Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Сенинг қамалиб кетган дйўстинг🤌

Бир гуруҳ вайнерлар камерада видео оламан деб камерадан жой олишибди😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣104👍24😁7😭5
Мактаблардаги давомадни Гвардия назорат қилишидан аввал мактаблардаги таълим сифатини назорат қилиш керак.
Нега болалар кўп дарс қолдиради, чунки аксарият давлат мактабларида таълим сифати энасиникига калла ташлаб кириб кетган.

Ўқувчилар эса олий таълимга кириш учун репетиторга қатнашга мажбур, агар давлат мактаблари қойиллатиб ўқитиб қўйганида одамлар ортиқча пул сарфлаб репетитор ушламасди.

Умуман олганда ўқувчилар мактабга келмай туриб, репетиторга боришидан баъзи мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ҳам манфаатдор. Чунки уларнинг қанча кўп ўқувчиси ОТМларга кирса мактабларнинг рейтинги учун шунча яхши, дарс қолдириши, дарс вақтида ўқувчиларни қаерда бўлиши эса мактаб раҳбариятига ҳам аксарият ўқитувчиларга ҳам гитара.

Буёқда ўқитувчи ўқувчилари келмаса ҳам дарс соати учун ойлик олади, буёқда эса директор ўқувчилари умуман дарсга келмайдиган дарс соатларини ўқитувчига сотади. Бизнес...

Таълим сифати учун тан олиш керак ҳозир фақат хусусий мактаблар курашмоқда, чунки уларга мижоз керак, рақобатга дош бериш учун эса сифатли таълим керак, мана шу сабабдан хусусий мактаблар сифатли таълим учун курашади, давлат мактабларида эса рақобат йўқ, улар статистикани кўрсатиб бера олишса бўлди.

Ҳозир гвардия орқали ўқувчиларни мажбурлаб мактабда ушлаб турдик ҳам дейлик натижаси қандай бўлади?
Натижаси оддий, тайёргарлик кўра олмаган ўқувчилар ОТМлардан қулайди, кира олмайди.
Мактабларнинг ҳақиқий статистикаси ойдинлаша бошлайди, аммо биз жуда кўп ўқитилмаган ўқувчилар билан бирга қоламиз ва кўп вақт йўқотамиз.
Менимча назоратни айнан мактаб ўқувчиларидан эмас, таълим сифатидан бошлаш керак.
Хусусий мактабларга кўпроқ имтиёзлар бериб, уларнинг сонини кўпайтириш керак.
Тушунаман ҳамма ҳам хусусий мактабда ўқитолмайди, лекин таълимни хусусийлаштирмай туриб сифатли қилиб бўлмайди бизнинг шароитда.

Умуман олганда ҳар кимнимг ўз танлов ҳуқуқи бор, кимдир хусусий мактаб истайди, яна кимдир давлат мактабини.

Таълимда ўзбек модули деган нарса ҳали ҳам йўқ, биз ҳамон эксперимент ҳолатидан чиқиб кета олмаяпмиз, гоҳ Финландия гоҳ Япония моделидан фойдаланимиз.
Бизда мактабларда айнан синовдан ўтган, ўқувчиларни таълимига ижобий таъсир кўрсата оладиган аниқ бир модели йўқ.
Бизда фақат бир хил қилиб форма кий ёки мактаб сотган формани мажбурий ол(нархига арзимаса ҳам), соч ўстирма, ремонтга пул йиғ ва ҳоказо деган қадмий модел бор холос.

Тушунинглар биздаги таълим сифатини гвардия билан қўриқлаб сақлаб қололмаймиз.
Дарс соати талашиб, кўчада опен бюджетга овоз деб гадойлик қилиб юрган ўқитувчилар ва зомби директорлар билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

Таълимга эътиборсиз кадрларни давлат душмани даражасида жазолаш керак, сифатни худди давлат сўмини қалбакилаштирмасликлари учун қатъий назорат қилингандек назорат керак.
Биз 33 йил вақтни беҳудага йўқотдик.
Агар мана шундай нотўғри ва самарасиз чоралар билан давом этаверсак биз юзлаб йилларни мана шундай натижасиз йўқотамиз.

Эришган натижамиз эса директорлигидан фойдаланиб туфта формани мажбурлаб сотиб соққа қиладиган ва дарс соатларини пуллаб, атрофига ўзиникини тўплайдиган бир нечта манжалақи ҳамда раҳбариятни ҳар қандай топшириғини соқовларча бажариб, кўчаларда ҳурматини йўқотиб овоз тиланиб юрадиган гадойлар бўлади.
Таълимимизга НАЖОТ керак, НАЖОСОТлар етарли...

Хулоса эса сиздан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍275🔥25😭11👏5😁3🤣3❤‍🔥2🫡2
Алишер Қодировга...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180🤣38🔥7🤝6🫡5
20-000-00-00 мобил рақами аукционда 1 млрд.га сотилибди

1 миллиард 70 миллион сўмга мобил рақам сотиб оладиган юртдоши бор миллат албатта камбағал ҳисобланмайди.

P.S. Керак бўлса долларга табаррук кетини артадиган бойлари бор миллатмиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣167😭19👍12😁5🫡5😍3❤‍🔥2
Ўз иш ҳақидан ўз розилиги билан қаерларгадир ихтиёрий пул ўтказиб берадиган авлиёсифат одамлар ҳали ҳам бормикане?

Ёки ихтиёр этишга мажбурликми бу...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁101🤣38👍13😭5🫡4
Наврўз ажойиб байрам, бундан бир неча йил аввал Наврўз байрами куни бир оғайним телефон қилиб, "Севган қизимга совға бериб келайлик" деб қолди, катта юмшоқ айиқчани олиб у билан бирга қизни маҳалласига бордик, қарасам қизни уйида байрам, сумалак бўляпти.

Одам кўп, совғани бериш имконсиз.
Қизга телефон қилса, жавоб бермади.
Ақлли одамманку совғани девордан ошириб уй ичига отамиз, ўзлари тушуниб олишади дедим.
Оғайним рози бўлди.

Кейин уй деворига яқин бориб қулоқ тутдим ва аёллар овози баланд келаётган жойни мўлжаллаб, катта айиқчани девор оша улоқтирдим.
Ҳовли ичида қий-чув, тўполон бошланди, биз бўридан қочган қуёндек маҳалладан милтиқни ўқидек отилиб қочиб қолдик.
Кейин билсак айиқча қайнаб турган сумалак қозонни ичига тушган экан😂
Ўша маҳаллага ҳозир ҳам бормайман...

НАВРЎЗ муборак🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣518👍35😁22🔥5❤‍🔥3🕊3
Бугун любой НАВРЎЗ ва НАВРЎЗА исмлиларни уйига меҳмон бўлиб, бостириб бораверинглар, аниқ туғилган кун бўляпти...

Барча НАВРЎЗ ва НАВРЎЗА исмлиларни туғилган куни билан табриклайман🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣174👍53👏5🙏4🥰3🫡3
Зўр бизнес...

Мопедлар учун чиқарилган рақамларни чиройлиларини аукционга қўйиб сотиш керак, пулдор мопедчилар 48 та мопедни пулига 1 та чиройли рақам олаверади.

Мопед рақамларини сотиб бўлгач кейин велосипедларга рақам жорий қилинглар, уни ҳам чиройлиларини сотамиз.
Ана кейин коляскаларга ҳам жорий қилсак бўлаверди, идеамга неччи баҳо?
Калла кампутир НАСИНЭМСИН...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁248👍57🤣53🔥4🥰2😭2🫡2
Ёмғир ёғди ўтоқ бўлди.
Кўчамиз лой чатоқ бўлди

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣219👍17😁10👏4🫡3
Отабек Артиков
Ёмғир ёғди ўтоқ бўлди. Кўчамиз лой чатоқ бўлди 🇺🇿@Otabek
Бир қишлоқда яшайдиган акамиз анча вақт "Отабек, блогингда кўчамизни танқид қил, зора асфальт бўлса" деганди кейин туман ҳокимига айттириб кўчасига шағал тўктирдик, лекин брат шағал йўлга қониқмай, асфальт сўрашда давом этдилар.

Бир кун ўша братни мошиналарига ўтириб қолдим, куз вақти эди. Тўғри уйимгача ҳайдатиб келдим.
Қарши шаҳрини қоқ киндигида жойлашган марказий кўчадаги лойни кўриб братни кайфияти тушиб кетди.

"Отабек, сен блогер бўлиб туриб кўчангда даже шағал йўқ экан, мен ўликдан ўт сўрабманда, энди бориб ҳаммага Отабек Артиковни кўчаси лой экан, ундан нажот кутманглар уни ўзига нажот керак экан деб айтаман" деб кетди.

Шундан бери акани кўрсам ҳа ака асфальт керакми дейман.
Кулиб индамай нарига кетади😁

P.S. Эртага ёмғирдан кейин кўчамиз чўчқахонадек балчиқ бўлишини Премьера қиламан кеч қолманглар😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣221👍43😁9🫡5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мажлис ва йиғилишларга борадиганлар борми?

Бошлиқ сказал агар кимдир йиғилишга келмаса ҳаммангни сказал...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣117👍14
Водийда ер қимирлабдими?
👍63😭25🤣9
Россиядаги терактни ким уюштирганини билмайман, аммо товонини кимлар тўлашини жуда яхши биламан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥93😭40👍20🫡2
Хитойни деворига қувурини тиқмоқчи бўлган сантехникни 5 суткага тиқишибди.

Чет элники деса ётиб ялаш пайида бўлади-е бу очофатлар, 5 суткалик қамоқ майли энди бу қамоқдан чиқди кейин уйидаги сочи узун Жекки Чан хиёнат учун уқловини тиқиб олади бу эрни кўзига...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣268😁24👍12🕊5❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизиқ! Россияда террорчилик содир этган шимпанзелар сўроқ вақтида уларга телеграм орқали иш таклиф этилгани ва дуч келган одамларни отиб ўлдириш эвазига 500 минг рубль олдиндан тўлашганини айтган.

Бу гапирадиган шимпанзени юзига қарасанг алдаётгани сезилиб турибди, биринчидан 500 минг рубль (тахминан 5000 доллар) учун бирор аҳмоқ ўз жонини хатарга қўйиб қурол кўтариб юрмайди, айниқса бундай аҳмоқдан 5-6 тасини бир жойга тўплаш ҳам ишонарсиз.

Иккинчидан дуч келган одамга телеграмдан юр сенга иш бор деб одам ўлдиришга буюртма бериб, қурол юборишмайди.

Учинчидан олдиндан пул ташлаб беришди деди, агар булар қочишга ақли етганда буюртмани бажармай туриб ҳам пулни олиб ўрмонига қочиши мумкин эди.

Қолаверса АКМ автоматидан отиб кўрганлар билади, бу қуролдан юриб туриб аниқ нишонга олиб отиш жудаям қийин, махсус тайёргарликсиз бундай моҳирона ота олиш имконсиз.
Яна бир террорчи шимпанзени қўлида эса "Сайга" русумидаги ов карабини бор эди, бу қуролдан профессионал овчи ҳам ҳаракатланиб отиши жуда қийин, отдачаси ҳар қандай қўлига эндигина қурол ушлаган шимпанзени силтаб йиқитади.

Қолаверса битта дарахтда 4-5 та бир хилда мураккаб қуролдан бемалол фойдалана оладиган бир турдаги шимпанзеларни топиш бу уже фантастика.

Яна ҳам қизиқ жойи булар айнан Украина томонга қараб қочгани жуда шубҳали, демак уларни ўша ерда кутиб оладиган одамлар бўлган.
Айтмоқчи бўлганим бу теракт узоқ вақт режа қилинган, шимпанзелар қурол отишга ўргатилган, мободо қўлга тушса мана шунақа арзон эртаклар айтиш кераклиги ҳам тайинланган.

Хуллас бу шимпанзеларни аслида ким ёллагани, аслида нималар бўлгани сўроқлардан кейин аниқ бўлади. Ичкарида эшак терисини ташлайдиган даражадаги калтакли сўроқлардан кейин шимпанзе тугул, тошбақа ҳам гапириб юборади.
Ҳеч иккиланмай террорчи шимпанзеларга нисбатан ўлим жазосини қўллайвериш керак.

Ҳар бир инсон ҳаёти қадрли, уларни ўлдириш мумкин эмас, аммо террорчи шимпанзеларни истаганча ўлдирса бўлаверади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍230🔥23😁9😭7🤝1
Салимбой, қамалди деб суюниб, хурсандчилигидан шаталоқ отиб юрганлар "заключенный"лар учун "калонка" йигирма бешта кам озодлик ҳисобланади.
Калонка бу қамоқ эмас, "курорт" улар учун...

Хурсандчилигингизни бузганим учун узр, одобхонага бориб, "чушшш" қилиб келиб жимгина ухлангизлар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁102🤣58👍12
Энангни сўкай битта бангги девона кўп қаватли уй томида бутун бошли нашазор ташкил этибди.

Бу братни ҳозир ушлаб, "ҳайдарий" экилган тувакларини бир жойига тиқиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда экан.

Парасатинга эшаклар ҳанграб тепкур сени деб не-не ўтиб кетган олий навли бангиларни кайфдаги арвоҳи чирқирайдиган бўлди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣92👍11😁8🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервьюни мана шу жойига қўшиламан, баъзи маҳаллалар ҳақиқатда актёрга айланиб бўлди.
18 плюс кино бўлсаю баъзи раисларни бутун бошли сериал давомида дирсиллатсанг...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁98🤣43👍6🔥4😭4
-Бошлиқ сизга пора олиб келдим...
-Мени ким деб ўйлаяпсан, рўза оғзим билан пора оладиган дарaжада пасткашманми сенга, бор йўқол, ифтордан кейин олиб кел...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣320😁25🔥7😭6👍5👏4