#Obunachimizdan
#Satisfied_student
Яхши қарор бўлди.
Ўтган йили ижтимоий тармоқларда контракт нархини кўтармасдан стипендияни йўқотишсин дейишганиди. Энди бунақа дейишяпти. Ҳайронман!
Биринчидан, 11.8 млн контрактдан 4.8 млн айирилса масалан 7 млн бўлади. Мисол учун. Шуни бўлиб-бўлиб тўлаймиз. Яна ҳар ойма-ой. Бу зўр. Ота онамизга ҳам яхши бўлади. Ойига 500-600 мингдан тушади.
Иккинчидан, баҳо билан табақаланиш бўлмайди. Бу ҳам яхши. Сабаби 5га, 4га ёпадиган талабалардан кўра 3га ёпадиган талаба кўпроқ (адашмасам Республика бўйича 68 %). Умуман баҳо учун ўқиш йўқолади. Талабалар, билим учун ўқишни бошлашади. Бу ҳам яхши-ку дўстлар!
Бу муҳокамаларни ўқиб Ғофур Ғуломнинг "Шумбола" қиссасидаги бир жойи эсимга тушиб кетди.
Або Муслим ҳақида... Бир урган экан белларигача, яна бир урган экан бўйинларигача ерга кириб кетган экан... дейилган ҳазиломуз жумлаларда.
Бу ҳолат ҳозир ўзимизда ҳам кузатилаётгандек гўё. Негаки, биз билим олиш ва умуман шахсий ривожланиш мавзусидан четлашиб яна маиший муаммоларимизга чувалашиб кетдик.
Билим ва таълим сифати ҳақида ҳам шундай бахслашамизми? Йўқ! Бунисини бизга қизиғи йўқ. Бизга контракт масаласи муҳимроқ. Кейин форма, кейин соқол, конспект в.ҳ.к.лар. Таълим-чи? Нега Ўзбекистонни ривожлантириш учун шунақа минглаб талабалар бирлашмаймиз?
Талабалар, билим учун бирлашайлик. Таълим учун бирлашайлик. Дўстлар, ҳукумат қарори жудаям яхши ишлаб чиқилган (пахта дегувчилар ҳам чиқади бу фикримдан кейин). Бизнинг билмимиз 400 минггиа арзийдими ўзи?
Масалани иккинчи томони!
Ман телеграмда очилган икки гуруҳни ҳам қоралайман! Сабаби, ижтимоий тармоқдаги (асосан телеграм) "Талаба фикри" ва "Талабалар бирлашайлик" гуруҳларининг мақсади контракт масаласи эмас! Админлар сиз-у биздек контракт масаласига куйиб-ёнаётгани йўқ. Уларнинг мақсадлари буткул бошқа.
Ҳусусан, айни вақтдаги контракт масаласи билан боғлиқ масаладан сўнг талабалар аудиториясини еғиш ва бу орқали телеграмда канал мемберсларини жалб қилиш ростдан ҳам "доҳиёна" фикр. Негаки, айни вақтдаги талабалар орасида қарорни тушиниб тушунмасдан пайдо бўлаётган саросимага яхшигина "малҳам" бўлади. Ҳар ҳолда талабалар виртуал оламдан ўзининг умидларини қидиради. Канал учун контент аниқ! Стипендия миқдори ва контракт!
Аммо, қадрли талабалар тангани иккинчи томонини ҳам кўришингиз керак. Буни "Америкача ўйин" деб аташади. Реал вақтдаги "потерия"дан фойдаланиб, ўз манфаатини "пик" нуқтага чиқазволиш дейилади.
Қандай манфаат?! Бу савол ўз-ўзидан туғилиши аниқ. Ушбу канал админлари энди "соққани" тагида қолишади. Сабаби, икки каналдаги (гуруҳ ҳозирча, канал ҳам очишди) аудитория жами 120 мингдан ортиқ талабани ўзида жам этган. Бундай катта потенциалга эга аудиторияли каналга келгусида ким ҳам реклама бергиси келмайди дейсиз. Реклама берувчилар асосан ўқув марказлари, турли талабалар учун хизмат кўрсатувчи фирмалар, ўрта ёшга маъқул ташкилотлар, хорижга ўқишга юборадиган фирмалар в.ҳ.к.лар.
Хулласи калом, биз яна ютқазишни бошладик.
Албатта, булар ИМҲО
©Ғулом Назаров
П/С: "Открыть комментарии" бўлимини босиб, ўз фикрингизни қолдиринг
Дўстларга ҳам улашинг👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA

Kechagi Press klubdan
Vazirning stipendiya haqida gapirgan gaplari
Do'stlarga ulashing👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Vazirning stipendiya haqida gapirgan gaplari
Do'stlarga ulashing👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
#söragan_edingiz
⚡️Oshirilgan kontrakt (SUPER kontrakt) bo'yicha mutasaddilardan tegishli javob olindi!
Agar abituriyent tanlagan 3 ta yo'nalishga ham kira olmagan bo'lsa, super kontraktda tahsil olish uchun arizani faqatgina BIRINCHI tanlangan yo'nalishga yoza olishadi✅
Ikkinchi va uchinchi yo'nalishlarni tanlay olishmaydi!
Do'stlarga ulashing👇👇

✅ Sirtqi va kechki ta’lim kontraktlari kamaytirildi!
Joriy yilda sirtqi va kechki ta’limda o‘qiydigan talabalarning kontrakti 35-40%ga kamaytirildi.
Masalan, sirtqi va kechki ta’limda o‘tgan yili 9 mln so‘m bo‘lgan kontraktlar bu yil 6 mln 300 ming so‘m etib belgilandi.
✅Super kontraktni 2 ga bo‘lib to‘lash mumkin bo‘ladi
Lekin hozircha narxlari va qo‘shimcha tartibi tasdiqlanmabdi. Super-kontraktni to‘lash tartibini yengillashtirish bilan bog‘liq loyihalar ishlab chiqilayotgani uchun hujjat kechikmoqda. Hukumat tomonidan tasdiqlangach, tez orada e’lon qilinishini aytishdi.
✅ Talaba ta'lim krediti olishda hech qanday muommo bo'lishi kerak emas.
1-kursda talaba ta'lim krediti olgan bo'lsa, yuqori kursga o'tganida ham ta'lim kreditidan foydalanishi mumkin!
✅ Super kontrakt
Super kontraktga ariza yozish uchun faqatgina birinchi tanlagan yo'nalishini tanlashlari kerak bo'ladi. 2 va 3- yo'nalish uchun super kontrakt uchun ruxsat yo'qligi aytib o'tildi.
Batafsil ma'lumot👇👇

Талабалар учун мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган танлов эълон қилинди
Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» республика танлови эълон қилинди.
«mGovAward» танловида иштирокчилар Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам берадиган мобиль илова яратишлари керак бўлади.
Талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:
👉 Таълим;
👉 Соғлиқни сақлаш;
👉 Туризм;
👉Транспорт ва логистика;
👉 Бизнес ва G2B.
Танловнинг асосий мезонлари: илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги.
Танловга аризаларни қабул қилиш жорий 26 сентябрда АКТ ҳафталиги доирасида бошланади.
Танловнинг мукофот жамғармаси - $100,000:
1️⃣-ўринга - $50,000;
2️⃣-ўринга $30,000;
3️⃣-ўринга $20,000.
Шунингдек, ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IТ-Парк инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
2019 йил 26 сентябрда «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда бўлиб ўтадиган «mGovAward» конференциясида танлов ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz
©️@eduuz - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Do'stlaringizga ham ulashing♻️
Kanalga ulanish👇

Google Docs
Регистрация на конференцию "mGovAward"
Дата: 26 сентября 2019 г. , 9:00
Контакты: +998 71 2091199, info@mgovaward.uz
Участники прошедшие отбор будут оповещены

#Talaba_minbari
#davom_etamiz
Илм учун қачон бирлашамиз?!
Ўзим талабаман. Контрактда ўқийман. Қарорни менга нимаси ёқди? Ойма-ой бўлиб тўлаш деган жойи ёқди. Сабаби, агар шу қарор кучга кирса, ота-оналарга ҳам анча енгиллик бўлар эди. Кеча телергамимга келган қизиқ бир “федбек”ни айтаман. Бир талаба агар стипендия берилмаса, биз қандай еб-ичамиз, қандай кийинамиз, деб ёзибди. Зўр! Сиз маза қилиб еб-ичинг. Кийининг! Ота-онангиз емай, ичмай, кийинмай сизга контракт тўласин! Мантиқ борми?
Қарорни нимаси менга маъқул эмас - бир хил стипендия. Аммо “лекин” дейиладиган жойи ҳам бор. Яхши ўқийдиганларга алоҳида фонддан пул ажратилар экан. Бу яхши. Сабаби, “5”га ёпадиган талабалар сони шундоғам кўп эмас. “3”га ёпадиганлар сони умумий талабалар сонини 70%ига яқин экан. Бундан ташқари давлат стипендиялари (Беруний, Президент, Навоий...) ўз кучида қолади. Уни бюджет таъминлайди.
Таклифим – масалан, биринчи курсларга биринчи семестр учун “3”лик баҳоси учун стипендиясиз тўлов амал қилсин. Математик жиҳатидан ёндашсак, ўртача 11 млн. контракт тўлайдиган талабанинг ярим семестрининг контракт нархи 5.5 млн. бўлади. “3”лик стипендия нархи эса 6 ойга ўртача 360 мингдан ҳисобланса 2.1 сўм бўлади. 5.5 млн.дан ушбу суммани айирсак, ўртача 3.4 млн. қолади ва шу пулни ойма ой тўласа бўлади. Иккинчи семестрда эса, масалан, ўша талаба “5”га ёпса ўртача 750 мингдан ҳисобласа 6 ойга 4.5 млн. бўлади.
Қолган 1 млн. сўммани қолган 2-семестрда бўлиб тўлашади. Яхши томони талабалар “5”га ёпишга ҳаракат қилишади. Соддароқ қилиб айтганда, баҳо учун ўқиш давом эта бошлайди.
Аммо бу вариант ОТМларга умуман тўғри келмайди!?
Биринчидан, ҳар ой талабалардан контракт тўлашини сўраш, контрактни тўлатиш факультет деканлари учун катта муаммо пайдо қила бошлайди. “Ведимость”дан қолган талабаларда тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Шунингдек, бир қанча бошқа қийинчиликларни пайдо қилади. Стипендияни қаердан оламиз? Контрактимизданми? Ойнинг бешинчисида бир ойлик контрактимизни тўласак, шу ойнинг бешинчисида стипендия ололамизми? Университет буни қоплай олмайди. Қурби етмайди. Бундан ташқари, бешга ёпишга бўлган “иштиёқ” коррупцияни янада кучайтира бошлайди.
Иккинчидан, университет бюджети “минус”га кетади. Таълим ҳам хизмат кўрсатишни бир тури. Очиқроқ айтганда бизнес. Бу эса ўз-ўзидан шундоғам яхши кадрларни жалб қила олмаётган ОТМлар учун кадрлар муаммосини келтириб чиқаради. Негаки, бюджетида маблағи кам бўлган олий ўқув юрти қандай қилиб юқори малакали кадрларни жалб қила олади? Ўз-ўзидан эса таълим сифати пасайишда давом этади.
Учинчидан. Стипендияни кўтариш, контрактни тушириш жуда “идеал” таклиф, аммо бу фақат вазирликдагиларнинг ихтиёрида бўлмаса керак. Бу юқорида айтиб ўтилганидек молиявий масалаларни қамраб олади. Шундоғам молиявий қийинчиликлар гирдобида турган республикадаги университет ва институтлар бундай қарорни қўллаб-қувватламаслиги табиий ҳол. Қўлласа ҳам, фақат супер-контрактдаги талабалардан “нажот” кутишни бошлашади.
Тўртинчидан, маълумотларга кўра, битта талабани ўқитишга кетадиган харажат ўртача 6 млн. сўмни ташкил этади. Энди ўша талабага яна “5”лик стипендия берса ўртача 9 млн. сўм бўлади. 6+9=15 млн. Қарангки, биз ўқишимиз учун тўлайдиган контракт суммамиз ўз-ўзидан 15 млн. сўмга чиқади. Яхшиямки, молия вазирлиги 15 млн. сўмлик контракт белгиламади (бу ўртача балки ошади, балки камаяди). Бу учун вазирликка раҳмат! Агар стипендия оширилса-ю, контракт ўзгармаса. Талабани ўқитишга кетадиган харажат ўртача 6 млн. сўмни ОТМ ўзини ҳисобидан тўлайдими? Қандай?
Фикримни тугатишдан олдин яна кечаги сўзларини такрорлайман: Билим ва таълим сифати ҳақида ҳам шундай баҳслашамизми? Талабалар, билим учун бирлашайлик! Баҳо учун эмас!
Албатта, булар ИМҲО
Ғулом Назаров,
ТАТУ 2-босқич магистранти
Каналга уланиш👇👇

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Juda ibratli voqea. Albatta ko'ring. Suhbatlar yozuv ko'rinishida berilgan, ingliz tilida.
Agar adashmasam bu voqea yaqin vaqtda Xitoyda bo'lgan. Judayam ta'sirli vaziyat. Ko'ring va o'zingiz xulosa chiqarib oling.
Do'stlarga ulashamiz👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Agar adashmasam bu voqea yaqin vaqtda Xitoyda bo'lgan. Judayam ta'sirli vaziyat. Ko'ring va o'zingiz xulosa chiqarib oling.
Do'stlarga ulashamiz👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
No comment...
Tushungan tushundi))
Do'stlarga ulashing👇😉

#REPOST 4-5-YOSHLI DILNURA ISMLI QIZCHANI CHILONZOR-OQTEPA (HAMZA) SPORT TOVARNI OLDIDAN TOPIB OLDIK. OTA ONASINI QIDIRAYAPMIZ. ILTIMOS HAMMA KANAL GRUPPALARGA TARQATISHGA YORDAM BERINGLAR. SAVOB BO'LADI.
OTA ONASINI TANIYDIGANLAR +998983654704 GA QILIB XABARINI BERINGLAR ILTIMOS
OTA ONASINI TANIYDIGANLAR +998983654704 GA QILIB XABARINI BERINGLAR ILTIMOS
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
To‘lov-kontrakt miqdorlari kutilganidan qanchaga qimmatlashdi?
1 sentyabrdan kontraktlar miqdorining oshirilishi hammaga avvaldan ma’lum edi. Talabalar ham, ularning ota-onalari ham oylik ish haqlari oshganda kontrakt ham oshishini yaxshi bilishardi.
Asosiy e’tirozlar to‘lqini esa kontrakt narxlarining kutilganidek 10% emas, o‘rtacha 18% oshganidan keyin paydo bo‘ldi. Qo‘shimchasiga stipendiya masalasidagi qaror ham holatga ta’sir qildi.
Shu o‘rinda, kontraktlar kutilganidan qanchaga qimmatlashganiga qiziqib ko‘rdim. Xayolimda kontraktlar yana 2-3 mln so‘m qimmatlashganday edi, kecha matbuot anjumanida ham shunaqa debman.
Lekin hisoblab ko‘rsam, eng ko‘p oshgani yillik 1 mln 170 ming so‘m bo‘libdi. Eng kam oshgani esa 587 ming so‘m ekan.
Oyma-oy to‘lash tizimi yaratilishini hisobga olsak, kontraktlar kutilganidan har oy qo‘shimcha 48 ming so‘mdan 97 ming so‘mgacha oshirilibdi.
Narx oshishi bilan bog‘liq har qanday qarorlar keng jamoatchilik tomonidan doim og‘riqli qabul qilinadi, bu tabiiy. Shu sababli bunday o‘zgarishlarni kutilmaganda emas, ancha avvaldan xalqni ruhan tayyorlab e’lon qilish kerak o‘shanchun. Yo‘qsa vahima ortib ketadi. IMXO.
©Bloger va huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyev

#RASMAN
Davlar granti asosida tahsil oladigan talabalar diqqatiga!
✅1-kursga qabul qilingan talabalarga 2019-2020 o'quv yili 1-semestr yakuni bo'yicha fanlardan o'zlashtirish ko'rsatkichlari ma'lum bo'lgunga qadar, stipendiyaning bazaviy miqdorida oylik 400.000 stipendiya to'lanadi.
✅ 2-kursdan bitiruvchi kursgacha tahsil olayotgan talabalarga 2018-2019 o'quv yili 2-semestr yakuniy natijalariga ko'ra "a'lo" baho (reyting ko'rsarkichi 86 balldan kam bo'lmagan) ko'rsatkichga ega talabalarga 15% oshirilgan holda 460.000 so'm etib belgilandi. Qolgan talabalarga o'zlashtirish ko'rsatkichlaridan qat'iy nazar, bazaviy miqdorda 400.000 so'm stipendiya to'lanadi.
✅Bitiruv kursida tahsil olayotgan talabalarga stipendiya tayinlash va to'lashning amaldagi tartibi saqlab qolinadi, ya'ni "3" bahoga o'qiydigan talabarga 376.156 so'm miqdorda, "4" bahoga o'qiydigan talabalarga 564.234 so'm miqdorda, "5" bahoga o'qiydigan talabalarga 752.312 so'm miqdorda stipendiya to'lanadi!
Tez orada yangiliklarni kutib oling))

O'qitishning to'lov kontrakt shaklida tahsil oluvchi talabalarga 2019-2020 o'quv yili 1-semestrdan stipendiya hisoblashda, faqat kontrakt to'lovi qiymatining stipendiyali miqdorini to'lagan talabalarga, tahsil olayotgan kursidan qat'iy nazar, avvalgi semestr yakuni bo'yicha o'zlashtirish ko'rsatkichlaridan qat'iy nazar, stipendiya bazaviy miqdorda, ya'ni 400 000 so'm etib belgilanadi.
✅ Shu bilan birga, 2018-2019 o'quv yili 2-semestr yakuniy natijalariga ko'ra "a'lo" baho (reyting ko'rsarkichi 86 balldan kam bo'lmagan) ko'rsatkichga ega to'lov-kontrakt asosida tahsil olayotgan talabalarga, to'lovni qaysi ko'rinishda amalga oshirganidan qat'iy nazar 60.000 so'm qo'shimcha rag'batlantirish sifatida to'lanadi.
Eng birinchi va ishonarli yangiliklar faqat bizda😊👇

To'liq qaror bilan tanishib chiqing)
O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vaziri o'rinbosari hamda Moliya vaziri o'rinbosarining shaxsan imzolari bilan tasdiqlandi.
14.09.2019-yil
Talabalarga yuboring👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vaziri o'rinbosari hamda Moliya vaziri o'rinbosarining shaxsan imzolari bilan tasdiqlandi.
14.09.2019-yil
Talabalarga yuboring👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Murojaatlar botimizga shunday ko'rinishdagi xabarlar kelmoqda, "rostmi" deb!
Bunaqa yolg'on ma'lumotlarga ishonmanglar!!!
Yuqorida rasmiy qarorni berib o'tib ketdik!
@TalabaUz - talaba va abituriyentlar uchun ishonchli kanal💯👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Bunaqa yolg'on ma'lumotlarga ishonmanglar!!!
Yuqorida rasmiy qarorni berib o'tib ketdik!
@TalabaUz - talaba va abituriyentlar uchun ishonchli kanal💯👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Talaba.uz | Ta'lim portali pinned «#RASMAN Davlar granti asosida tahsil oladigan talabalar diqqatiga! ✅1-kursga qabul qilingan talabalarga 2019-2020 o'quv yili 1-semestr yakuni bo'yicha fanlardan o'zlashtirish ko'rsatkichlari ma'lum bo'lgunga qadar, stipendiyaning bazaviy miqdorida oylik…»
Toshkentda Markaziy Osiyolik talabalar uchun mo‘ljallangan universitet tashkil etiladi
Oliy va o‘rta maxsus vazirligi Shinxan universiteti (Koreya Respublikasi) bilan Toshkent shahrida universitetning filialini tashkil etish bo‘yicha kelishuvga erishdi.
Kelishuvga ko‘ra, 2020/2021 o‘quv yilidan boshlab Toshkent shahrida Shinxon universiteti filiali ish boshlaydi. Birinchi bosqichda universitetda quyidagi ta’lim yo‘nalishlarida kadrlar tayyorlash yo‘lga qo‘yiladi:
👉 Hamshiralik ishi;
👉 Xalqaro turizm menejmenti;
👉 Yangi to‘qimachilik materiallari texnologiyasi.
Toshkent shahridagi Shinxan universitetida dastlab o‘zbekistonlik yoshlar tahsil oladi. Keyinchalik universitetga qo‘shni davlatlar, xususan Markaziy Osiyolik yoshlarni ham qabul qilish choralari ko‘riladi.
© Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi
Do'stlarga ulashing👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Oliy va o‘rta maxsus vazirligi Shinxan universiteti (Koreya Respublikasi) bilan Toshkent shahrida universitetning filialini tashkil etish bo‘yicha kelishuvga erishdi.
Kelishuvga ko‘ra, 2020/2021 o‘quv yilidan boshlab Toshkent shahrida Shinxon universiteti filiali ish boshlaydi. Birinchi bosqichda universitetda quyidagi ta’lim yo‘nalishlarida kadrlar tayyorlash yo‘lga qo‘yiladi:
👉 Hamshiralik ishi;
👉 Xalqaro turizm menejmenti;
👉 Yangi to‘qimachilik materiallari texnologiyasi.
Toshkent shahridagi Shinxan universitetida dastlab o‘zbekistonlik yoshlar tahsil oladi. Keyinchalik universitetga qo‘shni davlatlar, xususan Markaziy Osiyolik yoshlarni ham qabul qilish choralari ko‘riladi.
© Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi
Do'stlarga ulashing👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir bor ekan bir yo'q ekan. Yaqin bir zamonda, "4" baholik grantda, "5" baholik grantda va kontraktda o'qiydigan talabalar yig'ilishibdi. Shundan so'ng....😁😁
Qolganini videoda ko'rib olarsiz...
Do'stlarga ulashamiz👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Qolganini videoda ko'rib olarsiz...
Do'stlarga ulashamiz👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#stipendiya_masalasi
Bahs davom etmoqda)
TATU talabasi - Izzatho'ja Asomiddinovga javob berdi...
Nima sababdan Izzatho'ja Asomiddinovni "G'o'ddaygan" deya baholadi?

#obunachimizdan
#Stipendiya_masalasi
《Telegram kanallarida baxs munozaralarga sabab bo'layotgan kontrakt va stipendiya summasi yuzasidan barcha talabalarga shu post orqali yuzlanmoqchiman.
Bu borada katta bir O'zbekiston talabalaridan tarkib topgan guruhlar ham shakllangan ekan. Bularning maqsadi esa kontrakt va stipendiya ekanligi BULARNING DARDLARI stipendiya ya'ni PUL ekanligi achinarli hol. Bu esa UYAT. Izzatxo'ja Asomiddinovga ham qoyil qolmadim. Ikki tomonlama ikki xil fikr bilan talabalar orasidagi munozaralarni kuchayishiga sababchi bo'ldi.
Kecha kimdir audio murojat bilan Izzatxo'ja Asomiddinov ga G'O'DAYGANSIZ degan gapiga na kulgiz keladi na yig'lagiz. Baqirib chaqirib chiqqan munosabatiga achindim. Yana guruh sardori ekan. Afsus oliy ta'limga qanaqa kelajak "oqsuyaklari" yig'ilgan ekan. RIZQni berguvchi ALLOH.. Kim aytadiki bizni MUSULMON deb. Dinda ham aytiladi sizni boshqarayotganlarga ITOAT qiling deb. Sizlar kimsizlarki janob "TALABALAR" telegramda kanal guruhlar tuzib hukumat qaroriga norozichilik bilan chiqib mutasaddilar ortidan turli xil fikr bildirgani. Men ham sizlar qatori talabaman. Grand asosida tahsil olaman. Yozgi smestrni 5 bahoga yopganman. Lekin 750000 stipendiyamning 400000 bolib qogani meni zarracha hafa qilmadi ham havotirga ham solmadi. Chunki meni bilimim u pul bilan o'lchanmaydi. O'sha stipendiyani olmagan taqdirimda ham men yashay olaman.
Axir 1 so'msiz pul to'lamasdan davlat budjeti hisobiga o'qiyapmizku. Hukumat tayinlagan 400ming stipendiyaga noshukrlik qilayapmiz bu no'nko'rlik emasmi? Men o'ylagandimki budjetdagilarga stipendiyasiz bo'lib qolsa kerak deya. Agar shunday bo'lgan taqdirda ham ajablanmasdim ham afsuslanmasdim ham.
Stipendiyasiz ham kun kechirsa bo'ladi. Bu gapimdan boy bo'lsa kerak stipendiyasiz deya baralla gapiryapti dersiz. Lekin men ham oddiy bir o'rta hol oila farzandiman. Otam ham onam ham davlat ishida ishlamaydi. Hech qanday tadbirkor ham emas. Ma'lumoti ham o'rta. Lekin oilada 3 nafar farzand bo'lsak uchchalamiz ham oliy ta'limda o'qiymiz. Opam ham ukam ham kontraktda o'qiydi. Mana ALLOHga shukr hamma qatori yashayapmiz. To'g'ri kontrakt bir qancha muammo tug'dirishi mumkin edi. Lekin stipendiyasiz yoki oyma-oy to'lash mumkinligi juda katta yordam bo'ldi. Opam ham ukam ham a'lo bahoga o'qishadi. Stipendiyani bir xil qilib belgilanganligi umuman tashvishlantirmadi. Aksincha hursand bo'ldik. Eng asosiysi KORRUPSIYA degan balodan qutilamiz. Necha minglab talabalar vijdonan ta'n olsin sessiyani pul bilan yopadi. Aslida hamma ayb hukumat qarorlarida emas. Hamma ayb dangasa bilimsiz talaba sening o'zingda, ustoz deya ulug' nomga dog' tushurayotgan ey poraxo'r "USTOZ" senda. Hukumatning PREZIDENTNING niyati bitta. U ham bo'lsa korrupsiyani yo'q qilish.
Korrupsiya bizlarning qon qonimizga singib, jamiyatga tomir otib ulgurgan. Ayniqsa oliy ta'limda. Stipendiyaning bir xilliga o'sha korrupsiyani bir muncha yo'qolishiga yordam berar.
Sessiyada qanchadan qancha korrupsiya pullari o'z egalarini topadi. Ko'zingni och talaba, ustoz. Sen berayotgan va sen yeyayotgan o'sha pul harom. Ikki tomon ham aybdormiz bu uchun. Hali bunga javob berishimiz ham bor.
Undan ko'ra xalqqa , ajdodlarga , Prezidentga , ota onamizga mos farzand bo'laylik. Hukumat qarorini qo'llab-quvvatlab rioya qilaylik. Bu ketish bo'lsa jamiyat tanazzulga uchrashi ham hech gap emas. Chunki birdamlik yo'q joyda nizo ,fitna yuzaga keladi.
Nima bo'lganda ham hukumat qarorini qo'llab quvvatlayman.
Undan ko'ra bilimimizni kuchaytiraylik. Mutahasislikni yaxshi o'raganib kelajakda o'z o'rnimizga ega kadr bo'laylik. 1-2-3 balki 4 yildir baribir tamomlab ketamiz. 4 yillik vaqt o'tadi ketadi. Ana shu vaqt davomida kerakli narsalarga sarflaylik qimmatli vaqtlarimizni. Gapim so'ngida buyuklarimizning gapini sizlarga ham eslatmoqchi bo'ldim:》
"MENGA BIR KAMON BERING. TAFAKKURDAN, IYMONDAN BO'LSIN O'QLARI. N A F S I M N I NISHONGA OLAY!!!!!"

Telegram’да нотаниш
контактлар пайдо бўляптими?
Бартараф этамиз
Айрим ҳолларда Telegram фойдаланувчилари шундай муаммога дуч келишади: контактлар сафидан аллақачон ўчириб юборилган, баъзан эса ҳатто умуман нотаниш контактлар пайдо бўлиб қолади. Қуйида шу муаммонинг юзага келиш сабабларини ва ундан қутулиш йўлларини кўриб чиқамиз.
Нега шундай бўлади?
Мессенжер орқали «Фалончи ҳам Telegram’га қўшилди» қабилидаги хабарлар сизга ҳам келгандир, ҳойнаҳой. Баъзан умуман нотаниш контактлар смартфоннинг «Телефон китобчаси», яъни қурилманинг ўзидаги контактлар рўйхати билан синхронлашади; бу ҳолат iOS-гаджетларда ҳам, Android-девайсларда ҳам учрайди.
Булинг сабаби шундаки, Telegram тизими ҳар бир аккаунт учун ўз серверида телефон рақамларининг махфий рўйхатини сақлаб қўяди. Улар SIM-картадан, «Телефон китобчаси»дан, бошқа мессенжерлардан, Google ва Apple ID аккаунтларидан кўчириб олинади.
Нимага керак бу?
Telegram’га янги фойдаланувчи қўшилганида, мессенжер бу ҳақда у билан «боғланган» барча аккаунт эгаларини хабардор қилишни кўзда тутади. Бир қарашда ғалати туюлса-да, мазкур мессенжерни энди ишлата бошлаганлар ўзларининг таниш-билишларини Telegram’да ҳам тезда топиб олишлари учун бу керак.
Хуллас калом, Telegram’да «бегона» контактлар қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади, яъни, иккита аккаунтнинг контактлари бир-бирига ўтиб қолади:
Қандай қутулса бўлади?
Telegram серверидаги махфий рўйхатни тозалашнинг кескин усули – ўз Telegram-аккаунтингизни ўчириб юборишдир. Шунда ҳаммасидан биратўла қутуласиз.
Лекин бундай қилишни тавсия этмаймиз, зеро, ортиқча контактлардан қутулишнинг осонроқ йўллари ҳам бор. Бунинг учун, смартфонингизнинг операцион тизимига боғлиқ ҳолда, қуйидаги усуллардан бирини қўллашингиз мумкин.
iOS тизимли девайслар учун контактларни сервердан ўчиришнинг содда усули: Telegram’нинг бош саҳифасини очасиз. «Шестерняча» шаклидаги созламалар белгичаси устига тез-тез 10 мартадан кўпроқ босасиз. Очилган менюда «Сервердаги контактларни тозалаш» («Reset Server Contacts») опциясини танлайсиз.
Android тизимли гаджетлар учун Telegram-контактларни сервердан ўчиришнинг осон йўли: клиентни очиб, бош менюни босасиз. «Шестерняча» шаклидаги белгичаси орқали созламаларга ўтасиз ва энг охиригача тушасиз. Шу ерда Telegram’нинг версияси ҳақидаги хира рангли ёзув бор, ўшанинг устига озроқ вақт – вибрацияли сигнал бўлгунича босиб турасиз. Кейин уни қўйиб юборасиз ва иккинчи марта ҳам худди шунча вақт босиб турсангиз, «Тузатиш менюси» («Меню отладки») сарлавҳали ойнача чиқади.
Ундаги «Контактларни қайта юклаш» («Перезагрузить контакты») бандини, кейин эса – «Импорт қилинган контактларни бекор қилиш» («Сбросить импортированные контакты») бандини танлайсиз.
Айримларини танлаб ўчириш ҳам мумкин
Telegram’га қўшилиб қолган контактларнинг ҳаммасини бирваракайига эмас, балки улар орасидан айримларини танлаб ўчириш керак бўлса, бунинг учунhttps://web.telegram.org/ манзили орқали мессенжернинг веб-версиясини очишингиз керак бўлади.
Унинг юқори чап бурчагида жойлашган, учта горизонтал чизиқча шаклидаги меню тугмачасини босасиз. «Контактлар» («Contacts») бандини танласангиз, ойнача шаклида контактлар рўйхати чиқади. Шу ойначанинг юқори ўнг томонидаги «Таҳрирлаш» («Edit») тугмачасини босасиз, сўнг битта-битта танлаб, пастки ўнг бурчакдаги «Ўчириш» («Delete») тугмачасини босасиз – вассалом!
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇

ўрнатилган смартфон ёки планшетга бошқа SIM-карта қўйилса;
Мазкур мессенжер ўрнатилган қурилмада бошқа бировнинг Telegram’даги, Google ёки Apple ID’даги аккаунти орқали кирилса;
Сиз бошқа бир девайсда ўз Telegram-аккаунтингизга кирсангиз.Қандай қутулса бўлади?
Telegram серверидаги махфий рўйхатни тозалашнинг кескин усули – ўз Telegram-аккаунтингизни ўчириб юборишдир. Шунда ҳаммасидан биратўла қутуласиз.
Лекин бундай қилишни тавсия этмаймиз, зеро, ортиқча контактлардан қутулишнинг осонроқ йўллари ҳам бор. Бунинг учун, смартфонингизнинг операцион тизимига боғлиқ ҳолда, қуйидаги усуллардан бирини қўллашингиз мумкин.
iOS тизимли девайслар учун контактларни сервердан ўчиришнинг содда усули: Telegram’нинг бош саҳифасини очасиз. «Шестерняча» шаклидаги созламалар белгичаси устига тез-тез 10 мартадан кўпроқ босасиз. Очилган менюда «Сервердаги контактларни тозалаш» («Reset Server Contacts») опциясини танлайсиз.
Android тизимли гаджетлар учун Telegram-контактларни сервердан ўчиришнинг осон йўли: клиентни очиб, бош менюни босасиз. «Шестерняча» шаклидаги белгичаси орқали созламаларга ўтасиз ва энг охиригача тушасиз. Шу ерда Telegram’нинг версияси ҳақидаги хира рангли ёзув бор, ўшанинг устига озроқ вақт – вибрацияли сигнал бўлгунича босиб турасиз. Кейин уни қўйиб юборасиз ва иккинчи марта ҳам худди шунча вақт босиб турсангиз, «Тузатиш менюси» («Меню отладки») сарлавҳали ойнача чиқади.
Ундаги «Контактларни қайта юклаш» («Перезагрузить контакты») бандини, кейин эса – «Импорт қилинган контактларни бекор қилиш» («Сбросить импортированные контакты») бандини танлайсиз.
Айримларини танлаб ўчириш ҳам мумкин
Telegram’га қўшилиб қолган контактларнинг ҳаммасини бирваракайига эмас, балки улар орасидан айримларини танлаб ўчириш керак бўлса, бунинг учунhttps://web.telegram.org/ манзили орқали мессенжернинг веб-версиясини очишингиз керак бўлади.
Унинг юқори чап бурчагида жойлашган, учта горизонтал чизиқча шаклидаги меню тугмачасини босасиз. «Контактлар» («Contacts») бандини танласангиз, ойнача шаклида контактлар рўйхати чиқади. Шу ойначанинг юқори ўнг томонидаги «Таҳрирлаш» («Edit») тугмачасини босасиз, сўнг битта-битта танлаб, пастки ўнг бурчакдаги «Ўчириш» («Delete») тугмачасини босасиз – вассалом!
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Telegram Web
Access your Telegram messages from any mobile or desktop device.