.
Ҳали бу мавзуга яна қайтамиз, конец связи.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110🔥9🤝5🕊3😭2😁1🤣1
Қайтар дунё

14-январда қуруқ СМСда табриклаган қизлар, жўжани эртага санаймиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣210🤝11👍8😭3🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз опа-сингилларимизга
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарҳод Маҳмудхондан байрам совғаси!

Опа-сингилларимизга юбориб қўямиз!


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🥰10🤣7🔥3