Talaba.uz | Ta'lim portali
5.45K subscribers
3.41K photos
1.27K videos
262 files
8.9K links
Talabalar va abituriyentlar uchun eng katta kanal

▪️Talabalar hayoti | Grantlar | Ta'lim yangiliklari

Maqsad aniq bo'lsa, biz bilan marra sizniki!

Reklama uchun👉 @Reklama_TalabaUz

Savol, taklif va muommolar uchun:👉 @Hikmatulloh_Karimberdiyev
Download Telegram
Test sinovlari to‘liq yakunlandi
#abituriyent

Bugun, 15 avgust kuni, oliy ta’lim muassasalari bakalavriatiga kirish test sinovlari barcha hududlarda to‘liq yakunlandi.

DTM bergan xabarga ko‘ra, jami abituriyentlarning 979 ming 436 nafaridan 958 ming 195 nafari (97.8%) test sinovlarida ishtirok etgan.

Barcha bilimli abituriyentlarga omad tilayman! Yakuniy javoblar 1 hafta ichida e’lon qilinadi.

Izoh: ayrimlarda «joriy yilda 1 mln 66 ming 925 nafar abituriyent hujjat topshirgani aytilgan edi-ku, bu yerda nega endi 979 ming deyilyapti» mazmunidagi savol tug‘ilishi mumkin. Gap shundaki, bu faqat testga kirishi kerak bo‘lganlar soni. Qolgan 87 ming 489 nafar abituriyentlar esa faqat ijodiy imtihon olinadigan OTMlarga hujjat topshirgan.
@xushnudbek

Batafsil👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊Assalom-u alaykum, qadrdonim! JUMA tongi muborak bo'lsin.

Do'stlaringizga ham ulashing👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
Талаба бўлганлигини ҳозирдан билиш мумкинми?
#abituriyent

mandat.dtm.uz сайти ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда, шунинг учун қисқа изоҳ бермоқчиман.

Сайтдаги натижалар якуний эмас. Шунчаки ким неча балл олганини ва баллар кетма-кетлигидаги жойлашувни кўрсатяпти холос. Ҳали у ердаги ўринлар бир нечта сабабларга кўра ўзгариши мумкин.

Биринчидан, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун ажратилган алоҳида 5% лик квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.

Кўпчилик ҳалигача бехабар экан, эслатиб қўяй, жорий йилдан ҳарбий тавсиянома учун қўшимча балл берилмайди, улар алоҳида квота учун курашади. Батафсил.

Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар учун имтиёзли равишда ажратилган қўшимча 2% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.

Учинчидан,
ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун ажратилган алоҳида 5% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.

Шунингдек, ҳозир базада учта йўналишни танлаганлар барча учта йўналишда кўрсатилмоқда. Тестлар тўлиқ якунлангач, улар танлаган устувор йўналишларига қараб, йўналишларга бўлиниб кетади ва қолган 2 та йўналиш рўйхатидан чиқиб кетади.

Хуллас, ҳозир mandat.dtm.uz сайти орқали шунчаки ўз балингизни билиб, имкониятларингизни тахминан чамалаб туришингиз мумкин. Аммо якуний натижа барча тест синовлари тугагач маълум бўлади.

Аммо якуний натижани фақат ҳозир ўқишга кира олмаганлар рўйхатида турганлар кутиши керак. Чунки улар якуний натижа чиққанда кирган бўлиши мумкин. Албатта бунда жааа рўйхатда пастда турганлар эмас, чизиққа яқин жойлашганларда имконият бўлади.

Аммо ҳозир квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, назарий жиҳатдан якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади. Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа жойдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Демак, назарий жиҳатдан уларни кира олмай қолишига хавф йўқ. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши мумкин.

Хуллас, шунақа гаплар.
(с)@Xushnudbek

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Тест синовларининг барча натижалари эълон қилинди
#abituriyent

ДТМ берган хабарга кўра, 15 августда бўлган тест натижалари ҳам эълон қилинибди. Демак, бу дегани - 29 июлдан 15 августга қадар бўлиб ўтган барча тест синовларининг натижалари маълум бўлди.

Хўш, бу нимани англатади? Демак, энди mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхат бошқа ўзгармайди.

Қиссадан ҳисса, ҳозир асосий квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади (бечора қўчқорлар...).

Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича барча рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа йўналишдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Агар мабодо бирорта фавқулодда вазият бўлиб қолмаса (худди сўнгги дақиқаларда кутилмаганда Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби»ни битирганларга имтиёз берилгани ҳисобидан, ҳарбий ОТМларда етарли балл олганлар ҳам ўқишга киролмай қолиб кетганидек), унда ҳозир рўйхат бўйича ўқишга кирганлар албатта талаба бўлади. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши ҳам мумкин.

Кира олмаганларчи? Улар умид қилса бўладими?

Ҳа, бўлади. Лекин улар ҳозирдан аниқ била олмайди. Улар яхшиси сабр билан, дуо қилиб кутишсин.

Талабаликка яқин турганларга эса омад тилайман!
@xushnudbek

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#murojaat
#tezkor

❕Guliston Davlat universitetida 13 va 15-avgust kunlari magistratura uchun bo'lib o'tgan imtihonlarda rektorning jarayon “shaffof” bo‘ladi degan quruq va’dalari-yu so'zlari yolg'on bo'lib chiqdi deya e'tiroz bildiradi magistraturaga topshirgan abituriyentlardan biri. Imtihon jarayonida chetdan na biror bir komissiya a’zosi, na biror bir nazoratchi bo'lmadi. Bosh komissiya ham, nazoratchilar ham universitetning o'zidan. Bu ham yetmagandek , kameralar ishlamadi, deya so'zlaydi abituriyent.
❗️13-avgust kuni mutaxassislik fanidan bo'lib o'tgan test jarayonda 3-4 nafar abituriyent “shpargalka” bilan ushlanib, chetlashtirilgan edi. Javoblar chiqarilgan varaqada esa biror bir yo'nalishda chetlatildi degan yozuv yo'q!

❔❕13 va15-avgust kunlari imtihon natijalariga ko'ra, universitetning o'zida yuqori lavozimda ishlaydigan prorektorning qizi-yu Yoshlar Ittifoqi yetakchilarining ukalari eng yuqori o'rinlarni zabt etib turibdi.

⚫️Dard ustiga chipqon deganlaridek, yana bir yo'nalishda eng yuqori o'rinlarni abituriyent erkak va uning turmush o'rtog'i (familiyadoshlar) egallagan

⚠️ GulDU korrupsiya o‘chog‘i ekanligini xalq bilsin, deb fikrini yakunladi murojaat qilgan shaxs.
Bu murojaatdan universitet mas’ullari o‘ziga tegishli xulosalar chiqarsa, ajab emas.

P.s. Bizda ilova sifatida fotosuratlar bor. E’tiroz bildirmoqchi bo‘lganlar va yoki shu mavzuda surishtiruv olib bormoqchi bo‘lgan jurnalistlar bizga murojaat qilishlari mumkin.


Do‘stlaringizga ulashing, befarq bo‘lmang!👇
@TalabaUz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Ana endi ushbu rasmga e'tibor qiling.
Magistratura imtixonlari 13- avgust kuni bo'lgan edi.

Lekin muhr ostida 10 - avgust yozilgan. Bundan chiqdi, imtixon bo'lmasidan oldin natijalari aniqlanib, baholar qo'yilganmi???🧐

"Hammasi ssenariy bo'yicha ketayapti" deydi bir qancha magistraturaga topshirgan norozi abituriyentlar.

Mutasaddi hodimlar nima deyisharkan???

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Prezidentimiz ta'biri bilan aytganda "Xalqimiz hamma narsaga chidashi mumkin. Lekin Adolatsizlika chiday olmaydi" deganlaridek GULDU MAGISTRATURA telegram guruhida abituriyentlarning o'zaro muloqatlarida adolatsizlika chiday olmayotganligini fahmlash qiyin emas. Bu ta'lim soxasidagi taxmin qilingan qing'ir ishlarga surishtiruv tergov ishlari olib borilarmikan yoki yopiq qazon yopiqligicha qolsin deya hamma narsa o'z xoliga tashlab qo'yilarmikan ?

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​​ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда 10 август куни бўлиб ўтган тест синови натижалари тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, 12 август куни республика бўйлаб 43 та бинода тестсиновлари икки сменада бўлиб ўтган. Жами 53 минг 162 нафар иштирок этиши белгиланган абитуриентлардан 51 минг 667 нафари тест синовларига келган. 1464 нафари эса турли сабабларга кўра иштирок этмаган. Шу куни 11 нафар абитуриент ҳудудга киришда, 20 нафари эса бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлатилган.

10 август куни бакалавр таълим йўналишининг кундузги шакли бўйича Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг филология ва тилларни ўқитиш факултети абитуриенти энг юқори балл тўплаган — 231,9 балл (173,9 балл тест синовлари натижаси, 58 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси); сиртқи таълим шакли бўйича Фарғона давлат университетининг филология ва тилларни ўқитиш йўналиши — 174,2 балл, кечки таълим шакли бўйича Тошкент давлат шарқшунослик институтининг тарих таълим йўналишида — 172,6 балл.

8 август куни Сурхондарё вилоятида, 10 август куни эса Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тест синовлари якунлангани маълум қилинди.

Диёрбек Қўчқоровнинг билдиришича, ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#мотивация
​​📈 Муваффақият рецепти:

❗️ Бошқалар ухлаётган пайт, сиз ўқинг, изланинг;
❗️ Бошқалар бекорчи бўлиб юрган пайт, сиз ишланг;
❗️ Бошқалар ўйнаб юрган пайт, сиз тайёрланинг;
❗️ Ва бошқалар фақат тилак билдиришган пайт, сиз орзу қилинг.

Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
mandat.dtm.uz сайтида қўшимча маълумотлар берилмоқда!

Йўналишлар кесимида олимпиядачилар номи келтирилмоқда. Расмда ТДЮУ мандати кўрсатилган.

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Test sinovlari natijalari 23-avgustga qadar e'lon qilinishi shart

Xabaringiz bor, 15-avgust kuni test sinovlari to'liq yakunlandi. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 572-sonli qaroriga ko'ra, abituriyentlarning talabalikka tavsiya etilgani yoki etilmagani boʻyicha boʻyicha maʼlumot test sinovlari yakunlangan kundan boshlab (test sinovlari 15-avgust kuni yakunlandi) bir hafta muddat ichida Davlat test markazining rasmiy veb-saytida e'lon qilinadi. Demak, abituriyentlarning yakuniy natijalari 23-avgustga qadar ma'lum qilinishi kerak.

Kanalga ulanish👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлимидан олдин барча бойликларини муҳтожларга хайрия қилган австралиялик миллионер Али Банат ҳақида

Али Сидней жануби-ғарбидаги Гринакрдда яшаб, бизнес билан муваффақиятли шуғулланган ва фаровон ҳаёт кечирган йигит бўлган. Ўзининг "Саратонга чалинган" фильмида у Louis Vuitton бренди туфлилари, 60 минг долларлик билакузук, қимматбаҳо кўзойнаклар коллекцияси ўрин олган ётоқхонасини намойиш қилган. Унинг автомобилларидан бири Ferrari Spider 600 минг долларга баҳоланган. Буларнинг барини у муҳтожларга бериб юборган.

Унинг Muslims Around the World (MATW - Бутун дунё мусулмонлари) ташкилоти кўплаб мамлакатлар, жумладан Того, Гана ва Буркина-Фасодаги минглаб одамларга ёрдам берди.

У саратонга йўлиқиши билан моддий бойликлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини англаб етган.

"Бедаво дардга чалинганингиз ёки яшаш учун саноқли кунларингиз қолганини тушунганингизда буларнинг бари ўз аҳамиятини йўқотади", – деганди Али.

Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#Юридик_клиника

Тест натижалари бўйича аппеляция бериш тартиби

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Xushnudbek.uz
Мандатга оз қолди, яқин кунларда якуний жавоблар эълон қилинади

Замонавий ахборот технологияларининг борлиги яхши, одамларнинг мушкулини анча осон қилади. Масалан, тест синовлари натижаларини интернет орқали қийналмасдан билиб олиш мумкин, бу жуда қулай, ортиқча овогарчилик бўлмайди.

Аммо замонавий технологиялар жонли жараёндаги ҳиссиётларни бера олмайди. Мисол учун, илгари ОТМларга бориб, стендларга илинган узундан-узун рўйхатдан ўзининг жавоблар варақаси рақамини қидириб топишнинг (исм-фамилия берилмасди) ўзига яраша гашти бор эди. Ўзига ишонадиганлар ҳамда ирим қиладиганлар рўйхатни бошидан қидиришни бошларди, салгина хавотири борлар эса аксинча...

Қий-чув, тўполон бўларди. Қанчадан-қанча кўз ёшлар тўкиларди. Талаба бўлганлар қувончидан, омади келмаганлар аламидан йиғларди.

Жорий йилда абитуриентларнинг натижалари интернет орқали ҳали якуний жавоблар чиқмасидан эълон қилинаётганини ҳисобга олсак, бунақа ҳиссиётларни бошқа кўрмасак керак
@xushnudbek

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​​​​#Bilasizmi ❓

Universitet (olmoncha Universität soʻzidan, u esa oʻz navbatida lotincha universitas magistrorum et scholarium — «oʻqituvchilar va olimlar jamoati» iborasidan kelib chiqqan) fundamental va amaliy fanlar oʻqitilib, mutaxassislar tayyorlanadigan oliy taʼlim muаssаsаsidir. Odatda, ilmiy-tadqiqot ishlarini ham olib boradi. Bugungi kundagi universitetlarning aksariyati oʻquv-ilmiy-amaliy majmualar sifatida faoliyat yuritishadi.
Universitet musulmon Sharqida oliy Madrasa yoki madrasai oliya (qis. Madrasa) nomiga toʻgʻri keladi. Yaqin Sharq mamlakatlarida dorilfunun deb ataladi.
Dastlabki Universitetlar Italiyaning Bolonya (11-asr), Salerno (12-a. oxirlari), Fransiyaning Parij (1215), Monpelye (1289), Buyuk Britaniyaning Kembrij (1209), Oksford (12-asr 2-yarmi), Ispaniyaning Salamanka (1218), Portugaliyaning Lissabon (1290) shaharlarida paydo boʻldi.

✅ @TalabaUz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
​​Test savolining noto‘g‘riligi isbotlansa, ball faqat da'vogar abituriyentga qo‘shiladimi?

Oliy ta'lim muassasasiga kirish imtihonlari chog‘ida savollarning noto‘g‘ri tuzilgani yuzasidan abituriyentlarning e'tiroz bildirishi, apellyatsiyaga berish holatlari ko‘ch uchramoqda. Agar abituriyent test savolining noto‘g‘riligi yuzasidan murojaat qilsa va haqiqatan ham savolning noto‘g‘riligi isbotlansa, bu savol uchun ball faqat da'vogar abituriyentga qo‘shib beriladimi? Test topshiriqlarida xuddi shu noto‘g‘ri savol tushgan, lekin apellyatsiya bermagan abituriyentlarga-chi? Ularning boy berilgan balli nima bo‘ladi? Bu haqida Davlat test markazi mutasaddilari “Test sinovi o‘tkazishga oid davlat siyosati: abituriyent va pedagog xodimlarning chet tilini bilish darajasini baholash” mavzusidagi matbuot anjumanida izoh berishdi.

Davlat test markazi bo‘lim boshlig‘i Elvira Urayevaning ma'lumot berishicha, noto‘g‘ri savol bo‘yicha keyinchalik abituriyentga ball berilishi uchun abituriyent tegishli tartibda shikoyat qog‘ozini to‘ldirishi kerak.

“Agar imtihon chog‘ida savolning to‘g‘riligiga abituriyentda shubha tug‘ilsa, buni nazoratchilarga bildirishi va shikoyat blankasiga noto‘g‘riligi taxmin qilinayotgan savolni qayd etishi kerak. Keyinchalik DTM mutaxassislari tomonidan bu e'tirozlar o‘rganib chiqiladi. Agar savolning noto‘g‘riligi isbotlansa, ball qo‘shiladi. Noto‘g‘riligi isbotlagan savol yuzasidan noroziligini yozma asosda taqdim etgan abituriyentlarga ball qo‘shiladi, test topshiriqlarida shu savol tushgan barcha abituriyentlarga emas”, ─ deydi Elvira Urayeva.

Batafsil👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг имтиёзи фақат 1-йўналишга ўтади
#abituriyent

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Низомга кўра, республика ОТМлари бакалавриатига қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида квота белгиланади.

Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир ОТМ бакалавриатига давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизини ташкил этади.

Тавсияномага эга абитуриентлар талабаликка тавсия этилиши учун, тўплаш мумкин бўлган баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда балл йиғиши талаб этилади.

Улар ўзлари танлаган уч йўналишдан фақат биринчисида алоҳида квота доирасида танловда қатнашади. Биринчи танлаган йўналишларида ўқишга кира олмаган тақдирда, кейинги йўналишларда умумий тартибда танловда иштирок этади.

Яъни тавсияномага эга абитуриент биринчи танлаган йўналишига имтиҳондан йиқилган тақдирда, иккинчи ва учинчи йўналишларда ўқишга кириш учун барча абитуриентлар билан умумий рақобатга қўшилади.

Низомда белгиланишича, тавсияномага эга абитуриентлар барча таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи) бўйича ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга.

Қайд этиш жоиз, мазкур низом талаблари олий ҳарбий таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек, нодавлат ОТМларга нисбатан татбиқ этилмайди.


Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#obunachimizdan
Yana Guliston davlat universiteti...

Mutasaddilar o'tgan safargi postimizga javob xati ham qilishgani yo'q. Demak, o'yinimiz davom etadi... Hammasi haqiqat. Navbatdagi postni tez orada kutib oling...

Yetkazamiz👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​Magistraturadagi adolatsizlik

Hayotda, albatta, har birimiz ertami-kechmi nohaqlikka to'qnash kelishimiz ehtimoldan holi emas. 2-3 kun oldin Guliston Davlat universitetidagi 13 va 15-avgust kunlari magistratura ta'limi uchun o'tkazilgan imtihon jarayonlaridagi adolatsizliklar haqida abituriyentlar telegram botimizga murojaat qilgan edi.
Adolatsizlikka taxminlar va izohlar yetarlicha darajada edi. GulDUda joriy yilgacha sanoqli yo'nalishlardagina magistratura ta'limi mavjud edi, ya'ni kimyo, biologiya va informatika. Joriy yilning 17-iyunida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "2019/2020 o'quv yilida O'zbekiston Respublikasi oliy ta'lim muassasalariga o'qishga qabul qilish parametrlari to'g'risi" gi PQ-4359-sonli qaroriga binon, GulDUda magistratura ta'limi jami 14 ta yo'nalishda ochildi. Lekin, ming afsuski, ayrim yo'nalishlarda adolatsiz tarzda baholanishlar kuzatildi. GulDU rahbariyati abituriyentlarning ijtimoiy tarmoqlardagi e’tirozlarini bilib turib, vaziyatga adekvat munosabat bildirmadi, beparvolik bilan o‘z adolatsizlgini tan olmay yana o‘z bilganicha ishlayverdi. Bu esa abituriyentlarning g'azabini qo'zg'atdi.

Oxir-oqibat, haqiqatdan umidini uzgan abituriyentlar GulDu magistratura yo'nalishiga o'qishga kirish uchun universitetda yuqori lavozimda ishlaydigan dadangiz yo akangiz bo'lish kerak, yoki yaxshigina tank topib yaxshigina semirib borish kerak degan xulosaga kelishdi. Nega bunday adolatsizlikka bo'lgan e’tirozlar yuzasidan "Inson huquqlarini himoya qilish departamenti”, qonunni himoya qilish organlari surishtiruv tergov ishlarini olib bormaydi.

Huquqlari poymol bo'lib umidini uzgan abituriyentlarning GulDU rahbariyatiga nisbatan ishonchi sindi. Vaziyat shu ko'rinishda tus olar ekan, keyingi yilli ham shunday davom etib, vaziyat bundan ham murakablashib ketaveradi. Bu esa GulDU ta'lim tizimining (yanada) tanazzulga yuz tutishiga olib keladi!

Xabarni ulashing, tepadagilar bizni ko‘rsin!👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA