Отабек Артиков
32.3K subscribers
4.93K photos
1.46K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг интервьюсини ўқиб чиқдим яхши суҳбат бўлган.

Ғарб айниқса АҚШни эркин ҳаёт учун энг қулай жой деб ўйлайдиган "ғарбпараст"лар буни ўқишини тавсия қиламан.

Сўз эркинлиги ҳақида гап кетганда АҚШ доим намуна қилиб кўрсатилади.
Аммо Дуров интервьюсида шундай жумалалар борки у АҚШ ҳақида фикрларни ўзгартириб юборади:

Дуров АҚШга кўчиб ўтиш ҳақида ҳам ўйлаган, аммо у ердаги махсус хизматларнинг «ҳаддан ташқари» юқори эътибори унга ёқмаган. Telegram асосчисининг сўзларига кўра, Штатларга сўнгги ташрифи вақтида унинг муҳандисини иловага бэкдорлар [яширинча киришни таъминлайдиган дастур] киритиш учун ёллашга уриниб кўради. Бундан ташқари, унинг ўзи ҳам кузатувлардан безор бўлган, АҚШга ҳар бир ташрифи вақтида уни аэропортда ФҚБ агентлари қарши олишган. Шунингдек, танловга Сан-Францискога сафари вақтида ҳаётида илк бор талончиликка учрагани ҳам таъсир кўрсатган.


Қолаверса АҚШ дунёда энг кўп маҳбусларни сақлаш борасида ҳам етакчи (АҚШ қамоқхоналарида 2.2 млн маҳбус сақланади)

Аслида мутлақ эркин жойни ўзи бўлмаса керак.
Қолаверса бутун дунёда фойдаланувчилар сони бўйича етакчилик қилаётган "Facebook" (АҚШники) тармоғи (мен уни ҳайзбук дейман) кўплаб сўз эркинлиги тарафдорларининг асосий медиа майдони ҳисобланишига қарамасдан Фаластиндаги қирғинда "Facebook" асосчиси Исроил ҳукуматига "Facebook"даги фаластинликларнинг шахсий маълумотларини берганликда айбланмоқда экан.

Аввалроқ эса фаластинни қўллаб ёзилган постларни айнан "Facebook" тармоғи блоклагани ҳақида хабарлар чиққанди, нақадар толерантлик ва нақадар эркинлик😁

Сизлар ҳали ҳам демократия, эркинлик ва сеҳрли диёрлар ҳақидаги эртакларга ишонасизларми?

Бутун дунёни сиёсат ва ахборот ушлаб турибди, эркинлик эмас.
Ахборот эса доим сиёсатга хизмат қилган, қилади ҳам...

Биз фақат орзулар ва хаёлларда эркинмиз.
Хаёлий эркинликдан баҳра олинглар🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍133🫡17🔥9🕊8🤣5😭3🤝1
Зудлик билан табиатга қанча зарар етказилган эканлигини аниқлаб, мана бу боланинг мол-мулкига таъқиқ қўйиб камомадни қоплатиш зарур.

Бу ишни шунчаки ташлаб қўйиш жуда катта хатолик.
Иложи бўлса бюджетни еб, тутқич бермай юрганлар келтирган зарарни ҳам мана шу бахтиқарога қоплатиш керак, шунга тўлатиш керак.
Ушбу зиён етказилишини аниқлаган ходимга эса навбатдан ташқари "Буюк табиат қўриқчиси" мукофотини бериш зарур.

Шикоятга ўрин йўқ.

Сана, муҳр, имзо.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁235👍53😭34🤣24🫡7🔥2🕊1
Отабек Артиков
Зудлик билан табиатга қанча зарар етказилган эканлигини аниқлаб, мана бу боланинг мол-мулкига таъқиқ қўйиб камомадни қоплатиш зарур. Бу ишни шунчаки ташлаб қўйиш жуда катта хатолик. Иложи бўлса бюджетни еб, тутқич бермай юрганлар келтирган зарарни ҳам мана…
Бизни маҳалладан 2 йил аввал 50 дан ортиқ дарахтни тунда кесиб кетишган эди.
Кейин улар ушланди дейишди, лекин на жазо олгани айтилди на ўрнига дарахт экилди.

Ношукрчилик бўлмасин, ўша дарахтзор ўрнига чиройли қилиб ДОМ қуриб қўйишди барака топкурлар.
Кесилган дарахтлар эса бобомни қўлтиғига кириб кетди😁

Шу ходим бизда ишлагандами, зап ишлар бўларди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁111🤣43👍19😭11🕊1
Отабек Артиков
Бизни маҳалладан 2 йил аввал 50 дан ортиқ дарахтни тунда кесиб кетишган эди. Кейин улар ушланди дейишди, лекин на жазо олгани айтилди на ўрнига дарахт экилди. Ношукрчилик бўлмасин, ўша дарахтзор ўрнига чиройли қилиб ДОМ қуриб қўйишди барака топкурлар. Кесилган…
Биз яшайдиган кўп қаватли уйларнинг бир нечтасида болалар майдончалари йўқ, ҳее анави Абсатторни домини ёнидаги ўйингоҳга бизни домдаги болалар бориб ўйнаса, улар ҳайдаб солишар экан, бечора болажонлар.
Шу учун биз яшаб турган дом ва уни ёнидаги 3-4 та домларда яшовчи болалар етимчадай қаерда ўйнашини билмай йўлакда ўйнаб юришади.

Дом орасида озроқ яшил жой бор, шу ерга хайрия ташкил этиб, болаларга майдонча қурамизми деб ният қилсам чучварани хом-хатала санаган эканман, маҳалламиздаги бир иккита валломат шу жойни ҳам қоғоз қаламини қилиб, қандайдир йўл билан сотиб юборишган экан.
Бу ерни қарори бор дейишди, ҳали Қарши шаҳар ҳокимини кўрмадим, кўрсам албатта сўрайман.

Бирор тадбиркор ўша ерда ҳам дом қуриб юбормасидан ўша жойни дарахтларини кўпайтириб болалар учун ўйингоҳ қилардик, э ҳомийни ҳам ўзим топардим насинэмсин, ёки хайрия ташкил этиб пул йиғардим.

Атрофда бошқа бўш жой йўқ, домимизни орқасига ҳам шаҳарсозлик меъзонлари ва қизил ҳудудга иззат-икром ила тупурган ҳолда дом қуриб ташлашди, ер сал қимирласа икки дом бир-бирига бемалол суянсин дейишгандирда.
Хуллас дуо қип турингизлар шу болалар майдончасига деб кўзлаб юрган бўш ер ҳам раҳматли бобомни қўлтиғига кириб кетмасин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁124👍94🤣16🥰3🙏3
Ҳурматли баъзи ҳаромхўрлар, бюджет пулини қайси тешикдан еяётганларингни айтинглар, ўша табаррук тешикка мен ҳам қўлимни бир тиқиб олай.

Ваъда бераман сизларга ўхшаб калламгача тиқмайман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣285🔥12👍11👏6🫡4😁3
Онажоним жуда соддаларда:
У кишини айтишларича арабистондаги ҳатто кичкина болалар ҳам арабчада бехато ва равон сўзлай олишаркан.😄🪓

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣258😁21🥰13👍9🫡3
Никарагуaга нихаярагу кетишолмабди братлар.

Лохлик аср вабоси.
Йўқдур унинг давоси😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣126👍10😁2😭2
Сурхондарёлик 3 ёшли қизалоққа зудлик билан илик кўчириш операцияси қилиш керак экан.
Тахминан 25000 доллар керак.
Хайрия қилганимиз билан ҳам унча пул тўплай олмаймиз (5-10 млн йиғилса ҳам катта гап)
Афсус менда унча пул йўқ, бўлмаса ҳеч иккиланмай қизалоққа берардим.
Видеосини кўриб юрагим эзилди.
Дўстлар нима маслаҳат берасизлар бирорта пулдор саховатпеша излаймизми ёки ўзимиз борига барака деб худога таваккал қилиб имкон етганича хайрия қиламизми?
Изоҳларда фикрингизни кутаман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍126🫡18😭11🤝4❤‍🔥2🥰1🤣1
Отабек Артиков
Сурхондарёлик 3 ёшли қизалоққа зудлик билан илик кўчириш операцияси қилиш керак экан. Тахминан 25000 доллар керак. Хайрия қилганимиз билан ҳам унча пул тўплай олмаймиз (5-10 млн йиғилса ҳам катта гап) Афсус менда унча пул йўқ, бўлмаса ҳеч иккиланмай қизалоққа…
Мана ўша Сурхондарёлик 3 ёшли хаста қизалоқни маълумотлари.
Бу қизга илик кўчириш операцияси учун 25 минг доллар маблағ керак.
Қўлдан келганча ёрдам қилайлик, биз баҳона шифо топиб, соғлом улғайса албатта жамиятга фойдаси тегадиган етук инсон бўлишига ишонаман.

Клик рақами: 9860600412995588

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😭64👍31🫡8🔥2❤‍🔥1🤣1
Отабек Артиков
Тарвузнинг Республикамиздаги рамзий ватани Кўкдала туманида доимгидек энг биринчилардан бўлиб тарвуз пишди. Туманнинг Ўтамайли қишлоғидаги деҳқонлар илк тарвузни етиштириб, дастурхонга тортишди. 🇺🇿@Otabek
Тарвуз ватани ҳисобланган Кўкдала тумани(Ўтамайли қишлоғи)да Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тарвузнинг эртапишар нави пишгани айтилмоқда.

Бу йил об-ҳаво салқин келганлиги сабабли тарвуз пишиши ўтган йилгига қараганда 5 кунга кечикибди.
Аммо бу йил ҳам Кўкдала тарвуз етиштиришда биринчиликни бермабди👏

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍222👏33😁8🥰6
Бугун 37 миллионни уриб қўйибмизку, нега айтмадиларинг?😁

Бизнинг азаматлар туни билан аҳолимиз сонини 37 миллионга етказиш устида ишлашибди. Соат 03:24 да 37 миллионинчи қоракўз дунёга келибди.

Бутун дунё аёллар туғмай қўйяпти, демографик ҳолатимиз ёмонлашяпти, деб бошини қотираётганда бизникилар уларга «нуфусни оширишнинг ўзбек модели»ни кўрсатиб қўйишяпти. Бизда свет кўп ўчиши сабабли оилалар тез-тез шам ёқиб, романтик оқшомлар ўтказиб туради-да, дерсиз?! Ҳазил-ҳазилку, лекин бу ростданам аҳоли сони ошишига хизмат қиларкан. Мана, Украина ташқи ишлар вазири 2022 йилда шунақа баёнот бериб, электр таъминотидаги узилишлар туғилиш даражасини яхшилашга хизмат қилади, деганди.

Аҳолимиз сони йилига деярли бир миллиондан ошаётган экан, демак «план»ни ошириб бажаряпмиз. Энди, менимча, электр таъминотини яхшилашга ҳаракатни бошламасак, туғилаётган болаларга боғча, мактаблар қуриб беришга ҳам улгурмай қолсак керак😁

Давлат ҳам буни тушиниб етган шекилли, энергетика тизимини зудлик билан модернизация қилиб юбормасак бўлмайди, дейишибди. 2026 йилгача «яшил» энергия улушини 25 фоизга етказиш кутиляпти экан. Шунда кўчаларимиздаги мана бунақа акробат симёғочлар, эски трансформаторлар янгиланса ажабмас. Кейин демографик марафонда анча орқада қолиб кетган давлатлар бизга етиб олгунча озгина нафас ростлаб турамиз, нима дединглар?😀

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣166👍53😁7👏3🥰2
Эртага ДАМАСга шартнома берилар экан

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣158😁12👍6🕊6
Отабек Артиков
Voice message
56 дақиқада 24000 та дамас сотилибди🤨

Қуён ҳам бунчалик тез пақиллатиб ташлаёлмайди.
Дамасистон...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁156🤣42👍18😭12
Кун саволи:

Пойтахт ҳокимлиги МИБдан қанча қарз?


180... ми ёки 404 ...?😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣83👍12😭5
Отабек Артиков
Photo
🤣101😁9👏3🕊3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграм бош директори Павел Дуровга бир Телеграм фойдаланувчисига тегишли бўлган @pavel номи (юзернейми)ни 80.000 долларга сотиб олиб совға қилишибди.

Ушбу номни 9 йилдан бери назорат қилиб турган шахс бир ҳафта аввал бу номни кимошди савдосига қўйган.
Бир тадбиркор буни сотиб олиб, Дуровга совға қилган.
Кимдир буни аҳмоқлик дейиши мумкин аммо юзерлар телеграмда катта рол ўйнайди.

Масалан мен @Otabek юзернеймига анча йиллардан бери эгалик қиламан, кимдир бу юзерни fragment.com платформасидан сотиб олиб масалан Отабек исмли бирорта таниқли инсонга совға қилиши ҳам мумкин, чунки бу ҳар қандай Отабек исмли инсон учун ростдан ажойиб совға, пули етса албатта😁
8 йилдан бери анчагина юзернеймлар ғамлашга улгурганман анаққиса...
(Қизиққанлар бўлса рўйхатини бераман, аммо нархи жуда қиммат)

Сотиб олинган юзернеймлар нархини кўриш учун шунчаки канал ёки профилда турган юзернейм устига босиш кифоя, видеодаги каби биттада қанчага сотиб олинганини кўрсатади.

Ҳа бу ғалати кўриниши мумкин аммо ҳар нарсани ўз ошиғи ва мижози бор🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86🤣34😁4😍2🔥1
Ботир Қодиров онасини шаъни учун курашяпти.

Тармоқларда хонанда Ботир Қодиров марҳум санъаткор Шерали Жўраев фарзандлари билан судлашиб юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳамма ҳар хил фикрда.
Ўйлашимча Ботир Қодиров буни шунчаки пиар ёки устазода санъаткорнинг фарзанди деган таниқли ном ёки "статус" учун эмас, шунчаки марҳум онасининг пок номи учун қилаётгани аниқ.

Аслида бу машмаша анча йиллар аввал марҳум санъаткор "Давраларда бир отасини тайини йўқ болани фалончини ўғли деб етаклаб юришган экан, у ҳ...и мени болам эмас" деган сўзлар янграган видеодан кейин бошланган.
У видео Ботир Қодировнинг онасини шаънига айтилган энг ёмон гап эди аслида.

Аввало узр, аммо "Отасини тайини йўқ" дегани тўғридан-тўғри "онаси фоҳиша" дегандек гапку.

Ҳеч бир ор-номусли эркак бундай ҳақоратни кўтармайди.
Дунёда ҳар қандай эркак оиласидаги аёллар шаънини айниқса онасини шаъни учун энг охиригача курашади.

Ботир Қодиров ҳақиқий эркак қилиши керак бўлган ишни қиляпти, унга машҳур санъаткорнинг машҳур фамилияси ҳам, бойлиги ҳам керак эмас, унга онасининг номини пок бўлиши муҳим.
Айнан мана шу сабабдан Ботир Қодиров танқидларга ҳам, гап-сўзларга ҳам қарамай курашяпти.

Барчамиз учун онамиз муқаддас зот, муқаддас зотнинг пок номи учун курашиш эса олқишланиши керак, маломат қилиниши эмас.

Шахсан мен ҳам Ботир Қодировнинг марҳум оналарини пок аёл бўлганлигига ва охирида Ботир Қодиров ҳақ бўлиб буни исботлашига ишонаман.
"Чест"и учун курашадиган мардлар кўпайсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍685🔥31👏15🫡10🙏8🥰4😁3😭1
Қиморга рухсат бердик, энди фоҳишабозликни ҳам легаллаштирсак анча ривожланиб кетсак керак-а, мезза жонингдан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣208😭66👍19😁11🔥1